Ҳужжат кучини йўқотган 12.03.1997 16.01.1996 йилдаги 26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.03.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ НИЗОМИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 мартдаги 136-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» ҳақидаги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Умумий йиғилишида қабул қилинган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми Академиянинг барча тузилмаларида Низом талабларини бажаришга доир зарур ташкилий чора-тадбирларни бир ой муддатда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
16 январдаги 26-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР ВА ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси аграр фанлар соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ва Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуини илм-фан билан таъминлашни амалга оширувчи, ўз-ўзини бошқарувчи илмий ташкилот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У Академиянинг ҳақиқий мухбир, фахрий ва хорижий аъзоларини, шунингдек, унинг муассасаларида ишловчи илмий ходимлар ва мутахассисларни бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси бюджет ва шартнома маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи олий ўқув юртлари, вазирликлари ва идоралари билан яқин алоқада иш олиб боради, улар билан аграр илм-фан соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади, қишлоқ хўжалигидаги фундаментал ва энг муҳим амалий тадқиқотлар мавзуларини мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни бутун чоралар билан ривожлантиришни таъминлаш, ер-сув, мелиоратив-техника ва меҳнат ресурсларидан, мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида агросаноат мажмуи вазирликлари, идоралари ва корхоналари билан биргаликда фан ютуқларини халқ хўжалигига жадал жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ва лалми ерлар унумдорлигини оширишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг уларнинг биологик имкониятидан энг кўп фойдаланишни, ер ва сув ресурслари самарадорлигини оширишни таъминлайдиган ресурсларни тежовчи технологияларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўза, беда, маккажўхори, дон, дуккакли дон, мева, узум, сабзавот, картошка ва бошқа экинлар, чорвачилик ва ипакчилик селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги тадқиқотларни бутун чоралар билан кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги, иҳота ўрмончилиги ва ўрмон мелиорацияси соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш ва кенгайтириш, тоғ, чўл, суғориладиган ва лалми ҳудудларнинг ҳамда яйловларнинг маҳсулдорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлаштирилган усуллари соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш, кам заҳарли гербицидлар, пестицидлар ва дефолиантларни, ўстириш регуляторларини ҳамда атроф муҳит ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулот олиш учун хавфсиз бўлган бошқа юқори самарали бирикмаларни қидириб топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори унумли, ишончли, металл ва энергия кам сарфланадиган қишлоқ хўжалиги машиналарининг янги турларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария тиббиётининг назарий асосларини ишлаб чиқиш, даволаш, касалликнинг олдини олиш тадбирларининг илмий асосланган тизимларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш тузилмасини, бозор хўжалик механизмини, агросаноат мажмуини кооперациялаш ва интеграциялашнинг самарали шаклларини, ижаранинг прогрессив шаклларини, қишлоқни ижтимоий ривожлантириш масалаларини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий муаммоларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни ташкил этиш, жаҳон фани ва амалиёти ютуқларини ўрганиш ҳамда умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали илмий кадрлар (фан докторлари ва номзодлари) тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги илмий ташкилотлар илмий ходимларининг хорижий илмий муассасаларда тажриба ўрганишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия аъзоларининг ва институтларнинг илмий ишларини нашр этиш, илмий билимларни оммалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ўзига юклатилган вазифаларни комплекс ҳал этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва бошқа ёрдамчи ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил қилади ва тугатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз муассасалари кучи билан тегишли йўналишлар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг муҳим долзарб илмий муаммолар бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар, кенгашлар, симпозиумлар ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг энг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмалар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика агросаноат мажмуининг илмий-техника потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик илмий, илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва лойиҳалар экспертизасини, ўз ваколатлари доирасида манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда уларнинг муҳокамасини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотларни зарур ахборотлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда хўжалик шартномалари ва бошқа бюджетдан ташқари манбалар бўйича даромадлар ҳисобига ишлаб чиқаришни, илм-фанни, техникани ва молиявий захирани ривожлантириш марказлаштирилган фондларини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси илмий-тармоқ ва ҳудудий тамойиллар бўйича тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академия таркибига тармоқ бўлимлари, Қорақалпоғистон минтақавий бўлими, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари (ИИБ) ва илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ), конструкторлик бюролари, тажриба заводлари, хўжаликлар, кутубхона ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси тасарруфида бўлган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар унинг бегоналаштириш ҳуқуқисиз мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми ва муассасалари ҳузурида белгиланган тартибда фирмалар, кичик ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари, ширкатлар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташкилот ва корхоналарни бирлаштирувчи уюшмалар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон бўлими, мустақил илмий-тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотлар улар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлган илмий ҳамда илмий-ёрдамчи ташкилотлар ва хўжалик муассасалари рўйхати Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми ва унинг муассасалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари шунингдек, миллий ва чет эл валютасида шу жумладан хорижий мамлакатларда банк счётлари очиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари ҳамда илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва мустақил илмий тадқиқот институтлари директорларидан иборат бўладиган Умумий йиғилиш Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Умумий йиғилиши аъзолари агар ушбу Низомда бошқача тартибда назарда тутилмаган бўлса, Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган барча масалаларни ҳал этишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Умумий йиғилиши илм-фанни ривожлантириш ва академиянинг ўз фаолияти энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш учун унинг Президиуми томонидан ҳар йили камида бир марта чақирилади. Йиғилишни чақиришнинг навбатдаги санасини Президиум белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумий йиғилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳамда уларга тегишли комплекс дастурларни муҳокама қилади ва улар бўйича зарур қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фанлар бўлимлари фаолияти йўналишларни ҳамда таркибларини шакллантиради ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг ҳақиқий аъзоларини, мухбир аъзоларини, шунингдек, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия Низомини қабул қилади, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади ҳамда тасдиқлаш учун уни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия тузилмасини ҳамда илмий тадқиқот институтларининг, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг намунавий низомини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия Президиумининг маърузалари ва ҳисоботларини, шунингдек, Академия илмий-тадқиқотларининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли мавзули режаларини муҳокама қилади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда атоқли олимлар номидаги мукофотлар ва медалларни таъсис этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ҳамда мукофотлар ва медаллар тўғрисидаги Низомга мувофиқ уларни фан соҳасидаги ютуқлар ва кашфиётлар учун етакчи олимларга, ижодий жамоаларга беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги илмий-тадқиқот институтлари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом асосида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президентини сайлайди ва уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилади, Президиум аъзоларини аъзоликдан чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда Академия фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Навбатдан ташқари Умумий йиғилиш Академия бўлимларининг аъзоларининг ёки Академия илмий тадқиқот ташкилотларининг улар томонидан таклиф этилган кун тартибини муҳокама қилиш учун камида учдан бир қисмининг таклифига кўра чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Умумий йиғилишда Академия Президиуми таклиф этган шахслар қатнашишлари ва кун тартиби бўйича сўзга чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Умумий йиғилиш Президиумининг айрим аъзоларининг муддатидан олдин озод қилиши ва бўшаб қолган ўринларга янги аъзолар сайлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Умумий йиғилиш Академияни тарқатиб юбориш ёки унинг ўрнига бошқа бирлашма тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф билан кириш ҳуқуқига эгадир. Ушбу масала бўйича қарор қабул қилиш учун Академия Умумий йиғилиш аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисмининг овозини олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Йиғилишда Академия Умумий йиғилиш аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашганда қарорни қабул қилиш учун қатнашчиларнинг кўпчилиги овоз берганда агар Низомда ва сайловлар тўғрисидаги Низомда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Умумий йиғилиш тўла ҳуқуқли бўлади, унинг қарорлари эса қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Чет элда хизмат сафарида бўлган, саломатлигининг аҳволи ёки бошқа бирон-бир сабаб туфайли қатнашмаётганларни Умумий йиғилиш аъзолари овоз бераётганда Академия Президиуми махсус қарор билан ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча шахсий масалалар, агар ушбу Низомда бошқача тартибда назарда тутилмаган бўлса Умумий йиғилиш томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилади. Қишлоқ хўжалиги фанлари Академияси Президиуми яширин овоз бериш тадбирини ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Умумий йиғилиш қарорларини бажариш Академиянинг барча ташкилотлари аъзолари ва ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ АЪЗОЛАРИ (АКАДЕМИКЛАРИ), МУХБИР АЪЗОЛАРИ, ФАХРИЙ ВА ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари Академиясининг шахсий таркибига ҳақиқий аъзолар (академиклар), мухбир аъзолар, фахрий ва хорижий аъзолар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Академиянинг ҳақиқий аъзолари, мухбир аъзолари фахрий ва хорижий аъзолари умрбод сайланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Академиянинг ҳақиқий аъзолари илм-фанни биринчи даражали илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий мактаб яратган, илмий ютуқлари жаҳон даражасига жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган мухбир аъзолардан ва фан докторларидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон бўлимининг ҳақиқий аъзолари (академиклари) ва мухбир аъзолари ушбу минтақаларда доимий яшовчи ва Академиянинг минтақавий муассасаларида ишловчи олимлардан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ёки мухбир аъзолари 70 ёшга тўлганда, Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларини ёки мухбир аъзоларини сайлаш учун қўшимча ўринлар очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг кўрсатиб ўтилган ёшга тўлган ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари Академия аъзоларининг барча ҳуқуқлари ва ваколатларини тўлиқ сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг фахрий аъзоси этиб Ўзбекистон Республикасининг фуқароси жаҳон ва мамлакат илм-фани олдида эътироф қилинган хизматлари учун сайланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг хорижий аъзоси илмий ютуқлари жаҳон ва мамлакат илм-фани ва Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ривожига таъсир кўрсатган хорижий фуқаролардан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси аъзолари фанлар йўналишлари бўйича фанларнинг тегишли бўлимларига бирлашадилар. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси овоз беришда қатнашган бўлим аъзолари учдан икки қисмининг розилиги билан бошқа бўлимга ўтишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар бўлимларидан бирида турувчи академиянинг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси бошқа бўлим кўпчилик аъзоларининг розилиги билан унинг ишида қатнашиши мумкин. Бунда улар мазкур бўлим аъзоларининг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар, Академиянинг ҳақиқий аъзоларини ва мухбир аъзоларини сайлаш ҳуқуқи бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг Қорақалпоғистон бўлимининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари айни бир вақтда ўз мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг тегишли бўлимлари таркибига кирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Академияга сайловлар ушбу Низом ҳамда Президиум томонидан тасдиқланган сайловлар тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИ ҲАҚИҚИЙ АЪЗОЛАРИ ВА МУХБИР АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Академиянинг ҳақиқий аъзоси илмий тадқиқотларда шахсан иштирок этади, тадқиқотларнинг янги йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайланган соҳасининг юксак даражада ривожланиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг мухбир аъзоси ўзининг шахсий илмий тадқиқотлари ва йирик илмий-техникавий муаммолар ечимлари натижалари бўйича муҳим асарлари билан фанни бойитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари илмий кадрлар тайёрлаш ишларида ва илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Академия Президиумига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотларни амалга оширишда, юқори малакали кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқларини, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари Академия Президиуми, Академия Президенти, тегишли бўлимларининг топшириқларини бажаради, Академиянинг Умумий йиғилиши ва тегишли бўлимнинг умумий йиғилиш ишида қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия муассасаларида илмий тадқиқот ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг илмий муассасаларида танловдан ўтмасдан илмий лавозимларни эгаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг илмий асрларини нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия Президиуми, Академия Умумий йиғилиши, бўлим умумий йиғилишини кўриб чиқиши учун илмий ва илмий ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари академиклик унвони учун ҳар ойда белгиланган гонорар оладилар ва белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг фахрий ва хорижий аъзолари Академиянинг ҳақиқий аъзоларига тегишли барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Академиянинг раҳбариятига сайланиш, академия аъзоларини сайлашда овоз бериш академиклик унвони учун гонорар олиш бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси аъзолари Ўзбекистон фуқаролигини бошқа мамлакат фуқаролигига алмаштирган тақдирда академиянинг хорижий аъзолари таркибига ўтишлари мумкин. Бундай ҳолларда овоз беришнинг белгиланган қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ, МУХБИР, ФАХРИЙ ВА ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Академиянинг ҳақиқий аъзолари (академиклар)ни мухбир, фахрий ва хорижий аъзоларини сайлаш ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Академиянинг бўш ўринларини ва янги аъзолар сайлаш учун янгидан очиладиган ўринларни Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми тавсиясига биноан илм-фан соҳалари ва мутахассисликларнинг турли йўналишлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президиумнинг Академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари сайловлари ўтказилиши ҳақидаги хабари сайловлар ўтказилишидан камида икки ой олдин республика матбуотида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Академиянинг фахрий ва хорижий аъзолари бўлимларининг тавсияси ва Президиумнинг тақдимномасига биноан Академиянинг Умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Эълонда кўрсатилган ихтисосликлар бўйича ҳақиқий мухбир аъзоликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи Академия аъзолари, илмий кенгашлар, илмий муассасалар, олий ўқув юртларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Илмий муассасалар, олий ўқув юртлари томонидан номзодлар кўрсатиш илмий ва илмий-техника кенгашлари мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз беришда қатнашган кишиларнинг камида 50 фоиз овозини олганлар номзодликка кўрсатилган ҳисобланади. Овоз беришда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодлар кўрсатган муассасалар номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолиятини тавсифловчи барча ҳужжатларни 20 кун муддатда Академия Президиумининг Илмий кадрлар бошқармасига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Номзодлар кўрсатиш учун белгиланган муддат тугагандан кейин номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар кўриб чиқиш учун 10 кун ичида тегишли фанлар бўлимларига топширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар бўлимларида номзодларнинг ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади, уларнинг илмий фаолияти йўналишлари эълон қилинган ихтисосликларга мос ёки мос эмаслиги аниқланади ва сайловда иштирок этишга рухсат берилган номзодларнинг рўйхати республика матбуотида сайловдан камида 20 кун олдин эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матбуотда эълон қилинган номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги материаллар Фанлар академияси Президиуми томонидан Умумий йиғилишнинг аъзолари ўртасида тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Фанлар бўлимларининг умумий йиғилишларида мутахассислар иштирокида номзодларнинг илмий маърузалари тингланади ва муҳокама қилинади ва сўнгра очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан Академиянинг Умумий йиғилишида сайлаш учун номзодлар танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларни ҳақиқий ва мухбир аъзоликка танлашда ҳақиқий ва мухбир аъзолар, ушбу фан бўлими мустақил институтларнинг директорлари ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ушбу бўлим ҳисобидаги ҳақиқий ва мухбир аъзоларнинг, институтлар директорларининг камида учдан икки қисми йиғилишида қатнашган тақдирда бўлим йиғилиши овоз беришни ўтказиш ваколатига эга бўлади. 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод Академиянинг Умумий йиғилишида сайлаш учун тавсия этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ҳақиқий ва мухбир аъзоликка сайловлар Академиянинг Умумий йиғилишида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ҳақиқий ва мухбир аъзоларни сайлашда, Умумий йиғилишнинг барча аъзоларини сайлашда Умумий йиғилишнинг барча аъзолари ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Академия Умумий йиғилиши рўйхатидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми овоз беришда қатнашишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Овоз беришда қатнашган Умумий йиғилиш аъзоларининг камида учдан икки қисми овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агар дастлабки сайловда номзодлардан бирортаси ҳам сайланиш учун етарли миқдорда овоз ололмаса, Умумий йиғилиш уч марта қайта сайлов ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Кейинги сайловларга овоз беришда қатнашганларнинг камида учдан бир қисми ёки ундан кўп қисми қўллаб-қувватлаган номзодлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз беришнинг учинчи мартасига иккинчи мартасида энг кўп овоз олган номзод қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Сайловларни ўтказиш учун Академия Умумий йиғилиши томонидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссияси сайлов якунлари бўйича баён тайёрлайди. Саноқ комиссиясининг баёни Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси таркибига сайланган янги аъзолар рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ПРЕЗИДИУМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Академия Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан, очиқ овоз бериш натижасида Умумий йиғилиш аъзоларининг кўпчилик овози билан Академия аъзолари орасидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Умумий йиғилиш сессиялари ўртасидаги даврда Академия фаолиятига Президиум раҳбарлик қилади. Президиум аъзолари сони Умумий йиғилиш томонидан белгиланади. Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Президенти бажараётган вазифасига кўра Президиум таркибига киради. Президиумнинг қолган аъзолари Умумий йиғилиши томонидан Академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари орасидан яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Президиум аъзолари сайлови Академия Президиуми томонидан тасдиқланган низом асосида ўтказилади. Президиум ҳар 5 йилда бир марта сайланади. Зарурат бўлганда Академия Президиуми аъзоларининг бир қисмини тасдиқланган Низомга мувофиқ ротация қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Академия Президенти Президиум аъзолари этиб сайланган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзолар орасидан Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг вице-президентларини ва бош илмий котибини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Фанлар бўлимлари, Қорақалпоғистон бўлими раислари Академия Президенти томонидан Президиумнинг сайланган аъзолари орасидан тайинланади. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг вице-президенти, бош илмий котиби ва Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими раисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Академия Президиуми ўз фаолиятида Академия Умумий йиғилишида ҳисобот беради, унга Умумий йиғилишлар ўртасидаги даврда қилинган ишлар ҳақида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фанлар бўлимлари таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг рўйхатини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг тегишли бўлимлари орқали илмий тадқиқот муассасаларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ва бошқа органлари билан биргаликда фан ва тараққиётининг устувор йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаннинг долзарб йўналишлари бўйича илмий маърузалар ва ахборотларни эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган фундаментал тадқиқотларнинг илмий даражасини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
аграр фаннинг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмита ва комиссияларни тасдиқлайди ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ва илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналарни белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда бу муассасалар ва корхоналар ҳақидаги Низомларни ёки уларнинг уставларини тасдиқлайди, шунингдек, ташкил этилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналиши ва ихтисослашувини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг Умумий йиғилишини чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия аъзолари сайловини белгилайди ва ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг фан ва техника тараққиёти йўналишлари бўйича фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботларни тасдиқлаш учун Умумий йиғилишга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия тизимида юқори малакали кадрлар тайёрлаш иш режаларини муҳокама этади ва унга раҳбарлик қилади;
фан-техника фаолиятида бозор муносабатлари механизмларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия бўлимлари ва илмий муассасаларга фан учун ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳақида бўлимлар ва муассасаларнинг ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалари билан биргаликдаги ишларни ва ҳамкорликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг халқаро алоқаларини режалаштиради; унинг хорижий мамлакатлар академиялари ва илмий муассасалари билан илмий ва иқтисодий алоқаларни ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик фундаментал ва амалий тадқиқотларни ҳаётга жорий этиш учун халқаро ва хорижий муассасалар билан биргаликда қўшма корхоналар, илмий марказлар ва бошқа тузилмалар ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фанлар бўлимлари тавсиясига биноан илмий муассасалардаги илмий кенгашлар таркибини тасдиқлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини тасдиқлаш учун Олий аттестация комиссиясига таклиф киритади ва ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг кенгашлар фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалда фойдаланишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг барча муассасалари ва мансабдор шахслар томонидан мазкур Низомга риоя этилишни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга биноан кадрлар масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси мукофотларини бериш учун Умумий йиғилишга номзодларни тавсия этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиуми ўз аъзоларининг учдан икки қисми йиғилишида иштирок этган тақдирдагина қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Қарорлар очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Президент Президиум қароридан норози бўлган ҳоллар бундан мустаснодир. Қайта муҳокама қилишда Президиум аъзоларининг учдан икки қисми овоз берган қарорлар қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, Президиумнинг исталган қарори яширин овоз бериш йўли билан ҳам қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президиум қарори Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Президенти ва бош илмий котиб томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Академиянинг хўжалик-ишлаб чиқариш ташкилотларига, шу жумладан капитал қурилишга раҳбарликни Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президентнинг умумий масалалар бўйича ўринбосарининг ҳуқуқ ва бурчлари Академия Президиуми тасдиқлаган Низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Президент, вице-президентлар ва бош илмий котиб, шунингдек Академия Президиумининг бошқа аъзолари сурункасига кўпи билан икки муддатга сайланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга умумий раҳбарликни амалга оширади ва кундалик масалаларни ҳал этади, Академиядаги ишларнинг аҳволи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Фанлар академиясининг Умумий йиғилиши олдида шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат юқори органлари, илмий муассасалар ва хорижий ташкилотлар олдида Академия номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президиуми ва унинг аппарати ишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги, техникавий ва ижтимоий фанлар бўйича энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг нашр режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
долзарб илмий, илмий-техникавий муаммоларни, шунингдек ташкилий масалаларни ҳал этиш учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ҳамда муваққат илмий ва маслаҳатчи жамоаларини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан бўлимлари тавсияси бўйича институтлар, илмий ишлаб-чиқариш бирлашмалари директорларини ва уларнинг фан бўйича ўринбосарларини контракт асосида лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия молия ресурсларининг асосий бошқарувчиси ҳисобланади ва уларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Академия Президиуми, илмий-тадқиқот ва хўжалик муассасаларининг фаолияти билан боғлиқ кундалик масалаларни ҳал қилиш, шунингдек Президиумда кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун Академия Президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибидан иборат таркибда президиум бюроси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. АКАДЕМИЯНИНГ ФАН БЎЛИМЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Фан бўлимлари бир ёки бир неча фан тармоқлари олимларини бирлаштирувчи Академиянинг илмий ва илмий ташкилий бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим ўз таркибига кирувчи институтлар ва бошқа илмий муассасаларга умумий раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг фан бўлимлари республикада фаннинг тегишли соҳаси бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг ривожлантирилишига ва мувофиқлаштирилишига, халқаро алоқаларнинг кенгайтирилишига кўмаклашади, фан-техника тараққиётини ва республика агросаноат мажмуини ривожлантиришни тезлаштиришга оид таклифларни умумлаштиради ҳамда уларни Академия Президиумига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Академиянинг бўлими таркибига кирувчи ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳамда Академия илмий институтлари директорларининг умумий йиғилиши шу фан бўлимининг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлимларнинг умумий йиғилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан йўналишларида муҳим илмий натижаларга эришишга ҳамда уларни амалиётга жорий қилишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг илмий муассасаларидаги илмий ишлар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш ҳақидаги ҳисоботларни эшитади ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ институтлари ва илмий муассасаларга илмий-услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаннинг тегишли тармоқлари бўйича илмий муаммоларни ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун илмий сессиялар, конференциялар ва кенгашлар чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яширин овоз бериш йўли билан Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолигига номзодларни, шунингдек фахрий ва хорижий аъзолигига номзодларни тавсия этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотларни режалаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Умумий йиғилишлар ўртасидаги даврда бўлимларнинг ишларига бўлимнинг бюроси ва унинг раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлимларнинг бюро аъзолари бўлим умумий йиғилиши томонидан бўлим аъзолари ва шу бўлим илмий тадқиқот институтлари директорлари орасидан очиқ овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланадилар. Овоз беришда қатнашган Академиянинг ҳақиқий мухбир аъзолари ва шу бўлимга қарашли илмий тадқиқот институтлари директорларининг ярмидан кўпроғи овоз берганда номзодлар сайланган ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлимларнинг раҳбарларини сайлашда раҳбариятининг янгиланиб туриш ва узвийлиги принципига риоя қилинади. Бўлимларнинг раисларини Академия Президиуми тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Бўлимларнинг илмий котиблари Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Президенти томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Бўлимларнинг бюроси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлимларнинг умумий йиғилишларини чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлимларнинг ваколатлари доирасига кирувчи илмий ва илмий-ташкилий масалаларни умумий йиғилишида кўриб чиқишни ташкил этади, унинг қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқот институтлари директорларининг ҳисоботларини кўриб чиқади, институтлар фаолияти натижаларига баҳо беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий муассасаларнинг иш йўналишларини ўзгартириш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади ва шу масалалар юзасидан Академия Президиумига тегишли таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқот ишлари дастурларини ва уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни, шунингдек Академиянинг шу бўлимга қарашли ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг ҳисоботларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятига кўмаклашади ва уни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлимлар таркибига кирувчи илмий жамиятларга умумий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг муҳим муаммолар бўйича илмий кенгашлар ишни ва улар фаолияти натижаларини муҳокама қилишни уюштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий илмий марказларда муддатли тажриба ўрганиш мақсадида номзодлар танлашни амалга оширади ва бўлим ихтисосига кирувчи мутахассисликлар бўйича илмий кадрлар тайёрлаш ишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг илмий тадқиқот институтлари ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фундаментал ва амалий тадқиқотлар дастурларини шакллантиради, ушбу дастурларнинг илмий даражасини белгиловчи эксперт комиссияларини тузади ва кейинчалик уларни кўриб чиқиш учун Академия Президиумига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Бўлимларнинг бюролари бўлимлар умумий йиғилишига ва Академия Президиумига бўйсунади ва ҳар йили бўлимлар умумий йиғилишига ўз иши ҳақида ҳисобот бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БЎЛИМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Қорақалпоғистон бўлими ўз фаолиятини Қорақалпоғистон бўлими низомига мувофиқ амалга оширади ва бевосита Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президентига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлим муассасаларига илмий-услубий раҳбарликни унинг Президиуми амалга оширади. Унинг таркибига раис, раис ўринбосари, бош илмий котиб ва Президиум аъзолари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Қорақалпоғистон бўлими раисининг ўринбосари ва бош илмий котиб Қорақалпоғистон бўлими Президиуми раисининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси томонидан 5 йил муддатга тасдиқланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон бўлими ўз бўлими бўйича ажратиладиган ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзоларнинг бўш ўринларига номзодларни муҳокама қилади ва соҳалар бўйича сайлаш учун ўз тавсиясини Академиянинг тегишли фан бўлимларига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон бўлими Президиумини сайлашда унинг таркибини мунтазам равишда янгилаб туриш ва раҳбарликнинг давомийлиги принципига риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми Академиянинг Умумий йиғилиши қарорларининг бажарилишини таъминлайди ва бўлимларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми юридик шахс ҳисобланади ва бўлимларнинг барча молиявий масалаларини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон бўлимининг Президиуми ўз фаолиятида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Президиумига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Қорақалпоғистон бўлимининг Низоми Академиянинг Президиуми томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Қорақалпоғистон бўлими Президиумининг раиси эгаллаб турган лавозимига кўра Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг вице-президенти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ (ИНСТИТУТЛАРИ, ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАЛАРИ, КОНСТРУКТОРЛИК БЮРОЛАРИ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Академиянинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий тадқиқот муассасаларида (институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюроларида) жамлангандир. Институт ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолияти йўналишига мувофиқ Академия бўлимлари таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўз фаолиятини Академия бўлимининг илмий-услубий раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг бош директорлари, илмий-тадқиқот институтларининг директорлари, директорларнинг ўринбосарлари Академия Президенти томонидан 65 ёшдан ошмаган йирик олимлар, одатда фан докторлари орасидан контракт асосида 5 йилгача муддатга тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори ўзи раҳбарлик қилаётган илмий муассасанинг муваффақиятли фаолияти учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Институтнинг илмий котиби, илмий-тадқиқот бўлинмаси (институт, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлими, сектори, лабораторияси) мудири институт илмий кенгашида танловдан ўтган, одатда, фан докторларидан контракт асосида директор томонидан тайинланади. Фан номзоди лаборатория мудири лавозимига кўпи билан икки муддатга тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Илмий-тадқиқот институти, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузурида белгиланган тартибда заводлар, конструкторлик, технологик ва лойиҳа бюролари, ҳисоблаш марказлари, экспериментал хўжаликлар, заводлар, устахоналар, цехлар, шунингдек, кооперативлар, кичик корхоналар, қўшма корхоналар ташкил қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, конструкторлик бюролари) ушбу Низомга ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси Умумий йиғилишида тасдиқланадиган илмий-тадқиқот институти илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Намунавий низомига мувофиқ иш юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Академия фаолиятининг иқтисодий асосини уларнинг мулкчилик шаклларини ўзгартирмаган ҳолда эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўзига давлат томонидан берилган асосий фондлар ва бошқа мол-мулклар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия ўз фаолиятини ўзига мулк сифатида ва фойдаланиш учун берилган фондлар ва бошқа давлат мол-мулкларига таяниб, давлат топшириқлари асосида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Академияни маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаи Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг маблағи ҳисобланади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ФТДҚ томонидан тасдиқланган давлат дастурлари доирасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш учун йўлланади. Илмий тадқиқотлар давлат фондларидан, жамоат ва хусусий жамғармалардан олинадиган маблағлар, шунингдек, манфаатдор буюртмачилар билан тузиладиган шартномалар, битимлар ва контрактлардан олинадиган маблағлар маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Илмий-тадқиқот, хўжалик, ташқи иқтисодий фаолиятдан, ташкилотлар ва айрим шахслар бадалларидан тушадиган маблағлар, шу жумладан, халқаро ташкилотларнинг хайрия бадаллари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа йўллар билан олинган маблағлар Академиянинг мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Академиянинг илмий-тадқиқот ташкилотлари кундалик ва бошқа ишларини бажаришда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси тасарруфидаги асосий ва оборот фондларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Академиянинг мол-мулки ва маблағларини унинг муассасалари ва ташкилотлари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Низомига кўра Академия Президиуми томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Академия ва унинг ташкилотларининг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишда, кадрларни тайёрлаш ва моддий-техника ҳамда ижтимоий базасини ривожлантиришда илмий тадқиқот институтлари ва давлат бюджетидаги бошқа ташкилотлар хўжалик фаолиятларини ўз низомларига мувофиқ юритадилар ва бу фаолиятдан олинган даромадларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Академиянинг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ўз хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятларини шу фаолиятдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Академия Президиуми, ташкилотлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига бирлашмаларнинг таъсисчиси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Улар шундай фаолиятдан, илмий ишланмалар натижаларидан, шунингдек, кичик сериядаги приборларни, кўп илм талаб қиладиган асбоб-ускуналарни, материалларни, илмий-техника ва реклама-тижорат хизматларини ички ва ташқи бозорда сотишдан олинадиган фойдага эгалик қилиш ва тасарруф этиш субъектлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари Академия олимлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш нормаларига риоя этган ҳолда давлатга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Академиянинг илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг илмий ходимлари ва мутахассислари шу ташкилотларда яратилган интеллектуал мулкка нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган субъектлар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг муассасалари, ташкилотлари ва бошқа бўлинмалари шу муассасалар ходимлари билан амалдаги қонунчилик асосида шартномалар тузиш йўли билан интеллектуал мулкка ва унинг объектларига (илмий тадқиқот ишлари натижалари), экспрементал-конструкторлик ишланмалари, кашфиётлар, саноат намуналари, селекция-уруғчилик ютуқлари ва бошқаларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ўз маблағлари (бюджетдан ташқари) ва ўз муассасаларининг хўжалик ҳамда тадбиркорлик фаолиятларидан олинадиган даромаднинг бир қисми, шунингдек, жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация фондларни (илмий-техника ва ижтимоий ривожлантириш, олимларни, инновацияларни ижтимоий ҳимоялаш ва бошқа фондлар) ташкил этиш мумкин. Бундай фондларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларини сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Академия томонидан ишлаб чиқилган махсус низомга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АЛОҲИДА ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Академия олимларининг қўлёзмалари ва архивларини, шунингдек, ўз муассасаларининг фан учун аҳамиятли бўлган архив ва бошқа материалларини сақлаш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Академия бошқа мамлакатларнинг илмий муассасалари, олий ўқув юртлари, кутубхоналари, музейлари, нашриётлари ва муассасалари билан матбаа нашрларни айирбошлаш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ НИЗОМИНИНГ АМАЛДА БЎЛИШИ ВА УНИ ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Академиянинг Низоми Академия Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг Низоми тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Низомни ўзгартириш Умумий йиғилишнинг кўпчилик овози билан — Академия Умумий йиғилиши аъзолари рўйхатидаги таркибнинг камида учдан икки қисми овози билан қабул қилинган қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 2-модда)