Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
«Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1126-6]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 мартдаги 74-сон «Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 февраль,
3/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 февралдаги 3/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2002 йил 16 мартдаги 6/1-сон «Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1126, 2002 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002., 8-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2002 йил 26 декабрдаги 28/19-сон «Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1126-1, 2003 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003., 1-2-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 16 августдаги 20/3-сон «Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1126-2, 2006 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 354-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 25 апрелдаги 11/3-сон «Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1126-3, 2015 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 221-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 29 июлдаги 18/2-сон «Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1126-4, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 965-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/8-сон «Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қарори (рўйхат рақами 1126-5, 2020 йил 24 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 10/20/1126-5/0080-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2021 й., 10/21/1126-6/0238-сон)