Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ерларнинг шўрини ювиш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бу борадаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш ҳамда шўр ювиш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Сув истеъмолчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 442-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шўр ювиш ишлари учун ажратилган сув олиш лимитидан ортиқча сув олинган тақдирда, белгиланган тартибда сувдан фойдаланганлик учун солиққа тортилиши кўрсатиб ўтилсин.
8. Мелиоратив экспедициялар ҳар йили 10 ноябрга қадар ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда илмий асосланган тавсияларни (кейинги ўринларда — Тавсиялар) ишлаб чиқади ҳамда агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга (кейинги ўринларда — сув истеъмолчилари) етказади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари

Сув ресурсларининг прогнозларига асосан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотларнинг (сув истеъмолчилари уюшмаларининг) сув олиш лимитларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

2-босқич

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари)

Агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини, шунингдек, тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш.

Ҳар йили 20 октябрга қадар

3-босқич

Мелиоратив экспедициялар

Ҳудудлар бўйича суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув кўрсаткичларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси, ер ости сувлари сатҳи ва минераллашув хариталарини ҳамда мелиоратив кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

4-босқич

Мелиоратив экспедициялар

Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга етказиш.

Ҳар йили 10 ноябрга қадар

5-босқич

Сув истеъмолчилари

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) билан биргаликда уларга берилган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни (кейинги ўринларда — Тавсиялар) ва сув истеъмоли режаларига асосан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари режаларини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 20 ноябрга қадар

6-босқич

Сув истеъмолчилари

Ерларнинг шўр ювиш ишларини шўр ювиш режалари бўйича берилган Тавсиялар асосида мақбул муддатларда ва ажратилган сув олиш лимитлари доирасида шўр ювиш нормаларига мувофиқ амалга ошириш.

Тавсияда кўрсатиладиган мақбул муддатларда

7-босқич

Хизмат кўрсатувчи фойдаланувчи ташкилотлар (сув истеъмолчилари уюшмалари)

Сув истеъмолчилари билан белгиланган тартибда шўр ювиш ишлари учун олинган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.

Шўр ювиш даврида

8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишлари, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш.

Сувни коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсирчан чоралар кўриш.

Ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш даврида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси