Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5723-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тузилмасини такомиллаштириш, аҳолининг хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш мақсадида:
учинчи хатбошидан «аниқлашда қўлланилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пахта техник чигити — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар пахта техник чигитини тўлиқ технологик цикл (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари)да қайта ишлаб олинган тайёр маҳсулотлар учун тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган маҳаллий корхоналарга. Бунда, тайёр пахта мойи ишлаб чиқаришга гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларини олиш учун пахта техник чигити туман ёки шаҳар ҳокимининг фойдаланишга топшириш далолатномаси асосида мулкчилик шаклидан қатъи назар маҳаллий корхоналарга 5 тоннагача ҳажмда сотилади, сотиб олинган пахта техник чигитини қайта сотиш эса фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади. Корхоналарнинг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги «жамоат фонди» сўзлари «давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «жамоат фонди» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси