Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2977-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 30 августдаги 342-сонли ««Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2977-3, 07.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 2977, 2018 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 9-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 ноябрь,
307-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 20 ноябрдаги 307-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 38-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/2977-1/1600-сон)