08.08.2020 йилдаги HQ-688/08-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Умумий овқатланиш маҳсулотларининг айрим турларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 75-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳудудида умумий овқатланиш таомларининг айрим турларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиби (кейинги ўринларда Тартиб деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (О. Ҳазратқулов), Давлат солиқ бошқармаси (А. Бозоров), Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси (Ш. Шеров), Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (С. Раҳимов) Қурилиш бош бошқармаси (О. Худойназаров) ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу Тартибга риоя этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор «Қашқадарё» ва «Новости Кашкадарьи» газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Бутаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким З. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 8 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
HQ-688/08-сон

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 8 августдаги HQ-688/08-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш маҳсулотларининг айрим турларини махсус ажратилган жойларда сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Тартиб Қашқадарё вилояти ҳудудида мажбурий тартибда устав фондидаги улуши камида 51 фоиз бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи муассислигида ташкил этилган деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ва савдо комплекслари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) ҳудудидаумумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиб-қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 Умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини уй шароитларида тайёрлаб келинган ёки жойлардаги ваколатли орган қарори билан махсус ажратилган жойларда овқатланиш ўринлари ташкил этмасдан донали тайёрлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатувчи — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини, донали тайёрлаш, пишириш ва сотиш учун махсус ажратилган жойлар енгил конструктив қурилган ва шаҳарсозлик, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, озиқ-овқат маҳсулотларини вақтинча сақлаш, масаллик тайёрлаш, пишириш ва персонал шахсий гигиенасига риоя этиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турлари — масаллиғи уй шароитида ёки ваколатли орган томонидан махсус ажратилган жойларда тайёрланиб, овқат пишириш воситаларида пишириладиган ва сотиладиган донали таомлар (сомса, блинчик, чебурек, манти, хоним, сосискали кулча, фаст-фуд ва бошқа донали таомлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ажратилган жой — туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда ажратилган, умумий овкатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турлари тайёрланадиган ва сотиладиган жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — уй шароитида ёки махсус ажратилган жойларда овқатланиш жойларини ташкил этмасдан умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — туман (шаҳар) ҳокимликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари — вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Қурилиш бош бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлашиш схемаси — ваколатли орган томонидан махсус ажратилган жойларнинг олдиндан тасдиқланган жойлашуви.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тегишли ҳудудларда махсус жойларни ажратиш ва жойлашиш схемасини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ташкилотлар маъмурияти таклифига биноан умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотиш учун махсус ажратилган жой танланган кундан кейин 1 иш куни давомида ваколатли давлат органлари (Давлат санитария-эпидемиология назорати бошцармаси ва унинг туман (шаҳар) фшиаллари бундан мустасно) билан келишиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органлари мазкур келишишни 3 иш кунида амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотиш учун махсус ажратилаётган жойни келишиш асослари кўрсатилиб рад этилган тақдирда, ваколатли органлар томонидан 2 иш куни давомида янги таклиф тайёрланиб, қайта келишиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли давлат органлари билан келишиш учун махсус ажратилаётган жой алоҳида кўрсатилган ҳолда ташкилот ҳудудининг умумий жойлашиш схемаси тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилот ҳудудидаги махсус ажратилаётган жойлар санитария қоидалари ва гигиена нормалари, ёнғиндан сақланиш ва шаҳарсозлик нормаларига жавоб берган тақдирда келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Махсус ажратилган жойларнинг сони ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси, савдо айланмасининг юқори ва пастлиги, аҳолининг кунлик истеъмол талабидан келиб чиқиб ваколатли органлар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Донабай умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турлари масаллиқларини уй шароитида тайёрлаб келиб пишириб сотиш ёки махсус ажратилган жойда тайёрлаб, пишириб сотиш жойларининг жойлашиш схемаси ташкилот маъмурияти таклифига биноан ваколатли органлари томонидан тузилади ҳамда жойлашув схемаси харитаси ташкилотга кириш жойи қисмида кўринарли тарзда жойлаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини сотиш учун махсус жойларни ажратиш ҳар икки йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Умумий овқатланиш маҳсулотларини (таомларини) махсус ажратилган жойларда сотиш талаб ва шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгор ташкилот маъмурияти билан тузилган ижара шартномаси асосида уй шароитида ёки ваколатли орган қарори билан махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш давомида назорат-касса техникаси қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотишни амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария қоидалари ва гигиена нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғиндан сақланиш нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар ва улар томонидан ёлланган ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турлари уй шароитида тайёрланса, овқат масаллиқлари вақтинча сақланиши, таом тайёрланиши, пиширилиши жараёни ва фойдаланиладиган хоналар ҳамда жиҳозлар санитария қоидалари ва гигиена нормаларига мувофиқлиги якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ажратилган жойларда маиший чиқиндиларни йиғиш учун қопқоқли чиқинди қутилари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини ташкилотларнинг кириш йўлаклари, автомобиль тўхташ жойларида, бозор ва савдо комплекси ҳудудида жойлашган савдо магазинларига кириш йўлларига туташ жойлар, ҳожатхона, чиқиндихонага 25 метр ва ундан кам масофада жойлашган ҳудудларда тайёрлаш ва сотишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ушбу Тартибга риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Тартибга риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Тартиб асосида фаолият олиб борувчи талабгорларнинг сони чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш махсулотлари (таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотиш давомида муҳандислик- коммуникация тармоқларига уланиш талабгорлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Тартиб талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 11/20/HQ-688/08/1156-сон)