04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1094
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1094
Кучга кириш санаси
14.01.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2005
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорига мувофиқ «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида қарор:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги 109-сон «Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида»ги, 1998 йил 13 майдаги 204-сон «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (таълим муассасалари)нинг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог (раҳбар ва педагог) кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.