Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2019 28.03.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1462
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим Маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 28.03.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1462
Кучга кириш санаси
07.04.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2019
Ҳужжат 13.10.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ, ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ АТТЕСТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 мартда 1462-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 сентябрдаги 405-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1462-2, 16.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида»ги низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 4,18 ва 18-сон қарори билан тасдиқланган (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1094) «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 24 апрелдаги 10, 293 ва 22-сон қарори билан тасдиқланган (2002 йил 14 май, рўйхат рақами 1094-1) низомга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори в.в.б. Х. МАСУДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
05/ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-77-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/1185-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрирда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р–2146-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари аттестацияси тўғрисида»ги Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари (кейинги ўринларда — директор ўринбосарлари ва педагоглар) аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестацияси уларнинг Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, республикада амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини таъминлашдаги фаоллиги, таълим муассасасида олиб борилаётган маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар сифати ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, касб маҳоратлари ўсишини рағбатлантириш, таълим-тарбия, маънавий-маърифий йўналишлардаги меҳнати натижаларини холис баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестацияси ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — ДТМ) таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган жадваллар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) директор ўринбосарлари ва педагоглари аттестациядан 3 йилда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аттестация комиссиясининг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аттестация комиссиясининг таркиби 7 кишидан иборат тузилади ва ДТМ буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибнинг 5 нафар аъзоси қатнашган тақдирда комиссия ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аттестация комиссияси эҳтиёжга кўра қўшимча мутахассислар жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия раиси ва котиби ДТМ экспертларидан, комиссия раиси ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ёки бўйсунувида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора мутахассисларидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси таркибига ДТМ экспертлари, Марказ ёки унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари, шунингдек бўйсунувида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора вакиллари киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация жараёнида маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, касаба уюшма ходимлари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1462-1-сон, 03.10.2006 й.) қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати ДТМ томонидан белгиланади. Зарур ҳолларда комиссиялар таркибига ўзгартиришлар ДТМ буйруғи билан киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестациясини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагоглар асосий иш жойида аттестациядан ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона, ташкилот ва идора ходимлари ўриндошлик асосида ишлаётган таълим муассасасида аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ва таълим муассасалари раҳбарияти аттестация жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аттестациядан ўтувчи директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни ҳисобга олиш шахсий варақаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумоти, илмий даража ва унвони (мавжуд бўлса) тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифаси ҳақида маълумот (буйруқдан кўчирма);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги 3 йилда нашр этилган илмий, ўқув-методик ишлари, ихтиролари ва мақолалари рўйхати (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака оширганлик тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтувчининг охирги 3 йилдаги ўқув, услубий, илмий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича олиб борган ишлари ҳисоботи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасини ривожлантириш борасидаги ишлари ва келгусидаги режалари тўғрисида қисқача маълумот (директор ўринбосарлари учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссиялари аттестациядан ўтувчининг иш фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар таълим муассасаси директори (раҳбари) томонидан имзоланади. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига имзо қўйган шахс масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Директор ўринбосарлари ва педагогларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги расмий хабар ва аттестация ўтказиш жадвали аттестация бошланишидан 1 ой олдин ДТМ томонидан ҳудудий бошқармаларга ва таълим муассасаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лавозимига танлов асосида янги қабул қилинган директор ўринбосарлари ва педагоглар уч йилдан кейин навбатдаги аттестацияга жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳомиладор ёки фарзанди 3 ёшга тўлмаган педагог аёллар аттестацияга жалб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Педагог кадрлар таянч маълумоти ёки қайта тайёрлаш муассасаларида олган мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар педагоглари аттестацияга жалб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Таълим муассасаси раҳбариятининг аттестация жараёнини ташкил этишга оид вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таълим муассасасининг раҳбарияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтувчилар рўйхатини тузади, улар ҳақида тегишли буйруғини расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтувчиларнинг ҳужжатларини тайёрлайди ва уларга тавсифномалар ёзади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир аттестациядан ўтувчи учун алоҳида йиғма жилд (9-бандга асосан) тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтувчиларга аттестациянинг тартиби ва қоидаларини тушунтириш учун семинарлар ўтказади ва уларнинг аттестацияда тўлиқ қатнашишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестацияда қатнаша олмайдиганлар рўйхатини тузади ва уларнинг сабабини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация жараёнини ўтказишга зарур шарт-шароитларни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Аттестацияни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Директор ўринбосарлари аттестацияси қуйидагича ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директор ўринбосарларининг фаолиятлари, мансаб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг охирги аттестациядан кейинги йиллардаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари, шунингдек таълим муассасасини ривожланиш суръатига қўшган ҳиссасининг аниқ статистик маълумотларини ўрганиш асосида таҳлил қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансаб вазифаларида белгиланган масалалар бўйича тест синови ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1462-1-сон, 03.10.2006 й.) қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Таълим муассасасини ривожлантириш суръатини белгиловчи кўрсатгичларга қуйидагилар киради: битирувчиларнинг билим даражаси, таълим муассасасидаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилиш даражаси, ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий йўналишлар бўйича кўриклардаги натижалари, битирувчиларининг ишга (ўқишга) жойлашиши, ўқитувчилар, иқтидорли ва кам таъминланган ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар, таълим муассасаси моддий-техник базаси, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, тадбиркорлик фаолияти, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик масалалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Педагог кадрлар аттестацияси жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрнинг охирги аттестациядан кейинги йиллардаги ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича фаолияти ўрганилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар ўз мутахассислиги, лавозим вазифалари ва меъёрий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий масалалар бўйича малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1462-1-сон, 03.10.2006 й.) қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Аттестация натижалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аттестация комиссияси директор ўринбосари ва педагоглар фаолияти ҳақидаги маълумотлар, малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбат натижалари асосида умумий хулосани қабул қилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1462-1-сон, 03.10.2006 й.) қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий хулосалар комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссиясининг хулосаси аттестациядан кейин эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия аттестация натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директор ўринбосарлари ҳақида «Аттестациядан ўтди» ёки «Аттестациядан ўтмади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагоглар ҳақида «Аттестациядан ўтди», «Аттестациядан шартли ўтди» ёки «Аттестациядан ўтмади» деб хулоса чиқаради.
(20-банд Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1462-1-сон, 03.10.2006 й.) қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган директор ўринбосарлари ва педагоглар эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган педагоглар камида 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.
(22-банд Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1462-1-сон, 03.10.2006 й.) қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган директор ўринбосарлари ва педагоглар Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-бандига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, аттестацияга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмасдан аттестацияга қўйилмаган педагогларга, тегишли таълим муассасаси раҳбари ўз мутахассислигига ўтишни ҳамда қайта тайёрлаш курсига боришни таклиф қилади. Ушбу таклифларга рози бўлмаганда амалдаги қонунчилик асосида у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Аттестация қилинувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. Аттестацияга узрсиз сабабга кўра қатнашмаган директор ўринбосарлари ва педагог «Аттестациядан ўтмади» деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Аттестация комиссиясининг хулоса (баҳо ва тавсия)лари иловага мувофиқ аттестация варақасида қайд этилади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация варақалари ва баённомаларга ўзгартириш киритиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация варақаси ходимнинг шахсий ҳужжатларига қўшиб қўйилади, баённоманинг биринчи нусхаси ДТМда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Аттестация натижалари бўйича комиссия ҳисобот тайёрлайди ва ДТМга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Директор ўринбосари ва педагоглар аттестацияси тўғрисидаги меҳнат низолари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(29-банд Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1462-1-сон, 03.10.2006 й.) қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎___________________________________________________________________

‎‎(Таълим муассасаси номи)‎

‎‎
‎‎Аттестациядан ўқтувчининг Ф.И.Ш. _____________________________________
‎Туғилган йили __________________ Лавозими ____________________________
‎Маълумоти ________________________ Мутахассислиги ____________________
‎Тамомлаган ўқув юртининг номи ва тамомлаган вағти ______________________
‎_____________________________________________________________________
‎Илмий даражаси ва унвони _____________________________________________
‎‎Умумий меҳнат стажи _____________ Умумий педагогик стажи ______________
‎Мазкур таълим муассасасидаги иш стажи _________ Бошқа қўшимча маълумотлар
‎____________________________________________________________________ ‎

‎‎(Давлат мукофотлари: орден, медал, кўкрак нишони ва бошқалар. ХТВ томонидан таъсис этилган кўкрак нишони)

‎‎Аттестация комиссиясининг хулосаси ____________________________________
‎______________________________________________________________________
‎Аттестация комиссиясининг раиси _______________________________________

‎‎(фамилияси, исми ва имзоси)‎

‎‎ўринбосари ______________________________________________‎

‎‎(фамилияси, исми ва имзоси)‎

‎‎котиби ___________________________________________________‎

‎‎(фамилияси, исми ва имзоси)‎

Комиссия аъзолари:
‎1. ________________________________ ‎

‎2. ____________________________ ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎

3. ________________________________ ‎ 4. ____________________________ ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎

5. ________________________________ ‎ 6. ____________________________ ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎

7. ________________________________ ‎ 8. ____________________________ ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎ ‎

(фамилияси, исми ва имзоси) ‎ ‎

Муҳр ўрни ‎


‎Аттестация варақаси билан танишдим, ‎

‎200__ йил _____________________‎

(сана, ой)‎

____________________________ ‎‎

(имзо) ‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 97-модда; 2006 й., 40-сон, 402-модда; 2008 й., 35-36-сон, 352-модда)