30.03.2021 йилдаги 0010-21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бош давлат Санитария врачининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ичида инфекцияларни олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 30 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 8-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда — санитария қоидалари) COVID–19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ва саралаш пунктлари ичида инфекцияларни олдини олиш бўйича санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу санитария қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар COVID-19 инфекцияси даволашга мослаштирилган барча тиббиёт ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган даволаш-профилактика муассасаларида назорат ишлари ушбу санитария қоидалари асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббиёт ташкилоти томонидан COVID-19 инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун қуйидаги профилактик тадбирлар олиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликни тиббиёт ходимлари орасида шифохона ичида тарқалишини олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотида санитария гигиена ва эпидемияга қарши чора тадбирларни тўлиқ ҳамда сифатли амалга оширилиши назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳит ва муҳандислик-техник тизимлар ҳолатини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 Тиббиёт ташкилотида эрталаб иш бошланишидан аввал барча ходимларнинг тана ҳарорати контактсиз пирометрлар ёрдамида ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тана харорати кўтарилган ёки юқумли касаллик белгилари бўлган ходимлар ишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тиббиёт ташкилотларида тана ҳарорати кўтарилган ёки касаллик белгилари (йўтал, аксириш ва шу кабилар) билан ишдан вақтинча четлатилган ходимлар рўйхати юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотларида фаолият юритувчи тиббиёт ходимларнинг қўл гигиенасига мазкур Нормативларнинг 1-иловасига мувофиқ риоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббиёт ташкилотлари биносига кириш жойида тери антисептиклари билан ишлов бериш ускуналари (дозаторли ускуна, намли салфеткалар ва шу кабилар) ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида бегона шахсларнинг киришига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббиёт ташкилотлари биносининг кириш ва чиқиш қисмида одамларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик ва ижтимоий масофани сақлаш учун икки метр ўлчамдаги оралиқ масофани белгиловчи чизиқлар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ходимларни қизил ҳудудларга кириши таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруриятга кўра техник хизмат ходимлари қизил ҳудудларга киришига эҳтиёж пайдо бўлганда шахсий ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб ва қўлқоп) билан таъминланган ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий ниқобдан мазкур Нормативларнинг 3-иловасида кўрсатилган тартибда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. СOVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларига нисбатан қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилоти аҳоли яшаш пунктларидан 100 метр узоқликда жойлаштирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 1000 ва ундан ортиқ бемор ўринларига эга бўлган ушбу йўналишдаги тиббиёт ташкилотлари ёки саралаш пунктлари аҳоли яшаш пунктларидан 500 метр узоқликдаги масофада жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фаолият юритаётган юқумли касалликлар шифохоналари (бўлимлари) аҳоли яшаш пунктларидан 50 метр узоқликда ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида беморлар ҳаракатини инобатга олган ҳолда ҳамда тиббий ходимлар орасида инфекциянинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги 3 та зонага бўлиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қизил зона — беморлар зонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшил зона — тиббий ходимлар зонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сариқ зона — қизил ва яшил зоналар орасидаги буфер зона.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сариқ зонада шахсий ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш ва санитария-тозалов ишлари учун махсус жой ташкиллаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни диагностика қилишда асосан портатив ускуналардан (рентген, УТД, ЭКГ ва бошқалар) фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тиббиёт ходимларининг қизил зонага ҳар бир кириш-чиқиши ва шахсий ҳимоя воситаларини алмаштириши махсус тайёргарликдан ўтган жавобгар шахс томонидан назоратга олиниши лозим. Беморлар ёки касалликка гумон қилинган шахсларга шошилинч ҳолатларда диагностика ишлари амалга оширилганда ҳар бир текширувдан кейин хонада дезинфекция ишлари ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ходимларнинг тиббий ходимлар зонасига (яшил зона) кириши ва чиқиши бўлим катта ҳамшираси томонидан назоратга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган барча тиббиёт ташкилотлари ичимлик суви, иссиқ сув, иситиш тизими, канализация ва вентиляция тизимига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказлаштирилган тиббий кислород тизими бўлмаган тиббиёт ташкилотларининг реанимация бўлимлари 100 фоиз, бошқа даволаш бўлимлари эса ҳар 2 та ўринга 1 тадан кислород концентраторлари билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тиббиёт ташкилотининг ҳар бир бўлимида эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳар 10 нафар беморга 1 та унитаз билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тиббий ходимлар учун алоҳида ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Беморлар учун ювиниш хоналари аёллар, эркаклар ва тиббий ходимлар учун алоҳида ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тиббиёт ташкилотлари ҳудудида автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш майдони ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тиббиёт ташкилотининг ҳар бир бўлими ва зонасининг кириш жойида дезинфекция воситаси билан намланган гиламча тўшалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотлари томонидан ҳар бир навбатчиликда ҳар бир ходимга 2 жуфт шахсий ҳимоя воситалари, жумладан тиббий ёки хирургик маска, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кийими, ҳимоя кўзойнаги) билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Даволаш ва ёрдамчи бўлимлар бир маротабалик тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар, антисептик ва дезинфекция воситалари билан етарлича таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотлари реанимация бўлимлари ўпкани сунъий вентиляцияси аппарати (ИВЛ), сипап, наркоз аппаратуралари ва унинг таркибий қисмлари ва бошқа тиббий ускуналар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тиббиёт ташкилотларининг кириш-чиқиш назорати (фильтр) пунктлари масофадан тана ҳароратини ўлчовчи асбоблар (пирометр) билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Беморларни даволаш жараёнида ҳосил бўлган тиббий чиқиндилар мазкур Нормативларнинг 7-иловасига мувофиқ утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида беморлар ва тиббий ходимларнинг овқатланишига бўлган талаблар мазкур Нормативларнинг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. COVID-19 инфекциясини даволаш учун вақтинча мослаштирилган бошқа йўналишдаги тиббиёт ташкилотлари ўз йўналиши бўйича иш фаолиятини давом эттиришдан олдин барча даволаш ва ёрдамчи бўлимларда якуний дезинфекция ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотлари қабул бўлимларида шифохона ичи инфекцияси профилактикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида беморларни саралаш ва бўлимларга ётқизиш қабул бўлими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Беморларни қабул қилиш тизимларида қабул бўлимининг вазифалари аниқ белгиланган кетма-кетлик асосида бажарилади, яъни беморларни қабул қилиш, диагностика ва санитария тозалов қисмларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тиббиёт ташкилотлари қабул қилинаётган беморлар сонига қараб етарли миқдорда шпателлар, пульсоксиметр ҳамда контактсиз (пирометр) ва симобли термометрлар билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Беморларни қабул қилиш вақтида тиббий ходимлар шахсий ҳимоя воситаларидан мазкур Нормативларнинг 2-иловасига мувофиқ тартибда фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул бўлимида фаолият юритувчи тиббий ходимлари томонидан шахсий ҳимоя воситалари 1 навбатчилик (смена) давомида фойдаланилади ва навбатчилик (смена) тугагандан кейин утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Иш жараёнида бутунлиги бузилган ва механик шикастланган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари алмаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бемор шифохонага ётаётганда ўзи билан шахсий гигиена буюмларини олишига ҳамда шахсий тоза кийимларда бўлишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қабул бўлимининг шифокорлари юқумли касалликларни рўйхатга олиш журналини (060-ҳ/ш) юритиши ва шошилинч хабарномаларни (058-ҳ/ш) ўз вақтида ҳудудий санитария-эпидемиология хизматига тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ҳар бир бемор қабул қилингандан сўнг (ёки заруратига қараб) хона 3 фоизли таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари ёки Ўзбекистон Республикасида ишлатишга рухсат этилган бошқа дезинфекция воситалари билан жорий тозалов ишлари олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган тозалов анжомлари санитария хонасида дезинфекция қилинади, ювилади ва қуруқ ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Юқумли касалликка чалинган беморни олиб келган тез тиббий ёрдам автотранспор воситаси дезинфектор томонидан махсус ажратилган майдончада зарарсизлантирилади. Майдонча қаттиқ қопламалар (асфальт ёки бошқалар) ва сув оқиб кетиши учун қулай ёки ариқчага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қабул бўлими ходимлари иш сменаси тугагандан сўнг санитария тозалов ишларидан ўтишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бўлимларда санитария ва эпидемияга қарши тартибга риоя этиш бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотлари бўлимлари, хоналари ва майдонлари амалдаги санитария қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида ҳар бир бемор учун мўлжалланган майдон 9,0 кв.метрни ва ҳар бир қўшимча ўрин учун 7,0 кв.метрни ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Палаталарда койкалар жойлаштирилган оралиқ масофа 1,5 — 2,0 метрни ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Палаталарда койкалар гигиеник нормативларга қатъий риоя этган ҳолда қўйилиши ва бунда ҳар бир палатадаги койкалар сони 4 тадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палаталар койкалар сони қараб, стуллар ва тумбочкалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Бўлимнинг коридор қисми ва ҳолда беморларга шприц ва системани уларни олдида очилишини эслатиб турувчи ёзувлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Беморларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида ажратилган совутгичда сақланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари бирга сақланиши таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Бемор учун қўйилган туваклар ва судналар алоҳида ажратилган хонада ёки ҳожатхонада сақланади. Туваклар тўкилгандан кейин махсус квачлар (шётка)лар билан ювилиб, таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3 фоизли ишчи эритмасида 30 дақиқа ёки бошқа турдаги дезинфектантда ушбу дезинфекция воситасининг йўриқномасига мувофиқ зарарсизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Термометрлар фойдаланилгандан сўнг совун билан ювилади ва қуруқ ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Бир маротаба ишлатишга мўлжалланган шпателлар ишлатилгандан сўнг амалдаги санитария қоидалари асосида утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Кўп маротабалик шпателлар ишлатилгандан кейин 3 фоизли таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситаси ёрдамида 15 дақиқа давомида ёки бошқа турдаги дезинфектантда зарарсизлантирилади ва тоза сувда чайилиб, стерилизация қилиш учун марказий стерилизация бўлимига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Бўлимларда барча муолажалар палаталарда амалга оширилади. Ходимлар ҳар бир беморга муолажа вақтида шахсий ҳимоя воситаси, хусусан резина қўлқоп устидан иккинчи резина қўлқоп кийиб олиши керак. Ушбу резина қўлқоп битта бемор учун бир навбатчилик (смена) давомида ишлатишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Агар резина қўлқоп қон ёки организмнинг бошқа биологик суюқликлари билан ифлосланган ҳолатларда, амалдаги санитария қоидалари талаблари асосида утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Барча ишлатилган тиббий асбоб-анжомлар 3 фоизли таркибида хлор сақловчи эритмада 15 дақиқа давомида ёки бошқа дезинфекцияловчи восита билан зарарсизлантирилади ва оқар сув остида чайилиб, марказий стерилизация бўлимига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Беморларга ишлатилган чойшаблар полиэтилен қопларга тўпланади ва вақтинчалик сақлаш учун махсус ажратилган хонада сақланади. Ишлатилган чойшаб тўпламларининг бўлимларда сараланишига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар томонидан фойдаланилган чойшабларни дезинфекция қилиш мазкур Нормативларнинг 4-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Бўлимларда жорий тозалаш ишлари бир кунда уч маротаба таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситаси ёрдамида мазкур Нормативнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Нафас маскалари ва бурун конюлялари таъминотида танқислик бўлганда, бўлимларда махсус ажратилган хоналарда 3 фоизли таркибида хлор сақловчи дезинфекция эритмасида зарарсизлантирилади ва оқар сувда чайилади. Шунингдек, ушбу асбоб-анжомлар стерилизация олди тозалов ишларидан ўтказилади ва 3 фоиз водород пероксид ёки бошқа дезинфекция воситасида ушбу дезинфекция воситасининг йўриқномасига асосан кимёвий дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ҳар бир бўлимда овқат тарқатиш хоналари ташкил қилиниши лозим. Тайёр овқатлар бир маротабалик махсус идишларда келтирилиб, палаталарга тарқатилади. Ишлатилган бир маротабалик идишлар алоҳида контейнерларга йиғилади ва утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Шифохона бўлимларидан чиққан овқат қолдиқлари ва идишлар шифохона ҳудудидан ташқарига чиқарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Палаталар, йўлаклар, ҳожатхоналар, муолажа хоналари ва бошқа ёрдамчи хоналар учун тозалов ишлари анжомлари ёрлиқланади, ишлатилганидан сўнг ювилади, дезинфекция қилинади ва махсус ажратилган хона (жой)да қуруқ ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ишлатилган дори флаконлари амалдаги санитария қоидалари талаблари асосида утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Бўлимларда шахсий ҳимоя воситалари 5 кунлик захира билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Бўлимда ҳосил бўлган тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш мазкур Нормативларнинг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. COVID-19 инфекциясини даволаш тадбирлари белгиланган тиббиёт ташкилотларида карантиндан чиқиш бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Карантин тадбирлари тугатилган тиббиёт ташкилотларида якуний дезинфекция ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний дезинфекция ишлари тиббиёт ташкилоти ёки дезинфекция станцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Якуний дезинфекция ишлари таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган бошқа дезинфекция воситалари ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Якуний дезинфекция жараёнида тиббиёт ташкилотининг барча хоналарига дезинфекция воситалари (эритмалари) сепилади, хонадаги қаттиқ инвентарлар дезинфекция воситаси ёрдамида артилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Кўрпа-тўшаклар ва юмшоқ инвентарлар камерали зарарсизлантириш ёрдамида якуний дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Тиббиёт ташкилоти хоналари бактерицид лампалар (ультрабинафша нурланиш) ёрдамида 1 соат давомида зарарсизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б.К. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0010-21-сон

COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий ходимлар қўл гигиенасига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тиббий ходимлар бажарадиган тиббий муолажа ва қўл терисидаги микроблар контаминациясининг камайтириш даражаси талабига қараб қўллар гигиеник ва хирургик усулларда зарарсизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий ходимлар томонидан қўлларни самарали ювилиши ва зарарсизлантирилишига эришиш учун қуйидаги шартларга риоя қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирноқлар калта олинган бўлиши, тирноқлар лак билан бўялмаган бўлиши, сунъий тирноқлар бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлда узук ва бошқа заргарлик безакларининг бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарроҳлар қўлларини зарарсизлантиришдан аввал соат, браслет ва бошқа шу каби буюмларини ечиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббий ходимлар қўл ювиш ва зарарсизлантириш воситалари ҳамда контактли дерматитларни юзага келишини камайтириш мақсадида қўл терисини парваришловчи воситалар билан етарли таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлни ювиш воситалари, антисептиклар ва қўл терисини парваришлаш воситаларини танлашда қўл терисининг индивидуал сезувчанлиги инобатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўлга қуйидаги ҳолатларда гигиеник ишлов берилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бемор билан бевосита мулоқотда бўлишда олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жароҳатланмаган бемор териси (масалан, артериал босим ва пульсни ўлчаганда) билан мулоқотда бўлгандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
организмнинг биологик чиқиндилари ва шиллиқ қаватлари билан мулоқотда бўлгандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморни парваришлаш бўйича ҳар хил муолажалардан олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморни бевосита ёнида турган тиббий ускуналар ва бошқа объектлар билан мулоқотда бўлгандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхонага боргандан кейин ва ҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўлларни гигиеник ишлов бериш икки хил усулда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланиш ва микроорганизмлар миқдорини камайтириш учун қўлларни совун ҳамда сув билан ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроорганизмлар миқдорини хавфсиз даражагача камайтириш учун қўлларни тери антисептиклари билан зарарсизлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўл ювиш учун дозаторли (диспенсер) суюқ совун ёки магнитли ёки совунни қуруқ ҳолда сақлайдиган идишда солинган қаттиқ (қолипли) совундан фойдаланилади. Қўллар бир маротабалик сочиқ билан артилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таркибида спирт ёки бошқа воситалар сақловчи антисептиклар ушбу воситани қўллаш бўйича йўриқномасида тавсия этилган миқдори билан қўл терисини артиш орқали зарарсизлантирилади ва зарарсизлантиришда бармоқ учлари тирноқ атрофи териси ва бармоқлар орасига алоҳида эътибор берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дозатор ишлатилган ҳолатларда антисептик (ёки совун) янги порцияси солинишидан олдин дозатор сув билан ювилиб, қуритилиб ва дезинфекция қилиниши керак. Қўлларни ювиш ва зарарсизлантиришда тирсакли ва фотоэлементли дозаторлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўлни зарарсизлантириш учун тери антисептиклари даволаш-диагностика жараёнларининг барча босқичларида қулай жойлаштирилган бўлиш керак. Беморларни жадал парваришлаш ва тиббий ходимлар юқори нагрузка билан ишлайдиган бўлимларда (реанимация ва интенсив даволаш бўлимлари ва б.) тери антисептикли дозаторлар улар учун қулай жойларда (палаталарга кириш жойида, бемор ёнида ва б.) жойлаштирилиши керак. Шунингдек, тиббий ходимлар шахсий идишлар (флаконлар)дан фойдаланишлари ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. COVID-19 инфекциясини олдини олишда бемор касалликка гумон қилинишидан ёки касаллик тасдиқланишидан қатъий назар барча беморларга нисбатан стандарт эҳтиёт чораларига риоя этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Стандарт эҳтиёт чоралари элементларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл гигиенасига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш гигиенаси (этикет) риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд хавфлардан келиб чиққан ҳолда тегишли шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инъекцияларни амалга ошираётганда эҳтиёт чоралари ва кесувчи ёки санчувчи тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморларга тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббий асбоб-анжомларни дезинфекция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоналарни тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланган чойшабларни хавфсиз зарарсизлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий чиқиндиларни хавфсиз утилизация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. COVID-19 инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларида фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари беморларга шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, шунингдек тўғри танлаш ва уларни қандай қилиб кийиш ёки тақиш, ечиш ва утилизация қилишга ўргатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий ниқоблардан фойдаланишга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий ниқобни кийиш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ниқобга тегмасдан олдин қўллар спиртли антисептик билан артилади ёки совун билан ювилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ниқоб қўлга олинади ва унинг яхлитлиги текширилади (тешиклари ёки йиртилган жойлари бўлмаслиги керак).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ниқобнинг паст ва тепа қисми белгилаб олинади (ниқобнинг юқори қирраси бўйлаб металл тасма мавжуд бўлади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ниқобни тўғри тақилганлигига ишонч ҳосил қилинади, бунда ниқобнинг рангли тарафи ташқарида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ниқоб юзга қўйилади, металл чизиқни ёки ниқобнинг қаттиқ чети букилади ва буруннинг шаклини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ниқобнинг пастки қисми тортилади, бунда ниқоб оғизни ва юзни ияк қисмини қоплаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий ниқобни ечиш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ниқоб қўлланилгандан кейин эластик қулоқчаларини ушлаб олиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ниқоб ечилганда юзга ёки кийимга тегмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлатилган ниқоб дарҳол пластик пакетга ташланади ва утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ниқоб ечилишидан олдин қўллар ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Респираторлардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. COVID-19 инфекциясини олдини олишда респираторларининг самарадорлиги уларнинг нечоғлик тўғри ишлатилишига боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий ходимлар хавфли ҳудудга киришдан олдин респиратор кийиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Респираторлардан фойдаланишда қуйидаги қоидаларга риоя этиш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респиратор герметик ҳолатдалигига ишонч ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респираторни тўлиқ очиш учун четлари орқали ораси очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ёй ҳосил қилиш учун сим қисми букилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респиратор пастки қисми тепага кўтариб, бош тасмалари чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткич ва катта бармоқлар билан тасмалар тортилади ва кенгайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасмалар кўрсаткич ва катта бармоқлар билан ушлаб турилиб, респираторни энгак тагига олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасмалар бош ортига олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйи тасмани бўйин асосига жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи тасмани бошнинг юқори қисмига жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бармоқлар билан респираторни қаншарга маҳкам босиб тақиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респиратор юзга зич ёпишиб турганини сезмагунгача уни юзга герметик тақишни давом эттириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респиратор юқори қисмидаги қаттиқ қисмини бурун рельефига мослаштириб қисилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Респиратор ишлатилгандан кейин тегишли чиқинди идишга ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Респираторни тақишдан олдин ва ечилгандан кейин қўллар ювилади ҳамда зарарсизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Респиратор герметик ҳолатини текшириш учун кўрсатмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Респиратор мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини аниқлаш учун ҳар бир ишлатишдан олдин уни герметик ҳолатини текшириш зарур. Бунинг учун бир неча марта куч билан нафас олиб, нафас чиқариш керак. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респиратор нафас олганда бироз ботиши ва нафас чиқарганда бироз кенгайиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундан фойдаланган шахс респиратор орасида ҳаво сизиб ўтишини сезмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳаво сизиб ўтмаслиги респиратор юзга зич ёпишиб тургани ва ниқоб ҳолати герметик эканлигидан дарак беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар респиратор юзга ботмаса ва кенгаймаса ёки юз билан респиратор орасида ҳаво сизиб ўтса, бу респиратор ҳолати герметик эмаслигидан дарак беради. Фойдаланувчи ҳаво сизиб ўтишини бартараф қилиш учун респираторни юзига яна бир бор зич ёпиштиришга ҳаракат қилиш керак, бунга эришса, демак, респираторни ишлатиш хавф туғдирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Респиратор ёпишиши зичлигини яхшилаш учун қуйидагиларни қилиб кўриш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респиратор тўғри тақилганига ишонч ҳосил қилиш учун ойнадан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респиратор зирак ёки сочга илиниб қолмаганини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасмалар тўғри жойлашганига ишонч ҳосил қилиш. Тепадаги тасма бош қоқ учида жойлашиши айниқса муҳим, чунки у респираторни энгакка тортиб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Респираторларни фойдаланишдан олдин уларни ишлатиш муддати бўйича таъминловчи тавсиялари билан танишиб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Респираторлар қайта ишлатилганда, улар очиқ ҳолатда, қуруқ жойда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Респираторларни пластмасса қутича ёки целлофанларда сақлаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар томонидан фойдаланилган чойшабларни дезинфекция қилишга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. COVID-19 инфекцияси юқтирган ёки касалликка гумон қилинган беморларга ишлатилган чойшабларни дезинфекция қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Беморларга ишлатилган чойшабларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– беморларга ишлатилган кийим-кечаклар, ўрин-кўрпалар, ёстиқ жилдлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– палатада бемор тўшакларига ишлатилган адёллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарарланган чойшаблар бир маротабалик полиэтилен пакетларга жойлаштириб, зич ёпилади ва полиэтилен пакет усти дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сариқ рангдаги қопга бўлим ва зарарланган чойшаб номи ёзилган махсус этикетка ёпиштирилади ва кирхонага транспортировка қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Зарарланган (касаллик қўзғатувчиси билан ифлосланган) материалларни транспортировка қилиш учун махсус транспорт воситалардан фойдаланилади. Ушбу транспорт воситалари ҳар бир зарарланган чойшабларни кирхонага ташигандан кейин зудлик билан дезинфекция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чойшабларни транспорт воситалари таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3,0 фоизли ишчи эритмасида ёки бошқа дезинфекция воситасида унинг йўриқномасига асосан артилади. Дезинфекция воситаси 30 дақиқа экспозициядан кейин тоза сув билан артилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. COVID-19 инфекцияси юқтирган беморлар чойшаблари кирхонада сараланади ва ванналарда таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 0,5 фоизли ишчи эритмасида дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бирламчи дезинфекциядан ўтган чойшаблар кир ювиш машиналарида ювилади ва центрифугалар ёрдамида қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуритилган чойшаблар дазмолланиб, алоҳида пакетларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлатилган ёки ифлосланган чойшаблар билан ишлашда тиббий ходимлар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беморлар ва тиббий ходимлар овқатланишига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Беморлар ва тиббий ходимларга овқат тайёрлаш тиббиёт ташкилоти ошхонасидан ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори асосида аутсорсинг хизматлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ошхонада тайёрланган овқатларни «Шифохона ичи инфекциялари» санитария қоида ва нормалари (СанҚваН 0342-17) 15-боб, 7,11-бандига асосан бўлимларга олиб боришда термослар, сирли ёки алюминий идишлардан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Беморлар ва тиббий ходимлар томонидан овқатланиш учун ишлатилган идишлар даволаш бўлимларидаги овқат тарқатиш хонасида ювилади, қайнатилади ва дезинфекция қилинади ҳамда қуруқ ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ошхонадан бўлимларга овқатларни ташишда ишлатилган хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 1,0 фоизли ишчи эритмасида ёки бошқа дезинфекция воситаси билан артилади. Ишлатилган дезинфекция воситаси 30 дақиқа экспозициядан кейин тоза сув билан ювиб ёки артиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Беморлар ва тиббий ходимлар овқатланиш учун бир маротабалик идишлардан фойдаланиш мумкин. Ушбу идишлар ишлатилгандан кейин тиббий чиқинди сифатида бир маротабалик полиэтилен пакетларга йиғилади, пакетлар ¾ қисми тўлгандан кейин зич ёпилиб, хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3,0 фоизли ишчи эритмасида ёки бошқа дезинфекция воситаси билан дезинфекция қилинади ва утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий ва мукаммал тозалаш ишларини ўтказишга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Полларни дезинфекция қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дезинфекция қилишдан аввал кўзга кўринган ифлосланишлар тозаланади. Хоналарни зарарсизлантириш ишлари эса уларни қон ва организмнинг бошқа биологик суюқликларини тозалаш режимида ўтказилиши керак, яъни 1:5 нисбатда зарарсизлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пол ва деворлар 3 фоиз таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари билан 100 мл/кв.м миқдорида ювиш, сепиш ёки артиш ёрдамида дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дезинфекция ишларидан кейин 30 минут экспозиция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дезинфекция ишлари кунига 3 марта ва ифлосланиш даражасига қараб олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташқи юзаларни дезинфекция қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дезинфекция қилишдан олдин кўзга кўринган ифлосланишлар тозаланади. Хона юзаларида зарарсизлантириш ишлари эса уларни қон ва организмнинг бошқа биологик суюқликларини тозалаш режимида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишчи юзалар таркибида 3 фоизли хлор сақловчи дезинфекция воситалари билан салфетка ёрдамида артилади. 30 дақиқа экспозициядан кейин ишчи юзалар тоза сувда ювилади. Дезинфекция ишлари кунига 3 марта ўтказилади. Ифлосланиш даражасига қараб, дезинфекция ишлари такрорий олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тозалаш ишлари тоза участкадан бошланиб, кейинчалик ифлосланган юзага ўтилади. Ишчи юзалар тозалангандан кейин ишлатилган латталар зарарсизлантиради, ювилади ва қуруқ ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хоналар ҳавоси бактерицид лампалар ёрдамида 20 дақиқа ёрдамида зарарсизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бактерицид лампаларнинг ёруғлик тўлқини узунлиги 250— 400 нм бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мукаммал тозалов ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мукаммал тозалов ишлари санитария-гигиеник қопламага эга деворларни ювиш билан олиб борилади. Шунингдек, эшиклар, деразалар, плинтуслар, ёритиш қурилмалари, асбоб-ускуналар ҳам ювилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мукаммал тозалов ишлари бир пайтнинг ўзида 2 та челакдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Биринчи челакда таркибида хлор сақловчи дезинфектантнинг 3,0 фоизли эритмасидан иборат ювиш тўплами тайёрланади, бунга ювиш воситаси — 50 гр. бўлакли хўжалик совуни ёки 25 гр. исталган ювиш кукуни қўшилади. Иккинчи челакда тоза сув бўлади. Дастлаб латта ювиш эритмаси солинган челакка ботирилади, бироз сиқиб олинади ва ювилиши керак бўлган кичикроқ жой артиб чиқилади. Сўнгра ишлатилган латта тоза сувли челакда чайилади. Кейин ушбу жараён такрорланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мукаммал тозалов ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– мукаммал тозалов ишлари олдидан хоналар камида 20 дақиқага шамоллатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– барча юзалар ювиш-дезинфекция эритмаси билан артиб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– тоза сувли латта билан артиб чиқилади ва 30 дақиқа давомида кварцланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дезинфекцияловчи воситалар бўлган таркибида хлор сақловчи, водород пероксид ёки бошқа дезинфектантлар ҳар ҳафта алмаштирилиб қўлланилиши тавсия этилади. Дезинфекция эритмасининг сарфи — 1 кв. м.га — 100 мл.ни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дезинфекция қилинган оқова сувларда қолдиқ хлорнинг умумий концентрацияси 10 мг/л. дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 инфекциясини даволаш натижасида юзага келадиган тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инфекцияга гумон қилинган ва тасдиқланган беморлар билан боғлиқ барча чиқиндиларни тиббий чиқинди сифатида утилизация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий чиқиндилар икки қаватли пакетларга солинади ва пакетлар зич ёпилиб, таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситасининг 3,0 фоизли ишчи эритмаси сепилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўткир предметлар махсус пластик контейнерларга (иглоотсекатель) солинади ва контейнер тўлгандан тўлиқ ёпилиб, контейнерга таркибида 3,0 фоизли хлор сақловчи дезинфекция воситаси сепилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қадоқланган чиқиндиларни тиббий чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган маркировкаланган контейнерларга солинади ҳамда зич ёпилиб, белгиланган жойга олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чиқиндилар белгиланган йўналиш ва вақт бўйича тиббий чиқиндиларни вақтинчалик сақлаш пунктига олиб борилади ҳамда алоҳида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Б» синфга оид чиқиндилар сариқ рангли ёки сариқ маркировкали бир маротабалик пластик пакетлар ёки қаттиқ, тешилмайдиган қадоқларга (контейнерлар) йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Б» синфга оид ўткир учли чиқиндилар учун бир марталик тешилмайдиган, намликка чидамли идишлардан (контейнерлар) фойдаланилади. Идишда мустаҳкам ёпиладиган ва қайта очилмайдиган қопқоқ бўлиши керак.