Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 23 СЕНТЯБРДАГИ 443-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига 6-банддан «аҳолига маиший хизмат кўрсатиш» сўзлари шунингдек, мазкур қарорга 10-иловадан «аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари Ўзбекистон республика уюшмаси: заргарлик буюмларини тузатиш ва тайёрлаш корхоналари ва устахоналари» сўзлари чиқариб ташланган ҳолда ўзгартириш киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кўрсатиб ўтилган корхоналарни акцияларнинг назорат пакетини давлат ихтиёрида сақланган ҳолда очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни назарда тутсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 13 сентябрь,
462-сон