11.01.2021 йилдаги ПҚ-4940-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига (кейинги ўринларда — бюджет ташкилоти) бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда — олий маълумотли мутахассислар) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6110-сон Фармонига мувофиқ, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими (кейинги ўринларда — тиббиёт ходими) олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасаси) ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
мазкур қарорда олис ва чекка ҳудуд деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги «Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2925-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонларига «Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари» мезони киритилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида олий маълумотли мутахассисга ва (ёки) тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотга асосан бюджет ташкилотини танлаган ҳолда ишга кириш юзасидан мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлиги

Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлиги ўртасида мазкур қарор билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланади ва олис ҳудудларда жойлашган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими талаб этилаётган бюджет ташкилотига ишга жойлашиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва (ёки) вилоят ҳокимининг масъул ўринбосари томонидан имзоланган тавсиянома берилади. Тавсиянома бюджет ташкилотига юборилади.

Мурожаат тушган кундан бошлаб икки иш кунида

3-босқич

Бюджет ташкилоти

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва (ёки) вилоят ҳокимининг масъул ўринбосари томонидан имзоланган тавсияномага асосан олий маълумотли мутахассисни ва (ёки) тиббиёт ходимини ишга қабул қилиш ҳамда бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тўғрисида ташкилот раҳбари буйруғини чиқаради.

Икки иш кунида

4-босқич

Бюджет ташкилоти

Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун талаб этиладиган маблағларнинг бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштиради. Бунда, бюджет маблағлари етишмовчилиги юзага келганда туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимига сўров юборади.

Буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими

Барча сўровларни умумлаштиради ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасига мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 5-кунига қадар

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси

Туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари сўровларини умумлаштириб, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун қўшимча маблағ ажратиш чораларини кўради ҳамда республика бюджети ҳисобдан маблағ ажратиш зарурати бўлган тақдирда, қўшимча талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 10-кунига қадар

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоят ҳокимликларининг молия бош бошқармалари сўровларига асосан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун талаб этиладиган қўшимча маблағларни тегишли бюджетларга ажратади.

Ҳар ойнинг 20-кунига қадар

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси

Ажратилган маблағларни туман (шаҳар) бюджетларига ажратади.

Маблағ ажратилган куни

 

9-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими

Ажратилган маблағни олий маълумотли мутахассисга ва (ёки) тиббиёт ходими талаб этилаётган бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

Маблағ ажратилган куни

10-босқич

Бюджет ташкилоти

Олий маълумотли мутахассисга ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаб беради.

Маблағлар ажратилгандан сўнг уч иш кунида

3-илова қуйидаги мазмундаги 22-позиция билан тўлдирилсин: