Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ва истиқболли навларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1

Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини аниқлаш.

1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини аниқлаш ва ўрганиш бўйича ишчи гуруҳини ташкил этиш.

2. Ҳудудларга уюштирилган экспедиция натижалари асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш юзасидан илмий-тадқиқот муассасаларига таклифлар киритиш.

2020 йил
сентябрь

2021 йил
февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж.Ходжаев),

Фанлар академияси
(Б.Юлдашев),

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
(Н.Нажимов),

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги
(Р.Бобоев)

2

Илмий-тадқиқот муассасаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган маҳаллий навларини қайта тиклаш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида синов ишларини олиб бориш.

2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларидан истиқболлиларини танлаб олиш ва селекция жараёнида фойдаланиш.

3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳамда қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга маҳаллий навларини синаш учун Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириш.

2021-2022 йиллар давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Фанлар академияси
(Б.Юлдашев)

3

Қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта тикланган маҳаллий навлари уруғликларини босқичма-босқич кўпайтириш.

1. Тегишли илмий-тадқиқот муассасаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта тикланган ҳамда ноёб белги ва хусусиятларга эга бўлган маҳаллий навлари оригинал уруғларини босқичма-босқич кўпайтиришни ташкил қилиш.

2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта тикланган маҳаллий навлари оригинал уруғликлари асосида элита ва 1-репродукцияли уруғликларини тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Фанлар академияси
(Б.Юлдашев),

Уруғчиликни ривожлантириш маркази
(Ш.Намазов),

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши
(А.Хаитов)

4

Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навлари асосида коллекция боғларини яратиш.

1. Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатларини илмий-тадқиқот муассасаларида босқичма-босқич кўпайтиришни йўлга қўйиш.

2. Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатлари асосида оналик ва коллекция боғларини барпо қилиш.

3. Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
(Н.Нажимов),

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Р.Бобоев)

5

Қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари оригинал уруғликларини етиштириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

1. Уруғчилик соҳаси ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уларнинг тажрибасини ўрганиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И.Абдурахмонов)

6

Илмий-тадқиқот муассасаларидаги қишлоқ хўжалиги экинларининг мавжуд маҳаллий навларини марказлашган ҳолда сақлашни ташкил этиш.

1. Илмий-тадқиқот муассасаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг мавжуд маҳаллий навларини марказлашган ҳолда «Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки»да сақлашга тақдим этиш учун ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари генофондини бойитиб бориш.

2. «Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки»да қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини сақлаш, янгиланишини таъминлаш, ўрганиш ва мониторингини юритиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази

(Б.Халиков)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси