Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПФ-5898-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 06/20/5898/4258-сон — 2020 йил 1 февралдан кучга киради)
1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади;
меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади;
белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлиши мумкин эмас;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек, бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини;
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар, шунингдек, озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсациялар миқдорларини аниқлашда қўлланилади;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон)
в) пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.
энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади (зарур ҳолларда кўп томонга яхлитланади);
қонун ҳужжатларида мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлашнинг бошқа тартиби ўрнатилиши мумкин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқиш ҳамда нафақалар, компенсациялар ва тўловларнинг алоҳида турлари миқдорларини мутлақ суммада белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
мазкур Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қўллаш ҳамда ташкилотларда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тизимини белгилаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.