Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Зарафшон шаҳри чегарасини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Зарафшон шаҳрининг чегарасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2009 йил 20 августдаги 1061-I-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Зарафшон шаҳрининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган чегараси унинг илова қилинаётган тавсифи ва чизма шаклига мувофиқ тасдиқлансин (1, 2-иловалар)*.
* 1, 2-иловалар берилмайди
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорни бажаришга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 4 декабрь,
708-I-сон