Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги фанининг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш, қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалигини илмий таъминлашни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 ноябрдаги 502-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Марказ, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Марказнинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш бўйича ташкилий тадбирларни бир ой муддатда амалга оширсинлар.
Белгилансинки, Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказ бош директори томонидан тайинланади.
Марказнинг Қорақалпоғистон республика бўлими ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин. Марказнинг вилоят бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ходимларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказнинг ҳудудий бўлимлари тўғрисида Намунавий низомни тасдиқласинлар.
5. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари ва хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар Марказ илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини хўжалик шартномалари бўйича (хўжалик ҳисоби) фаолиятдан маблағ билан таъминлаш 2000 йилга бориб 50 фоизгача етказилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
Марказ, унинг илмий ташкилотлари ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, Фанлар академияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 5-иловага мувофиқ илмий-тадқиқот ташкилотлари илмий-тематик режаларининг агросаноат мажмуини ривожлантириш муаммоларига тегишли қисми Марказнинг Илмий-техника кенгаши билан келишиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Марказга Марказнинг (бюджет маблағларидан ташқари) хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган, шунингдек жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация (илмий-техник ривожлантириш, инновациялар, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқалар) жамғармалари ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Жамғармалар тўғрисидаги низом, уларнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олинади.
8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент шаҳар, Усмон Юсупов кўчасидаги 1-уйга жойлаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
1997-1998 йилларда Марказ буюртманомаларига биноан Марказни ва унинг ҳудудий бўлимларини замонавий компьютер ва ахборот тизимлари билан таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар;
Марказга 3 та енгил автомобилни янгилаш учун маблағлар ва ҳудудий бўлимлар учун 13 та енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказни белгиланган тартибда телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 12 март,
136-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда)
Марказ ҳудудий бўлимининг намунавий
ТУЗИЛМАСИ
1. Бўлим раҳбари
2. Иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича бош мутахассис
3. Илмий-техник ишланмаларни жорий этиш бўйича бош мутахассис
4. Маркетинг бўйича етакчи мутахассис
5. Технологиялар бўйича етакчи мутахассис
6. Бухгалтер-кассир
|
Ҳудудий бўлимлар ходимларининг сони: | |
| Қорақалпоғистон Республикаси | —10 киши |
| Андижон вилояти | — 5 киши |
| Бухоро вилояти | —4 киши |
| Жиззах вилояти | —6 киши |
| Қашқадарё вилояти | —6 киши |
| Навоий вилояти | —4 киши |
| Наманган вилояти | —4 киши |
| Самарқанд вилояти | —6 киши |
| Сирдарё вилояти | — 5 киши |
| Сурхондарё вилояти | — 5 киши |
| Тошкент вилояти | —6 киши |
| Фарғона вилояти | — 5 киши |
| Хоразм вилояти | —4 киши |
| Жами: | 70 киши |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз илмий-тематик режаларини (агросаноат мажмуини ривожлантириш муаммоларига тегишли қисмини) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Илмий-техника кенгаши билан келишиб оладиган илмий-тадқиқот ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Сув муаммолари институти
Тупроқшунослик ва агрокимё институти
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти
«Ўзбекистон ирригация илмий-тадқиқот институти» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.