Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш тартиби

3-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби

4-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

5-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари томонидан аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш схемаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида аутсорсинг тизимини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
давлат тиббиёт ташкилотларида аутсорсинг асосида хизматлар мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатда келтирилмаган хизматлар аутсорсерга давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилади;
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади. Бунда, аутсорсер томонидан шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши ва буюртмачининг харажатлар сметасида ажратилган маблағ аутсорсерни қониқтирган тақдирда, томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати навбатдаги календарь йил учун узайтирилиши мумкин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


I.Аутсорсерни танлаш


I-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Аутсорсерларни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, уларнинг ҳажми ва бошқалар) учун махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш.

Заруратга кўра


II-босқич

Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси

1.Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш.

2.Танлов ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

3.Баённомадан кўчирмани (танлов натижалари) махсус ахборот порталига жойлаштириш.

Эълон муддати тугаган пайтдан эътиборан 10 кун муддатда

Баённома тасдиқланган кундан эътиборан 3 иш куни давомида


III-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

1.Танлов ғолиби (аутсорсер) билан йил охирига қадар амал қилиш муддати билан шартнома тузиш.

2.Аутсорсерга биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.

Танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 5 иш куни давомида


I.Ҳисоб-китоб


I-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15% миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш.

Ҳар ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида


II-босқич

Аутсорсер

1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.

2.Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар


III-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

1. Асословчи ҳужатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) таққослаш.

2. Тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш.

1) 3 иш куни давомида

2) Ҳар ойнинг 20 санасига қадар (ўтган ой учун)

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

_______ шаҳри (тумани) 20___ йил «___» _______

_____________________________________ номидан Низом асосида фаолият юритувчи

(муассаса номи)

__________________________________ (кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади)

(Ф.И.Ш.)

бир томондан ва ____________________________ номидан Устав (ишончнома) асосида

(ташкилот номи)

фаолият юритувчи директор ________________________________ (кейинги ўринларда

(Ф.И.Ш.)

Аутсорсер деб аталади), иккинчи томондан кейинчалик Томонлар деб аталади, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

I. Шартнома предмети

1.1. Аутсорсер Буюртмачининг буюртмаси бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни Буюртмачини ________________________________________

(аутсорсерга ўтказилган хизмат номи)

ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган буюртмаларни бажариш жадвалига мувофиқ таъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади, ўз зиммасига олади.
1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:
20 ___ йил «____» _____________дан.
20 ___ йил «____» _____________гача.
1.4. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура имзоланиб Буюртмачи Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.1.1. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;
2.1.2. Ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
2.1.3. Хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
2.1.4. Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;
2.1.5. Кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;
2.1.6. Буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;
2.1.7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.
2.2. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
2.2.1. Ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, коммунал харажатларини қоплаши;
2.2.2. Аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;
2.2.3. Товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;
2.2.4. Махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;

2.2.5. Шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши;

2.2.6. Хизматларни сифатли, мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши;

2.2.7. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, хизматлар сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаши;

2.2.8. Хизматларнинг сифатсизлиги, хизматларни бажариш учун вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари ҳолати, шунингдек, тегишли инвентарларнинг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши;

2.2.9. Малакали, тажрибали, қўйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, шунингдек, белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга (талаб этилган ҳолларда) хизматларни бажариш жараёнига рухсат этиши;

2.2.10. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши;

2.2.11. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур Шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги;

2.2.12. Мазкур шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар, асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши, шунингдек, биноларни таъмирлаши;

2.2.13. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда, Буюртмачидан биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши;

2.2.14. Мазкур шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачига хизматларни узлуксиз кўрсатилишини таъминлаши;

2.2.15. Мазкур шартномага асосан Хизматларни кўрсатиш ишларига жалб этилган ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши (талаб этилган ҳолларда);

2.2.16. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.
2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.3.1. Товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш;

2.3.2. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;

2.3.3. Шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш, бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаш;

2.3.4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.
2.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

2.4.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаши;

2.4.2. Аутсорсерга мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқа моддий воситаларни вақтинча фойдаланишга бериши;

2.4.3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

III. Хизматлар нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

3.1. Мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ хизматлар нархи _____________________________________________________________

(сумма сон ва сўз билан)

сўмни ташкил этади.

3.2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилади.

3.3. Кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик буюртмага мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилади ва ҳисоб-фактура расмийлаштиради.

3.4. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

3.5. Мазкур Шартноманинг иловасида кўрсатилган, шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун хизматларнинг нархлари томонлардан бирининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилади.

IV. Томонларнинг мажбуриятлари

4.1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди.

4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгар бўладилар.

4.4. Буюртмачига ҳар чоракда бир маротаба кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижарага берилган бино ва иншоотларнинг ҳолатини мониторинг ўтказишга (аутсорсернинг молиявий фаолиятига аралашмаган ҳолда) шароитлар яратиш.

4.5. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.

5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.

VI. Форс-мажор ҳолатлар

6.1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.

VII. Якунловчи қоидалар

7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ташкил этади.

7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.

7.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

VIII. Шартноманинг амал қилиш муддати

8.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва бир календарь йили давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади.

IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

«Аутсорсер»

«Буюртмачи»

----------------------------------------

----------------------------------------

----------------------------------------

----------------------------------------


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси