Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Табиий офатлар оқибатида eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш

3-боб. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш

4-боб. Етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш

5-боб. Жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш ЖУРНАЛИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
юзага келган табиий офатларнинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) аҳолига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияларининг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туманлар ва шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида қопланади;
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил қилиш фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда унинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Бош прокуратура ёхуд уларнинг ҳудудий тузилмалари вакилларидан иборат Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
9. Жабрланган шахслар табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
11. Ишчи гуруҳ ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги «Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали»га киритган ҳолда ариза қабул қилинган кун давомида жабрланган шахсга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхат беради.

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати


Табиий офатлар оқибатида eтказилган зарарни аниқлаш
ва баҳолаш ишларини ташкил этиш

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси

1. Фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилишини ташкил этади.

Фавқулодда вазият юзага келган

кун давомида


2. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда жабрланган шахслар) eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузади ҳамда унинг вазифаларини тақсимлайди.

Фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда


Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги
аризаларни қабул қилиш

Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили)

Табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш тўғрисида тасдиқланган шаклдаги аризани, белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этади.

Табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида


Ишчи гуруҳ

1. Жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиб, жабрланган шахсларга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхатлар беради.

Ариза қабул қилинган кунда


2. Жабрланган шахслар томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, ушбу ҳужжатларни тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда


Eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш

Ишчи гуруҳ

1. Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланган шахсга тегишли бўлган, табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда


2. Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда — баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.

Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда


3. Баҳоловчи томонидан тақдим этилган жабрланган шахсларга етказилган зарар миқдорлари тўғрисидаги тўлиқ ҳужжатларни тегишли ҳудудий комиссияга тақдим қилади.

Баҳолаш якунлангандан сўнг уч кун муддатда


Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Жабрланган шахсларга етказилган зарар билан боғлиқ тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида амалга оширилади.

Тегишли ҳудудий комиссия томонидан тақдимнома киритилгандан сўнг ўттиз кун муддатда

Кимга _______________________________________________

(ҳудудий ва/ёки Ҳукумат комиссияси
раисининг Ф.И.О.)

Фуқаро ______________________________________________

(Ф.И.О.)

_____________________________________________________

(яшаш манзили)

___________________________________________ томонидан
тел.: _________________________________________________

Табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга етказилган
зарарни қоплаш тўғрисида
АРИЗА

Менга табиий офат оқибатида етказилган зарарнинг қопланишини сўрайман
____________________________________________________________________________

(табиий офат тури ёзилади)

Табиий офат оқибатида йўқотилган мол-мулк кўрсатилади

____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________

Бузилган (вайрон бўлган) турар жойда доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар кўрсатилади

1.___________________________________________________________________________

(Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси)

2.___________________________________________________________________________

(Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси)

………………………………………………………………………………….........……………

3.___________________________________________________________________________

Сиздан қуйидаги манзилдаги мол-мулкка етказилган зарарни қоплашингизни сўрайман

____________________________________________________________________________

(вилоят, туман, шаҳар, яшаш манзили)

Банк бўлинмаси номи _________________________________________________________

Филиал МФО рақами _________________________________________________________

Банкдаги ҳисобварағи ёки пластик карта рақами __________________________________

Номига (Ф.И.О.)______________________________________________________________

Олувчининг СТИР рақами _____________________________________________________

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

1. __________________________________________________________________________

2. __________________________________________________________________________

3. __________________________________________________________________________

4. __________________________________________________________________________

5. __________________________________________________________________________

20____й. «____» _________

___________________________________

___________________________________

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

(имзо)

тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
еттинчи-саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 11-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси