ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ, ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ АТТЕСТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 мартда 1462-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 сентябрдаги 405-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1462-2, 16.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида»ги низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 4,18 ва 18-сон қарори билан тасдиқланган (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1094) «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 24 апрелдаги 10, 293 ва 22-сон қарори билан тасдиқланган (2002 йил 14 май, рўйхат рақами 1094-1) низомга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори в.в.б. Х. МАСУДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
05/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01-77-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01/1185-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 25 августдаги 38, 35/ҚҚ, 01-276-сонли қарори (рўйхат рақами 1847, 29.08.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 352-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 97-модда; 2006 й., 40-сон, 402-модда; 2008 й., 35-36-сон, 352-модда)