Ҳужжат рақами
ПҚ-4708-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Имзоланган сана
07.05.2020
Кучга кириш санаси
08.05.2020
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ёпиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Мактабгача таълим муассасаларида элементар математика асосларини ўқитиш сифатини ошириш

Бунда, мактабгача таълим ташкилотларида таълимнинг элементар математика асосларини ўқитиш, тарбияланувчиларда илк математик тасаввурни такллантириш бўйича тизимли ва кенг қамровли ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин шахсан масъул этиб ҳисобланади.

1.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида уларнинг ёшига мувофиқ илк математик тасаввурларни шакллантириш.

1. Болаларнинг элементар математика тўғрисидаги тасаввурларини ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2. Ўрганилган хорижий тажриба асосида элементар математика бўйича мактабгача ва бошланғич таълим ўқув дастурлари ва ўқув-методик қўлланмасини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўзаро мувофиқлаштириш.

3. Ўқув-методик мажмуа асосида болаларнинг элементар математика тасаввурларини ривожлантириш бўйича машғулотларни таянч мактабгача таълим муассасаларида тажриба синов тариқасида ўтказиш.

4. Тажриба синов натижалари бўйича «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида элементар математика бўйича ўқув дастурини ва ўқув-методик қўлланма ишлаб чиқиш.

5. Элементар математика бўйича замонавий ўқув дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, дидактик ўйинлар, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш.

6. Элементар математика бўйича ўқув дастури ва ўқув-методик қўлланма асосида барча мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил қилиш.

7. «Илк қадам» ва «Илм йўли» ўқув дастурлари доирасида элементар математика бўйича онлайн-машғулотлар базасини яратиш ва оммалаштириш.

8. Мактабгача таълим тизимидаги малака ошириш курсларида машғулот олиб борувчи ўқитувчиларга болаларнинг элементар математика бўйича замонавий педагогик технологияларни ўргатиш.

2021 йил 1 октябрь



2022 йил 1 июль




2022 йил 1 сентябрь





2023 йил 1 май



2023 йил 1 август




2023 йил 1 сентябрь




2023 йил 1 декабрь



2023 йил сентябрдан бошлаб

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

II. Умумтаълим муассасаларида математика фанини ўқитиш сифатини ошириш

Бунда, умумтаълим муассасаларида математика фанини ўқитиш сифатини ошириш, дарсликларни содда ва тушунарли тилда тайёрлаш, ҳудудларда математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини самарали ташкил этиш ва Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти билан яқиндан ҳамкорликда ёшларни халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов шахсан масъул ҳисобланади.

2.

Математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда — Ихтисослаштирилган мактаблар) моддий-техник базасини яхшилаш.

1. Ихтисослаштирилган мактаблар бинолари, моддий-техник ва ўқув-методик таъминотининг амалдаги ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижаси бўйича:

Ихтисослаштирилган мактабларнинг бино-иншоотларини таъмирлаш, уларга қўшимча бино қуриш;

Ихтисослаштирилган мактабларини замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари, компьютер синфи, масофавий тарзда онлайн дарс ўтиш асбоб-ускунлари билан жиҳозлаш, ўқув-методик, шу жумладан электрон дарслик ва мультимедиа материаллари билан таъминлаш;

Ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник ва ўқув-методик таъминотини яхшилаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва молиялаштириш манбалари юзасидан таклифлар тайёрлаш.

3. Тайёрланган таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Таҳлил натижасида зарур деб ҳисобланган қурилиш-таъмирлаш ишларини келгуси йиллар учун шакллантириладиган инвестиция дастурларига киритиш чорасини кўриш.

5. «Замонавий мактаб» дастури талаблари асосида Ихтисос?аштирилган мактаблар замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

6. Ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник ва ўқув-методик жиҳатдан таъминлаш ишларига соҳа бўйича илғор хорижий молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

2020 йил 1 сентябрь




2020 йил 1 ноябрь














2020 йил 1 декабрь



2021 йил
январь — август




2021-2022 йиллар давомида




Доимий

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров), Молия вазирлиги (Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Ихтисослаштирилган мактабларга юқори малакали директор ва маҳоратли ўқитувчиларни танлов асосида қабул қилиш.

1. Ихтисослаштирилган мактабларга директор ва математика фани ўқитувчиси лавозимлари учун танлов эълон қилиш.

2. Математика институти, ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари вакиллари ва ота-оналардан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан номзодлар ўртасида очиқ
ва холис танлов ўтказиш.

3. Комиссия томонидан мактаб директори ва математика фани ўқитувчиси лавозимларига лойиқ топилган номзодни Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш.

4. Халқ таълими вазирлиги томонидан муносиб деб топилган номзод тўғрисидаги маълумотларни Математика институтига тақдим этиш.

5. Математика институти директори томонидан мактаб директори ва математика фани ўқитувчиси лавозимларига тавсия этилган номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва Халқ таълими вазирлигига хулоса юбориш.

6. Танловда муносиб деб топилган номзодларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш.

Тасдиқланган манзилли дастур асосида
2020 — 2023 йилларда

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Математика институти (Аюпов)

4.

Математика фанидан дарс бераётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш.

1. Математика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2. Малака ошириш курсларига академиклар ва олий таълим муассасаларининг математика кафедраси профессор-ўқитувчиларини жалб этиш.

2020 йил 1 июль



Доимий

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Математика институти (Аюпов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

5.

Математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий этиш.

1. Математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаштириш тизимига қўйиладиган талаблар, сертификат соҳибларига имтиёз беришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 июнь





2020 йил 1 июль

Давлат тест маркази (Каримов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов)

6.

Мактаб ўқувчилари орасида Ал-Хоразмий номидаги республика ва ҳудудий олимпиадаларни ўтказиш.

1. Ал-Хоразмий номидаги республика ва ҳудудий фан олимпиадаларни ўтказиш тартибини тасдиқлаш ҳамда республика комиссияси ва ишчи гуруҳларни тузиш.

2. Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда олимпиада топшириқларини тайёрлаш ва олимпиадани очиқ ва х?лис тарзда ўтказиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов)

7.

Математика фани ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, оддий ва тушунарли ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш.

1. Математика фанининг ўқув дастурларини танқидий қайта кўриб чиқиш ва ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2. Математика фани бўйича янги ва тушунарли тилда ёзилган дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этиш режасини тасдиқлаш.

2020 йил 1 август



2020 йил 15 август

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Математика институти (Аюпов)

8.

Ихтисослаштирилган мактабларда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурлаш тилларига ўқитишни ташкил қилиш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг IT-академиясида таҳсил олишлари учун йўлланма бериш.

1. Ихтисослаштирилган мактабларни юқори тезликдаги интернетга улаш.

2. Ихтисослаштирилган мактабларнинг 7 — 11 синфлари ўқувчиларини «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурлаш тилларига ўқитишни ташкил қилиш.

3. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг IT-академиясида таҳсил олишлари учун махсус чегирмалар асосида йўлланма бериш тизимини яратиш.

2020 йил 1 сентябрь



2020/2021 ўқув йилидан бошлаб



2021 йил 1 январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Фанлар академияси (Юлдашев)

9.

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида «Устозлар кенгаши»ни ташкил этиш.

1. Халқ таълими вазирлиги ҳузурида «Устозлар кенгаши»нинг таркибини шакллантириш ва низомини ишлаб чиқиш.

2. Халқ таълими вазирлиги ҳузурида «Устозлар кенгаши»ни ташкил этиш.

2020 йил 1 сентябрь



2020 йил 1 октябрь

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

10.

Олий таълим муассасалари қошидаги лицей (гимназия)лар фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида жойлашган Нукус давлат педагогика институти қошидаги фаолиятини тугатган академик лицей негизида Нукус давлат педагогика институтининг математикага ихтисослаштирилган мактабини ташкил этиш чораларини кўриш.

2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги аниқ фанларга ихтисослашган гимназия фаолиятини қайта тиклаш.

2020 йил 1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев)

III. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида математика фанларини ўқитиш сифатини ошириш

Бунда, иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш соҳасига кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида математика фанларининг соатлар ҳажмини кўпайтириш, янги ва таълим бозорида талабгор мутахассисликларни очиш ҳисобидан ёшларни математика таълими билан қамров даражасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов шахсан масъул ҳисобланади.

3.1. Математика йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ва ўқитиш сифатини ошириш

11.

Юқори малакали математик кадрларни грант асосида тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини ошириш.

1. Математик кадрларни грант асосида тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Математика бўйича қабул параметрларини ошириш чораларини кўриш.

2020 йил 15 май



2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров)

12.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида «Актуар ва молиявий математика» магистратура мутахассислигини очиш.

1. «Актуар ва молиявий математика» магистратура мутахассислиги бўйича малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Талабаларни кадрлар буюртмачилари ташкилотларида доимий амалиёт ўташларини таъминлаш.

3. Битирувчиларнинг кадрлар буюртмачи ташкилотларида ишга жойлашуви ёки илмий-тадқиқотларни давом этишлари учун зарур чоралар кўриш.

4. Малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари мазмунини Марказий банк ва Молия вазирлиги тавсияларига асосан шакллантириш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Молия вазирлиги (Ишметов), Марказий банк (Нурмуратов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

13.

Республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрларни тайёрлаш.

1. Олий таълим муассасаларида «Механика
ва математик моделлаштириш», «Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)» бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда «Молиявий математика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

2. Тегишли бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларига «муҳандис-математик» ва «математика-механика ўқитувчиси» қўш (дуал) квалификацияларини беришни йўлга қўйиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров),
тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

14.

Математик таълимда фанлараро интеграцияни таъминлаш.

1. Математика бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг муайян аниқ соҳаларда амалий масалаларни ечиш кўникмаларини ривожлантириш учун таълим дастурларини фанлар (йўналишлар)аро интегратив принцип асосида ихтисослаштирилган тартибда ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. «Математик иқтисодиёт», «Математик биология», «Математик физика» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2020 йил 1 июль








2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

15.

Математика соҳаси бўйича иқтидорли талабаларнинг бўш вақтлари мазмунли ҳамда самарали ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш.

1. Ўзбекистон миллий университети, Қорақалпоқ, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Урганч давлат университетларида математика бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни аниқлаш.

2. Математика соҳаси бўйича иқтидорли талабалар учун хорижий ва республика олий таълим муассасалари талабаларини жалб этган ҳолда ёзги мактабларни ташкил этиш ва доимий равишда ўтказиб бориш.

2020 йил июнь






2021 йилдан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов)

16.

Математика фани ўқув-методик дастури мазмун ва моҳиятини соҳаларга мослаштириш.

Муҳандис-техника бакалавриат таълим йўналишларида олий математика курсининг ўқув юклама ҳажмларини, ўқув дастури мазмунини соҳаларнинг амалий вазифаларига мувофиқлаштириб ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар, Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов)

17.

«Мактабгача таълим» ва «Бошланғич таълим» бакалавриат таълим йўналишлари математика фани дастурининг бугунги кун талаблари асосида қайта ишлаб чиқиш.

1. «Мактабгача таълим» ва «Бошланғич таълим» бакалавриат таълим йўналишлари математика фани дастурларини хорижий илғор тажрибалар асосида такомиллаштириш.

2. «Мактабгача таълим» ва «Бошланғич таълим» бакалавриат таълим йўналишлари математика фани дастурида асосий эътиборни мантиқий фикрлаш ва ўйинлар кўринишидаги масалаларни ечишга қаратган ҳолда соддалаштириш.

2020 йил 1июль





2020 йил
1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

18.

Олий математика фани бўйича ўқув машғулотлар ҳажмини ошириш.

1. Олий таълим муассасаларида тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилинган ўқув режаларида «Олий математика» фанини тўлиқ ўзлаштириш учун янги «Сонлар назарияси», «Математик моделлаштириш», «Графлар назарияси» қисмларини киритиш.

2. 2020/2021 ўқув йилидан «Олий математика» фани бўйича ўқиш муддатини фандаги мавжуд айрим қисмлар соатини кўпайтириш ҳисобидан
2 семестрдан 4 семестргача ошириш.

2020 йил июль







2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

19.

Математика фани бўйича ўқув адабиётлари (дарсликлар)ни турли дастурлар ва умумий методологик асосда ҳамда замонавий ахборот технологиялари воситалари ёрдамида тушунтирувчи реал мисоллар, график материаллар асосида тайёрлаш.

1. Муҳандис-техника, табиий фанлар, гуманитар бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратишга танлов ва турли грантлар эълон қилиш.

2. Гуманитар бакалавриат таълим йўналишларида ўқитиладиган математика фани дастурларини қайта кўриб чиқиш
ва соддалаштириш.

3. Математика фани бўйича замонавий ахборот технологиялари асосидаги анимациялар, график материаллар асосида ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр этиш.

2020 йил 1 июль




2020 йил
июль-август




2021 йил
1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

20.

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг математик фанлар бўйича ўзлаштирган билимларини иқтисодиётнинг реал соҳасидаги технологияларда, шунингдек, амалий ҳамда илмий фаолиятда қўллай олишини таъминлаш.

1. Мутахассисликка бевосита алоқаси бўлмаган фанларни қисқартириш.

2. Қисқартирилган фанлар ҳисобидан муҳандис-техника бакалавриат таълим йўналишларида янги «Компьютерли математик тизимлар» фанини киритиш.

2020 йил июнь-июль

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

21.

Республика олий таълим муассасаларини математика соҳаси бўйича профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига математика мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тўлиқ давлат гранти асосида тасдиқлаш.

2020 йил июнь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), кадрлар истеъмолчиси бўлган тармоқ вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари

22.

Математика соҳасида стажировка тизимини етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибалари асосида ташкил этиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш.

2. Ўзбекистон миллий университети, Қорақалпоқ, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Урганч давлат университетларида республика олий таълим муассасалари математика ўқитувчиларининг стажировкаларини ташкил этиш.

2020 йил 1 август


2021 йилдан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Маджидов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

23.

Математика фани ўқитувчиларининг тайёргарлик даражаси, дарс бериш маҳорати ва методикасини билиш даражасини мунтазам ошириб бориш.

1. Математика ўқитувчиларини тайёрлаш дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

мустақил ишлашга ўргатиш методикасини киритиш;

мультимедиа ва ахборот технологияларини дарс машғулотларида фаол қўллашни ўргатиш, амалий машғулотлар салмоғини ошириш.

2. Ўқувчиларга мактаб дастури мавзуларини мустақил ўрганишлари учун электрон ресурслар ва дастурий платформалар ишлаб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш шароитлар яратиш.

2020 йил май — июль





2020 йил июнь ойидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), Математика институти (Аюпов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

24.

Талабаларда тизимли таҳлил кўникмаларини ривожлантириш.

Талабаларда тизимли таҳлилни ўз соҳаси ва ҳаётий вазиятларда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида тегишли фанларнинг ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Маджидов), Математика институти (Аюпов)

25.

Касб-ҳунар мактабларида математика фани дастурини ишчи касбларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ишлаб чиқиш.

1. Математика фанининг умумий ўрта таълим тизими билан узвийлигини таъминлаш ва касбга йўналтириб ўқитишни ташкил этиш бўйича касб-ҳунар мактаблари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Математика фани ўқув дастурларини таълим жараёнига жорий этиш ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришинимониторинг қилиш.

2020 йил 1 август





Доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

3.2. Математика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш

26.

Олий таълим тизимида математика таълими ва фани (фундаментал, амалий ва инновацион) ривожланишини танқидий таҳлил қилиш.

1. Олий таълим тизимида математика таълими ва фани ривожланиши ҳолатини ўрганиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш.

2. Таҳлилий материаллар асосида 2020 — 2023 йилларда олий таълим тизимида математика фанини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тизимли амалга ошириш.

2020 йил 1 июнь



2020 йил 1 август




2020 — 2023 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Ўзбекистон Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

27.

Олий таълим муассасаларида математика илмий мактабларини шакллантириш ва математика кадрларининг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Математика фанини ўқитишда дунёда юз бераётган янгиликлар асосида фан дастурлари ва ўқув адабиётларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ҳамда мавжуд муаммоларга тез ва тўғри ечим топишга ёрдам берувчи илмий мактабларни шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган олимлардан иборат Математиклар кенгашини ташкил этиш.

2020 йил 20 май








2020 йил 1 декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Математика институти (Аюпов), Ўзбекистон Математика жамияти (Аъзамов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

28.

Математика соҳасидаги илмий натижалар халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги илмий нашрларда эълон қилиниши, халқаро математиклар илмий ҳамжамиятига етказилиши ва улар томонидан эътироф этилишини таъминлаш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таълим ва фан соҳасидаги илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, натижалар халқаро даражада эътироф этилишига эришиш учун шароитларни кенгайтириш мақсадида дунё университетлари рейтингини белгиловчи Times Higher Education (THE), Quacquarelli Symonds (QS), Academic Ranking of World Universities (ARWU) Шанхай рейтинг агентликлари ҳамда йирик илмий-техник маълумотлар базасига эга бўлган Elsevier компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш ва улар билан тузиладиган ҳар бирининг миқдори 300 минг АҚШ долларидан ошмайдиган шартномаларни истисно тариқасида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва электрон савдоларсиз, тендерсиз, тўғридан-тўғри расмийлаштириш ва тўловларни вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш ҳуқуқини бериш.

2. Ёшларни докторантура ва магистратурада таҳсил олишлари имкониятларини кенгайтириш мақсадида «Эл-юрт умиди» жамғармаси математика соҳасида алоҳида танловларни ташкил қилиш.

2020 йил 1 август





















2020 йил
сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Маджидов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

29.

Математика бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг илмий фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш, уларнинг илмий фаолиятга бўлган мотивациясини ривожлантириш.

1. Олий таълим муассасаларининг математика бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган математика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурада математика мутахассисликлари бўйича ўқишга давлат гранти асосида қабул қилиш.

2. Ўзбекистон Миллий Университети, Бухоро ва Самарқанд давлат университетларида умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман — вилоят (шаҳар) — олий таълим муассасаси) математика фани бўйича олимпиада ўтказиш ва 1 — 3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни мазкур олий таълим муассасаларининг маблағлари ҳисобидан ўқишга қабул қилиш.

3. Математика фани бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга бир маротаба ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида, математика фани бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошларига 25 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаб берилишини таъминлаш.

2020 йил сентябрь






2021/2022
ўқув йилидан бошлаб







2020/2021
ўқув йилидан бошлаб

Молия вазирлиги (Ишметов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)

30.

Математика фанини рақамли технологиялар асосида ёшлар ўртасида оммалаштириш.

Ёшлар ўртасида математика фанига бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг математика соҳасидаги иқтидорини ривожлантириш ва методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Интернет тармоғида «Ёш математиклар портали»ни ташкил қилиш ва унинг доимий фаолиятини таъминлаш.

2020 йил 15 сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов)

IV. Математика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш

Бунда, физик-математика йўналишидаги илмий ташкилотларда математика ихтисосликлари бўйича илмий кадрларни тайёрлаш, стажёр-тадқиқотчилик институтининг самарадорлигини таъминлаш ва математика соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини амалий муаммолар билан боғлиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев шахсан масъул ҳисобланади.

31.

Математика соҳасидаги олимлар ва ёш тадқиқотчиларни хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий тадбирлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш.

1. Олимлар ва ёш тадқиқотчиларнинг хорижда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар молиялаштириладиган халқаро илмий-амалий тадбирлар рўйхатини тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тадбирларда иштирок этиш истагида бўлган тадқиқотчиларни жалб қилиш учун эълон қилиш.

4. Жамғарманинг йиллик харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштиришни амалга ошириш.

2020 йил 1 июнь




2020 йил 1 июль





2020 йил 15 июль



Сметага мувофиқ

Фанлар академияси (Юлдашев),

Математика институти (Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Марказий банк

(Нурмуратов) ва тижорат банклари

32.

Математика институтининг илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш дастурларини амалга ошириш.

1. Илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Таклифларни Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш.

3. Харидларни амалга ошириш.

Ҳар йили ноябрь ойида

Ҳар йили
декабрь ойида

График асосида

Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов),

Марказий банк (Нурмуратов)

33.

Йирик илмий мактаблар фаолиятини кенгайтириш ва уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш.

1. Ҳудудларда Математика институти бўлинмаларини ташкил қилиш.

2. Ташкил этиладиган ҳар бир бўлинмага математика соҳасидаги илмий мактаб раҳбари бўлган академикни бириктириш.

2021 йил 1 январь

Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Молия вазирлиги (Ишметов)

34.

Президент мактабларида академиклар маърузаларини мунтазам равишда ташкил қилиш.

1. Математика, физика ва техника соҳасидаги академик ва олимларни Президент мактабларига бириктириш.

2. Маърузалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Маърузаларни ўтказиш.

2020 йил 1 август


2020 йил
1 сентябрь


График асосида

Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Бобохўжаев)

35.

Математика соҳасида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, уларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш.

1. Иқтисодиёт тармоқларининг математик ечимни талаб этадиган муаммолар ва жараёнларини моделлаштиришга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва уларни шакллантириш.

2. Муайян муаммо ечимига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари мавзуларини ишлаб чиқиш.

3. Амалий натижага йўналтирилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2020 йил 1 июль




2020 йил
1 октябрь



2020 йил
1 декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

36.

Илмий тадқиқот муассасалари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартибини жорий қилиш.

1. Мавжуд илмий тадқиқот муассасалари рўйхатини шакллантириш.

2. Илмий тадқиқот муассасалари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ва методикасини ишлаб чиқиш.

3. Баҳолаш методикаси асосида Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

4. Илмий тадқиқот муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 июнь


2020 йил
1 август



2020 йил
1 октябрь



2020 йил
1 декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)

37.

Олимларнинг «Ноябрь ўқишлари» академик семинарларини ташкил қилиш.

1. Йил давомида юқори натижаларга эришган олимлар руйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатни академиклик учун номзодлар захираси сифатида Фанлар академияси Президиумида тасдиқлаш.

2. Нукус, Урганч, Самарқанд, Навоий, Фарғона шаҳарларида маърузалар ва натижаларни муҳокама қилиш.

Ҳар йили ноябрь ойида

Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов)

V. Математика соҳасида таълим олаётган ва илмий-тадқиқот билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш

Бунда, математика соҳасидаги илмий фаолиятни ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашувини таъминлаш,илмий-тақиқот ишларининг натижаларини амалиётга жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов шахсан масъул ҳисобланади.

38.

Математика соҳасида фаолият юритувчи ёш олимлар учун илмий лойиҳаларни кенгайтириш.

1. Иқтисодиёт тармоқларининг математик ечимни талаб этадиган муаммолар ва жараёнларини моделлаштириш бўйича эҳтиёжлари асосида илмий-тадқиқот ишларининг мавзуларини ишлаб чиқиш.

2. Амалий натижага йўналтирилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2020 йил 1 июль




2020 йил 1 декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

39.

Математика таълим йўналишларида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Т.А. Саримсоқов номидаги стипендияни жорий этиш.

1. Жамғарма томонидан стипендияни белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва танлов комиссияси таркибини Жамғарма Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш.

2. Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2020 йил 20 май



Белгиланган муддатларда

Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

40.

Иқтидорли ёшларни Ёшлар академияси фаолиятига жалб этиш.

1. Иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни саралаш бўйича танлов эълон қилиш ва ўтказиш.

2. Иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини янгилаб бориш.

2020 йил 1 август




Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

41.

Талабаларнинг математика фани бўйича халқаро олимпиадалардаги иштирокини рағбатлантириш.

1. Талабаларнинг халқаро олимпиадаларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва Жамғарма Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш.

2. Жамғарма маблағлари томонидан иштирок этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар молиялаштириладиган халқаро олимпиадалар рўйхатини тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ халқаро олимпиадаларда қатнашмоқчи бўлганларнинг буюртмаларини қабул қилиш.

4. Жамғарманинг йиллик харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштиришни амалга ошириш.

2020 йил 1 июнь




2020 йил 1 июль




Олимпиада ўтказилишидан икки ой аввал


Сметага мувофиқ

Фанлар академияси (Юлдашев),

Математика институти (Аюпов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Марказий банк

(Нурмуратов)

42.

Юқори малакали кадрларга бўлган амалдаги ва келгусидаги талаб асосида математика бўйича докторантурага қабул қилиш параметрларини шакллантириш тизими бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Докторантурага қабул қилиш параметрларини шакллантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш.

3. Методикани жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2020 йил 1 ноябрь



2020 йил 15 декабрь



2021 йил 1 январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Математика институти (Аюпов)

VI. Математика соҳасида таълим ва илм-фан масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, математика фани бўйича эришган ютуқларимиз ҳақида дунё ҳамжамиятида кенг тарғиб қилиш

Бунда, чет элдаги олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов шахсан масъул ҳисобланади.

43.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти даражасини (кейинги ўринларда — Мукофот) жаҳондаги математика соҳасидаги нуфузли мукофотлар даражасигача кўтариш.

1. Мукофот билан тақдирлаш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Мукофот таъсис этилганлиги ҳақида Халқаро математиклар жамиятини хабардор қилиш ва уни тарғиб этиш бўйича ҳамкорликдаги амалий ишларни келишиш.

3. Мукофот бўйича талабгорларни аниқлаш ва тақдирлаш.

4. Мукофотнинг илк совриндорлари бўйича Халқаро математиклар жамияти ва халқаро миқёсдаги кенг жамоатчиликни хабардор қилиш

2020 йил август

2020 йил якунига қадар


Белгиланган муддатларда

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Фанлар академияси (Юлдашев), Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

44.

Ўзбекистон математика жамиятининг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзо бўлишини таъминлаш.

1. Ўзбекистон математика жамиятининг Халқаро математиклар жамияти йиғилишларида доимий ва фаол иштирок этиш.

2. Ўзбекистон математика жамиятининг Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзо бўлишини таъминлаш.

3. Ўзбекистон математика жамиятини Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзо бўлиш билан боғлиқ аъзолик бадалларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаш.

Белгиланган муддатларда


2023 йилгача



Аъзоликка қабул қилингандан сўнг бир ой муддатда

Ўзбекистон математика жамияти (Аъзамов), Фанлар академияси (Юлдашев),

Математика институти (Аюпов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

45.

Умумтаълим мактаблари, шу жумладан Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини математика бўйича халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш.

1. Математика фани бўйича маҳаллий фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш учун доимий янги назорат материалларини ишлаб чиқиш.

3. Маҳаллий олимпиадаларда ғолиб бўлган ҳамда математикага қизиқиши юқори бўлган ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ҳамда иштирокини таъминлаш.

4. Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини ўрнатилган тартибда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш.

5. Математика фани бўйича республика олимпиадаси ғолибларига давлат олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ҳуқуқини тақдим этувчи сертификат бериш.

Ҳар ўқув
йилида

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов)

46.

Қорақалпоғистон Республикасида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиаданиўтказиш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро олимпиадани ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Вазирлар маҳкамасига киритиш.

2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ҳақидаги тўлиқ маълумотларни акс эттирувчи веб-сайт яратиш.

3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани юқори савияда ўтказиш.

4. Олимпиада тадбирларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.

2020 йил декабрь



Чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов), Молия вазирлиги (Ишметов),

Фанлар академияси (Юлдашев), математика институти (Аюпов), ЎзА (Кучимов), МТРК (Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Саиджанов)

47.

Талабалар ва ўқувчилар ўртасида «Алгоритмлаш ва дастурлаш» олимпиадасини ўтказиш ва уни ташкил қилиш учун электрон платформа ишлаб чиқиш.

1. Олимпиадани ўтказиш бўйича электрон платформани ишлаб чиқиш.

2. «Алгоритмлаш ва дастурлаш» олимпиадасини ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш.

3. Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактабларининг битирувчилари орасидан олимпиадага қатнашувчилар рўйхатларини шакллантириш ва ўтказиш.

2020йил 15 июль



2020 йил 1 октябрь



2020 йил
1 ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Математика институти (Аюпов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин: