02.10.2020 йилдаги ПҚ-4847-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, соҳага илғор ва рақамли технологиялар ҳамда сифат менежментини жорий этиш, тиббиёт муассасалари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош шифокорлари, ҳудудий тиббий диагностика марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари соғлиқни сақлаш вазири ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига 2021 йил 1 июндан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 1 йилдан 3 йилгача — 0,3, 3 йилдан 5 йилгача — 0,6, 5 йилдан 10 йилгача — 0,8, 10 йилдан 15 йилгача — 1,0, 15 йилдан 20 йилгача — 1,2, 20 йилдан юқори — 1,5. Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳолига кенг кўламда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, тиббий профилактика ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш, соғлиқни сақлаш соҳасида молиялаштириш тизимининг самарадорлигини ошириш ва бозор механизмларини кенгайтириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4847-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2838-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси аппарати тузилмасида бошқарма раҳбарининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалининг директори лавозими жорий этилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-иловадаги «Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Бош директор» сўзлари «Бош директор» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4007-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамғарманинг маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловларнинг бошқа турлари тарзида моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, уларга санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатилишига ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой билан таъминлашни яхшилашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимлари ва ташкилотлари тиббиёт ходимлари учун уй-жойлар қуришни ташкил этиш орқали молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўтказишини ташкил этиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар харид қилиш ва ахборот-коммуникация тармоқларини сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли давлат тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлари учун тушумлар миқдоридан Жамғармага ажратиладиган маблағларнинг 37,5 фоизи тегишлиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига йўналтирилади ҳамда ушбу маблағлардан мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган тадбирлар учун фойдаланилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4055-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) Вазирлик тузилмасида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ҳамда давлат унитар корхонаси шаклида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Марказ директори Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва унинг ҳудудий органлари таркибий бўлинмалари билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотларининг мол-мулкини, шу жумладан ер участкаларини муомалага киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик асосида инвестицияларни жалб этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 7-банд ва 1 — 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ПҚ-4685-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозими киритилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4790-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «биринчи» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-илованинг 13-банди биринчи хатбошисидаги «биринчи» сўзи чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон; 13.11.2020 й., 07/20/4891/1514-сон; 23.02.2021 й., 07/21/5000/0139-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 25.05.2021 й., 07/21/5124/0487-сон; 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон; 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон )