Ҳужжат рақами
676-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Имзоланган сана
30.10.2020
Кучга кириш санаси
31.10.2020
Қўшимча ахборот
Улашиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори 14-бандига мувофиқ математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. Мукофот билан тақдирлаш тартиби ушбу Низом иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизмлари

Муддатлари


1-босқич

Математика жамияти

Математика соҳасидаги илмий ютуқларни аниқлаш учун кузатувлар ўтказиш.

Доимий


2-босқич

Математика жамияти

1. Хулосаларни жамлаш ва муҳокама қилиш.

2. Мукофотга номзодларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш.

3. Жамиятнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш.

Мукофот топшириладиган йилнинг март ойига қадар


3-босқич

Математика жамияти

1. Номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Номзодлар бўйича таклифлар ва уларга оид ҳужжатларни Инновацион ривожланиш вазирлигига юбориш.

Мукофот топшириладиган йилнинг март ойига қадар


4-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги

1. Номзодлар рўйхати ва уларга оид ҳужжатларни ўрганиш.

2. Номзодлар бўйича тавсияномалар ва номзод ҳамда илмий ютуқларга оид ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасига Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида кўриб чиқиш учун киритиш.

1 ой муддатда

Мукофот топшириладиган йилнинг июнь ойи


5-босқич

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши

1. Номзодлар бўйича таклифлар, тавсияномалар ва уларга оид ҳужжатларни қўриб чиқиш.

2. Номзодлар бўйича тақдимномани тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясигаюбориш.

1 ой муддатда

Мукофот бериладиган йилнинг
25 августига қадар


6-босқич

Белгиланган масъуллар, Инновацион ривожланиш вазирлиги

1. Тақдимнома маъқулланган тақдирда Мукофотга сазовор бўлганларга 50минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади.

2. Совриндорга пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Белгиланган муддатларда