Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) ишлаб чиқилаётганда келгуси йилда аҳолининг иш ўринларига эҳтиёжи қандай бўлиши ҳар бир қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини бўйича батафсил ўрганиб чиқилиб, бунда демографик ҳолат, жумладан аҳолининг ёши, касби, ижтимоий аҳволи, меҳнатга лаёқати, аёлларнинг иш билан бандлигига ва бошқа кўрсаткичларга, ҳудудлардаги меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолати, иш жойларига муҳтож бўлган аҳолининг ҳақиқий сони касблар кесимида аниқланишига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш, корхоналарни модернизация қилиш ва янгилаш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва бошқа материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, йўл транспорти ва коммуникация қурилиши, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш дастурлари билан узвийлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур параметрлари 2017 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари, бюджет, солиқ ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари билан чамбарчас боғлиқ тарзда тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуларга асосан, Дастур доирасида ҳудудлар ва йўналишлар кесимида келгуси йилда 789,5 мингта иш ўрни яратилиши назарда тутилган. Шундан 345,3 мингтаси янги доимий иш ўринларидир. Бундан 237,6 мингта иш ўрни қишлоқ жойларида ташкил этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳисобидан 256,4 мингдан зиёд кишини ишга жойлаштириш, уй меҳнатининг турли шаклларини ривожлантириш орқали 35,9 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик ҳамда шахсий ёрдамчи деҳқон ва томорқа хўжаликларида, ўзи-ўзини банд қилиш орқали 308,6 минг нафар банд бўлмаган, айниқса аёллар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли иш билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олис ва тоғли ҳудудларда тайёрланган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини уюштириш, доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш ва қадоқлашни кенгайтириш, туризм хизматларини, айниқса, ички ва экотуризмни янада ривожлантириш орқали 6,5 мингдан ортиқ иш ўринларини яратиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп қаватли ва қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойларни қуриш ва таъмирлаш, йўл транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмаси, қурилиш монтаж ишлари, лойиҳалаштириш ҳамда қурилишнинг бошқа йўналишларида 88,9 минг иш ўрни яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш ҳисобига 44 мингта иш ўрни яратилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга кўра, янги яратиладиган, мавжуд бўш ва захира қилинадиган (квота) иш ўринларига касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг 508,8 минг битирувчисини ишга жойлаштириш мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида иш ўринларини ташкил этиш, айниқса, янги доимий иш ўринларини яратиш орқали аҳоли турмуш даражасининг барқарор, изчил ўсишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28 октябрдаги «2017 йилга аҳоли бандлиги дастури тўғрисида»ги 619-III-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган Дастур маъқуллансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастур параметрларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил этилган ва мавжуд иш ўринлари камайиши ҳамда йўқолиб кетишининг олдини олиш учун тегишли вазирлик, идора, тармоқ ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини жалб этган ҳолда таъсирчан назорат механизмини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини таъминлаш учун замонавий электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда янги дастур ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг, айниқса, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашда белгиланган имтиёзлардан кенгроқ фойдаланган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашнинг янги самарали шакл ва услублари жорий этилишига қаратилган таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз аҳолини касбга қайта ўқитиш ҳажмини кенгайтириш ва банд бўлмаганларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қайта ўқитиш орқали уларнинг иш билан тўлиқ таъминланишига эришиш учун тегишли чора-тадбирлар дастурини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва моллари, паррандаларни боқаётган, балиқчилик ва асаларичилик билан шуғулланаётган ва етиштирилган маҳсулотларни реализацияси билан шуғулланаётган фуқароларни янада рағбатлантириш ва бандлиги таъминланишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторни ишга жойлаштириш хизматларига жалб қилиш мақсадида рекрутинг (иш топиш) хизматларини ташкил этиш ва ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур параметрларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг доимий равишда ҳамкорликда иш олиб боришларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастур параметрларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурлари, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, деҳқон ва фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, махсус мақсадли дастурларга киритилган объектлар бўйича Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш саноатини, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамда қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлганлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш ва молиявий ночор корхоналарни соғломлаштириш дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд бўлганлар ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг шахсий ёрдамчи, деҳқон ва томорқа хўжалигида ҳамда оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида ўз-ўзини банд қилганлар бўйича «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан таъминланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир туман ва шаҳар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга — иш берувчиларга бириктиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган ишларни умумлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дастур ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида жамлаш, Дастур бажарилишининг таҳлилини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Марказий банки, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналар ҳар ойнинг 5 санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига мунтазам равишда тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги дастурнинг ижроси бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни йилнинг ҳар чораги якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни янада кучайтирсин ва олиб борилган ишлар юзасидан йилнинг ҳар чораги якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига маълумот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига Дастурнинг бажарилишини ўз сессияларида йилнинг ҳар чорагида танқидий муҳокама этиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат, Иқтисодиёт, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратураси, Марказий банки, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ижро учун юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Қарор ижро этилишининг боришини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (З. Низамходжаев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-124-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-124-III-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда аҳоли бандлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2016 йил 8 сентябрдаги қўшма мажлисида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил II ярим йиллик Иш режасига мувофиқ, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури лойиҳаси (кейинги ўринларда — Дастур) туман ва шаҳарлар кесимида, меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва прогнози ҳамда тармоқлар ва республика ҳудудларини ривожлантириш дастурларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур янги объектларни ишга тушириш, фаолият юритаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, қайта жиҳозлаш ва улардан тўлақонли фойдаланиш, тўхтаб қолган корхоналар, биринчи навбатда саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари корхоналари фаолиятини тиклаш, инфратузилма, коммуникация, уй-жой қурилиш ҳажмларини кенгайтириш, кичик бизнесни, шу жумладан, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур параметрлари инвестиция лойиҳалари, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш, уларни жадал ривожлантириш учун барча тўсиқларни бартараф этиш, корхоналарни модернизациялаш ва технологик янгилаш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, транспорт ва коммуникация қурилиши, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш дастурлари билан ўзаро узвий боғланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур туман ва шаҳарлар халқ депутатлари кенгашлари, барча даражадаги ҳокимликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектларининг бевосита иштирокида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурдаги янгиликлар ва фарқлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, меҳнат бозорида талаб ва таклифни баҳолаш бўйича чуқурлаштирилган ўрганиш ўтказилди, барча туман ва шаҳарлар учун 2017 йилда бандликни таъминлашга бўлган эҳтиёж ҳамда унинг таркиби аниқланди. Бу эса, таълим муассасалари (коллежлар ва олий таълим муассасалари) битирувчиларини, меҳнат мигрантларини, аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларини, ишсизларни ишга жойлаштиришнинг ҳақиқий имкониятлари ва йўналишларини аниқлаш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 193 та туман (шаҳар)лар учун меҳнат бозори эҳтиёжи прогнозларидан келиб чиққан ҳолда асосий касблар (мутахассисликлар) кесимида 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан буюртмалар шакллантирилди. Шу асосда туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан коллежлар битирувчилари, меҳнат мигрантлари, ишдан бўшатилаётган ходимлар ва ишга жойлашишга муҳтож бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб аҳолини иш билан таъминлаш параметрлари ишлаб чиқилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида, шу жумладан кичик саноат зоналари ташкил этиш, қурилиш ва инфраструктурани, қишлоқ хўжалигини, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, шундан туризмни ривожлантириш, тижорат банкларининг кредитлари эвазига, тадбиркорликни, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этишнинг йўналишлари кенгайтирилди ва алоҳида ажратилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлашнинг харажатлари, ҳар бир туман (шаҳар) учун аҳолини (стационар иш ўринларига, кичик бизнесда, оилавий бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорликда, деҳқон ва фермер хўжаликларида) ишга жойлаштиришнинг реал, мувофиқ шакллари танлаб олиниб, битта иш ўрни ташкил этиш сарф-харажатини ҳисобга олган ҳолда, барча йўналишлар ва ҳудудлар бўйича аниқланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, ишга тушириладиган объектларнинг жойи, ишга тушириш муддати, тармоқ бўйича бўйсунуви, масъул ижрочилар, манзилли рўйхатларни шакллантириш, зарур бўладиган харажатлар ва молиявий манбаларини белгилаш, яратилган иш ўринлари ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини (СТИР — ШЖПҲР орқали) таъминлаш ҳамда Дастурнинг ижроси бўйича туман ва шаҳарлар ҳокимликлари қошидаги махсус комиссиялар фаолияти натижадорлигини ошириш (дастурий чораларни мунтазам кўриб бориш, лойиҳаларнинг ЛСҲ, ТИА, тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш, уларни молиялаштириш, иш ўринларини ва аҳолини, айниқса коллежлар битирувчилари, меҳнат мигрантлари, аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларини ишга жойлаштиришни тасдиқланган ҳисобини юритиш) асосида Дастур бажарилиши мониторинги бўйича қулай механизмлар жорий қилинмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, барча туман ва шаҳарларда, биринчи навбатда ёшларни, имкониятлари чекланган шахслар ва четдан келаётган меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш бўйича замонавий усулларини жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Жумладан, бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкиллаштиришда тижорат банкларининг, солиқ органларининг, «бир дарча» хизматининг мутахассислари жалб этилади. Бу ўз навбатида иштирокчиларга кредит олиш ва ўз бизнесини бошлашда имконият яратади. Дастурнинг яна бир янгилик томони, ярмарка иштирокчиларининг иш берувчилар олдида ўз меҳнат қобилиятини намойиш этиш имконияти яратилади. Бунинг учун ҳисобот даврида бўш иш ўринлари ярмаркалари бевосита меҳнат майдонларида ташкил этилиб, бунда ҳар хил ускуналар, ғишт териш, бўёқчилик, пайвандчилик ва сантехника жиҳозларини ўрнатилиши намойиш қилинади. Натижада, ярмаркаларда иштирок этаётган ёш мутахассислар корхона ва ташкилотларнинг вакилларига ўз меҳнат қобилиятларини ва касбий маҳоратларини намойиш этиш имкониятига эга бўлиб, ишга жойлашиш имконияти ва ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркаларининг самарадорлиги ва сифатини оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Дастурнинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсади — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан, демографик омиллар ва меҳнат бозорининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини ишга солиш, ишга жойлаштиришнинг самарали шаклларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс ва узвий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга мувофиқ дастурнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) республика ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган дастурларни амалга ошириш доирасида янги объектларни ишга тушириш ва фаолият юритаётган корхоналарни кенгайтириш ҳисобига, биринчи навбатда саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳасида иш ўринлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) аввал ташкил этилган иш жойларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳияти, имкониятлари ва захираларини ишга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бандликнинг самарали шаклларини, айниқса кичик бизнес, уй меҳнати, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва шахсий ёрдамчи хўжаликларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) банд бўлмаган аҳолини ҳамда чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантларини, биринчи навбатда ёшларни ва хотин-қизларни ишга жойлаштиришга қаратилган меҳнат бозоридаги фаол, аниқ ва мақсадли чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) туман ва шаҳарлар, тармоқлар ва аниқ корхоналар кесимида Дастурнинг тизимли мониторингини юритиш ва амалга оширилишини таҳлил қилиш, зарур бўлган ҳолларда, 2017 йилга белгиланган параметрларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастури қуйидагиларга йўналтирилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш, фаолиятсиз корхоналарни тиклаш бўйича мақсадли дастурларини амалга ошириш ҳисобига аҳоли бандлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес субъектларини кредит ва товар-хом ашё ресурсларидан қулай фойдаланишларини таъминлаш бўйича қабул қилинган қонунчиликка мувофиқ оилавий тадбиркорликни, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига кичик бизнеснинг ролини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ва тармоқларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурлари, саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис, қишлоқ жойларда якка тартибдаги қурилиш ва пудрат ишларини, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфраструктурасини, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва бошқалар орқали меҳнат бозоридаги ишчи кучига талаб ва таклифларнинг мутаносиблигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, коллеж битирувчилари ҳамда қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда амалга оширилиши кўзда тутилган чоралар «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Қонун талабларига, бандликни таъминлаш борасидаги давлат принципларига (5, 16, 17, 18-моддалар) мос келади. Дастурнинг мақсад ва вазифалари, бу борадаги халқаро талабларни (жумладан ҲМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган, 122-сонли «Бандлик соҳасидаги сиёсат ҳақида» Конвенция) ҳам ҳисобга олади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда дунёда ишсизлар сони, ҳисоб-китобларга кўра, 208 млн. дан ошишини эътиборга олиб, меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш, меҳнатга талабни ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва амалдагиларини сақлаб қолиш, шунингдек, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорликни, ўз-ўзини бандлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги 5 йил ичида ёшлар орасида ишсизлар сони йилига ўртача 800 минг кишига ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ишлаётган ёшларнинг ижтимоий муҳофазаси ва меҳнат кафолатларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232,0 млн.дан ортиқ (ёки 1990 йилдан бошлаб 50% дан ортиқ киши) ўз юртидан ташқарида яшаётганлигини ҳисобга олган ҳолда меҳнат мигрантларини ишга жойлашишда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги йўналишлар Ўзбекистонда Дастурининг мақсад ва вазифаларига, аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорини тартибга солиш чораларига мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. 2016 йилнинг ўтган даврида аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш натижалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ишчи комиссияларининг тезкор маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январь — сентябрь ойларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли дастурларга мувофиқ 274,4 мингта иш ўринлари ташкил этилди (2016 йил якунида 397,3 мингта ташкил этилиши кутилмоқда), шу жумладан саноатда — 81,1 минг (130,8 минг), хизмат кўрсатиш соҳасида — 51,6 минг (69,5 минг), қишлоқ хўжалигида (чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик, сабзавотчилик, пиллачилик, узумчилик) — 38,6 минг (54,6 минг), қурилишда — 47,5 минг (56,7 минг), ижтимоий инфраструктура соҳасида — 29,9 минг (39,8 минг);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият юритмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида 25,6 минг иш ўрни ташкил этилди (2016 йил якунигача 45,9 мингта). Бу ўринда, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, истиқболсиз корхоналарни тугатиш ва уларни ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринлари ташкил этиш шарти билан, янги мулкдорларга сотиш бўйича мақсадли «йўл харитаси»ни амалга ошириш механизмлари ишга солинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш мақсадида ажратилган маблағлари ҳисобига 147,6 мингта киши иш билан таъминланди (жорий йил якуни билан 197,5 мингта киши иш билан таъминланиши кутилмоқда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган фаол чоралар натижасида 117,1 минг киши бандлиги таъминланди (2016 якунигача 140,9 мингта).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилнинг ўтган даврида жойларда меҳнат органлари томонидан 199,1 минг нафар иш қидираётган фуқаролар ишга жойлаштирилди, 5,2 минг нафар ишсизлар касбга қайта ўқитилди, 7,5 минг ишсизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 3,0 минг нафар ишсизлар рўйхатга олиниб, ишсизлик нафақаси тайинланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кўрсаткичларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги «Аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-4782-сон Фармони ва 2016 йил 24 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкиллаштиришнинг такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-2498-сон қарорига мувофиқ меҳнат органларининг тузилмасини мақбуллаштирилиши, Меҳнат вазирлиги томонидан бўш иш жойлари ҳақидаги маълумотни мамлакатнинг исталган минтақасидан онлайн режимида олиш имконини берувчи вакант иш жойлари ҳақидаги маълумотларнинг ягона базасини жорий этилиши ҳамда меҳнат органлари тизими ходимларининг ялпи аттестациясини ўтказиш якуни билан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари мутахассисларининг малакасини ошириш натижасида эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудлари бўйича энг кўп иш ўринлари Фарғона (77,8 минг), Самарқанд (74,8 минг), Тошкент (68,6 минг), Қашқадарё (70,2 минг) вилоятларида ташкил этилган. Иш ўринлари қолган қисми Бухоро (58,9 минг), Наманган (55,1 минг), Сурхондарё (53,4 минг), Хоразм (49,4 минг), Қолган иш жойлари Андижон (49,2 минг), Жиззах (60,1 минг), Навоий (34,6 минг), Сирдарё (25,7 минг) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳри (70,2 минг) ва Қорақалпоғистон Республикасида (38,7 минг) ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Демографик омиллар ва меҳнат бозоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2017 йилда иш ўринлари ва бандликни таъминлашга эҳтиёж
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи кучининг таклифи ва унга талабнинг балансига таъсир қилувчи ҳамда меҳнат бозорида ҳақиқий тенденцияларни ўрганиш ва демографик ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш омиллари асосида 2017 йилда бандликка бўлган эҳтиёж параметрлари белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда демографик омилларнинг меҳнат бозорига сезиларли ва бевосита таъсири сақланиб қолади. Прогнозга кўра 2017 йилда меҳнат ресурсларининг сони 18,7 млн. кишини ташкил этади, шундан иқтисодий фаол аҳоли — 14,2 млн. киши, шу жумладан 13,5 млн. киши — бандлар, 0,7 млн. киши — ишсизлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринларига талаб қилмаётган иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони 4,5 млн. кишини ташкил этади, улардан 1,7 млн. — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар, 1,8 млн. — боласи 3 ёшгача бўлган даврда бола парвариши таътилидаги аёллар, 1,0 млн. киши — соғлигининг ҳолати ва оилавий сабабларга кўра ишга туша олмайдиганлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуларни ҳисобга олган ҳолда иш ўринларига ва ишга жойлашишга талаб меҳнат бозорида ишчи кучини биринчи маротаба таклиф этаётган шахслар (коллеж, олий ва бошқа таълим муассасалари битирувчилари) ҳамда иш билан таъминланишга муҳтож, банд бўлмаган аҳоли (ишга ва даромад манбаига эга бўлмаган шахслар, чет эллардан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ва ҳ.к.) ҳисобига шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда Ўзбекистон бўйича коллежлар ва олий таълим муассасаларида ўқишни тамомлаб, меҳнат бозорига биринчи маротаба 508,8 минг битирувчилар ҳамда ишга жойлашишига муҳтож 736,7 минг ишсиз фуқаролар, 145,5 минг четдан келаётган меҳнат мигрантлари, 111,0 минг нафари таркибий ўзгаришлар ҳисобига бўшаётганлар ҳамда 18,3 минг нафар муддатли ҳарбий хизмат ва жазони ўташ жойларидан қайтаётганлар кириб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада 2017 йилда тасдиқланган дастурларга асосан, фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш йўл хариталарини амалга ошириш, бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ва хусусийлаштириш ҳисобига янгидан ташкил этилаётган муқим иш ўринларида 389,3 минг кишининг бандлиги таъминлаш кузда тутилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида 97,6 минг киши банд бўлади. Аҳолини, шу жумладан чет эллардан қайтган меҳнат мигрантларини қишлоқ хўжалиги ва қурилишдаги 199,1 минг мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларига жалб қилиш — аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга, ўз ўзини банд қилиш соҳасида (хусусан, шахсий ёрдамчи хўжаликларида, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликда) 308,5 минг киши меҳнат фаолиятини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган йўналишлар, корхоналарни оптимизациялаш, банкрот қилиш ва тугатиш, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорликда 205,2 минг та иш ўринлари тугатилиши ҳисобга олган ҳолда 2017 йилда ишсизлик даражасини халқаро стандартларга кўра мақбул бўлган 5-6 фоиз атрофида сақлаб қолишга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, иш ўринлари талаби касблар бўйича таркибини ҳам ҳисобга олиш зарур. Унга кўра, 2017 йилда буюртманома асосида ишга жойлаштириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллежлар битирувчиларини ишга жойлаштириш учун талаб этилаётган касблар бўйича иш ўринлари яратиш зарур бўлади — тикувчилик, тўқимачилик, енгил саноат соҳасида (50,2 мингта), озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда (12,7 мингта); машинасозлик ва металлни қайта ишлашда (15,2 минг); энергетика соҳасида (11,7 минг); кимё ва нефтекимё саноатида (8,1 минг); қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида (30,2 минг); транспортда (31,4 минг), ахборот-коммуникация соҳасида (39,5 минг); умумовқатланиш ва савдо (12,5 минг); қишлоқ хўжалигида (39,1 минг); молия соҳасида (38,1 минг), таълим соҳасида (38,0 минг); соғлиқни сақлашда (40,2 минг) ҳамда тадбиркорлик соҳасида (19,2 минг) ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида (62,8 мингта);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш учун, биринчи галда, касблар бўйича иш ўринлари ташкил этиш — қурилиш ва ободонлаштириш соҳасида (149,2 минг); қишлоқ хўжалигида (58,6 минг); умумовқатланиш ва савдо (39,3 минг); уй-жой коммунал хўжалигида (34,2 минг); тикувчилик, тўқимачилик, енгил саноат соҳасида (29,7 минг); транспортда (28,9 минг) ҳамда тадбиркорлик соҳасида (26,4 минг).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. 2017 йилда аҳолини бандлигининг параметрлари ва асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг прогноз параметрлари ҳудудлар ва йўналишлар (тармоқлар) кесимида иш ўринларига ва ишга жойлаштиришга, айниқса биринчи маротаба меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни, банд бўлмаган шахсларни, бўшатилаётган ходимларни, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлашга бўлган талабдан келиб чиқиб аниқлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда 2017 йилда, қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ва ҳудудлар кесимида аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган (илова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, 389,3 минг кишининг доимий иш ўринларида бандлигини таъминлаш, шундан: янги иш ўринларини яратиш — жами 345,3 минг, шу жумладан, 131,1 мингтаси — саноатда (инвестиция лойиҳалари доирасида), 69,5 мингта — хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, 55,8 мингта — қишлоқ хўжалигида (чорвачилик, паррандачилик, боғдорчиликни ривожлантириш дастурлари доирасида), 88,9 мингта — қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда, фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 44,0 минг кишининг бандлиги таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кўрсаткичларга 2017 йилда махсус мақсадли дастурлар — инвестиция дастури, саноатни устувор ривожлантириш дастурлари, саноат зоналарини яратиш ва уларни фаолиятини ташкил этиш, қурилиш ташкилотларини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тўқимачилик ва бошқа тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, шу жумладан қишлоқ жойларда ва саноатни ривожлантириш ҳудудий дастурларини амалга ошириш ҳисобига эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий, Тошкент ва Жиззах вилоятларида махсус индустриал зоналарнинг фаолият юритиши бу йўналишда янги иш ўринлари ташкил этишнинг салмоқли омили ҳисобланиб, улар фақатгина бу ерда янги иш ўринларини яратишни ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларида иш жойлари сонини оширишни таъминлабгина қолмай, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида (транспорт, қурилиш, ижтимоий инфратузилмада) тармоқлараро алоқалар узвийлигида иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, темир йўл участкаларини электрлаштириш, қишлоқ аҳоли пунктларини комплекс қурилиши, тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида шахсий уй-жойлар, муҳандислик қурилмалари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилишига оид инвестиция лойиҳалари муҳим аҳамиятни сақлаб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида 97,7 минг кишининг бандлиги таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий мулкни, кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоялашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан қабул қилинган қатъий чоралар якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳақиқий молиявий-иқтисодий қурол бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, аҳолини қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтачилик, ғаллачилик, пиллачиликдаги, намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши, шунингдек, ишлаб чиқариш, йўл бўйи, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларидаги мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларига жалб қилиш. Бу ўз навбатида 199,1 минг кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларини, ўзи-ўзини банд қилишда ривожлантишда 308,6 минг нафар банд бўлмаган, айниқса аёллар, ногиронлар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳамда чет эллардан қайтаётган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлашга эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ва иш ўринлари яратишнинг муҳим шакли сифатида иқтисодиётнинг турли соҳаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарурий қонунчилик базасини ва қулай шароитларни шакллантиришни таъминлаш имконини берган Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» Қонунида кўзда тутилган имкониятлар ишга солинади. Бу ўринда, кичик бизнес субъектлари учун қонунчиликда кўзда тутилган барча имтиёзлар, преференция ва кафолатларни оилавий корхоналарга ҳам татбиқ этилиши алоҳида эътиборга молик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий тадбиркорликда иш кучини ва меҳнат тақсимотини мослашувчан қилиб белгилаш мумкин, меҳнатни ташкил этишнинг бундай шакли бандликнинг бошқа шаклларида иложи бўлмайди. Бу эса, оилавий тадбиркорликдаги бандликка (ишлаб чиқаришга) аҳолининг «ишга жойлашмаган» тоифаларини: ёш болали аёллар ва меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган бошқа шахсларни жалб қилиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй меҳнати билан бандликнинг сезиларли қисми анъанавий миллий ҳунармандчилик марказлари ҳисобланувчи минтақаларида — Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм, Наманган, Самарқанд вилоятларида, шу жумладан Бухоро, Қарши, Наманган, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарларида ҳамда Амударё, Тўрткўл, Асака, Пахтаобод, Шаҳрихон, Вобкент, Ғиждувон, Нурота, Қизилтепа, Косонсой, Уйчи, Чорток, Чуст, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Ургут, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Риштон, Ховос, Хива, Ҳазорасп ва бошқа туманларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли Фармонига мувофиқ кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни мақбуллаштириш, ягона ер солиғини тўлаш ва фермер хўжаликларини кредитлаш бўйича имтиёзлар, ушбу хўжаликларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига аҳолини, даставвал қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш борасида қўллаб-қувватлаш юқори даражада сақланиб қолади ушбу мақсадларга 15,8 трлн.сўм ажратилиши прогноз қилинмоқда. Бунда, ажратиладиган имтиёзли кредитлар кўпроқ меҳнат бозорида танглик кузатилаётган узоқ жойлашган қишлоқ туманларида иш ўринлари яратиш кўзда тутилган лойиҳаларга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча қайд этилган йўналишлар ва бандликни таъминлаш параметрлари ҳудудлар (туман ва шаҳар) кесимида аниқлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан 2017 йилга мўлжалланган тармоқ бандлик дастурларини, ҳар бир корхона кесимида ҳамда аввал ташкил этилган иш ўринлари сўзсиз сақлаб қолинишини ва барқарор фаолияти юритишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. 2017 йилда банд бўлмаган аҳоли, коллеж битирувчилари, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларни ишга жойлаштириш бўйича чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил Дастурининг ижроси борасида меҳнат бозорида, жумладан ишсизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, чет эллардан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, иқтисодиётда тузилмавий қайта ўзгаришлар натижасида ишини йўқотган шахслар ҳамда ногиронлар, кўп болали ва ёлғиз оналар, киши савдоси жабрдийдалари ва бошқаларга ишга жойлашиш бўйича хизматлар кўрсатиш каби фаол чоралар амалга оширилиши давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда ишга жойлашишларида, шу жумладан 275 минг кишига мавжуд бўш иш жойларига, захира қилинадиган ва янги ташкил этиладиган иш ўринларига ишга жойлашишларида, 420 минг нафар фуқарога, шу жумладан меҳнат мигрантларига — меҳнат қонунчилиги, мустақил равишда ишга жойлашиш учун жой танлови ва бошқа масалалар бўйича жами 695 минг нафар аҳолига бепул маслаҳатлар бериш орқали ишга жойлашишда кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадда Уйчи, Пахтаобод ва Қўштепа туманларида ишлаб чиқилган янги, маҳаллий меҳнат бозорларига мослаштирилган шакл ва усуллар асосида барча туман ва шаҳарлардан ягона комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан: тадбиркорларга ажратилган ер майдонларини инвентаризация қилиш, фойдаланилмётган ер майдонларини аниқлаш ва уларни туман (шаҳар) ҳокимияти захира фондига қайтариш, корхоналар балансида бўлиб, фойдаланилмаётган ер майдонларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар) ҳудудидаги мавжуд хизмат кўрсатиш объектларини ўрганиш ва уларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш, фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш объектларини аниқлаш ва уларни тадбиркорларга «ноль» қийматда бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тадбиркорлар билан биргаликда ҳар бир ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объекти бўйича бажариладиган ишларнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш, ҳар бир маҳалла бўйича ишга жойлашишга муҳтожларни аниқлаш ва уларни ишга тушириладиган объектларга ишга жойлаштиришни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш учун ҳудудий меҳнат органлари фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан, иш қидиришнинг ихтисослаштирилган дастурларидан, вазирликнинг www.mehnat.uz ва ҳудудий органларининг веб-сайтларидан фойдаланилади, ва Давлат интерактив хизматларининг ягона портали http://my.gov.uz орқали фаол иш қидираётган фуқароларга ишга жойлашишларида кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир қаторда, банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи навбатда ёшларга, хотин-қизларга, имконияти чекланган шахсларга касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш хизматлари кўрсатилади. Бунинг учун Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари (КОИКА)нинг имкониятлари ишга солинади. Ушбу марказларда ҳамда базавий касб-ҳунар коллежларида ишсиз фуқаролар, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда, машинасозлик, электротехника, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишларида касб-ҳунарга қайта ўқитилади ва малакаси оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, биринчи навбатда транспорт, йўл ёқаси ва ижтимоий инфраструктура объектлари қурилишига, қишлоқ жойларда намунавий уй лойиҳалари бўйича уй-жой қурилиши ишларига жалб этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлар, кўп болали оналар, одам савдоси жабрдийдалари, меҳнат иммигрантлари ва меҳнат бозорида иш топишда қийинчилик сезаётган бошқа шахсларни ишга жойлаштириш учун туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда 104,0 мингга яқин иш ўринлари захира (квота) қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўш иш ўринлари ярмаркалари ишга жойлаштиришнинг самарали усули ҳисобланиб, уларни ўтказишдан мақсад — иш қидираётган фуқароларни таклиф этилаётган бўш иш ўринлари билан таништириш ҳамда уларга меҳнат бозори, ходимларга эҳтиёж сезаётган корхоналар, мавжуд бўш иш ўринлари асосида ишга жойлашиш, касбга қайта ўқиш имкониятлари ҳақида тўлароқ маълумотларни тақдим этишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда, барча туман ва шаҳарларни тўлиқ қамраб олган ҳолда муайян имкониятларга ва бўш иш ўринлари мавжуд корхона ва ташкилотлар ва банд бўлмаган аҳоли, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари, қайтиб келган меҳнат мигрантлари иштирокида, 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкиллаштириш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган чора-тадбирларни амалга оширишда 2017 йилда банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, ишсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлаш, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари ва уларнинг ходимларини сақлаб туриш учун 44,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасалари, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда Дастур доирасида ташкил этиладиган янги иш ўринлари ҳамда мавжуд бўш ва захира (квота) қилинадиган иш ўринларига 508,8 мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини (уларнинг маълум қисми олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши, касаллиги, ўлими, мамлакат ташқарисига чиқиб кетиши ва бошқа объектив сабабларга кўра ишламасликларини ҳисобга олган ҳолда) ишга жойлаштириш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ёшлар, биринчи навбатда коллежлар ва лицейлар битирувчилари бандлигини таъминлашнинг янгича ёндашувлари қўлланилади. Булар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, коллеж ва лицейларнинг ўқув жараёнига ўқув-амалий курсларнинг икки хил тури татбиқ этилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошловчи тадбиркор сифатида ўз ишини очишнинг асосий жараёнлари, хусусан улар учун амалдаги имтиёз ва ёшлар вакиллари учун преференциялар, бизнес-лойиҳа ва ТИА, кредит олиш, лизингга ускуна сотиб олиш, ер майдони ажратиш, корхонани рўйхатдан ўтказиш учун зарурий жараёнлардан ўтиш, солиққа тортиш тартиблари ва ҳ.к. ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақини ҳисоблаш, меҳнат таътилининг миқдорлари ва меҳнатга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир комплекс саволларга тушунтириш бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига бириктирилган битирувчилар томонидан ишлаб чиқилган бизнес-лойиҳа ва ТИАларни ҳимоясини ташкил этиш ва уларга микрокредитлар олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир битирувчига алоҳида ИНПС рақами бериш ва Халқ банкида жамғариб бориладиган шахсий пенсия дафтарчасини очиш, солиқ органларида жисмоний шахсларга бериладиган СТИР расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, махсус интернет порталида «ЎЗ БИЗНЕСИНГНИ ЯРАТ» рукнини жойлаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан илгари маъқулланган ва молиялаштирилган намунавий кўринишдаги бизнес-лойиҳалар, ТИА билан биргаликда (масалан, тикув цехи, гўзаллик салони, автосервис шахобчаси, сартарошхона, нонвойхона, иссиқхона, уй паррандаларини етиштириш, мебель, қурилиш материаллари, уй шароитида қандолатчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ҳ.к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес-лойиҳа ва ТИАларни тайёрлаш учун даромад ва харажатлар структурасини шакллантирувчи, айланма маблағлар ҳаракатини, зарурий молиявий коэффициентларни ҳисобловчи электрон дастурлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ишини ташкил этиш бўйича турли қўлланмалар, бизнесни юритиш учун қулай ва тушунарли шаклдаги барча зарурий маълумотлар (жадвал, инфографика, аниқ мисоллар ва ҳ.к. кўринишида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, ёшлар ўртасида ўз ишини ташкил этишга қизиқишларини орттириш мақсадида телекўрсатувларда узатиш учун, реал шароитларда ўз ишини очган ва юритаётган бир йигит ва бир қиз мисолида, реалити-шоу кўринишида махсус телекўрсатув тайёрлаш. Ушбу реалити-шоуда аниқ мисолларда битирувчида ўзининг бизнес-режасини ишлаб чиқиши, бизнесни ташкил этиш учун жой танлаши, бизнес-режа ва ТИА (ТЭО)ни тайёрлаш, ҳужжатларни (тадбиркор гувоҳномаси, таъсис шартномаси, устав) расмийлаштириш, бизнесни очиш учун унинг молиявий манбаларини аниқлаш, тижорат банкида кредит олиш, ускуналар танлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, электр, газ, сув таъминоти, канализация тармоқларига уланиш, маркетинг, реклама ва маҳсулот (хизмат) сотиш ва ҳ.к.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар (мутахассисликлар), уларнинг тарихи ва афзалликлари ҳамда ушбу касб (мутахассислик)нинг усталари билан интервьюлар, уларнинг маҳорати даражаси ва қўлга киритган ютуқлари тўғрисида ҳикоя қилувчи қисқаметражли фильмлар яратиш ва касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, молиявий барқарор тадбиркорлар коллеж ва лицейлар битирувчилари томонидан таклиф этилган бизнес-ғоя ва лойиҳалар ичидан муваффақиятлиларини танлаб олиб, кейинчалик уларни молиялаштириш, кафиллигини ва кафолатини беради, кредит учун ўзининг мулкини гаровга қўяди, бизнесини ривожлантиришда бошқа ёрдам ва кўмагини кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, ёшларни ишга жойлаштиришда иш берувчилар ўртасида ва коллежлар ва лицейлар битирувчилари ўртасида тарғиб қилиш йўли билан www.mehnat.uz сайтининг имкониятларидан максимал даражада самарали фойдаланиш. Бунинг учун қуйидагилар кўзда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари билан биргаликда маҳаллий меҳнат органларига бўш (вакант) иш жойлари ва лавозимлар ҳамда ходимларни ишдан бўшатилиши ҳақидаги маълумотларни (йирик корхоналар — мажбурий тарзда, кичик корхона ва микрофирмалар — ихтиёрий равишда) тақдим этиши мажбур бўлган корхона ва ташкилотлар Реестрини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
www.mehnat.uz сайтининг имкониятлари ҳақида маҳаллий телеканалларда бепул асосда видеороликлар жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар кесимида махсус чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилади, уларни амалга оширилишида манфаатдор вазирлик ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотлар иштирок этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар (иш берувчилар), коллежлар, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан имзоланадиган тўрт томонлама шартномаларнинг самарадорлигини ва ҳаққонийлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллежлар битирувчиларини ишга қабул қилганлик учун кичик корхоналарга тақдим этилган имтиёзлардан тўлароқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча вилоятлар марказларида, йирик шаҳар ва туманларда салоҳиятли иш берувчилар иштирокида ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан коллежлар ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларига ўз ишини бошлашлари ва юритишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш амалиётини давом эттириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат кодекси ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Қонунга киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашнинг янги имкониятлари ишга солинади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларни, олий таълим муассасаларида давлат грантлари бўйича ўқиган битирувчиларни ҳамда киши савдоси жабрдийдаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчининг ташаббуси билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларни, олий таълим муассасаларида давлат грантлари бўйича ўқиган битирувчиларни ишдан бўшатилиши ҳақида меҳнат органларини хабардор қилиш йўли билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда чет элларда меҳнат фаолиятини тугатиб қайтиб келаётган 145,5 минг нафар меҳнат мигрантларини ишга жойлашишларида кўмаклашиш кўзда тутилган. Уларнинг аксарият қисми Андижон (16,7 минг киши), Фарғона (15,8 минг), Сурхондарё (15,1 минг), Хоразм (10,9 минг), Бухоро (10,4 минг), Самарқанд (10,4 минг), Қашқадарё (9,2 минг), Тошкент (7,8 минг), Жиззах (6,9 минг), Навоий (5,2 мингта киши) вилоятларига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларда туман ва шаҳарларда қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда малака талаб этмайдиган, эпизодик ишларда ишлаган шахсларга яшаш жойи бўйича ишга жойлашиш учун вакант иш ўринларига ишга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан меҳнат иммигрантларига кичик бизнес корхоналарини ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларига кредитлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ишлаб чиқаришни (хизматлар кўрсатишни) ташкил этиш орқали иш ўринлари ташкил этиш шарти билан фойдаланилмаётган объектларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилмаётган объектларни бузиш натижасида бўшаб чиқаётган ер майдонларни ажратиш ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. 2017 йилда Дастур ижросининг мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда аҳоли бандлиги дастури параметрларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида туман ва шаҳарлар, тармоқлар ва аниқ корхоналар кесимида, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг электрон ахборот тизимларидан фаол фойдаланилган ҳолда Дастур ижросининг тизимли ва мунтазам мониторинги ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ижросининг бориши белгиланган аниқ муддат даврида реал вақт режимида таҳлил қилиб борилади. Ушбу механизм, Дастурнинг ҳисобот даври учун тасдиқланган параметрлардан ортда қолаётган корхоналар, тармоқлар, бандлик йўналишлари ҳамда туман ва шаҳарларни аниқлаш ва жорий даврда Дастур параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар ишлаб чиқиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда аҳоли бандлиги дастури ижросининг мониторинги қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурлари, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, махсус мақсадли дастурларга киритилган объектлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналар билан биргаликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш ва молиявий ночор корхоналарни соғломлаштириш дастурлари бўйича — Давлат рақобат қўмитаси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича — Давлат солиқ қўмитаси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича — Марказий банк томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари бўйича — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермерлар Кенгаши томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй меҳнати (касаначилик), ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Пенсия жамғармаси томонидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг ижроси бўйича умумий мувофиқлаштириш, маълумотларни жамлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш Меҳнат вазирлигига юклатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, уларнинг ишчи комиссиялари томонидан мунтазам равишда, ҳар ойда тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва тармоқ жадваллари асосида, тегишли чоралар қабул қилган ҳолда, ҳудудий бандлик дастурларининг бажарилишининг боришини кўриб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, доимий фаолият юритувчи комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги устидан назорат кучайтирилади. Бунинг учун қуйидагилар кўзда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий фаолият юритувчи комиссиялар томонидан 2017 йилда ўтказиладиган йиғилишлар (туман даражасида — икки ҳафтада камида бир марта, вилоят ҳокимлиги даражасида — бир ойда камида бир марта) жадвалларини тасдиқлаш ва уларни ҳокимликлар, Савдо-саноат палатаси, Меҳнат вазирлигининг сайтларида жойлаштириш. Бунда, вилоят даражасида битта йиғилишда камида 2-3 та тумандаги иш ўринлари ташкил этиш бўйича муаммоли лойиҳаларни, туман даражасида — камида 10-15 та муаммоли корхоналарни уларнинг раҳбарларини, муаммони ечиш учун масъулларни таклиф этган ҳолда кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий фаолият юритувчи комиссияларнинг тасдиқланган баёнларини ва уларни бажариш бўйича назорат-режаларни Меҳнат вазирлиги сайтида жойлаштириш, ижроси бўйича мониторингини юритиш учун комиссиялар томонидан тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиб борилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда аҳоли бандлиги Дастури мониторинги натижалари ва меҳнат бозоридаги вазият Меҳнат вазирлигининг Ҳайъат йиғилишларида, вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг махсус йиғилишларида мунтазам равишда кўриб борилади, йиғилиш якунига кўра барча даражадаги ҳокимиятлар ва иқтисодиёт тармоқлари хўжалик бошқаруви органларига туман ва шаҳарлар кесимида меҳнат бозоридаги вазият ва аҳоли бандлиги тўғрисида маълумотлар ҳамда Дастур амалга оширилишини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриш юзасидан таклиф ва тавсиялар жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг таҳлили ва бажарилиши мониторинги асосида умумлаштирилган маълумотлар, мавжуд ортда қолишликлар, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар билан биргаликда ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Ушбу маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг махсус йиғилишларида масъул вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва йирик корхоналар раҳбарлари ва масъуллар иштирокида муҳокама этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш