Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда хорижий кинокомпаниялар, киностудиялар ва бошқа кино ташкилотларининг мамлакат ҳудудида ўз фильмларини яратишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Субъект

Чора-тадбир

Бажариш муддати


Хорижий кинокомпания

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори талаблари асосида «Ўзбеккино» Миллий агентлигидан рухсатнома олади

Қарорда белгиланган муддатларда


«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

Хорижий кинокомпания билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни суратга олишда ҳамкорлик қилиш, кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиш бўйича Меморандум имзолайди

Рухсатнома олинган кундан бошлаб 3 кун ичида


Хорижий кинокомпания

«Ўзбеккино» Миллий агентлигидан олинган рухсатнома нусҳасини тижорат банкига махсус ҳисоб рақам очиш учун тақдим этади

Ихтиёрий равишда


Тижорат банки

Хорижий кинокомпанияга пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириши учун ҳисоб-рақами очади

5 кун ичида


«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

Республикадаги хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйҳатини хорижий кинокомпанияга тақдим этади

3 кун ичида


«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

Суратга олиш ишлари (рухсатнома муддати узайтирилмаган тақдирда) якунлангани ҳақида тижорат банкига хабар беради

Рухсатнома муддатига асосан


Тижорат банки

Тижорат банки хабарни олгандан сўнг махсус ҳисоб рақамда фильмни суратга олиш даврида амалга оширилган молиявий операциялар ҳақидаги маълумотларни Хорижий кинокомпанияга тақдим этади.

3 кун ичида


Хорижий кинокомпания

Хорижий кинокомпания амалга оширилган ҳаражатлар ҳақидаги маълумотларни «Ўзбеккино» Миллий агентлигига тақдим этади.

1 кун ичида


«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

Махсус ҳисоб рақамда амалга оширилган молиявий операциялар ҳақидаги маълумотларни Молия вазирлигига ҳаражатлар қисмини қайтариш учун тақдим этади.

3 кун ичида


Молия вазирлиги

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан юборилган молиявий ҳужжатларни ўрганиб чиқади ҳамда ҳаражатларнинг бир қисмини қайтариш (ёки қайтармаслик) ҳақида қарор қабул қилади

10 кун ичида


Молия вазирлиги

Ҳаражатлар қисмини қайтариш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда қайтариладиган пул маблағларини махсус ҳисоб рақамга ўтказиб берилади

10 кун ичида


Тижорат банки

Махсус ҳисоб рақамдаги барча (қолдиқ ва қайтарилган маблағ) пул маблағларини Хорижий кинокомпаниянинг сўровига асосан тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб беради.

5 кун ичида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси