01.06.2017 йилдаги ПФ-5066-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганида ҳаракат қилиш бўйича яхлит давлат тизими ва унинг мувофиқлаштирувчи органи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди, соҳанинг зарур меъёрий-ҳуқуқий базаси шакллантирилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларнинг фавқулодда вазиятлар профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича имкониятларини мустаҳкамлаш борасида кўлами ва мазмунига кўра салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар тизими фаолияти самарадорлигининг таҳлили шуни кўрсатадики, республика аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор муаммоли масалалар мавжуд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан — табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашни прогнозлаш, хавфни баҳолаш, кузатиш ва назоратини амалга ошириш масалалари билан шуғулланувчи бир қатор ихтисослаштирилган муассасалар фаолият юритаётган бўлишига қарамасдан, фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлашнинг таъсирчан тизими яратилмаган, бунинг оқибатида зилзилалар, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар, экзоген геологик жараёнлар, техноген хусусиятли авария ва ҳалокатларнинг таҳдидини ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юз бериш хавфини аниқлаш тўлиқ амалга оширилмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг амалдаги ташкилий-штат бирлиги ва шахсий таркибининг камлиги фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни кенг кўламли ва самарали амалга оширишни таъминламаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан — айрим шаҳар ва туманларда қуйи бўғин мавжуд эмаслиги ва ривожланмагани фавқулодда вазиятлар бўлимлари томонидан профилактик чора-тадбирларни мамлакатимизда тизимли равишда амалга оширишга имкон бермаяпти, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш борасида аҳоли билан кенг қамровли мулоқот олиб бориш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан самарали ҳамкорлик қилишни таъминламаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг профессионал қутқарув отрядлари маъмурий марказларда жойлашгани олис туманларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда қутқарув отрядларининг жалб этилишида муайян қийинчиликлар туғдириб, уларни фақат фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларигагина жалб этиш билан чекланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан — ҳудудларда фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, прогнозлаш, олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалаларига жалб этилиши лозим бўлган бошқарув органлари, куч ва воситаларни мувофиқлаштирувчи таъсирчан механизмлар мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмаларини замонавий авария-қутқарув техникалари, асбоб-ускуналари, анжомлари ва алоқа воситалари билан таъминлаш даражаси қониқарсизлигича қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан — аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлар ва техноген авариялар хавфидан муҳофаза қилиш бўйича муаммоларни ҳал қилишда республиканинг илмий-тадқиқот салоҳиятидан амалда тўлиқ фойдаланилмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчидан — фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш, уларнинг хавфи тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва огоҳлантириш, шунингдек, қутқарув ишларини олиб боришга жалб этилиши лозим бўлган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш ишларига замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этиш ишлари суст олиб борилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчидан — аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, келгусида ушбу соҳада ишловчи профессионал кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини фавқулодда вазиятлар таҳдиди ва хавфини олдиндан бартараф этадиган, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида ва комплекс ёрдам кўрсатишга қаратилган фаолият олиб борадиган, унинг ҳар бир ходими «Ўз вақтида огоҳлантириш, қутқариш ва ёрдам бериш» шиори остида хизмат қиладиган мобиль, замонавий профессионал хизматга айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва ёшлар билан мулоқотларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш, аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигига таҳдидлар, табиий ва техноген хусусиятли хавфлар манбалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, туман ва шаҳарлардаги куч ва воситаларни самарали тақсимлаш, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатувчи турли хизматларнинг тезкор ҳаракатини мувофиқлаштирувчи механизмларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфининг чуқур таҳлилини ва аниқлашни назарда тутувчи фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш тизимини такомиллаштириш, республика ҳудудларини сейсмик хавфлар, техноген авария ва ҳалокатлар манбалари бўйича районлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги, мол-мулкига хавфларни барвақт профилактика қилиш ва уларнинг олдини олиш, ҳаётий фаолиятни таъминловчи объектлар ва тизимларнинг барқарор ишлашини, таҳдидлар ва уларнинг келиб чиқиш омилларини олдиндан аниқлаш, бартараф этиш борасида аниқ чоралар кўриш, аҳолининг ушбу соҳада маълумотларга эга бўлиш даражасини оширишни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини, шунингдек, кичик ҳажмли кемаларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва сув ҳавзаларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат назорати ва кузатувини кучайтириш;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ваколатига эга раҳбарлар ва мансабдор шахслар томонидан оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда фуқароларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, шунингдек, вазирлик учун кадрларни шакллантириш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва сейсмопрогностик хизматнинг моддий-техник таъминотини янада яхшилаш, ўқув ва илмий-техник базасини модернизация қилиш, илмий ходимлар, мутахассислар ва қутқарувчиларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитлар яратиш;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча босқичларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган мақсадли ва илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, улар юз берганда иқтисодиёт объектлари фаолияти барқарорлигини ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.А. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи мавжуд штат бирлиги ва моддий-техник базаси билан тўлиқ, амалдаги молиялаштириш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби билан ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Берилаётган Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи базасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.