19.06.2017 йилдаги 389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Вазирлик ҳузурида «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи тартиб-таомилларни янада такомиллаштиришда, рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи тартиб-таомилларни автоматлаштириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда ички ишлар органларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал ва амалиёт жараёнлари тизимли қайта ташкил этилишини ташкил қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини оптималлаштириш, такомиллаштириш ва унга инновацион механизмларни жорий юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли мониторинг олиб бориш, ички ишлар органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантириш ҳолатини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини, ички ишлар органлари фаолияти соҳасидаги бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ҳужжатларни йиғиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг устав фонди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўз маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятидан олинган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг устави тасдиқланишини ҳамда Марказ давлат рўйхатидан ўтказилишини ва унинг устав фонди шакллантирилишини, Марказнинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни янги намуналарга алмаштириш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини жойларга борган ҳолда бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига ва автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларга электрон белги воситалари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни, автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи юзасидан ишончномаларни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полисини махсус бланкаларда қоғоз шаклида мажбурий расмийлаштириш ҳақидаги талаблар 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 135-содда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
389-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 389-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси
(олд томони)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(орқа томони)

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси халқаро стандартлар тавсиялари асосида пластикдан тайёрланади. Пластикдан тайёрланган гувоҳнома ўлчами 54х86 миллиметрни ташкил этади. Гувоҳноманинг ранги — оч пушти. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақами икки ҳарфли, номери олти рақамли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;

микроматн — «Нaydovchilik guvohnomasi Водительское удостоверение Driving licence», ўлчами максимум 30 микрон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ультрабинафша қоплама;

«UZ» ёзувли эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;

гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг олд томонида «Нaydovchilik guvohnomasi», «Водительское удостоверение», «Driving licence» сўзлари ёзилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, Ўзбекистон Республикасининг номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган, Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) 6-илова 4-бандининг 1-3, 4а-4с, 5-7, 9-кичик бандларида ва 5-банди 8-кичик бандида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади, фотосурат учун жой назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орқа томонида Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) 6-илова 4-бандининг 9 ва 12-кичик бандларида, шунингдек 5-бандининг 10 ва 11-кичик бандларида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-12-бандларда назарда тутилган маълумотлар келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида белгилар учун жой назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
A, B, C, D, BE, CE ва DE тоифаларини бошқариш учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқийлиги тегишли пиктограммалар билан ифодаланган».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси ва унинг тавсифи
(олд томони)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(орқа томони)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома халқаро стандартлар тавсиялари асосида 54х86 мм ўлчамда пластикдан тайёрланади. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ранги — кўк. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақам икки ҳарфли, номери олтита рақамли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот айрибошлаш имконини берувчи электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроматн — «Avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnoma Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства Vehicle license», ўлчами максимум 30 микрон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ультрабинафша қоплама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UZ» ёзувли эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40 — 70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг олд томонида «Avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnoma», «Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства», «Vehicle license» сўзлари ёзилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Автомототранспорт воситасининг давлат рақам белгиси, маркаси, модели, ранги, автомототранспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотнинг номи, манзили), автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бўлими, жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) мажбурий тартибда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг орқа томонида автомототранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар: автомототранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йил, тури, кузов/шоссе рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигателнинг тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, ҳайдовчининг ўриндиғи билан биргаликда ўтириладиган ўринлар сони, тик туриладиган ўринлар сони, алоҳида белгилар мажбурий тартибда кўрсатилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 541-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)