Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ аҳолига ўзаро боғлиқ давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
10. ФҲДЁ бўлимлари ариза берувчининг хоҳишига кўра ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномада белгиланган маълумотларни тўлдиради ва комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади.
а) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади. Болани отаси ёки онаси доимий рўйхатда турмаган тақдирда болани рўйхатга қўйиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

Тиббиёт муассаса ходими

Ота-она ва бола ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига киритиш ҳамда ушбу тизим орқали ФХДЁ бўлимига юбориш

Бола туғилганидан сўнг 1 иш куни мобайнида


2-босқич

ФХДЁ бўлими

Бола ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг


3-босқич

ФҲДЁ бўлими

Янги туғилган болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юбориш

Автоматик равишда


4-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим

Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш

1 иш куни ичида


5-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш

Автоматик равишда


6-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақида СМС хабар юбориш

1 иш куни ичида


7-босқич

Пенсия жамғармаси

бўлими

1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш.

2. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштириш.

3. ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотларига асосан ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд қилинган болалар сонига мувофиқ герб йиғими учун маблағларни туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларининг махсус ҳисобварағига ҳамда доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштириш

Автоматик равишда

Ҳар ойнинг

5 санасига қадар

Жорий ойдан кейинги ойнинг

5 санасига қадар


8-босқич

Халқ банки

Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ариза берувчига СМС хабар орқали юбориш.

Мурожаат қилган вақтда

_______________________

(сана)

_____________________

(рақам)

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА



I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):

3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:

4. Яшаш жойи:

II. Бола ва унинг ота-онаси ҳақидаги маълумотлар

(маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. Боланинг Ф.И.О.:

2. Бола ота-онасининг иш жойи ва лавозими тўғрисида маълумот:

2.1. Отаси:

2.2. Онаси:

3. Боланинг ота-онасининг маълумоти (олий, ўрта, ўрта-махсус, маълумотсиз):

Отаси

Онаси

3.1. Отаси:

3.2. Онаси:

4. Ариза билан мурожаат этган шахснинг болага нисбатан алоқадорлиги:

III. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш

1. Тиббий поликлиникага ҳисобга қ?йиш:

ҳа

йўқ

2. Ҳисобга қўйилаётган тиббий поликлиниканинг манзили ва сони:

IV. Бир марталик нафақани олиш

1. Бир марталик нафақани олиш:

ҳа

йўқ

V. Болани рўйхатга қўйиш

1. Манзил:

Отаси

Онаси

Бошқа

VI. Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш

Ташкилот номи ва манзили:

1.

2.

...


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси