Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, касб-ҳунар маълумотига эга малакали мутахассислар, рақобатбардош юридик кадрлар тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари (кейинги ўринларда — юридик техникум) фаолияти янада такомиллаштирилганлиги, шу жумладан, мазкур Фармоннинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 15-бандига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиб, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 17-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик техникумлар тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, юридик техникумларга тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари ва ўқиш қийматини тасдиқлаш, юридик техникумларда ўқиш муддатлари ва шаклини белгилаш ҳамда уларнинг ходимлари иш ҳақи тизими ва тартибини белгилаш ваколатлари берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ҳамда республика олий таълим муассасаларида «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларидаги ўтиш балини тўплаган, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари қабул қилинади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникумларда ўқув юкламаси ҳажми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникумларда педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари ТДЮУ томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникумлар педагог ва раҳбар ходимларининг хорижий давлатлар таълим муассасаларида стажировка ўташлари улар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ малакасини оширишга тенглаштирилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникумларда асосий иш жойи бўйича фаолият юритаётган педагог ходимлар белгиланган тартибда юридик техникумларнинг штат лавозимини эгаллайди ва штатларида акс эттирилади;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомнинг амал қилиши, кредитларни бакалавриат талабалари учун белгиланган шартларда ажратиш орқали, юридик техникум ўқувчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг йўлланмалари ҳамда ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей тавсияномалари асосида кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ўқишга кирган юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларига (абитуриентларга) уларнинг тўлов-контракт асосида ўқиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари ва ТДЮУнинг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 359-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2021 й., 09/21/359/0546-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурларига абитуриентларни қабул қилиш ҳамда битирувчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари ТДЮУ томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурларидаги ўқув жараёни тўлов-контракт асосида хорижий ҳамкорларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, ТДЮУ томонидан тасдиқланган таълим шакли, ўқув режа ва ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурларида ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юридик техникум директорларига бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган) маблағлар ҳисобидан мустақил равишда:
(4-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида, хусусан онлайн режимда дарс ўтиш учун жалб этиб, уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
(4-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникум ходимларини хорижий таълим муассасалари, илмий ва бошқа ташкилотларда стажировка ўташ ҳамда малака оширишга юбориш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ТДЮУ ва юридик техникумларда автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити, нормативлари ва уларга хизмат кўрсатиш талаблари тегишлича ТДЮУ ва юридик техникумлар томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникумлар уставлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникумларнинг штат жадваллари ва харажатлар сметалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим беришнинг кредит-модуль тизими шароитида педагог ходимларнинг таркиби меҳнатини меъёрлаштириш, иш вақтини фақат ўқув тадбирларига асосланган ҳолда амалга ошириш, шунингдек педагог ходимлар томонидан ўқув-методик, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантиришни назарда тутувчи педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатларини (сарфланадиган вақт меъёрларини) ТЮДУ томонидан тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик техникумларда бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбати нормативлари ва юридик техникумларда ўқув юклама ҳажми, шунингдек ТЮДУ томонидан юридик техникумларда педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатларини тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уч ой муддатда юридик техникумларда ўқув жараёнини кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар юридик техникумларга ўқишга кириш учун ҳужжатларни ЯИДХП орқали қабул қилиш бўйича давлат хизматлари жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юридик техникумларда ўқув-методик жараённи сифатли мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларга амалий ва ахборот-ресурс жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ТДЮУга 1 та микроавтобус ва 2 та навбатчи хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин. Бунда, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
677-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда — юридик техникумлар) кундузги, сиртқи, масофавий ва кечки таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) қарори билан тасдиқланган давлат буюртмаси (давлат гранти) параметрларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ кириш синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кириш синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Кейинги ўринлардаги абитуриентлар тўплаган рейтинг баллари асосида белгиланган тўлов-контракт параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларининг кириш синовларидан муваффақиятли ўтган фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар қўшимча қабул параметрлари асосида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тоифадаги абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари юридик техникумлар учун ажратилган умумий қабул параметрлари (давлат гратни ва тўлов-контракт асосида)нинг 2 фоизи доирасида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун республика олий таълим муассасаларининг «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз юридик техникумларга қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — тест синовлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқаролар учун — оғзаки суҳбат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўзи ожизлар учун — танлов асосида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларини ўтказишнинг аниқ саналари Адлия вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тест синовларини ўтказиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юридик техникумларга қабул қилиш учун кириш синовлари ўқувчи таълим оладиган тилда топширилади. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриентлар юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш ҳақидаги аризада акс эттирилган ўз ихтиёрига кўра танловдан ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида ўтиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникумларда ўқитиш тили абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинишига қадар Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш синовлари таълим шакли, мутахассислик ва касблар ҳамда ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юридик техникумларга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, шу жумладан абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатиш тегишли ўқув йили учун Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиладиган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳар йили 15 мартдан кечикмай ташкил этилади. Қабул комиссияси раиси ва масъул котиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан, қабул комиссиясининг қолган аъзолари эса — юридик техникум директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникум директори лавозими бўйича қабул комиссияси раиси ҳисобланади. Қабул комиссиясининг жорий ишлари масъул котиб томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Абитуриентларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомнинг l-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин юридик техникумларга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари ҳамда қабул параметрлари ҳақидаги ахборотни юридик техникум, шунингдек тегишли ҳудудий адлия органлари расмий веб-сайтларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юридик техникумларга ўқишга кириш учун 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тегишли ҳужжатларни топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Адлия вазирлиги тест синовларини ўтказиш муддатининг ўзгариши муносабати билан абитуриентлар электрон шаклда тегишли ҳужжатларни топшириш муддатларига ўзгартириш киритишга хақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хорижий фуқаролар юридик техникумларга ўқишга кириш учун 15 мартдан 15 августгача (шу куни ҳам) Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали қабул комиссиясига юридик техникум директори номига ариза ҳамда қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этган ҳолда рўйхатдан ўтади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта ёки ўрта-махсус, профессионал маълумот тўғрисидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида ҳужжатларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Рўйхатга олинган абитуриентлар сони ҳақидаги кунлик маълумотлар мутахассислик ва касблар, таълим шакли ва тили кесимида қабул комиссияси томонидан юридик техникумнинг ҳамда Давлат тест маркази расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (юридик техникумдан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Абитуриент ўз рухсатномасини ҳужжатлар қабул қилиш тугаганидан кейин бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази расмий веб-сайтидан электрон шаклда олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кириш имтиҳонлари ўтказилишига қадар қабул комиссияси томонидан маслаҳатлар ташкил этилиши мумкин. Маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва юридик техникум директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари учун саволлар умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим дастурлари умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Юридик техникумларга қабул қилиш учун тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Юридик техникумларга хорижий фуқароларни ва кўзи ожиз фуқароларни қабул қилиш тегишлича мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларда келтирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В1 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовлари ўтказилган ҳолларда, ушбу фан бўйича тест синовини топширишдан озод қилинадилар ва уларга шу фан доирасида абитуриент олиши мумкин бўлган қуйидаги тартибда максимал балл қўшилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,0), Test af English as a Foreign Language (TOEFL IBT 86), Cambridge Assesstment English, PET Preliminary халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро имтиҳон тизими бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdipom (DSD) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplome dʼEtudes en Language Francaise (DELF B1) халқаро имтиҳон тизими бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кириш имтиҳонлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан белгиланган минимал ўтиш балидан кам баллни тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда имтиҳонларга етиб келмаган абитуриентлар юридик техникумларга қабул қилинмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг қайдномасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ва суҳбат натижалари юридик техникумларнинг қайдномасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайдномада абитуриентлар рўйхати таълим шакли, ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентларнинг тест синовлари натижалари қайдномалари алоҳида шакллантирилади.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Абитуриентнинг кириш имтиҳони натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тартибларнинг бузилиши аниқланганда, имтиҳон натижалари бекор қилинади, абитуриент ўқишга қабул қилинган бўлса, у юридик техникум ўқувчилари сафидан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Юридик техникумларга қабул қилиш учун кириш синовларини қайта ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тест синовлари натижаси бўйича қайдномалар Давлат тест марказининг директори томонидан тасдиқланиб, танлов асосида ўқувчиликка тавсия этилгани ёки этилмаганлиги тўғрисидаги маълумот тўлиқ акс эттирилган ҳолда, Адлия вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Юридик техникумларнинг қайдномалари юридик техникум директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов юридик техникумлар томонидан ўтказилади ва танлов қайдномалари мазкур Низомнинг 26-банди асосида кириш имтиҳонлари тўлиқ якунлангандан кейин 3 кун муддатда абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентларнинг танлов асосида ўқувчиликка тавсия этилгани ёки этилмаганлиги тўғрисидаги маълумот тест синовлари тўлиқ якунланиб, Адлия вазирлиги қарори қабул қилингандан сўнг эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кириш имтиҳонлари натижаси бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовлари натижалари юзасидан — Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат тест маркази томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов натижаларини кўриб чиқиш бўйича — юридик техникум директорининг буйруғи билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Апелляция комиссияси таркибига тегишли фанлар бўйича экспертлар ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили (шикоят кўзи ожиз абитуриент томонидан берилганда) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига тегишли масалалар бўйича Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Апелляция комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади, умумий раҳбарликни раис амалга оширади, апелляция комиссияси баённомалари котиб томонидан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган абитуриент апелляция комиссиясига кириш имтиҳонлари натижаси эълон қилингандан бошлаб бир ҳафта муддатда ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятига абитуриент паспорти (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) ва рухсатномаси нусхалари (тест синовлари топширилганда) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляция шикоятини улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабарнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикояти берилганда абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек тест синовларидан четлаштирилган бўлса апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Апелляция берган абитуриент хабарномада белгиланган вақтда апелляция комиссиясига ўзининг паспорти (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) билан келиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси (кўз ожизлар учун танлов материаллари), хато ва тўғри бажарилган тест топшириқлари тўғрисида маълумот ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент ўзининг эътирозларини ёзиб, унга берилган тест материаллари билан бирга Апелляция комиссиясига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Абитуриент Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Адлия вазирлигининг абитуриентларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 2 сентябрдан кечикмасдан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Адлия вазирлигининг қарорига мувофиқ абитуриентларни давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича юридик техникум директори 5 иш куни ичида буйруқни расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қабул Адлия вазирлиги томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қабул параметрлари доирасида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гранти асосида — Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар;
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида — ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар ҳамда хорижий фуқаролар қабул қилинади;
(43-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлигининг қарори Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентларни 5 сентябргача ўқишга қабул қилиш тўғрисида юридик техникум директорининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
(43-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Адлия вазирлиги томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик техникумлар билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади. Тўлов-контракт асосида ўқиш учун тўлов миқдори ва муддати Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Адлия вазирлиги қарори қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда юридик техникум директори ва бош бухгалтери имзоси билан расмийлаштирилади (юридик шахслар учун — 3 нусхада, жисмоний шахслар учун — 2 нусхада).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумда ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан контракт тўлови тўлангандан сўнг юридик техникум директорининг буйруғи билан 15 сентябрдан кечиктирмай расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу абитуриентларга 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумларнинг таклифларига биноан, контракт асосида ўқишга ҳақ тўлаш муддатлари ўзгартирилиши, шу жумладан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Юридик техникумларнинг таклифларига биноан, уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, тест синовлари натижаларига кўра қабул қилинмаган абитуриентлар Адлия вазирлигининг қарори билан қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникумлар қўшимча қабул бўйича таклифларни Адлия вазирлигига тасдиқлаш учун 25 сентябргача тақдим этади. Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, 30 сентябргача қўшимча қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентлар 20 сентябргача қўшимча ўқишга кириш учун махсус платформа орқали электрон шаклда ариза билан юридик техникумга мурожаат қилади;
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул тест синовлари натижаларига кўра, тўплаган баллар кетма-кетлигига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори балл тўплаган абитуриент қўшимча қабул қилиш учун ариза билан белгиланган муддат ичида мурожаат этмаса ёки қўшимча қабул қилишни рад этса, рейтинги бўйича навбатда турган ўқувчи қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табақалаштирилган контракт миқдори ўқишнинг биринчи ўқув йилида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш муддатларига Адлия вазирлиги томонидан зарур ҳолларда ўзгартириш киритилиши мумкин.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Республика олий таълим муассасаларида «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар тўлов-контракт асосида доимий яшаш жойидаги юридик техникумга қабул қилинишлари мумкин.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу абитуриентлар доимий яшаш жойидаги юридик техникумларга 20 сентябргача махсус платформа орқали электрон шаклда мурожаат қилади. Мурожаатлар асосида юридик техникумлар 25 сентябргача Адлия вазирлигига тасдиқлаш учун абитуриентларни қабул қилиш бўйича таклиф тақдим этадилар.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, 30 сентябргача уларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда ушбу абитуриентлар танловсиз, олий таълим муассасаларидаги тест натижаларига кўра баллар кетма-кетлиги асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тоифадаги абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш бўйича муддатларига Адлия вазирлиги томонидан зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумларга қўшимча ўқишга кириш учун тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили шартнома шартларида белгиланган муддатда, бироқ Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тўланади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ўқиш учун контрактда белгиланган пул маблағларини жисмоний ёки юридик шахслар томонидан 10 октябрдан кечиктирмай тўлаганларидан сўнг юридик техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу абитуриентлар билан контракт тузилган кундан бошлаб ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул бўйича ўқитиш харажатларининг миқдори Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Юридик техникумларнинг асосланган таклифига биноан, Адлия вазирлиги томонидан фуқароларни ўқиши учун тўлов-контракт миқдори ва контракт асосида ўқишга ҳақ тўлаш муддатлари ўзгартирилиши, шу жумладан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Тест синовлари ва кўзи ожиз абитуриентларнинг танлов натижалари, хорижий фуқаролар билан ўтказилган суҳбат натижаларидан кўчирмалар, шунингдек юридик техникумга тест синовларисиз қабул қилинган абитуриентларнинг ҳужжатлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникумларга қабул қилинмаган абитуриентларнинг тест синовлари (кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов) натижалари 6 ой давомида сақланади ва ундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов ва хорижий фуқаролар учун суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар юридик техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилишни ташкиллаштириш
1. Қабулнинг ташкилий масалаларини ҳал қилиш учун қабул комиссиясини тузиш.
1 июндан кечикмай
2. Юридик техникум ва тегишли ҳудудий адлия органи веб-сайтига қабул муддатлари, мутахассислик ва касблар номлари, қабул квоталари ҳақида маълумот жойлаштириш.
Қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилишдан бир ой олдин
3. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки ДТМ веб-сайти орқали рўйхатдан ўтказиш.
1 — 20 август
4. Қабул комиссияси томонидан юридик техникум ва тегишли ҳудудий адлия органи веб-сайтида ўқиш учун топширилган аризалар сони ҳақида кунлик ахборот ва абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари саволларига жавоб бериш учун телефон алоқасининг ишлаб туришини таъминлаш.
Ҳужжатларни қабул қилиш даврида
2-босқич
Тест синовларини ўтказиш тайёргарлик кўриш
1. Давлат тест маркази томонидан тест ўтказиш учун мос биноларни тайёрлаш.
2. Тест синовларини ўтказиш жадвалини Давлат тест маркази томонидан тасдиқлаш.
Тест синовларини ўтказишдан олдин
3-босқич
Тест синовларини ўтказиш
1. Адлия вазирлиги томонидан белгиланган фанлар блоклари бўйича тест синовларини ўтказиш.
25 — 30 август
2. Тест синовлари натижаларини Давлат тест маркази веб-сайтида эълон қилиш
Тест синовлари ўтказилган кундан кейинги иш кунида
Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун танлов ўтказиш
1. Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун тест синовлари учун белгиланган фанлар бўйича кўп балли ёки тегишли анъанавий беш балли тизим асосида танлов ўтказиш.
Давлат қабул комиссияси ва Адлия вазирлигига юбориш
1. Тест синовлари натижаларини Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланадиган танлов қайдномаларига киритиш.
2. Кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлов натижаларини кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида аниқланган ва юридик техникум директори томонидан тасдиқланган қайдномаларига киритиш.
3. Тест синовлари қайдномалари ва кўзи ожизлар учун танлов натижалари қайдномаларини абитуриентларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор чиқариш учун Адлия вазирлиги ва Давлат қабул комиссиясига юбориш.
натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб уч кун давомида
5-босқич
Давлат қабул комиссияси ва Адлия вазирлиги томонидан абитуриентларни юридик техникумга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш
қоида тариқасида, 5 сентябрдан кечикмай
6-босқич
Ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш, тўлов-контракт суммасини тўлаш
1. Юридик техникум директори томонидан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларини, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчиларини, шунингдек кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш.
Адлия вазирлиги карори қабул қилинганидан кейин
2. Абитуриентлар билан ўқиш учун шартнома (контракт)лар тузиш.
2 сентябрь — 15 сентябрь
3. Абитуриентлар томонидан ўқиш учун тўловларни юридик техникумлар ҳисобварағига ўтказиш.
Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатда
4. Юридик техникум директорининг тўлов-контракт асосида ўқувчилар сафига қабул қилиш учун тавсия этилган абитуриентларга ўқув машғулотларида қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш.
2 сентябр
5. Юридик техникум директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғини расмийлаштириш.
контракт суммаси тўлангандан сўнг 15 сентябрдан кечикмай
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда — юридик техникум) ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент — юридик техникумга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этувчи жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент рухсатномаси — паспорт (у бўлмаган холда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази вакили — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино раҳбари — Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳ назоратчиси — Давлат тест маркази билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест топшириқлари китоби — белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавоблар варақаси — тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул комиссияси — юридик техникумга ўқишга қабул қилишни ташкил этувчи, шу жумладан абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган ҳар йили тузиладиган комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг уч кун муддатда абитуриент рухсатномасини Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тест синовларини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тест синовлари катта сиғимдаги, имтиҳонларнинг юқори даражада очиқлик ва шаффофлигини ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган биноларда (кейинги ўринларда — бино) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар Адлия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, ҳудудий адлия органлари ҳамда қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда, бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тест синовлари ўтказиладиган жойларни шахсни идентификациялаш воситалари, видеокузатув ва мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар ҳамда тест синовларини ўтказиш жараёнини видео ёзувга олиш воситалари билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларини ўтказиш жараёни видеотасвирга туширилади. Видеотасвирдан нусха кўчириш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига видеотасвирни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тест синовларини ушбу Тартиб талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулият бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари, шунингдек, қабул комиссияси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тест синовларини ўтказиш жадвали Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат тест маркази томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бинода тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида бино, қоида тариқасида, электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилиши, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Биноларда тест синовларини ўтказиш учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши керак. Бинолар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бинода тест синовлар жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида, қоида тариқасида, 30 нафар абитуриентдан иборат гуруҳлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим. Ҳар бир гуруҳга икки нафар назоратчи бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бинода тест синовларини ўтказиш талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари Давлат тест маркази директори буйруғи асосида Давлат тест маркази, тегишли ҳудуддаги таълим муассасаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўлган таркибда, уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат тест маркази вакили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Давлат тест марказига юбориш, тест синовларини адолатли, холисона ва мазкур Тартибда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлйди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат тест маркази вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва қабул комиссияларига кўрсатма бериш, мазкур Тартиб талабларига амал қилмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази раҳбарияти билан келишилган ҳолда четлаштирилганлар ўрнига бошқа бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат тест маркази вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тест синовларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тест синовлари, қоида тариқасида, ҳар йили 25 — 30 август кунлари оралиғидаги муддатда Давлат тест маркази томонидан, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 09:00 да, иккинчи смена соат l5:00 да бошланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест марказининг рухсатномаси бўлмаган шахсларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудга кириши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган рухсатнома асосида, унда белгиланган кун, тест синовлари ўтказиладиган бино штабида тест синовлари жараёни кузатувчиси сифатида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Абитуриентлар бинога паспорт ва абитурент рухсати билан тегишли навбат бўйича киритилади. Киришда видеокузатув олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Абитуриентлар бинога соат 8.30 гача киритилади. Соат 8.30 дан кейин абитуриентлар бинога киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат тест маркази вакили биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатади ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари соат 6.00 га етиб келади ва тест синовларини ўтказиш тартибига қатъий риоя қилишни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази вакили бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари ҳамда абитуриентлар рўйхатини, уларнинг рухсатномаларини назорат хизмат постларига етказишни таъминлайди, қуръа ташлаш йўли билан назоратчиларни гуруҳларга тақсимлашни амалга оширади, шунингдек тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бино раҳбари эрталаб соат 06:00 дан 06:30 гача гуруҳ назоратчиларига уларнинг рухсатномаларини тарқатади ва тақсимотини расмийлаштиради ҳамда биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатади ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштирилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Гуруҳ назоратчилари соат 8.30 гача абитуриентларни уларнинг паспортларини гуруҳ рўйхати билан текширган ҳолда бинога киритади. Абитуриентлар рўйхатда кўрсатилган ўринга ўтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларини ўтказиш вақтида имтиҳонга келмаган абитуриентлар ўрни бўш қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Гуруҳ назоратчилари икки нафар абитуриент гувоҳлигида тест материаллари жойлаштирилган қутилар ва абитурентлар рўйхати ҳамда жавоб варақалари солинган пакетларнинг муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, уларни очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назоратчилар тест синовлари китоблари ҳамда жавоб варақаларини тартиб билан тарқатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Гуруҳ назоратчилари тест синовлари бошлангунга қадар номзодларни 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништиради ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бино раҳбари абитуриентларни тест топшириқлари китобининг муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш зарурлиги ҳамда жавоблар варақасини ҳаворанг пастали шарикли ручкадан бошқа рангда фойдаланиб тўлдириш, жавоблар варақасини букиш, маркер чизиғига ёзиш, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўяшлик тест синовларини ўтказиш талабларини бузилиши деб тан олиниши ҳақида огохлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари гуруҳ назоратчиларига тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентларни четлаштириш бўйича кўрсатма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Гуруҳ назоратчиси абитуриент тест топшириқлари китоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, биринчи сменада 09:00 гача, иккинчи сменада 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовлари китоби ва жавоб варақаларини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдиради, шунингдек абитурентлар рўйхати тўлдирилган рўйхатнинг бир нусхасини бино раҳбарига беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳда тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини мурожаат қилган абитуриентга беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент тест синовига келмаган тақдирда гуруҳ рўйхатига «қатнашмади» деган ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига «яроқсиз» деб ёзилади, алмаштирилган вақти кўрсатилади ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзилиб имзоланади ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузилади. Абитуриентга яроқсиз тест синовлари китоби ўрнига янгиси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 08:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бино раҳбари биринчи сменада 09:00 да, иккинчи сменада 15:00 да тест синовлари бошланганлигини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жавоблар варақаси абитуриент билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларига жавоблар ҳаво ранг пастали шарикли ручкада тўлдирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент жавоблар варақасини тўғри тўлдирилиши учун шахсан жавобгар бўлади. Жавоблар варақасининг тегишли бўлимларини тўғри тўлдирмаган абитуриентларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Абитуриент ўзининг фикрига кўра тўғри бўлган ва тест синовлари китобидаги жавобга мос келадиган жавоблар варағидаги тегишли доирани тўлдиради. Бунда, ҳар бир тест топшириғи бўйича тўғри жавобга — фақат битта доира тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Абитуриентларга тест синовлари материалларини бир бирига узатиш ва бошқаларга ёрдам бериш, шунингдек ўзаро гаплашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент томонидан уяли телефон ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тест синовига уяли телефон, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, микрокалькулятор, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, тест синови жараёнида тест синови материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест синови материалларини топширмаган, тест синови материалларини бино ташқарисига олиб чиққан абитуриент тест синови ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тест синовлари давомида абитуриентларга бинодан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан бинони тарк этган абитуриентлар тест синовлари ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда тест синовлари материалларини бинода қолдириб, кузатув остида бинодан чиқишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентлар синовдан четлаштирилади ва бу ҳақда тест синовларидан четлаштириш бўйича бино раҳбари ва гуруҳ назоратчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тест синовларидан четлаштирилган абитуриентларнинг тест синовлари текширилмайди ва улар имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бино раҳбари тест синовлари вақти тугаганлигини эълон қилади ва гуруҳ назоратчиларига тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақларини йиғишга кўрсатма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг абитуриентлар тест материалларини топширади, белгиланган муддатдан олдин жавоб беришни тугатган абитуриентлар, тест материалларини муддатидан олдин топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Гуруҳ назоратчилари абитуриентлардан тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча жавоблар варақалари, шу жумладан, тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақалари, «яроқсиз» деб топилган тест топшириқлари китобини, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхасини жавоблар варақаси пакетга солиниб, пакет муҳрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган ва ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари тест материаллари қутисига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Гуруҳ назоратчиси тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини бино раҳбарига топширади, бино раҳбари эса топшириш вақтини қайд этиб, тегишли реестрга имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Бино раҳбари абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) юридик техникумларига (кейинги ўринларда — юридик техникум) хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий фуқароларни (хорижий давлат фуқароси бўлган жисмоний шахсни, шунингдек хорижий давлат ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни) юридик техникумга ўқишга қабул қилиш юридик техникумлар томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат 25 — 30 август кунлари ўтказилади. Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан суҳбат ўтказиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суҳбат юқори даражада очиқлик ва шаффофликни ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган хоналарда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналарни тайёрлаш, танлов жараёнини видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг онлайн тарзда кузатиб боришлари учун шароит яратиш учун жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий фуқароларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш қабул параметрларидан ташқари, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлигининг хорижий фуқароларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори, қоида тариқасида, 2 сентябрдан кечикмасдан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги томонидан хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин юридик техникум билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасида белгиланган тартибда шартнома (контракт) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари Адлия вазирлигининг қарори эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик техникум директори ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада) расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади. Тўлов-контракт асосида ўқиш миқдори Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ўқиш учун шартномада белгиланган пул маблағларини 15 сентябрдан кечиктирмай тўлангандан сўнг юридик техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Хорижий фуқароларга ўқув йили бошидан ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиг томонидан юридик техникумларнинг таклифларига биноан, хорижий фуқароларни контракт асосида ўқишга ҳақ тўлаш муддатлари ўзгартирилиши, шу жумладан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқароларга ўқув йили бошидан ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникумларнинг асослантирилган таклифлари асосида хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва тўлов-контракт суммасини тўлаш муддатлари Адлия вазирлиги томонидан ўзгартирилиши, шу жумладан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган умумий ўрта таълим (11-синф негизида) аттестатига эга шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида ўқиган ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари дипломига эга бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки ўрта махсус касб ҳунар таълими муассасаси дипломига эга бўлган, белгиланган тартибда I гуруҳ ногиронлиги тўғрисида берилган маълумотномага эга бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган бола тўғрисидаги маълумотномага эга бўлган болалар.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш учун танлов тест синовлари учун белгиланган фанлар бўйича кўп балли ёхуд анъанавий беш балли тизим асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда қабул комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўзи ожизлар учун тест синовлари саволлари қабул комиссияси томонидан тест саволларининг тегишли фанлари бўйича малакали мутахассислардан иборат бўлган ва уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда шакллантириладиган эксперт гуруҳи томонидан тузилади. Эксперт гуруҳи фаолиятини қабул комиссияси раиси бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўзи ожиз абитуриентларга доимий ёрдам бериш учун қабул комиссияси томонидан масъул ходим ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танловни ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномаси асосида юридик техникум директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга абитуриентлар рўйхати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қабул комиссияси томонидан танловни ўтказиш учун фанлар бўйича комиссиялар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фанлар бўйича танлов дастурлари умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим дастурлари умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ҳолда тузилади ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танловни ўтказувчи комиссия таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вакили киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов юқори даражада очиқлик ва шаффофликни ҳамда имтиҳон жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган хоналарда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналарни тайёрлаш, танлов жараёнини видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг онлайн тарзда кузатиб боришлари учун шароит яратиш учун жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумларнинг таклифига кўра, мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган танлов ўтказиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тест синовлари блокига киритилган барча фанлар йиғиндисидан белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл (беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда – «3» баҳодан пастни) тўплаган, шунингдек белгиланган вақтда танловга келмаган кўзи ожиз абитуриентлар юридик техникумларга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик техникумларга қабул қилиш учун кўзи ожизлар учун танловни қайта ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловга белгиланган вақтда етиб келмаган кўзи ожиз абитуриентлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов натижалари ҳар бир фан бўйича комиссия томонидан қайдномага киритилади ва шу асосида танловнинг умумий баллари чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қайдномада кўзи ожиз абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича кўп балли ёхуд тегишли анъанавий беш балли тизим асосида тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1. Ушбу Регламент давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) расмий веб-сайти орқали абитуриентларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда — юридик техникумлар) ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказлар, Давлат тест маркази ва юридик техникумлар ўртасида маълумот алмашиш фақат электрон рақамли имзолар (кейинги ўринларда — ЭРИ)ни қўлланиши шарт бўлган ҳолда идоралараро электрон алоқа орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар доимий рўйхатдан ўтган жойдаги тест синовларида қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматлари абитуриентларга ҳар йили, қоида тариқасида, 1 августдан 20 август (шу куни ҳам)гача кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат хизматларини кўрсатиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат хизматларини олиш учун мурожаат этувчи ушбу Регламентнинг 4-бандида кўрсатилган муддатда давлат хизматларини электрон кўринишда олиш учун Марказга мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёхуд Давлат тест маркази расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар ариза берувчи шахсан мурожаат қилса, Марказ ходими аризачининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган такдирда, абитуриент мустақил равишда электрон шаклда маълумотни ушбу Регламентнинг 2-иловасида кўрсатилган сўровнома шаклида Давлат тест марказининг махсус тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходими томонидан сўровномада тегишли маълумотларни киритиш учун ариза берувчи Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг аслини тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик паспорти (ички ишлар органи томонидан 09 шакли бўйича, шахснинг шахсий идентификация рақамини, паспорт серия ва рақамини кўрсатувчи маълумотнома);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёшига етмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни топшириш муддати тугаганидан кейин сўровномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат тест маркази Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда, имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг электрон реестрини шакллантириш учун ваколатли органлар томонидан реал вақт режимида киритиб борилишини таъминловчи ягона платформа фаолият юритилишини таъминлайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг реестрини шакллантириш бўйича масъул бўлган мазкур Низомга 3-иловада келтирилган ваколатли органлар имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон реестрини шакллантириб, ягона платформага доимий равишда маълумотлар киритиб борилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ваколатли органлар имтиёзлар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ киритиб борилиши учун шахсан масъул ҳисобланади ҳамда ахборот тизимига киритилмаган маълумотлар бўйича давлат хизматлари марказлари томонидан имтиёзли ҳуқуқ асосида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Керакли маълумотларни тўлдириб, сўровномага киритилгандан сўнг Марказ ходими ҳужжатларнинг асл нусхасини аризачига қайтаради, QR-код (матрицали штрих код) билан икки нусхада аризани босиб чиқаради ва уларни аризачига топширади. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текширади, анкетани ўз имзоси билан тасдиқлайди, битта нусхасини ўзига қолдиради ва иккинчи нусхасини Марказ ходимига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома абитуриентнинг имзоси билан тасдиқланганидан сўнг автоматик равишда Марказ тизимига Марказ ходимининг ЭРИ билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази маълумотлар базасига киритилган маълумотларни автоматик равишда қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат хизматлари амалга оширилганлиги учун ҳақ олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, абитуриентнинг Марказга шахсан мурожаат этишдан бош тортиши давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Бошқа сабабларга кўра давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Абитуриент ҳар қандай босқичда давлат хизматларини олишдан воз кечиш ҳуқуқига эга. Агар абитуриент давлат хизматларини олишдан воз кечса, унинг ҳужжатлари кўрмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Рўйхатдан ўтиш ЯИДХП ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали амалга оширилганда мазкур Регламентнинг 7-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида келтирилган маълумотлар абитуриент томонидан мустақил равишда электрон шаклда юкланади, маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун абитуриент шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Рўйхатдан ўтишда тегишли маълумотлар расмийлаштириб тизимга киритилганидан сўнг ЯИДХП ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали электрон равишда QR-код (матрицали штрих код) қўйилган сўровномани абитуриент электрон шаклда олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов Давлат тест маркази тизимига киритилган сўровнома маълумотлари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик техникумга тест синовлари, кўзи ожиз абитуриентлар учун танлов натижалари асосида қабул қилинганда, шунингдек ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей битирувчилари учун танлов натижалари бўйича қабул қилинган тақдирда, ушбу абитуриентлар ўқув йили бошланишидан олдин тегишли юридик техникумга ушбу Регламентнинг 7-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини, шунингдек 3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 дона рангли фотосурат топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказлар, Давлат тест маркази ва юридик техникумлар ўз фаолияти натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва марказлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти Регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг олиб боради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Абитуриентлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Регламентни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникумга кириш ҳужжатларини қабул қилиш учун абитуриент Давлат хизматлари марказига шахсан келади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Давлат тест маркази веб-сайтида рўйхатдан ўтади.
1 — 20 август кунлари
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
Давлат хизматлари марказининг ходими ариза берувчи номидан,
10 дақиқа давомида
Ягона интерактив давлат хизматлари портали
ЯИДХП ёки Давлат тест маркази веб-сайти орқали мурожаат қилинган тақдирда, абитуриент электрон шаклда сўровнома бўйича маълумотни Давлат тест марказида шакллантирилган абитуриентнинг махсус тест маълумотлар базасига мустақил равишда киритади.
автоматик равишда
3-босқич
Давлат тест маркази
1. Абитуриентларнинг маълумотлар базасига киритилган маълумотларни қабул қилади.
автоматик равишда ҳужжатлари қабул қилиш муддати тугаганидан кейин
2. Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг тест синовлари жадвалига мувофиқ расмий веб-сайтида тест синовларининг вақти ва жойи тўғрисида маълумот жойлаштирилади.
3. Абитуриентлар маълумотлар базасига киритилган маълумотлар асосида тест синовларини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Сана)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик
техникумларига кириш учун ҳужжатларни
топшириш бўйича
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:
1.1. Ф.И.О:
1.2. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси) (мавжуд бўлмаган тақдирда, ички ишлар органлари томонидан 09 шакл бўйича берилган маълумот):
1.3. Паспорт олиш ёшига етмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси:
1.4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (агар мавжуд бўлса):
1.5. Манзили:
1.6. Фуқаролиги:
1.7. Миллати:
1.8. Телефон рақами:
1.9. Электрон почта манзили:
II. Қўшимча маълумотлар:
2.1. Умумий ўрта (11-синф база бўйича), ўрта махсус, касб-ҳунар ёки бошланғич профессионал таълим муассасаси номи, ушбу муассаса томонидан берилган ўқишни тамомлаганлик ҳақида ҳужжатнинг серияси, рақами ва санаси:
2.2. Тест ўтказиладиган тил:
2.3. Юридик техникум номи:
2.4. Юридик техникумдаги мутахассислик ва касб номи:
2.5. Таълим шакли:
III. Имтиёз борлиги ҳақидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)
Тегишли ҳужжатнинг реквизитлари
(рақами, берилган санаси)
3.1.
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар
3.2.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари
3.3.
«Меҳрибонлик уйи» ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари
3.4.
Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В1 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар
IV. Абитуриентни хабардор қилиш тартиби
4.1.
Имтиҳондан ўтиш учун рўйхатдан ўтказиш ҳақида абитуриентга СМС хабар юбориш (телефон рақами)
4.2.
Имтиҳон ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали маълум қилиш.
Ушбу анкетада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқ, аниқ ва тўғрилигини тасдиқлайман.
Ариза берувчининг
имзоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Барча маълумотлар абитуриент ҳужжатларининг асл нусхасидан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (юридик техникумдан) четлаштирилади, тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чора кўриш учун юборилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Имтиёзлар турлари
(тоифалари)
Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар
1.
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2.
Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
3.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари
4.
Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги B1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига ва халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 декабрдаги 900-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2025 й., 09/25/900/0006-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат юридик университетларида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 691-модда) киритилаётган ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 90-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш, қонун лойиҳалари матнларини ва уларга таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали, органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек, бошқа усуллар билан фуқаролар, манфаатдор давлат органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«44. Қонун лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун белгиланган тартибда жойлаштирилиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириладиган қонун лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади, бунда, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-банддан «жамоатчилик ва (ёки)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган қонун лойиҳаси бўйича фуқаролар таклифларини (изоҳлари) кўриб чиқиш якуни бўйича жадвал»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон қарори 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номидаги «коллежларида» сўзи «техникумларида» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУнинг юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган таркибий бўлинмаси ходимларининг штатдаги чекланган сони Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ТДЮУ намунавий штатлари билан аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ мазкур таркибий бўлинмаси бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши — олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар юридик техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган ТДЮУ таркибий бўлинмаси штат бирликларининг сони кўпайтирилиши билан ҳамда мазкур таркибий бўлинма бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши — олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштириш билан боғлиқ харажатлар ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида юридик техникумларда кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган ўқувчилар, «Меҳрибонлик уйи» ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз шахслар таълим олиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида юридик техникумларинг бошқарув, педагог, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига устама ҳақлари ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини юридик техникумларнинг тўлов-контрактдан келиб тушган маблағлари (шу жумладан, табақалаштирилган контракт) ҳисобидан ҳамда Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик техникумлар ходимларига ҳар ойлик устамаларни белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрнатилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 13-банддаги «коллежларда» сўзи «коллежларда ва техникумларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 09/21/572/0891-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 171-сон «Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар халқаро мактабнинг раҳбар ва бошқа кадрларини аттестациядан ўтказсин ҳамда танлов асосида халқаро мактабни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака ва юқори профессионал тайёргарликка эга бошқарув ва бошқа кадрлар билан тўлдиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда халқаро мактабни раҳбар ва бошқа кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳамда ходимларни танлов асосида халқаро мактабга ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин».