Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, соҳага илғор ва рақамли технологиялар ҳамда сифат менежментини жорий этиш, тиббиёт муассасалари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига соғлиқни сақлаш вазирининг:
тиббий ёрдамни ташкиллаштиришга;
ихтисослашган тиббий хизмат ва янги технологияларни жорий этишга;
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатликни таъминлашга;
стратегик ва рақамли тиббиётни ривожлантиришга;
молия, инвестиция ва моддий таъминотга масъул ўринбосар лавозимлари киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларда замонавий профилактика, диагностика ва даволаш услубларини жорий қилиш, халқаро стандартлардан қолишмайдиган тиббиёт инфратузилмасини яратиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилсин.
4. Қуйидагилар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари намунавий тузилмалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаси 3 — 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 139 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони — 423 нафар этиб белгилансин.
Соғлиқни сақлаш вазирига Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, мазкур банд билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаларига қўшимча равишда киритиладиган штат бирликларини сақлаш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлар Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, шу жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош шифокорлари, ҳудудий тиббий диагностика марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари соғлиқни сақлаш вазири ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
6. Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев бир ой муддатда:
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, унинг таркибий бўлинма раҳбар ва ходимлари таркибини қайта кўриб чиқсин ва уларни профессионал билим даражасига эга бўлган, малакали ходимлардан шакллантириш чорасини кўрсин;
б) Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига:
республика ҳудудларида аҳолининг сони ва касалликлар учраши таҳлиллари асосида тиббиёт муассасаларини барпо этиш;
тиббиёт ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ишларини амалга ошириш;
соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараёнлар таҳлили ва IТ-реинжинирингини ривожлантириш;
тиббиёт муассасалари молиявий барқарорлигига кўмаклашиш ҳамда тиббий туризмни ривожлантиришни ташкил этишга йўналтирилган Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни лойиҳалаштириш ва рақамлаштириш марказини тузиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасини ўзини ўзи бошқариш ташкилотига айлантириш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақлаш кўзда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилаб қўйилсинки:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 1 йилдан 3 йилгача — 0,3, 3 йилдан 5 йилгача — 0,6, 5 йилдан 10 йилгача — 0,8, 10 йилдан 15 йилгача — 1,0, 15 йилдан 20 йилгача — 1,2, 20 йилдан юқори — 1,5. Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўлаш билан боғлиқ харажатлар Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, шу жумладан унинг ҳудудий бўлинмаларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шаклланадиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳолига кенг кўламда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, тиббий профилактика ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш, соғлиқни сақлаш соҳасида молиялаштириш тизимининг самарадорлигини ошириш ва бозор механизмларини кенгайтириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
бир ой муддатда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 октябрь,
ПҚ-4847-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг
ташкилий тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 07/20/4891/1514-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг
ташкилий тузилмаси
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган сони — 139 нафар.
* Марказий аппаратнинг умумий штатлари сонига кирмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
тузилмаси
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 31 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг
намунавий тузилмаси
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 26 — 32 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг
тузилмаси
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 32 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2838-сон қарорида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси аппарати тузилмасида бошқарма раҳбарининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалининг директори лавозими жорий этилсин»;
б) 2-иловадаги «Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Бош директор» сўзлари «Бош директор» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4007-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Белгилаб қўйилсинки:
а) Жамғарманинг маблағларидан:
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловларнинг бошқа турлари тарзида моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, уларга санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатилишига ҳақ тўлаш;
уй-жой билан таъминлашни яхшилашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимлари ва ташкилотлари тиббиёт ходимлари учун уй-жойлар қуришни ташкил этиш орқали молиялаштириш;
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўтказишини ташкил этиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар харид қилиш ва ахборот-коммуникация тармоқларини сақлаб туриш;
хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;
олий тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли давлат тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлари учун тушумлар миқдоридан Жамғармага ажратиладиган маблағларнинг 37,5 фоизи тегишлиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига йўналтирилади ҳамда ушбу маблағлардан мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган тадбирлар учун фойдаланилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4055-сон қарорида:
а) 3-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Вазирлик тузилмасида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ҳамда давлат унитар корхонаси шаклида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш»;
б) 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Марказ директори Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
в) 6-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб:
вазирлик ва унинг ҳудудий органлари таркибий бўлинмалари билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
тиббиёт ташкилотларининг мол-мулкини, шу жумладан ер участкаларини муомалага киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик асосида инвестицияларни жалб этиш»;
г) 7-банд ва 1 — 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ПҚ-4685-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозими киритилсин».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4790-сон қарорида:
а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «биринчи» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг 13-банди биринчи хатбошисидаги «биринчи» сўзи чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон; 13.11.2020 й., 07/20/4891/1514-сон; 23.02.2021 й., 07/21/5000/0139-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 25.05.2021 й., 07/21/5124/0487-сон; 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон; 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон )