LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги Йўриқнома лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги Йўриқнома тасдиқлансин.
2. Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти (Б.Ж. Жумаев) Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш департаменти (Ҳ. Нурмуротов) билан биргаликда ушбу Йўриқномани ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
3. Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш департаменти (Ҳ. Нурмуротов) Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари ва барча тижорат банкларига ушбу Йўриқномани ижро учун юборилишини таъминласин.
4. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва барча тижорат банклари раҳбарлари электрон ахборотларни муҳофазалашни ушбу Йўриқнома талаблари асосида юритилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарор қонуний кучга кирганидан сўнг, 1996 йил 12 январдаги 183-сонли «Ўзбекистон Республикаси банклари электрон-тўлов тизимида ахборотлар муҳофазалашни ташкил этиш ҳақида методик кўрсатмалар» ва Марказий банк Бошқарувининг 2001 йил 19 майдаги 11/7- ва 11/8-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2001 йил 23 июндаги 14/13-сонли
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Марказий банки Бошқарувининг
2001 йил 23 июндаги 14/13-сонли
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ҳамда «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклараро электрон тўлов тизими орқали ўтадиган ахборотларни муҳофазалашни таъминлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/10-сонли (рўйхат рақами 1047-3, 06.05.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 19-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тўлов тизимининг субъектлари банклараро электрон тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича шу жумладан, электрон тўлов ҳужжатларидан рухсатсиз фойдаланиш, уларга ўзгартиришлар киритиш, уларни йўқотиш, йўқ қилиш ва тўсиб қўйишдан муҳофаза этишни таъминлаш бўйича ушбу йўриқномада белгиланган талабларга риоя этишлари керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Банклараро электрон тўлов тизимида техника воситалари (кейинги ўринларда — ТВ) билан электрон ҳужжатларни тайёрлашда мазкур йўриқнома талабларига риоя этилиши шарт.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
3. Мазкур Йўриқнома банк тизимида ахборотларни муҳофаза қилиш воситаларининг жорий этилишига қараб аниқланиши ва тўлдирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклараро тўлов тизими субъектлари тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлашнинг қўшимча воситалари ва усулларини белгилашлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
4. Банк муассасаларида электрон тўлов тизими (кейинги ўринларда ЭТТ) орқали қабул қилинадиган ва узатиладиган ахборотлар билан ишлаш учун рухсат қуйидаги шахсларга берилади:
а) банк раҳбари билан амалдаги меҳнат шартномасига мувофиқ тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузилган ходимга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборотдан ахборот мулкдорининг рухсатисиз фойдаланишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/10-сонли (рўйхат рақами 1047-3, 06.05.2006 й.) қарори асосида янги хат боши билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 19-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ТВга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган шахслар ҳамда ТВдан фойдаланувчилар мазкур йўриқнома, техник воситаларни ишлатиш бўйича йўриқномалар, шунингдек, ахборотларни муҳофаза қилиш тартибини белгиловчи бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганиб чиққач, уларнинг билими текшириб кўрилгандан кейингина ишга қўйилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ТВ шовқиндан тўсилган, ташқаридан бегоналарни кузатиши мумкин бўлмаган, ишончли ҳимояланган хоналарда ўрнатилади. Ушбу хоналар қуйидаги жиҳозланиш талабларига жавоб бериши шарт:
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
в) деразалар хонага киришдан ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлиши, шунингдек, бегона шахсларнинг кўз ёки махсус қурилмалар билан кузатишидан ҳимоя қилувчи дераза пардалари, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати билан боғланган огоҳлантириш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1047-4, 26.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/1047-4/3638-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ТВ ўрнатилган хоналарга радио нуқталар, электр соатлар ва бошқа кам қувватли қурилмаларни ўрнатиш, ҳамда улардан фойдаланиш таъқиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ТВ ўрнатиладиган хоналар ахборотни ишончли муҳофазалаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим. Алоҳида технологик участкалар бир-биридан ажратилади. Уларга кириш учун мазкур Йўриқноманинг 5-бандида кўзда тутилган шахсларгагина рухсат берилади, бошқа шахсларнинг кириш зарурати туғилса, фақат тегишли раҳбарнинг рухсати билангина амалга оширилади. Ҳар бир хонада фақат унга кириш ҳуқуқига эга бўлган кишиларгина ишлашлари зарур.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
9. Банк сири маълумотлари ёзилган ташқи магнит ташувчиларни (дискеталар, СД дисклари, стриммер ленталари ва ҳоказоларни) сақлашга мўлжалланган хоналар эса махсус металл шкафлар ёки сейфлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
10. Иш фаолияти ТВ билан боғлиқ бўлган раҳбарлар тегишли мутахассислар ва юридик хизмат ходимлари билан биргаликда қуйидаги тадбирларни амалга оширилишини таъминлашлари зарур:
а) тегишли банкка ёки унинг бўлинмасига тааллуқли бўлган банк сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхатини аниқлаш;
б) зарур ҳолларда, етказилган зарарни қоплаш мақсадида, қонунчилик талаблардан келиб чиққан ҳолда, кўрсатилган ахборотларга эга бўлган ҳар бир ходим билан банк сири ва бошқа хизмат маълумотларини сир сақлаш бўйича мажбуриятномани имзолаш;
в) тавсиялардан келиб чиқиб, ахборотларни жамлаш ва қайта ишлаш жараёнида уларни муҳофазалаш мақсадида фойдаланувчилар, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ТВда рухсат этилмаган ахборотлардан фойдаланишларига йўл қўймаслик юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;
г) банк сири ахборотлари ТВдан чиқиб кетиши, бундай маълумотлар ошкор қилинишини ҳамда ТВларни йўқолиши ёки ўғирланишининг олдини олиш, қўшимча нурланиш ва кузатишлар бўлмаслиги чораларини кўриш;
д) ТВда ишлайдиган шахслар сонини чеклаш чораларини кўриш, банк сири ахборотларидан фойдаланиш учун белгиланган тартибга риоя қилиш, шунингдек, ТВга қайта ишлаш учун келиб тушадиган барча ҳужжатларнинг ҳаракати ва бут сақланишини назорат этиш юзасидан чоралар кўриш;
е) ТВни ва дастурий таъминотларни қўллаш бўйича қўйилган талабларга риоя қилиш, ТВдан мақсадли фойдаланиш учун фармойиш билан тизим маъмурларини ва масъул ходимларни тайинлаш;
ж) ТВни «вируслар»дан ҳимоя қилиш мақсадида компьютер ташкил этувчи қисмларини ва дастурларни рухсатсиз ўзгартиришга, эксперт тасдиғидан ўтмаган ва фойдаланишга тавсия этилмаган дастурларни, шунингдек, компьютер ўйинларини ўрнатишга йўл қўймаслик;
з) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ТВларни ишлатиш жараёнида ахборотларни муҳофазалаш бўйича меъёрий ҳужжатлари талабларига риоя қилишни назорат этиш;
к) ТВ жойлашган хоналарга кириб-чиқишни такомиллаштириш бўйича назорат-рухсатнома тартибини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
а) ТВдан фойдаланишда ахборотларни муҳофазалаш тартиби талабларини мукаммал билиш ва сўзсиз бажариш;
б) ТВда маълумотларни компьютер хотирасига киритиш, қайта ишлаш ва қайта ишлаш натижаларини олиш ҳамда ТВни таъмирлаш-профилактик ишларни бажаришда белгиланган тартибига риоя қилиш;
в) ахборотларни ўзида сақловчи компьютерлар ва улардаги ҳужжатларнинг ишончли сақланишини таъминлаш;
д) электрон архив сақланадиган хонага рухсатсиз кириш учун уринишлар, ахборотларнинг чиқиб кетиши ва бузилишига доир барча ҳоллар тўғрисида зудлик билан тегишли шахсларни (банк раҳбари ва Марказий банкни) хабардор қилиш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)
11-1. Банк телекоммуникация тармоғи орқали давлат сири тоифасига кирувчи маълумотлар узатилиши қатъиян ман этилади.
11-2. Марказий банк фармойиши ва мувофиқлаштирилган режа-жадвали асосида тижорат банкларида амалга оширилаётган текширишлар ва ўрганишлар вақтида, текширувчиларга қоғоз ҳужжатлар билан бир қаторда электрон маълумотлардан (электрон ҳужжатлар, электрон база, электрон архив) ҳам банк биносидан олиб чиқиб кетмаслик шарти билан фойдаланишга рухсат этилади.
(11-1 ва 11-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йил 2 октябрдаги 21/10-сон қарори (рўйхат рақами 1047-1, 22.10.2004 й.) асосида киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 450-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур Йўриқнома Республика банк тизимида ТВ орқали электрон ҳужжатларга ишлов беришни ташкил этишда ахборот муҳофазасини таъминлаш ҳисобланиб, ТВ ёрдамида ҳужжатларни қайта ишловчи барча банклар учун мажбурийдир.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/9-сонли (рўйхат рақами 1047-2, 08.02.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)