26.01.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3285
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 26.01.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3285
Кучга кириш санаси
26.01.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3285]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 389-сон «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28/7-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 28/7-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 21 июлдаги 20/3-сон қарори (рўйхат рақами 1719, 2007 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Чиқим касса ордери бўйича пул бериш пайтида кассир пул олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт, идентификация ID-карта, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари ёки ID-карталари, ҳарбий билет ёки ҳарбий қисмлар ёхуд ҳарбий муассасалар томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи ҳужжат) кўрсатишни талаб қилади, ҳужжатнинг номи ва рақамини, ким томонидан ва қачон берилганлигини ёзиб қўяди ва пул олувчидан имзосини қўйдиради.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандидаги «(паспорти маълумотлари)» деган сўзлар «(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида йўриқномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 34-банднинг учинчи хатбошисидаги «паспорти» деган сўз «шахсини тасдиқловчи ҳужжати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-иловадаги «Паспорт серияси» деган сўзлар «Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 9-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «паспорт маълумотлари (серияси, номери, ким томонидан ва қачон берилганлиги)» деган сўзлар «шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-иловадаги «паспорт маълумотлари» деган сўзлар «шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 3385, 09.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3385/0813-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқноманинг 10-иловасидаги «Олувчи шахснинг паспорт маълумотлари» деган сўзлар «Олувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сон қарори (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 10/20/3224/0312-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида низомнинг 92-банди учинчи хатбошисидаги «паспорт серияси, рақами» деган сўзлар «шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3385/0813-сон)