Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 23.09.1992 йилдаги 443-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 23.09.1992 йилдаги 443-сон
Кучга кириш санаси
23.09.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҲАЛЛИЙ САНОАТ, АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ САВДОСИ ҲАМДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, ташаббус ва тадбиркорликни ривожлантириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва мулкчиликнинг жамоа ҳамда хусусий шаклларини шакллантириш учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, Ўзбекистон давлат акционерлик «Савдо» уюшмаси ва Ўзбекистон Республика аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар уюшмасининг маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш давлат корхоналарини 1992 — 1993 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 1—3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1—3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширишда, кўрсатилган тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб, қуйидаги қонун-қоидаларга амал қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий адолатни, ҳар бир ходим ва бутун меҳнат жамоаси манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштириладиган корхоналар (ташкилотлар)нинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини меҳнат жамоаси томонидан мустақил равишда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаларининг талабномаларига кўра қуйи тузилма бўғинларни, уларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда, мулкчиликнинг бошқа шаклларига биринчи навбатда айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур корхонадан пенсияга чиққан меҳнат фахрийларига, шунингдек, ушбу корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоаси аъзоларига имтиёзли шартларда ва пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан акцияларни, мулкни сотиб олиш имкониятини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналарнинг ўз балансларида бўлган ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини меҳнат жамоаларининг ўз мулки қилиб бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектларни ва давлат корхоналари (ташкилотлари)ни, уларнинг таркибий бўлинмаларини асосан кимошди савдоси орқали ва танловлар бўйича шахсий мулк қилиб сотишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг тўлиқ ошкоралигини, улардан тармоқ ходимларининг муфассал хабардорлигини ҳамда уларнинг корхоналар жамоалари, касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари томонидан назорат қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари «Маҳаллий саноат» корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ҳудудлардаги маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир чора-тадбирларни белгиланган муддатларда амалга оширишни, уларга амалий ёрдам кўрсатишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, 5 млн. сўм ва ундан ортиқ устав фонди бўлган корхоналарни мулкчиликнинг бошқа шаклларига, айлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, 5 млн. сўмдан кам бўлганда эса — унинг ҳудудий бошқармаларининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Давлат мулкини ва акцияларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш, сотиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида тўпланган тажрибани ҳисобга олиб 4 ва 5-бандларда кўрсатилган пухта ишланган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш учун 1993 йилнинг I чорагида Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йилнинг 1 апрелида ўтказилган асосий фондларни баҳолашни ҳисобга олиб давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган объектларнинг дастлабки нархларини белгилаш бўйича тармоқ меъёрий ва услубий тавсияномаларни бир ой муддат ичида ишлаб чиқсин ва уларни вазирликлар, идораларга, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бошқа хўжалик бирлашмаларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган ҳуқуққа мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг таъсисчиси ҳуқуқи билан чиқсин ва давлат корхоналари ва ташкилотларини қайта ўзгартириш тугаллангач давлат мулкида қолган акциялар (пайлар, улушлар)ни сақлаш ва бошқариш ҳуқуқи билан «Ўздавжамғарма»га берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий саноат, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (ташкилотлари) 10-иловага мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 сентябрдаги 462-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Файз» ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Полимер» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Уйчи пиллакашлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Улуғбек номидаги Самарқанд пластмасса буюмлари заводини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъёрлаштирилган товарлар, нон-булка маҳсулотлари сотувчи савдо корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий органлари), «Ўзбексавдо» уюшмаси (унинг ҳудудий савдо-саноат концернлари) билан янги хусусий мулк эгаси ўртасида томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида битимлар тузилган тақдирда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий таълим мактабларига, интернатларга, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига, ҳунар-техника билим юртларига, завод ва фабрикалар жамоаларига хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш хизмат кўрсатилаётган жамоаларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида тузилган битим асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси 15 кун муддат ичида, «Ўзмаишийхизмат», «Ўзбексавдо» уюшмалари — бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 1992 — 1993 йилларда — биринчи босқичда давлат тасарруфидан чиқарилиши ёки хусусийлаштирилиши мўлжалланаётган корхона (ташкилот)ларнинг объектлар бўйича рўйхатини меҳнат жамоалари томонидан танланган қайта ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон. 385-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари иштирокида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда томонларнинг ўзаро мажбуриятлари тўғрисида аризачилар билан битимлар тайёрласин ва тузсин, уларда давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида муайян давр учун қайта ўзгартирилган корхонанинг йўналишини, товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш, маҳсулотлар етказиб бериш, ишлар, хизматларни бажариш ҳажмларини сақлаб қолиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшартномасавдо» республика аҳолиси ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари асосида давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхоналар ўртасида кўрсатиб ўтилган битимларга мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида маҳсулотлар етказиб бериш, ишлар, хизматларни бажариш учун буюртмаларни жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшартномасавдо», «Ўзбошенгилтаъминотсотиш», «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўзбексавдо» уюшмаси битимларни имзолаган корхоналарга моддий-техника ресурсларининг зарур лимитларини ажратишни ҳамда давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш учун ўз вақтида шартномалар тузишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таркибларига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг иқтисодий ва ижтимоий моҳияти тўғрисида, давлат корхоналарини қайта ўзгартиришнинг турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хос хусусиятлари, меҳнат жамоаларининг ҳуқуқлари, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари ҳақида ва хусусийлаштириш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб борсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва уларнинг бўлинмалари меҳнат жамоаларининг давлат тасарруфидан чиқаришни амалга оширишда мавжуд хўжалик тузилмаларига кириш ёки чиқиш ва янги ташкил этилганларига кириш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини кафолатласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва ташкилотларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга доир зарур тайёргарлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари билан биргаликда бўшаб қолган ходимларни қайта тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ уларнинг бошқа ҳуқуқларини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзмаишийхизмат», «Ўзбексавдо» уюшмалари маҳаллий саноат ва коммунал-маиший хизмат корхоналари, давлат савдоси, умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси ходимларининг касаба уюшмалари Марказий Қўмитаси иштирокида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш даврида корхона маъмуриятининг илгари тузилган жамоа шартномаларининг барча қоидаларига албатта риоя қилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тузилган корхона (ташкилот) давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида янги жамоа шартномалари тузишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларда банд бўлган ёлланма ходимлар ижтимоий манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки фонди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо» ва «Ўзмаишийхизмат» уюшмаларига давлатга тегишли улушлар (пайлар, акциялар)га мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини беришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарори билан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Ўзмаишийхизмат» уюшмалари билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилиши ёки хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналар (ташкилотлар)нинг кредитор қарзларини узиш механизми масаласини 15 кун муддат ичида ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 19 ноябрдаги 426-XII-сон қарорига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариладиган ёки хусусийлаштириладиган савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда ташкилотларининг мулкларини сотиб олишда юридик ва жисмоний шахсларга қарз беришни назарда тутиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Ушбу қарорнинг қандай амалга оширилаётганлиги 1993 йилнинг январь ойида, ундан кейин эса йилнинг ҳар чорагида бир марта кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОРХОНАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фонон» Тошкент илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент оқова сувларни биологик тозалайдиган экспериментал станцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалий санъат музейи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Савдо» Ўзбекистон Давлат-акционерлик уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмос» Республика улгуржи-чакана савдо бирлашмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар сифати бўйича Давлат инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таом тайёрлаш технологияси ва умумий овқатланиш иқтисодиёти Республика лабораторияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон истеъмол бозори ва маркетинг илмий-тадқиқот институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳунар-техника билим юрти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака ошириш институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат захираларини доимий жойлаштириб боришни таъминловчи совуқхоналар, омбор хўжалиги объектлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 сентябрдаги 462-сонли қарори билан чиқарилган)