А. Мавлонов номидаги Сейсмология институти Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПП-2915-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига топширилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати таркибида Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар юзага келишининг олдини олиш ва профилактика тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини, рухсат бериш ва бошқа махсус функцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини (кейинги ўринларда — ФВДТ) фаолиятини ҳамда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, шунингдек, сейсмик кузатувлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техник ресурсларнинг давлат захира фондларини шакллантиришга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ёнғинларни ўчириш, инсонлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш тадбирларини ташкил этиш, вазирлик ва унинг тузилмалари куч ва воситаларининг доимий шайлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш соҳасидаги илмий-техник ва инновацион сиёсат олиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва мақсадли илмий-техник дастурларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, мансабдор шахсларни ва ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва содир бўлганда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш, шунингдек, кема ҳайдовчиларини ўқитишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, илғор хориж тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятдаги объектларда, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини камайтириш ва бартараф этишга қаратилган қурилиш ишларини, реконструкция, капитал таъмирлаш, муҳандислик-қурилиш, ўрмончилик ва мелиоратив тадбирларни бажариш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат ва ҳудудий комиссияларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи 1 — 3 иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг вазифаларини белгилаш ва қарор қабул қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси (баҳор мавсумида) ҳамда ёнғин хавфсизлиги (куз мавсумида) ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш;
(6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг авария, ҳалокат, табиий ва бошқа офатлар оқибатида жабрланган фуқаролар, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, тиббий реабилитация қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ва моддий ресурслар давлат захираларини ташкил этишни таъминлаш, шунингдек, улардан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасида халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғинлар профилактикаси, хавфи юқори бўлган объектларнинг мустаҳкамлигини ошириш, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш бўйича ташкилий ва муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинлар юзага келишига шарт-шароит яратувчи сабаб ва омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда ва чекка аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғин бўлинмалари ташкил этилишига, шунингдек, уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантиришга кўмаклашиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармонига асосан ўн биринчи-ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга идоравий бошқарув органлари, куч ва воситалар шайлигини таъминлашда иштирок этиш, объектларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, жумладан, объект ходимларини эвакуация қилиш ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун идоравий молиявий ва моддий ресурслар захирасини ташкил этиш ва улардан фойдаланишга раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда жабрланган аҳолини, жумладан, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда бевосита иштирок этган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича жойларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини назорат қилиш ва текшириш.
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(6-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш, авария, ҳалокат, табиий офатлар зарари ва оқибатларини камайтириш тадбирларини амалга ошириш;
(6-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув органлари куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга шайлигини таъминлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария-қутқарув тузилмаларини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тадбирларини таъминлаш харажатларини қоплашда ишлатиладиган молиявий ва моддий-техник ресурслар захира жамғармаларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ташкилий-штатлар тузилмасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда фан ва техника ютуқларини татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув тузилмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маиший шароитини яхшилаш ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш чораларини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (А.Ж. Раматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари вазирлик ва идоралар билан бирга Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг тўлақонли ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар мутахассислари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг етакчи олимлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи тузсин, уларнинг самарали ишлашини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларининг чуқур танқидий таҳлилини, амалиётда қўллашни ва илғор хориж тажрибасини ўрганиш, шу асосда Дастурда назарда тутилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мунтазам ва сифатли тайёрлаш, ўз вақтида кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш юзасидан доимий назоратни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини, шунингдек, фуқаро муҳофазаси соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳаларини бир ҳафта муддатда киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тўғрисида»ги Низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда вазирлик бўлинма ва муассасаларининг ўзига хос хусусияти ва мақсадларини ҳисобга олган ҳолда тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш учун уларни жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш тадбирлари тўғрисидаги дастурни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5066-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва самарали бартараф этиш аҳолининг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Иқтисодиёт тармоқлари жадал ривожланаётгани, ишлаб чиқариш технологияларининг мураккаблашиб бораётгани, ишлаб чиқариш объектларининг аҳоли пунктларига яқин жойлаштирилаётгани, аҳоли сони кўпайиб, урбанизация жараёни тезлашаётгани, хавфли табиий жараёнларнинг тез-тез содир бўлаётгани ва кўлами кенгайиб бораётгани, шунингдек, трансчегаравий хавфларнинг мавжудлиги табиий ҳамда техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиш хавфини янада оширмоқда.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлар, техноген авария ва фалокатлардан ҳимоя қилиш бўйича яхлит давлат тизими, зарур меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилди, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, аҳолини фалокатлар пайтида ҳаракат қилишга тайёрлаш борасида кўлами ва мазмуни жиҳатидан улкан ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, амалдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими фаолиятининг таҳлили мамлакат аҳолиси ва ҳудудларини табиий офатлар, техноген авария ва ҳалокатлардан муҳофаза қилишга салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор муаммоли масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш тизимини янада модернизация қилиш талаб этилади. Ушбу тизим бугунги кунда хавфли гидрометеорологик ҳолатларнинг мавжуд хавф-хатарларини ҳамда улар юз берганда ҳаракат қилиш механизмларини манзилли аниқлаш имконини бермайди.

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун мамлакатимизнинг мавжуд илмий салоҳиятидан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Қутқарув тузилмаларининг моддий-техник таъминоти, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, фуқароларни бундай вазиятлар рўй берганда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, хавфли табиий жараёнлар кучайиши билан боғлиқ мавжуд хатарлар, шунингдек, техноген авария ва ҳалокатлар хавфи тўғрисида ўз вақтида ва аниқ хабардор қилиш тизими бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжатда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вазифалари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси, шунингдек, Фанлар академияси Сейсмология институтининг Тезкор хабарлар хизмати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилди.

Юқорида қайд этилган ташкилотларнинг вазирлик тизимига ўтказилиши муносабати билан тинчлик ва ҳарбий даврда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, гидротехник иншоотларнинг барқарор ишлаши, гидрометеорологик ва сейсмологик кузатувлар, кичик ҳажмдаги кемалардан бехатар фойдаланиш, сув ҳавзаларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи ва омилларини олдиндан аниқлаш, улар вужудга келишини барвақт профилактика қилиш ва олдини олишни таъминлаш ҳамда бошқа вазифалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги асосий вазифалари этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармони фавқулодда вазиятлар ривожланиш хавфи юқори бўлган туманларда (шаҳарларда) фавқулодда вазиятлар бўйича қўшимча бўлимлар ва қутқарув отрядлари ташкил этиш орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва қуйи бўғинларини кенгайтиришга қаратилган.

Мазкур Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ҳам шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этилганини таъкидлаш зарур. Уларнинг таркибига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлашда иштирок этадиган барча даражадаги мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари киритилди.

Қуйидагилар Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;

вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар шаҳарлар ҳокимликларининг вазифаларини белгилаш ва қарор қабул қилиши бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳар йили фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган фуқаро муҳофазаси (баҳор мавсумида), аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш (куз мавсумида) ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг авария, ҳалокат, табиий ва бошқа офатлар оқибатида жабрланган фуқаролар, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, тиббий реабилитация қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ҳужжатда аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, «Ўз вақтида огоҳлантириш, қутқариш ва ёрдам бериш» шиори остида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур Фармонда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизими самарадорлигини ошириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, илм-фан ва техника ютуқларини жорий этиш, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Фармонни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари имзоланди.

Мазкур ҳужжатларда кўзда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши амалдаги Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини тубдан ошириш, шунингдек:

биринчидан — халқ билан мулоқотни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлик орқали фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чора-тадбирларни ўз вақтида тизимли асосда қабул қилиш;

иккинчидан — фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш борасидаги ишларни сезиларли даражада яхшилаш ва сифатини ошириш, гидрометеорологик ва сейсмик кузатувлар бўйича ишларни тизимлаштириш, йирик гидротехник иншоотлар ва сув объектларида фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиш хавф-хатарларини барвақт аниқлаш;

учинчидан — фавқулодда вазиятларда комплекс ҳаракат қилиш тезкорлигини ошириш ва уларнинг зарарини камайтириш;

тўртинчидан — маҳаллий корхоналар негизида асосий турдаги авария-қутқарув техникаси, мулк ва ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишларини ташкил қилиш имконини беради.