Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
1-ИЛОВА
Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи — Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган
|
№ |
БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг тавсиялари |
Тавсияларни амалга ошириш бўйича тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Статистика | |||||
|
1. |
5-банд. Қўмита иштирокчи-давлатни ишончли статистик маълумотларни тўплашнинг самарали тизимини яратишга чақиради. Қўмита, шунингдек, иштирокчи-давлатга ўзини ўзи идентификация қилиш принципини ҳисобга олган ҳолда, мунтазам равишда ўтказиладиган миллий рўйхатга олиш учун ҳуқуқий ва институционал доира яратишни тавсия қилади. Иштирокчи-давлат Қўмитага ўзининг навбатдаги даврий маърузасида ўз аҳолисининг этник мансублиги, миллий келиб чиқиш таркиби, ва тиллари бўйича янгиланган статистик маълумотларни, шу жумладан муҳожирлар, қочоқлар, бошпана изловчилар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги кўрсаткичларни, шунингдек тегишли ижтимоий-иқтисодий маълумотларни тақдим этиши керак. Қўмита келгусида иштирокчи-давлатга барча этник гуруҳлар билан маслаҳатлашувлар ўтказишини ҳамда маълумотлар тўплаш методологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишда иштирок этишини конструктив равишда таъминлаши лозимлигини тавсия этади. |
1. Этник мансублик, миллий келиб чиқиш, мамлакат аҳолиси томонидан фойдаланиладиган тиллар масалалари бўйича статистик маълумотларни тўплаш тизимини такомиллаштириш. |
1. Давлат статистика қўмитаси ҳузурида Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция (бундан буён матнда Конвенция деб юритилади) талабларига жавоб берадиган статистик кўрсаткичларни ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳини шакллантириш. |
2021 йил февраль |
Давлат статистика қўмитаси, ИҲММ, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Конвенция нормаларини амалга ошириш масалалари бўйича статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ҳуқуқий баҳолаш масалаларини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
1. Конвенция нормаларини ҳисобга олган ҳолда «Расмий статистика тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2020 йил ноябрь |
Давлат статистика қўмитаси, ИҲММ, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
3. Ўзбекистонда яшаётган миллат ва элатлар вакилларига нисбатан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларнинг бажарилишини акс эттирувчи давлат органлари фаолиятининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
1. Миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида этник гуруҳлар вакилларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масаласи бўйича статистик ахборот тизимини шакллантиришга доир «Йўл харитаси»ни қабул қилиш ва амалга ошириш. |
2021 йил август |
Давлат статистика қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, ИҲММ, Омбудсман, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, миллий маданий марказлар | ||
|
4. Ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда этник гуруҳлар вакиллари дуч келаётган масалаларни аниқлаш бўйича миллий маданий марказлар билан маслаҳатлашув ўтказиш. |
1. Этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2021 йил январь |
Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Омбудсман, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вази?лиги, Халқ таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, миллий маданий марказлар | ||
|
II. Ирқий камситишни аниқлаш ва қонунчилик, шунингдек этник озчиликнинг ҳуқуқлари | |||||
|
2. |
7-банд. Конвенцияда кўзда тутилган барча белгилар бўйича камситишдан ҳуқуқий ҳимоя қилиш зарурати тўғрисида эслатиб, Қўмита ирқий камситишни тақиқловчи умумий қўлланадиган қонунчилик ирқий камситишга қарши самарали кураш учун зарур восита эканлиги ҳақидаги ўз фикрини тасдиқлайди. Қўмита иштирокчи-давлатга ирқий камситишни бартараф этиш учун умумий қўлланадиган қонунчиликни қабул қилиши тўғрисидаги қуйидагиларни ўз ичига олган тавсиясини такрорлайди (CERD/C/UZB/CO/8-9, 5-банд): а) Конвенциянинг 1-моддасига тўла мувофиқ бўлган ирқий камситиш таърифини тўлиқ киритиш; b) Конвенциянинг 5-моддасида кўрсатилган барча ҳуқуқларни амалга ошириш орқали тўғридан-тўғри ва билвосита камситишни тақиқлаш; c) Конвенциянинг 6-моддасига биноан Қўмитанинг 26-сонли (2000 йил) умумий тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликни бузганлик учун жазо тайинлаш ва ирқий камситиш қурбонларига етказилган зарар ўрнини қоплаш чораларини кўриш; d) ҳуқуқий ҳимоя ва зарарнинг ўрнини қоплаш воситаларини тақдим этиш бўйича меҳанизмлар яратишни кўриб чиқиш. 11-банд. Қўмита аввалги тавсияларини яна бир бор такрорлаб, иштирокчи-давлатга этник озчилик гуруҳларига мансуб шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни барча этник гуруҳлар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришни тавсия қилади (CERD/C/UZB/CO/8-9, 10-банд). |
1. Ўзбекистон Республикасининг «Камситишга йўл қўймаслик ва тенглик тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини ўрганиш. |
1. Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. Бундан қуйидагиларни киритиш ўрин олган: бевосита ва билвосита камситишни тақиқлаш; - қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш ва ирқий камситиш қурбонларига етказилган зарар қопланишини таъминлаш; - мазкур ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмларини аниқлаштириш ва бошқалар. |
2021 йил |
Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Бош прокуратура академияси, Олий суд, Омбудсман, ИҲММ, ТДЮУ |
|
2. «Ирқий камситиш», «бевосита ва билвосита камситиш» атамалари маъноларини белгилаш масаласини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш, этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини ирқий камситишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш. |
2021 йил |
Адлия вазирлиги, ТДЮУ, Бош прокуратура академияси, ИИВ академияси, Судьялар олий мактаби, ЖИДУ | |||
|
3. Амалдаги қонунчиликни Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларига мувофиқлиги бўйича таҳлил қилиш ва Ўзбекистонда яшовчи этник гуруҳларнинг, шу жумладан муҳожирлар, қочоқлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. |
2021 йил |
Адлия вазирлиги, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Бош прокуратура, ИҲММ, Халқ таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Судьялар олий мактаби, ИИВ, Маданият вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, миллий маданий марказлар | |||
|
4. «Камситишга йўл қўймаслик ва тенглик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2021 йил |
Адлия вазирли?и, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Омбудсман, Олий суд, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти | |||
|
5. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини жамоатчилик, шунингдек, миллий маданий марказлар билан кенг муҳокамасини ўтказиш. |
2021 йил | ||||
|
6. «Камситишга йўл қўймаслик ва тенглик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2021 йил | ||||
|
III. Конвенциянинг 4-моддаси | |||||
|
3. |
9-банд. Қўмита Конвенциянинг 4-моддаси бўйича ўзининг 15-сонли (1993 йил) умумий тавсиясига ҳавола қилиб, иштирокчи-давлатга инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан Конвенция 4-моддасининг барча қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, хусусан, этник гуруҳлар учун тинч йиғилишлар ва фикрни ифодалаш эркинлигига тўлиқ риоя қилишни таъминлашни тавсия қилади. Қўмита, шунингдек, ирқчилик мотивлари қонунчилик ва амалиётда барча ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун, хусусан янги Жиноят кодексининг контекстида умумий оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олиниши бўйича тавсияларини такрорлайди (CERD/C/ UZB/CO/8-9, 6-банд). |
1. Конвенциянинг 4-моддаси ва амалдаги қонунчиликнинг мамлакатда истиқомат қилувчи этник гуруҳлар учун тинч йиғилишлар ўтказиш ва фикрни ифодалаш эркинлиги соҳасига мувофиқлигини ўрганиш. |
1. Ушбу масала бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. |
2021 йил |
Адлия вазирлиги, ТДЮУ, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Дин ишлари бўйича қўмита |
|
2. Янги таҳриридаги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини тайёрлашда Қўмитанинг ирқчилик мотивларини барча ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун умумий оғирлаштирувчи ҳолат деб тан олиш бўйича тавсиясини ҳисобга олиш. |
1. Ушбу масала бўйича Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси нормалари билан қиёсий таҳлили асосида маълумотнома тайёрлаш. |
2021 йил |
Бош прокуратура, Бош прокуратура академияси, ИИВ, Судьялар олий мактаби | ||
|
IV. Лўли/рума ҳолати | |||||
|
4. |
13-банд. Румага нисбатан камситиш тўғрисида 27-сонли (2000 йил), ирқий камситишнинг гендер жиҳатлари тўғрисида 25-сонли (2000 йил) ва Конвенциядаги махсус чоралар мазмуни ва уларни қўллаш соҳаси тўғрисидаги 32-сонли (2009 йил) ўзининг умумий тавсияларига мувофиқ, Қўмита иштирокчи-давлатни: а) лўли/рума дуч келган тузилмавий камситишга қарши кураш бўйича умумқамровли сиёсатни қабул қилиш ва кечиктириб бўлмайдиган равишда амалга ошириш, ҳамда бундай сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда лўли/рума билан маслаҳатлашиш ва уларнинг амалий иштирокини таъминлаш; b) ушбу сиёсат лўли/рума аёлларининг ҳуқуқларига алоҳида эътибор беришини таъминлаш; c) барча лўли/румаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлишини таъминлаш бўйича тезкор чораларни кўриш; d) таълимдаги ҳақиқий ажратишга чек қўйиш ва барча лўли/рума болаларига, айниқса лўли/рума қизларига алоҳида эътибор қаратиб, инклюзив ва сифатли таълим олиш ҳуқуқларидан фойдаланиш бўйича самарали чоралар, шу жумладан, мактабгача таълим муассасаларида лўли/рума болаларининг сонини кўпайтириш мақсадида махсус чоралар қабул қилиш йўли билан таъминлаш, лўли/рума болаларининг мактабга қатнаш кўрсаткичларини ошириш ва мактаб таълимини тугатиш ҳамда уларнинг ўзлаштиришини ошириш; e) лўли/румани тегишли уй-жой билан таъминлаш бўйича узоқ муддатли ечимларни топиш учун лўли/рума билан тезкор маслаҳатлашувлар ўтказиш чораларини кўриш. Қўмита кейинги ўринларда иштирокчи-давлатга барча уйларнинг бузилишини тўхтатиш, мажбурий кўчиришнинг олдини олиш ва барча лўли/рума жамоалари учун доимий яшаш кафолатларини таъминлаш учун зарур чораларни кўришни тавсия қилади. |
1. Лўли/рума этник гуруҳлари ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
1. Лўли/румаларнинг, жумладан лўли/рума аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги вазият мониторингини ўтказиш. |
2020 йил |
Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Омбудсман, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
2. Лўли/рума этник гуруҳига мансуб шахслар турмуш шароитлари ва даражасини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
2020 йил | ||||
|
3. Лўли/румаларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ҳуқуқини таъминлаш чораларини кўриш. |
2021 йил | ||||
|
V. Қорақалпоқ этник гуруҳи | |||||
|
5. |
15-банд. Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: а) Қўмитага қорақалпоқ этник гуруҳининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ҳамда унинг вакиллари ижтимоий ҳаётда, хусусан оммавий ахборот воситаларида ўз тилларидан фойдаланиш каби маданий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш учун самарали чоралар кўриш; b) Қорақалпоқ этник гуруҳининг Конвенцияда мустаҳкамланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланишини таъминлаш учун Конвенциядаги махсус чораларнинг мазмуни ва уларни қўллаш соҳаси тўғрисидаги Қўмитанинг 32-сонли (2009 йил) умумий тавсиясига мувофиқ самарали чоралар, шу жумладан махсус чоралар кўриш; c) қорақалпоқ этник гуруҳи аъзоларига кун кечириши учун зарур бўлган воситаларни ва анъанавий турмуш тарзини сақлаб қолиши ишларида ёрдам кўрсатиш, шунингдек, қорақалпоқ тилидан расмий тил сифатида фойдаланишни ҳурмат қилиш ва рағбатлантириш; d) Экологик дастурлар, шу жумладан, 2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида қорақалпоқ аҳолиси билан маслаҳатлашиш ва иштирокини таъминлаш; e) Қўмитага бундай дастурларнинг қорақалпоқ аҳолиси ҳолатига таъсири тўғрисида умумқамровли маълумот бериш. |
1. Қорақалпоқ этник гуруҳининг ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга ошириш соҳасидаги вазият тўғрисида маъруза тайёрлаш. |
1. Қорақалпоқ этник гуруҳининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги вазиятни комплекс мониторингини ўтказиш. |
2021 йил январь — декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси |
|
2. Қорақалпоқ этник гуруҳининг ҳуқуқлари ва манфаатлари амалга оширилиши соҳасидаги вазият, шунингдек экологик дастурларнинг қорақалпоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсири тўғрисида маъруза тайёрлаш. |
2022 йил | ||||
|
3. Олий Мажлис Сенатида маърузани эшитиш. |
2022 йил | ||||
|
2. Қўмита тавсияларини амалга ошириш нуқтаи назаридан 2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилиш ва умумлаштириш. |
1. Қўмита тавсияларини бажариш нуқтаи назаридан қорақалпоқ этник гуруҳининг ривожланиши ва минтақанинг экологик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш. |
2021 йил |
Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси | ||
|
2. Қўмита тавсияларининг амалга ошириш юзасидан 2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни Олий Мажлис Сенатида эшитиш. |
2022 йил | ||||
|
VI. Этник гуруҳларни ўз она тилида ўқитиш | |||||
|
6. |
17-банд. Қўмита иштирокчи-давлатга мамлакат бўйлаб этник гуруҳларга мансуб барча болалар учун мактабларда ўз она тилида таълим олиш имкониятини, шунингдек мамлакатнинг расмий давлат тилида сифатли таълим олишини таъминлаш билан бир қаторда учун зарур чораларни кўришни тавсия қилади. Қўмита яна иштирокчи-давлатга олий маълумот олиш ва ишга жойлашишда тил бўйича камситишнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришни тавсия қилади. |
1. Этник гуруҳлар учун ўз она тилида таълим ва тарбия тизимини шакллантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг ижроси ҳолатини барча таълим босқичларида ўрганиш. |
1. Этник гуруҳлар учун ўз она тилида таълим ва тарбия тизимини шакллантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг ижросини барча таълим босқичларида мониторинг ўтказиш. |
2020 йил |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, миллий маданий марказлар |
|
2. Этник гуруҳларнинг ўз она тилида таълим олиш масаласи бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. |
2021 йил | ||||
|
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига этник гуруҳлар учун ўз она тилида таълим ва тарбия тизимини барча таълим босқичларида янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда киритиш. |
2021 йил | ||||
|
2. Ўзбекистон Республикаси «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунининг ижроси ҳолатини ўрганиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунининг ижроси ҳолатини мониторинг қилиш. |
доимий |
Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
VII. Маҳбуслар | |||||
|
7. |
19-банд. Қўмита қамоқдаги ёки судгача қамоқда сақланаётган шахсларнинг этник таркиби тўғрисидаги статистик маълумотларнинг жиноят ишлари бўйича одил судлов тизимини бошқариш ва фаолиятида ирқий камситиш мавжудлиги ва даражасини баҳолашдаги аҳамиятини яна бир бор таъкидлайди. Шунинг учун Қўмита иштирокчи-давлатга навбатдаги аҳолини миллий рўйхатга олиш доирасида бундай маълумотларни тўплаш бўйича чораларни кўришни тавсия қилади. Қўмита иштирокчи-давлатга ўзининг навбатдаги даврий маърузасида тегишли статистик маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги ўз тавсиясини такрорлайди (CERD/C/UZB/CO/ 8-9, 15-банд). |
1. Жиноят ишлари бўйича одил судлов соҳасида этник гуруҳлар таркиби тўғрисидаги статистик маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштиришни тергов органлари, судлар ва жиноятни ижро этиш бўйича муассасалар амалиётига киритиш. |
1. Жиноят ишлари бўйича одил судлов соҳасида шахсларнинг этник мансублиги тўғрисидаги статистика ҳисоботлари шаклини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил |
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Давлат статистика қўмитаси |
|
2. Жиноят ишлари бўйича одил судлов тизимида шахсларнинг этник мансублиги тўғрисидаги статистик маълумотларни тайёрлаш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар чоракда |
Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Давлат статистика қўмитаси | |||
|
VIII. Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва бошпана изловчилар | |||||
|
8. |
21-банд. Қўмита иштирокчи-давлатга бошпана олиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш учун умумқамровли ҳуқуқий ва институционал асос яратишни тавсия қилади. Шунингдек, у иштирокчи-давлатга фуқароликни беришда тўсиқларни бартараф этиш ва шахсларнинг фуқаролигини йўқотишининг олдини олиш учун, хусусан иштирокчи-давлат фуқаролигини олишда шошилинч чоралар кўришни тавсия қилади. Қўмита иштирокчи-давлатга 1954 йилги Апатридлар мақоми ва 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги конвенцияларга қўшилишни кўриб чиқишни тавсия қилади. |
1. Сиёсий бошпана бериш масалаларини тартибга солиш бўйича миллий қонунчиликни ўрганиш. |
1. Сиёсий бошпана бериш масалаларини тартибга солиш бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. |
2020 йил |
ИИВ, Адлия вазирлиги, ТИВ |
|
2. Ўзбекистон Республикасининг 1954 йилги Апатридлар мақоми тўғрисидаги конвенция ва 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги конвенцияга қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ўрганиш. |
1. 1954 йилги Апатридлар мақоми тўғрисидаги конвенция ва 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги конвенцияларни ратификация қилган ёки қўшилган хорижий мамлакатларнинг халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш асосида мазкур конвенцияларнинг амалга ошириш механизмларини ўрганиш бўйича Чора-тадбирлар режасини тайёрлаш ва амалга ошириш. |
2020 йил |
ИИВ, ТИВ, ИҲММ, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли хулосани киритиш. |
2021 йил | ||||
|
IX. Ирқий камситишга оид ҳужжатлар юзасидан шикоятлар | |||||
|
9. |
23-банд. Қўмита ўзининг жиноят ишлари бўйича одил судлов тизимида ишларни юритишда ва уни амалга оширишда ирқий камситишнинг олдини олиш тўғрисидаги 31-сонли (2005 йил) умумий тавсияларига асосланиб, иштирокчи-давлатга ирқий камситиш билан боғлиқ шикоят ва суд даъволарнинг йўқлиги — тегишли махсус қонунларнинг мавжуд эмаслиги, ҳуқуқий ҳимоя воситалари тўғрисидаги ахборотлар билан етарли даражада таъминланмаганлиги, расмийларнинг ушбу ҳаракатлар учун айбдорларни жавобгарликка тортиш истаги етарли эмаслиги, жиноят ишлари бўйича одил судлов тизимига ишонмаслигидан ёки репрессияга учраш қўрқувидан далолат бериши мумкин. Қўмита иштирокчи давлатга аҳолини, хусусан этник гуруҳларни, бошпана изловчиларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўз ҳуқуқларидан, шу жумладан ирқий камситиш соҳасидаги барча ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан хабардор бўлишини таъминлаш учун қонунчилик ва маъмурий чоралар кўришни тавсия қилади. |
1. Давлат органларига, шу жумладан судларга ирқий камситиш бўйича шикоят йўқлиги сабабларини аниқлашга қаратилган ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш. |
1. Миллий маданий марказлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари вакилларининг этник гуруҳларнинг ирқий камситишга қарши шикоят қилиш ҳуқуқини амалга ошириши бўйича ижтимоий сўров ўтказиш. |
2020 йил ноябрь |
«Ижтимоий фикр» маркази, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, миллий маданий марказлар |
|
2. Ижтимоий тадқиқотл?р натижалари тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. |
2020 йил | ||||
|
2. Инсон ҳуқуқлари ва ирқий камситишдан ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича этник гуруҳлар ва апатридларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш. |
1. Этник гуруҳлар ва апатридлар учун ирқий камситиш соҳасида ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича семинар-тренинглар туркумини ўтказиш. |
2021 йил январь-февраль |
ИИВ Академияси, Бош прокуратура Академияси, ТДЮУ | ||
|
2. Бошпана сўраб мурожаат қилганлар ва фуқаролигини йўқотган шахсларга (апатридларга) бепул юридик ёрдам бериш. |
доимий |
«Мадад» ННТ, Адлия вазирлиги | |||
|
X. Бошқа шартномаларни ратификация қилиш | |||||
|
10. |
24-банд. Барча инсон ҳуқуқлари бўлинмаслигини ҳисобга олиб, Қўмита иштирокчи-давлатни ратификация қилинмаган ҳалқаро ҳужжатларни, хусусан ирқий камситишга дучор бўлиши мумкин бўлган жамоаларга бевосита тааллуқли шартномаларни, шу жумладан, БМТнинг Барча ишчи-мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенциясини ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг уй хизматчилари учун муносиб меҳнат тўғрисидаги 189-сонли Конвенциясини (Женева, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш имкониятини кўриб чиқишга ундайди. |
1. БМТнинг Барча ишчи-мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенциясига ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг уй хизматчилари учун муносиб меҳнат тўғрисидаги 189-сонли Конвенциясига (Женева, 2011 йил 16 июнь) Ўзбекистон Республикаси қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. |
1. БМТнинг Барча ишчи-мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенциясини ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг уй хизматчилари учун муносиб меҳнат тўғрисидаги 189-сонли Конвенциясиясини (Женева, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлигини экспертлар томонидан ўрганиш. |
2020 йил |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли хулосани киритиш. |
2020 йил | ||||
|
XI. Конвенциянинг 8-моддасидаги тузатишлар | |||||
|
11. |
25-банд. Қўмита иштирокчи-давлатга 1992 йил 15 январда Конвенцияга аъзо давлатларнинг ўн тўртинчи йиғилишида қабул қилинган ва Бош Ассамблеянинг 47/111-сонли резолюцияси билан маъқулланган Конвенциянинг 8-моддаси 6-бандига киритилган тузатишни ратификация қилишни тавсия қилади. |
1. Конвенциянинг 8-моддаси 6-бандига киритилган тузатишни ратификация қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси томонидан Конвенциянинг 8-моддаси 6-бандига тузатишни ратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги эксперт текшируви. |
2022 йил март-апрель |
ИҲММ, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли хулоса киритиш. |
2022 йил | ||||
|
XII. Конвенциянинг 14-моддасига мувофиқ ариза | |||||
|
12. |
26-банд. Қўмита иштирокчи-давлатни Конвенциянинг 14-моддасида кўзда тутилган Қўмитанинг якка тартибдаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича ваколатини тан олиш тўғрисида факультатив баёнот беришга чақиради. |
1. Ўзбекистон Республикаси томонидан Қўмитанинг якка тартибдаги шикоятларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ваколатини тан олишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш. |
1. Қўмитанинг якка тартибдаги шикоятларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ваколатини тан олиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. |
2022 йил |
ИҲММ, Адлия вазирлиги, ТИВ, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Тегишли давлат органлари билан ушбу масаланинг эксперт муҳокамасини ўтказиш. |
2022 йил март-апрель | ||||
|
3. Қўмитанинг якка тартибдаги шикоятларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ваколатини тан олишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | |||||
|
XIII. Дурбан декларацияси ва Ҳаракатлар дастури билан боғлиқ келгуси чора-тадбирлар | |||||
|
13. |
27-банд. Ўзининг Дурбан жараёнларини кўриб чиқиш бўйича конференция муносабати билан чора-тадбирлар тўғрисидаги 33-сонли умумий тавсияси асосида (2009 йил) Қўмита иштирокчи-давлатга Конвенцияни ўз ички қонунчилиги доирасида амалга оширишда 2001 йил сентябрда Дурбан декларацияси ва Ирқчиликка, ирқий камситиш, ксенофобия ва у билан боғлиқ тоқатсизликларга қарши кураш бўйича Бутунжаҳон конференциясида қабул қилинган Ҳаракатлар дастурини 2009 йил апрел ойида Женевада бўлиб ўтган Дурбан шаҳри конференциясининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш бўйича чоралар кўришни тавсия қилади. Қўмита иштирокчи-давлатдан ўзининг навбатдаги даврий маърузасига тасдиқланган ҳаракатлар режалари ва Дурбан декларацияси ва ҳаракат дастурини миллий даражада амалга ошириш бўйича кўрилган бошқа тадбирлар тўғрисида аниқ ахборот киритишни сўрайди. |
1. Дурбан декларацияси ва Ҳаракатлар дастурининг мазмуни тўғрисида аҳолининг ва давлат хизматчиларининг хабардорлигини ошириш бўйича ахборот-таълим фаолиятини кучайтириш. |
1. Дурбан декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг матнини нашр этиш ва тарқатиш. |
2021 йил |
ИҲММ, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиси |
|
2. Дурбан декларацияси ва Ҳаракатлар дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш. |
1. Дурбан декларацияси ва Ҳаракатлар дастурини бажариш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. |
2021 йил |
Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиси, ТИВ, ИҲММ | ||
|
2. Ўзбекистон Республикасида Дурбан декларацияси ва Ҳаракат дастури қоидаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. |
2021 йил | ||||
|
3. «Ўзбекистон Республикасида Дурбан декларацияси ва Ҳаракат дастурини амалга ошириш» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. |
2021 йил | ||||
|
4. Дурбан декларацияси ва Ҳаракат дастурини бажариш бўйича статистик кўрсаткичларни тайёрлаш. |
2021 йил август-сентябрь |
Давлат статистика қўмитаси, ИҲММ, ТИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |||
|
XIV. Келиб чиқиши африкалик шахсларнинг халқаро ўн йиллиги | |||||
|
14. |
28-банд. Бош Ассамблеянинг 2015 — 2024 йиллар даврини келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларнинг халқаро ўн йиллиги деб эълон қилиш тўғрисидаги 68/237-сонли резолюциясига, шунингдек, ушбу ўн йилликни амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурига тааллуқли Бош Ассамблеянинг 69/16-сонли резолюциясига биноан Қўмита иштирокчи-давлатга мазкур дастур юзасидан тегишли чора-тадбирлар ва сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни тавсия қилади. Қўмита иштирокчи-давлатдан ўзининг кейинги маърузасига келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларга нисбатан ирқий камситиш бўйича 34-сонли (2011 йил) умумий тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, бу борада улар томонидан қабул қилинган аниқ чоралар тўғрисида ҳақиқий маълумотларни киритишни сўрайди. |
1. Келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларнинг халқаро ўн йиллиги тўғрисида аҳоли ва давлат хизматчиларининг хабардорлиги даражасини ошириш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича ахборот тадбирларини ташкил этиш (алоҳида жадвалга мувофиқ). |
2021 йил январь — декабрь |
Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Омбудсман, миллий маданий марказлар |
|
2. Ўзбекистонда келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш соҳасидаги вазиятни ўрганиш ва бу масалада таклифлар ишлаб чиқиш. |
1. Жамиятнинг турли соҳаларида келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида аниқ маълумотларни уларнинг шикоятларини ўрганиш асосида тўплаш. |
2021 йил январь — декабрь |
Омбудсман, ИИВ, ИҲММ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, миллий маданий марказлар | ||
|
2. Келиб чиқиши африкалик шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш. |
2022 йил февраль | ||||
|
XV. Фуқаролик жамияти билан маслаҳатлашувлар | |||||
|
15. |
29-банд. Қўмита иштирокчи-давлатга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб борувчи фуқаролик жамияти ташкилотлари, хусусан, ирқий камситишга қарши кураш олиб бораётган ташкилотлар билан кейинги даврий маърузани тузиш ва ушбу якуний мулоҳазалар бўйича кейинги чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида мулоқотни давом эттиришни ва кенгайтиришни тавсия қилади. |
1. Конвенция қоидаларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот бериш масалалари бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш. |
1. Конвенция қоидаларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот бериш масалалари бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш. |
2022 йил апрель |
ИҲММ, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Омбудсман, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Миллий маданий марказларни муқобил маърузалар тайёрлашга, Қўмита тавсияларини бажариш бўйича Миллий ҳаракат режасини бажаришга ва ушбу соҳада жамоатчилик назоратини амалга оширишга жалб қилиш. |
2022 йил июнь |
Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Миллий маданий марказлар | |||
|
XVI. Ахборотнинг тарқалиши | |||||
|
16. |
30-банд. Қўмита иштирокчи-давлатнинг маърузалари улар тақдим этилган пайтда жамоатчилик учун очик бўлишини ва ушбу маърузалар бўйича Қўмитанинг якуний мулоҳазалари Конвенцияни амалга оширувчи барча давлат органлари, шу жумладан муниципалитетлар учун ҳам тақдим этилиши ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтида расмий тилларда, зурурат туғилганда бошқа кенг ишлатиладиган тилларда эълон қилинишини тавсия этади. |
1. Ирқий камситишни тугатиш бўйича Қўмитанинг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини ўзбек тилига таржима қилиш ва тарқатиш. |
1. Якуний мулоҳазалар ва тавсияларни ўзбек тилига таржима қилишни ташкил этиш. |
2021 йил |
ИҲММ |
|
2. Вазирликлар ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Якуний мулоҳаза ва тавсияларни юбориш. |
2021 йил |
ИҲММ, Адлия вазирлиги | |||
|
3. Қўмитанинг Якуний мулоҳазалари ва тавсияларини Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш. |
2021 йил |
ИҲММ, Адлия вазирлиги | |||
|
XVII. Якуний мулоҳазалар ва тавсияларни бажариш бўйича кейинги чора-тадбирлар | |||||
|
17. |
31-банд. Конвенциянинг 9-моддаси 1-бандига ва ўз тартиб қоидаларининг 65-қоидасига мувофиқ Қўмита иштирокчи-давлатдан ушбу якуний мулоҳазалар қабул қилинганидан кейин бир йил ичида 13-банд с ва d кичик бандлари (лўли/рума ҳолати) ҳамда 19-бандда (маҳбуслар) келтирилган тавсияларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни сўрайди. |
1. 13-банд с ва d кичик бандлари (лўли/рума ҳолати) ҳамда 19-банднинг (маҳбуслар) бажарилганлиги тўғрисида маълумот тайёрлаш ва Қўмитага тақдим этиш. |
1. 13-банд с ва d кичик бандлари лўли/рума ҳолати) ҳамда 19-банднинг (маҳбуслар) бажарилиши тўғрисида маълумот тайёрлаш. |
2020 йил |
ИҲММ, ИИВ, Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. 13-банд с ва d кичик бандлари лўли/рума ҳолати) ҳамда 19-банднинг (маҳбуслар) бажарилганлиги тўғрисида тайёрланган маълумотларни тақдим этиш. |
2020 йил |
ТИВ, ИҲММ | |||
|
XVIII. Алоҳида аҳамиятга эга бандлар | |||||
|
18. |
32-банд. Қўмита иштирокчи-давлатнинг эътиборини юқоридаги 7-банддаги (ирқий камситиш тушунчаси ва қонун ҳужжатлари), 9-банддаги (Конвенциянинг 4-моддаси) ва 11-банддаги (этник озчиликларнинг ҳуқуқлари) тавсияларининг алоҳида аҳамиятига қаратмоқчи ва ?штирокчи-давлатдан кейинги даврий маърузаларида ушбу тавсияларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар тўғрисида маъруза тақдим этишларини сўрайди. |
1. Конвенцияни бажариш бўйича Ўзбекистоннинг Ўн учинчи-Ўн тўртинчи даврий маърузаларида Қўмитанинг якуний мулоҳазалари ва тавсияларининг 7, 9, 11-бандлари бажарилиши ҳақида батафсил маълумот тақдим этиш. |
1. Қўмитанинг якуний мулоҳазалари ва тавсияларининг 7, 9, 11-бандларини бажариш учун сўровларни тайёрлаш ва тегишли вазирлик ва идораларга юбориш. |
2022 йил |
ИҲММ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Олинган маълумотларнинг Конвенциянинг бажарилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Ўн учинчи — Ўн тўртинчи даврий маърузалари матнига киритиш. |
2022 йил |
ИҲММ | |||
|
XIX. Навбатдаги даврий маърузани тайёрлаш | |||||
|
19. |
33-банд. Қўмита иштирокчи-давлатга ўзининг Ўн учинчи ва Ўн тўртинчи даврий маъруза-ларини 2022 йил 28 октабргача ягона ҳужжатда, Қўмитанинг етмиш биринчи сессиясида (CERD/C/2007/1) қабул қилган маърузаларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича кўрсатма-ларни ҳисобга олган ҳолда ушбу якуний мулоҳазаларда кўтарилган барча масалаларни уларда акс эттирган ҳолда тақдим этишни тавсия қилади. Бош Ассамблея-нинг 68/268-сонли резолюциясига мувофиқ Қўмита иштирокчи-давлатни даврий маърузалар учун 21200 сўз чегарасига риоя қилишга чақиради. |
1. Конвенцияни бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўн учинчи — Ўн тўртинчи даврий маърузаларини тайёрлаш. |
1. Тегишли вазирлик ва идораларга, ННТ га МҲРнинг бажарилиши тўғрисидаги сўровларни юбориш. |
2022 йил |
ИҲММ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ННТ |
|
2. Конвенцияни бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўн учинчи — Ўн тўртинчи даврий маърузаларини олинган маълумотлар асосида тайёрлаш. |
2022 йил |
ИҲММ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ННТ | |||
|
3. Олий Мажлис палаталари қўмита ва комиссияларида Конвенцияни бажариш бўйича Ўзбекистоннинг Ўн учинчи — Ўн тўртинчи даврий маърузалари лойиҳаларининг муҳокамаларини ўтказиш. |
2022 йил |
ИҲММ, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |||
|
4. Ўзбекистон Республикасининг Конвенцияни бажариш бўйича тайёрлаган Ўн учинчи — Ўн тўртинчи даврий маърузаларини Қўмитага юбориш. |
2022 йил октябрь |
ТИВ, ИҲММ | |||
2-ИЛОВА
Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи — Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳ
| Бафаев Шухрат Гафурович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари |
| Матмуратов Батир Джолдасович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
| Мадумаров Толибжон Абдумаликович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Парпиев Махмуд Маматович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Сиддиков Рискул Эргашбоевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Туйчиев Анвар Мирзаахмедович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
| Кадирханова Малика Акбаровна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
| Борисова Елена Михайловна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси |
| Джураев Кодир Асадович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Пак Виктор Николаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси |
| Кушербаев Расул Хидралиевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси |
| Чориев Тавакал Равшанович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
| Тўразода Батирбек Бектурди ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
| Джанибекова Нодира Абдусаломовна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси |
| Тиллабаев Мирзатилло Алишерович | — | Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари |
| Махмудова Робахон Анваровна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари |
| Юлдашев Эркин Туракулович | — | Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари |
| Арзиев Фарход Нуритдинович | — | Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
| Холмуродов Дилшод Ибрагимович | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
| Тошев Азамат Бобоқулович | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Кетмонов Хатамжон Абдурахманович | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари |
| Ташкулов Акбар Джурабаевич | — | Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари |
| Собиров Шухратжон Уринбаевич | — | Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
| Мухитдинов Эркин Мадорбекович | — | Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари |
| Олимов Қаҳрамон Танзилович | — | Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари |
| Мухаммадиев Улуғбек Насриддинович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) |
| Рахимова Нигина Хайруллаевна | — | «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори |