Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш тартиби

3-боб. Доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш тартиби

4-боб. Фуқароларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби

5-боб. Якунловчи қоидалар

3-ИЛОВА
Фуқарони доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида СЎРОВНОМА

6-ИЛОВА
Фуқарони яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олиш СХЕМАСИ

7-ИЛОВА
Фуқарони Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий рўйхатга олиш СХЕМАСИ

8-ИЛОВА
Фуқаронинг паспортидаги аввалги доимий рўйхатини бекор қилиш штампининг НАМУНАСИ

9-ИЛОВА
Фуқарони вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун СЎРОВНОМА

11-ИЛОВА
Фуқарони вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш СХЕМАСИ

12-ИЛОВА
Фуқарони Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш СХЕМАСИ

1. Қарор номидаги «доимий ва вақтинча прописка қилиш» сўзлари «фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш» сўзлари «фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 3-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. 4-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
биринчи хатбошидаги «ва вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга» сўзлари «яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш» сўзлари «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш» сўзлари «яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга» сўзлари «яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ҳисобга» сўзи «рўйхатга» сўзи билан алмаштирилсин.

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси

2. Исми

3. Отасининг исми

4. Туғилган санаси ва жойи

5. Паспорт (контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) маълумотлари (серияси ва рақами)

6. Ҳарбий хизматга алоқадорлиги:

6.1. Чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчи учун) (серияси ва рақами, қайси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан берилгани)

6.2. Ҳарбий гувоҳнома ва заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) (серияси ва рақами)

7. Аввалги яшаган манзили

8. Доимий рўйхатга олинаётган манзил

9. Келишдан мақсади

10. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди

11. Телефон рақами

12. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)

II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи

2. Доимий рўйхатга олинаётган манзил ёки юридик манзил

3. Кадастр ёки ордер рақами

III. Вояга етмаган оила аъзолари:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли

Қизи

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш
муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи
(мулкдор)

1. Доимий рўйхатга олиш учун Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилади.

2. Доимий рўйхатга олиниш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

3. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.

Мурожаат қилинганда


2-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юборади.

Ариза
тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида


3-босқич

1. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси

2. «Давергеодезкадастр» қўмитаси

Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.

10 дақиқа давомида


4-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Фуқаронинг паспортига аввалги яшаш манзилидаги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босиш йўли билан бекор қилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади.

Мурожаат қилинган
куннинг ўзида


5-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Ҳудудий мудофаа бўлимига фуқаро доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.

Реал вақт режимида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш
муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (мулкдор

1. Доимий рўйхатга олиниш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.

Мурожаат қилинганда


2-босқич

ЯИДХП

Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

Реал вақт режимида


3-босқич

Ваколатли орган

1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.

2. Фуқаронинг доимий рўйхатга олиниши ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва ариза берувчига (электрон тарзда) юборади.

3. Ҳудудий мудофаа бўлимига фуқаро доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.

1 кун мобайнида


4-босқич

ЯИДХП

Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Реал вақт режимида

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси

2. Исми

3. Отасининг исми

4. Туғилган жойи ва санаси

5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами)

6. Ҳарбий хизматга алоқадорлиги:*

6.1. Чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчи учун) (серияси ва рақами, қайси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан берилгани)

6.2. Ҳарбий гувоҳнома ва заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) (серияси ва рақами)

7. Доимий рўйхатга олинган манзили

8. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган манзили

9. Келишдан мақсади ва муддати

10. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди

11. Телефон рақами

12. Электрон почта манзили

II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи

2. Доимий рўйхат манзили ёки юридик манзил

3. Кадастр рақами

4. Уй-жой берган юридик шахснинг алоқа хати

III. Вояга етмаган оила аъзолари:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли

Қизи



Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш
муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим ёки бўлинмасига уй эгаси билан бирга мурожаат қилади.

2. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

3. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.

Мурожаат қилинганда


2-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида


3-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси

1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.

2. Фуқарони вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборади.

10 дақиқа мобайнида


4-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни расмийлаштириб, ариза тақдим этади.

10 дақиқа мобайнида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мобайнида

2. Реал вақт режимида


3-босқич

Ваколатли
орган

1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.

1 иш куни
мобайнида

2. фуқарони вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақида BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юборади.


4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Реал вақт режимида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси