«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Зарафшон шаҳрининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган чегараси илова қилинаётган чегара тавсифи ва график чизмага мувофиқ тасдиқлансин (1, 2-илова*).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2009 йил 20 августдаги 1061-I-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Бошланғич 1-нуқта шаҳарнинг шимолий қисмида, гаражлар ширкатидан шимолроқда ва мавжуд тупроқ йўлдан жануброқда, улардан 430 метр масофада жойлашган.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси йўналиши шарқ томонга тупроқ йўл трассасига параллел тарзда бошланиб, 2-нуқтагача давом этади. 2-нуқта Томдибулоқ туман марказига олиб борадиган автомобиль йўлдан шарқроқда, ундан 70 метр масофада жойлашган.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 2-нуқтадан тупроқ йўл трассаси устидан ўтиб, ўз йўналишини шарқ томонга давом эттиради, ЛЭП-220 кВнинг иккита линияси трассаларини, ушбу трассалар бўйлаб кетган автомобиль йўлини кесиб ўтган ҳолда 3-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 3-нуқтадан шимоли-шарқ томонга 91о бурчак остида бурилиб, янги қабристоннинг шимоли-ғарбий чегарасига параллел тарзда, ундан 150 метр масофада 4-нуқтагача давом этади. 4-нуқта канал ирмоғининг жанубий қирғоғи бўйлаб жойлашган.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 4-нуқтадан жануби-шарқ томонга 105о бурчак остида бурилиб, канал ирмоғи трассасига қатъий параллел тарзда 5-нуқтагача давом этади.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 5-нуқтадан жануби-шарқ томонга 145о бурчак остида бурилиб, бир неча тупроқ йўллари кесишган жойгача канал ирмоғига параллел тарзда давом этган ҳолда 6-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 6-нуқтадан ўз йўналишини 148о бурчак остида жануб томонга ўзгартириб, яна канал ирмоғига параллел тарзда давом этади, автомобиль йўлини ва карьерга олиб борадиган темир йўл тармоғини кесиб ўтади. Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси темир йўл тармоғи кесиб ўтилгач, ўз йўналишида яна 350 метр давом этади ва шу нуқтадан бошлаб 230 метр узунликда шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан ўтади, қатъий равишда жануб томонга давом этиб, тоғ массивининг бошланишида жойлашган 7-нуқтагача боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 7-нуқтадан жануби-ғарб томонга 106о бурчак остида бурилиб, ўз йўналишини канал ирмоғининг трассаси бўйлаб давом эттирган ҳолда 8-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 8-нуқтадан ғарб томонга бурилиб, ўз йўналишини шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан ўтган ҳолда Сугралисой ўзанида (тўғондан 200 метр масофада) жойлашган 9-нуқтагача давом эттиради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 9-нуқтадан жануб томонга 89о бурчак остида бурилиб, шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан ўтган ҳолда давом этади, А-379 автомобиль йўли трассасини, «Янги Зарафшон» станциясидан Мурунтов шаҳар посёлкасигача бўлган темир йўл тармоғини кесиб ўтиб, 10-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 10-нуқтадан ғарб томонга тўғри бурчак остида бурилиб, шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан ўтган ҳолда сув тақсимловчи узелнинг жанубий чегараси бўйлаб 11-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 11-нуқтадан шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси бўйича тўғри бурчак остида бурилиб, шимолий йўналиш бўйлаб ЛЭП-35 кВ трассага параллел ҳолда (трассадан 50 метр масофада шарқ томонга) 12-нуқтагача давом этади.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 12-нуқтадан шимоли-ғарб томонга 117о бурчак остида бурилиб, шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан ўтган ҳолда ЛЭП-35 кВ трассасига параллел тарзда 13-нуқтагача боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 13-нуқтадан жануби-ғарб томонга 146о бурчак остида бурилиб, 14-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 14-нуқтадан шимоли-ғарб томонга «Янги Зарафшон» турар жой массивининг лойиҳадаги чекка кўчаси бўйлаб 15-нуқтагача боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 15-нуқтадан лойиҳадаги чекка кўчага параллел тарзда шимоли-ғарбий йўналишда 16-нуқтагача боради. «Янги Зарафшон» темир йўл станциясидан шарқроқда жойлашган 16-нуқтада шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси яна ҳозирги мавжуд чегара устидан ўтади.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 16-нуқтадан ўз йўналишини ғарб томонга 81о бурчак остида ўзгартириб, шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан, темир йўлдан шимолроқда ЛЭП-220 кВ трассаси билан кесишгунга қадар давом эттириб, 17-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 17-нуқтадан шимоли-шарқ томонга 71о бурчак остида бурилган ҳолда шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан ЛЭП-220 кВ трассасига параллел тарзда ўтиб, 18-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 18-нуқтадан шимоли-ғарб томонга 112о бурчак остида бурилган ҳолда шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегараси устидан ўтиб, 19-нуқтага боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 19-нуқтадан шимоли-шарқ томонга 122о бурчак остида бурилиб, шаҳарнинг ҳозирги мавжуд чегарасининг ахлатхона ҳудудининг юқорисидаги катта узунликдаги участкаси устидан давом этиб, 20-нуқтагача боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 20-нуқтадан шарқ томонга 140о бурчак остида бурилиб, «Поток» олтин изловчилар артели чорвачилик комплексининг шимолроғидан ўтиб, 21-нуқтага қадар, А-379 автомобиль йўли трассаси билан кесишиш нуқтасигача боради.
Шаҳарнинг лойиҳадаги чегараси 21-нуқтадан ўз йўналишини шарқ томонга ўзгартириб, тупроқ йўл бўйлаб бошланғич 1-нуқтага қадар давом эттиради.