13.04.2021 йилдаги 209-сон
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беради;
мазкур қарорга 2-илованинг 1 — 5-бандларидаги имтиҳон турларидан мазкур қарор кучга киргандан сўнг юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари (кейинги ўринларда — имтиҳон топшириш харажатлари) 2021 йил 1 майдан бошлаб, 6 — 18-бандларидаги имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2022 йил 1 январдан бошлаб (шу жумладан, ушбу санага қадар топширилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 617-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2022 й., 09/22/617/0960-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш (мустақил равишда сўровнома шаклини тўлдириш) учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.

Махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида

2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.

1. 10 дақиқа ичида

2) ЯИДХП

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

1. Махсус сертификатни верификациядан ўтказади.

1. Маълумотлар тушганидан сўнг 15 кунда.

2. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.

2. Маълумотлар тушганидан сўнг 30 кунда.

3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда (қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар), махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.

3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун мобайнида.

4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС хабар юборади.

4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бир иш куни мобайнида.

4-босқич

Халқ банки филиали

Ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ушбу компенсация тўловини амалга оширади.

Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборилгандан сўнг банкка мурожаат қилинганда.

Ариза т/р

Қабул қилиш санаси

Қабул қилган шахс

Компенсация олиш учун Халқ банки филиали

-

-

-

-

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:

-

1.2. Туғилган санаси:

кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлса):

-

1.4. Телефон рақами:

-

1.5. Электрон почта манзили:

-

1.6. Яшаш жойи:

Туман (шаҳар), вилоят, республика

II. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар:

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:

-

2.1.2. Туғилган санаси:

йил/кун/ой

2.1.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:

2.2.1. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.:

-

2.2.2. Шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):

-

2.2.3. Телефон рақами:

-

2.2.4. Электрон почта манзили:

-

2.2.5. Яшаш жойи:

Туман (шаҳар), вилоят, республика

III. Имтиҳон ҳақидаги маълумотлар

3.1. Имтиҳон тури

3.2. Имтиҳон топшириш харажати суммаси

3.3. Сертификат

3.4. Қайд этилган балл/даража

(танланади)

(имтиҳон турига қараб автоматик ҳисобланади)

-

-

3.5. Сертификат нусхаси

(илова қилинади)

3.6. Чек/шартнома нусхаси (илова қилинади)

3.7. Тест топширилган сана

3.8. Масъул ваколатли ташкилот

(имтиҳон олувчи марказ) коди/номи

-

-

-

-

Т/р

Халқаро имтиҳон тизимларининг номи

Билиш даражаси аниқланадиган хорижий тил

Умумий имтиҳон балли (даражаси)

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичи

Имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилувчи

2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

1.

International English Language Testing System (IELTS)

Инглиз тили

1 — 9

7

Ёшлар ишлари агентлиги

2.

Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT

Инглиз тили

0 — 120

94

3.

Graduate Management Admission Test (GMAT)

-

Verbal/Quantative
(200 — 800)

Integrated
reasoning (1 — 8)

Analytical writing
(0,5 — 6)

Имтиҳон натижалари
(Verbal/Quantative)
бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

4.

Graduate Record Examinations (GRЕ)

-

Verbal (0 — 170)

Quantative
(0 — 170)

Writing (0,5 — 6)

Имтиҳон натижалариинг ҳар бири (Verbal, Quantative, Writing) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

5.

Scholastic Assessment Test (SAT)

-

400 — 1600

1200

2022 йил 1 январдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

6.

Cambridge Assessment English
(CAE, CPE, BEC)

Инглиз тили

A1-С1

C1 (CAE advanced, CPE proficiency, BEC higher)

Ёшлар ишлари агентлиги

7.

Test DAF

Немис тили

TDN 3 — 5

TDN 4

8.

Goethe-Zertifikat

Немис тили

A1-С1

C1

9.

DELF/DALF

Француз тили

DELF A1-DALF C2

DALF C1

10.

Тest de Connaissance du Français (TCF)

Француз тили

A1-С1

С1

11.

DELE/SIELE

Испан тили

A1-С1

C1

12.

CELI/CILS/AIL

Итальян тили

-

CELI 4, CILS Tre, DALI C1

13.

Türkçe Yeterlik Sınavı (ТYS)

Турк тили

A1-С1

C1 (71 — 88)

14.

Test of Proficiency in Korean (TOPIK I-II)

Корейс тили

Level 1 — 6

Level 5
(190 — 229)

15.

Japanese-Language Proficiency Test (JLPT)

Япон тили

N5-N1

N2

16.

Chinese Proficiency Test (НSK)

Хитой тили

НSK 1 — 6

НSK 5

17.

ALPT/APT/E-TOAFL/ACTFL

Араб тили

A1-С1

C1

18.

Test of Russian as a Foreign Language (TORFL/ ТРКИ)

Рус тили

A1-С1

ТРКИ III-IV (C1)