17.12.2020 йилдаги 792-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
13. Сейсмологик кузатувлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Муддати


1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида шартнома тузиш.

ҳар йили 10 январга қадар


2-босқич

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

Сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар иштирокида сейсмологик кузатувлар давомида олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва тегишли хулосалар ишлаб чиқиш.

ҳар ойнинг 25 санасига қадар


3-босқич

Сейсмология институти

Кузатув натижаларини комплекс таҳлил қилиш, тегишли хулосалар асосида ҳисоботлар тайёрлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиш.

ҳар ойдан кейинги ойнинг 5 санасига қадар


4-босқич

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Сейсмологик кузатув тизими фаолияти натижасида олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифларни «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясига, Сув хўжалиги вазирлигига ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этиш.

ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 10 кун муддатда


5-босқич

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

1. Олинган ахборот, илмий-таҳлилий натижалар, хулоса ва амалий таклифларни ўрганиб чиқиш.

ҳисобот келиб тушгандан бошлаб 3 кун муддатда

2. Сейсмик режимнинг ўзгариши натижасида фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиши аниқланган ҳолатларда ёки кучли зилзилаларнинг эҳтимоли прогноз қилинганда ҳамда алоҳида хавфли вазиятлар тўғрисида ахборот олинганда тезкорлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

доимий

Т/р

Муассаса номи

Асбоб-ускунанинг номи*

Ўлчов бирлиги

шу жумладан, йиллар бўйича:

Жами

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

1.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

1. Рақамли сейсмограф (тўпламда: сейсмометр, рақамли регистратор, GPS-антенна)

тўплам

18

18

18

18

72

2. Қуёш батареяси (тўпламда: 100 Вт ли қуёш панели, 100 А/Ч ли гелий аккумулятор, 12/24 В, 10А қувватлантирувчи назорат асбоби)

тўплам

18

18

18

18

72

3. Рақамли сейсмограф учун камера

дона

18

18

18

18

72

2.

Фанлар академияси Сейсмология институти

1. Ўлчов нуқта тўплами (тўпламда: рақамли сейсмограф, 100 Вт ли қуёш панели, 100А/Ч ли гелий аккумулятор, 12/24 В, 10А қувватлантирувчи назорат асбоби, оптик толали улагич)

тўплам

22

23

21

25

91

2. Оператор хонасидаги тўплами (тўпламда: компьютер, Ethernet switch, Fibre-Ethernet модуллари учун РЭК шасси)

тўплам

4

4

4

4

16

3. Оптик кабель

м

12800

38900

33700

31500

116 900

4. Ўлчов нуқта учун камера

дона

22

23

21

25

91