Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш тартиби

3-боб. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Дипломатик корпус, халқаро нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенцияси (1963 йил 24 апрель, Вена), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, ушбу Низом, шунингдек, жазони ижро этиш тизими фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЖИЭМга дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини ташрифи учун асос бўлади.
ЖИЭББ ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ташриф ҳақидаги мурожаатни рад этиб, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига ёзма (электрон) хабарнома жўнатади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ташриф буюрувчи

1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ЖИЭББ) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат юборади.

2. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташриф учун ЖИЭББга юборадиган мурожаат хатида ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ҳамда учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, қуйидагиларни илова қилади:

ЖИЭМга кирувчи шахс (шахслар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ID-картаси ёки бошқа ҳужжатлар) нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси адлия органларида давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нодавлат нотижорат ташкилотлар учун);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (оммавий ахборот воситалари вакиллари учун);

ЖИЭМда ўтказиладиган тадбир (дастур)нинг лойиҳаси.

Зарурат туғилганда

2-босқич

ИИВ ЖИЭББ

ЖИЭМга киришга рухсат олиш тўғрисида мурожаат тушган кундан бошлаб у ЖИЭББ томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади.

15 кун мобайнида

3-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Мурожаат ижобий ҳал этилган тақдирда, ЖИЭМга кириш вақти ва соати мурожаат қилувчи билан олдиндан келишилади.

Белгиланган муддатда

4-босқич

ИИВ ЖИЭББ

ЖИЭМга кириш учун рухсат олиш ҳақидаги мурожаат қуйидаги асосларга кўра ЖИЭББ томонидан рад этилиши мумкин:

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, тезкор вазият кескинлашганда (маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг ҳаётига жиддий хавф пайдо бўлганда) маҳкумлар, ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва муассаса ҳудудидаги бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;

олдинги ташрифлар мобайнида тартиббузарлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланганда;

ташриф буюрувчилар томонидан ёлғон маълумот тақдим қилинганда;

фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар ва техноген тусдаги вазиятлар) ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши даврида.

Ташриф давомида

5-босқич

Ташриф буюрувчи

Мурожаат қилувчи ЖИЭББнинг ЖИЭМга кириш учун рухсатни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

Норози бўлган вақтда

6-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга киришини ташкил этиш ЖИЭББ ва ЖИЭМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ташриф давомида

7-босқич

ИИВ ЖИЭББ

ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилган ташриф ҳақида тегишли кўрсатма олганидан сўнг унинг белгиланган муддатда ўтказилишини ташкил этади.

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭББ масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ташриф давомида

8-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача амалга оширилади.

Ташриф давомида

9-босқич

ИИВ ЖИЭББ

1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.

2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади. Бундай ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭББни, ЖИЭББ эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини расмий равишда хабардор қилади.

Ташриф давомида

10-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Жазони ўтаётган маҳкумлар томон?дан республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭББга хабар беради.

Зудлик билан

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ташриф буюрувчи

1. ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалар вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса тегишлигича Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим.

2. Мурожаатда ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ва учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши лозим.

Зарурат туғилганда

2-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭМга ташриф ҳақидаги мурожаатни олгач, уни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ЖИЭББга юборади ва унда тегишли аккредитация борлигини, зарур ҳолларда эса — ташриф амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.

5 кун муддатда

3-босқич

ИИВ ЖИЭББ

1. ЖИЭББ томонидан мурожаат ҳақидаги сўров хати олингандан сўнг беш кун ичида уни кўриб чиқади, зарур ҳолларда текширув тадбирларини амалга оширади ва ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги белгиланади.

5 кун муддатда

2. Қамоққа олинган шахс тергов, прокуратура ёки суд органлари ихтиёрида бўлган ҳолларда ЖИЭББ томонидан мурожаат муаллифининг сўров хати тегишлича тергов, прокуратура ёхуд суд идораларига уч кун муддат ичида юборилади ҳамда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига маълум қилинади.

3 кун муддатда

4-босқич

ИИВ ЖИЭББ

Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ЖИЭББ ташриф буюрувчини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли маълумот юборади.

5 кун муддатда

5-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭББнинг тегишли жавобини олганидан сўнг мурожаат муаллифига натижа ҳақида маълум қилади.

5 кун муддатда

6-босқич

Ташриф буюрувчи

1. Мурожаат қилувчи Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигидан жавоб хатини олганидан сўнг масала ижобий ҳал этилган тақдирда, муассасага ташриф санаси

ва вақтини ЖИЭББ билан келишади.

2. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача) амалга оширилади.

Белгиланган муддатда

7-босқич

ИИВ ЖИЭББ

1. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.

2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМга кириш қоидаларини, шу жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади ва бу ҳақида ЖИЭББга, зудлик билан ахборот берилади. ЖИЭББ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигини бундан хабардор қилинади.

Белгиланган соатда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси