LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган овқатлар рецептурасини келишиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган қоидаларни барча савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига етказсинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши савдо расталари ва бозорлардаги савдо ўринлари орқали чакана савдо қилувчи юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
воситачилик савдоси — чакана савдо фаолиятининг воситачилар томонидан воситачилик шартномалари бўйича сотиш учун уларга берилган товарлар сотилишини назарда тутувчи тури;
савдо объекти — мулкчилик шаклларидан, сотув ҳажмидан, иншоотнинг ўлчамидан ва ҳоказолардан қатъи назар, товарлар ва хизматларни сотишга мўлжалланган (мослаштирилган) жой ёки иншоот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чакана савдонинг савдо объектларига қуйидагилар тегишлидир: бозор, гипермаркет, супермаркет, савдо маркази, савдо комплекси, универсам, универмаг, минимаркет, озиқ-овқатлар дўкони, ихтисослаштирилган дўконлар, палаткалар, лотоклар, автодўконлар, павильонлар, киоскалар, ларёклар, савдо автоматлари.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
турғун савдо шохобчалари — давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан белгиланган жойларда доимий асосда жойлашган савдо объектлари (дўконлар, киоскалар, ларёклар, павильонлар, дорихоналар, оптика, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари);
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 116-модда)
кўчма савдо объектлари — вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин йиғиштириб олишни ва объект кўчирилишини талаб этиш асосида жойлаштирилган савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва ҳоказолар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
савдо автомати — нақд пул ёки бошқа тўлов воситаларини қабул қилгандан сўнг сотувчининг иштирокисиз товарлар бериш орқали хизмат кўрсатувчи савдо ускунаси (vending machine). Савдо автомати турғун ёки кўчма савдо объекти шаклида бўлиши мумкин;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
савдо зали — товарларнинг оммавий офертасига ва/ёки товарларнинг чакана олди-сотди шартномаларини амалга оширишга мўлжалланган савдо объекти майдони;
сотувчи — савдо фаолиятини амалга оширувчи ва олди-сотди шартномасининг бир томони сифатида иш кўрувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (жисмоний шахс);
сотувчи-ходим — сотувчи номидан иш кўрувчи ва товарни бевосита сотувчи ёки истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тармоқли маркетинг — тармоқли ташкилот томонидан товарларни мустақил тарқатадиган сотувчи агентлар ташкил этилишига асосланган товарларни чакана сотиш тури;
тармоқли ташкилот — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мустақил равишда ёхуд тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали савдони амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
сотувчи агент — турғун савдо шохобчалари орқали товарларни бевосита сотувчи, шунингдек уйга буюртма олиш воситасида, муассасалар, ташкилотлар, корхоналарда, транспорт ёки кўчада потенциал харидорлар билан ишлайдиган, даромади фақат сотув ҳажмига боғлиқ бўлган жисмоний шахс – юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 25-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 5-сон, 48-модда)
4. Сотиш учун тавсия қилинаётган товарлар ассортименти, кўрсатилаётган хизматлар турлари, шунингдек хизмат кўрсатиш шакли сотувчининг ихтисоси ва у ўз фаолиятини ихтисослаштиришига мувофиқ сотувчи томонидан мустақил белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан чакана савдо шохобчасида бўлиши шарт бўлган асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари рўйхати белгиланиши мумкин, бундай чакана савдо тармоғининг жойлашиши республика туманлари ва шаҳарлари ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2021 й., 06/21/6314/0876-сон)
5. Сотувчи ўз фаолияти ихтисоси ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда давлат стандартларида, санитария, ветеринария қоидаларида, ёнғинга қарши қоидаларда ва бошқа норматив ҳужжатларда (кейинги ўринларда матнда «стандартлар» деб юритилади) белгиланган мажбурий талабларга риоя қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Сотувчи техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ товарларни қабул қилиб олишда, сақлашда, савдо олди тайёргарлигида ва сотиш пайтида уларнинг сифати ва хавфсизлиги савдонинг зарур шарт-шароитларини, шунингдек харидорларнинг товарларни танлаш имкониятини таъминлайдиган зарур жойлар, асбоб-ускуналар ва инвентарга эга бўлиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Сотувчи қўллашга рухсат берилган ўлчаш воситаларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, уларнинг метрология текширувини ўз вақтида ва белгиланган тартибда ўтказиши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Барча ўлчаш воситалари давлат метрология хизматининг метрология текширувидан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатга (ёки гувоҳномага) эга бўлиши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тарозилар ва бошқа ўлчаш воситалари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак. Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо залларида харидорларга қулай жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчаш воситалари ўрнатилган бўлиши керак.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни электрон тижорат шаклида сотишда иш жойларидан ташқарида тарозилардан ва бошқа ўлчаш воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
10. 3 ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши керак. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари икки жойда ўрнатилади.
11. Савдо автоматлари, дозаторлар, автосатураторлар ҳамда товарларни тортиш, дозалаш ва сотиш учун бошқа приборларни ўрнатиш ва монтаж қилиш, шунингдек ишга тайёрлаш етказиб бериш комплектига кирадиган ушбу буюмларга заводда тайёрланган ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилиши керак. Бунда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга алоҳида эътибор бериш зарур.
12. Мазкур Қоидалардан тегишли кўчирмалар сотувчи томонидан кўргазмали ва қулай шаклда харидорлар эътиборига етказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш жойларида уларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув жойлаштирилган бўлиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотувчи — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар — ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотувчи — якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
Агар сотувчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши керак бўлса, у лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, уни берган орган ҳақидаги маълумотни тақдим этиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
14. Сотувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарлар тўғрисидаги қуйидаги зарур ва ишончли маълумотларни харидорнинг эътиборига ўз вақтида кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт:
агар улар аниқ бир товар учун белгиланган бўлса — хизмат қилиш муддати ёки яроқлилик муддати, шунингдек кўрсатилган муддатлар тамом бўлгандан кейин харидор амалга ошириши керак бўлган зарур хатти-ҳаракатлар ҳақидаги ҳамда, агар товарлар кўрсатилган муддатлар тамом бўлгандан кейин харидорнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавф туғдирса ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолса, бундай ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уларнинг мажбурий талабларига товар мувофиқ бўлиши керак бўлган техник регламентлар ва стандартларнинг белгиланиши;
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Агар харидор томонидан сотиб олинадиган товар истеъмол қилинган бўлса ёки унинг камчилиги (камчиликлари) бартараф этилган бўлса, харидорга бу тўғрида маълумот берилиши керак.
товарни тайёрловчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили), харидорлардан эътирозларни қабул қилиб олишга ва товарни тузатувчи ва унга техник хизмат кўрсатувчи тайёрловчи (сотувчи) томонидан вакил қилинган ташкилот (ташкилотлар)нинг жойлашган жойи тўғрисидаги ахборотни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сертификатнинг асл нусхаси эгаси ёки сертификатни берган товарларни сертификатлаш бўйича орган томонидан тасдиқланган сертификатнинг нусхасини «(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларни сотишда);
(14-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
тайёрловчи ёки етказиб берувчи (сотувчи) томонидан зарур тарзда расмийлаштирилган товарга илова қилинадиган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Сотувчи Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни сотиш вақтида бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидорни ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
15. Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг нимталанган гўштини, ҳаёт фаолияти маҳсулотларини, улардан тайёрланган маҳсулотларни, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни сотиш, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан тайёрланган товарларни (мўйна, чарм, тикув, атторлик, декоратив, ёдгорлик буюмлари, пойабзал, озиқ-овқат маҳсулотлари, доривор-техник хом ашё) сотиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ овлаш (тайёрлаш) қонунийлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси фауна ва флораси учун хос бўлмаган объектлар ва улардан тайёрланган товарлар бўйича эса — Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан берилган олиб кириш учун рухсатномалар мавжудлиги ҳам талаб этилади.
16. Сотувчи, товарлар ва уларни тайёрловчилар тўғрисидаги маълумотлар харидорлар эътиборига давлат тилида етказилади, шунингдек бошқа тилларда такрорланиши мумкин.
17. Истеъмолчига, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар, уларнинг нархлари ва хизматлар кўрсатиш шартлари, шунингдек товарларни сотишда хизмат кўрсатишнинг қўлланиладиган шакллари тўғрисида (олдиндан буюртма бериш, товарларни уйда сотиш, кредитга сотиш, газламаларни бичиш, совға ва комплектли тўпламларни комплектлаш бўйича ва бошқа шакллардаги) кўргазмали ва ишончли ахборот тақдим этилиши керак.
18. Товарни сотишда харидорга мустақил равишда ёки сотувчи ходимнинг ёрдамида зарур товарлар билан танишиш, тош-тарозининг тўғрилигини, унга берилган товарнинг ўлчамини текшириш имкони берилиши керак.
Харидор тавсия этилаётган товарни кўздан кечиришга, агар товарнинг хусусияти буни истисно этмаса ва мазкур Қоидалар талабларига зид бўлмаса, ўзининг ҳозирлигида унинг хоссаларини текширишни ёки унинг ҳаракатлари намойиш қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сотувчи агар текшириш техник регламентлар ва стандартларининг мажбурий талабларида ёки шартнома шартларида назарда тутилган бўлса сотиш учун тавсия қилинаётган товарнинг сифатини ва хавфсизлигини (кўриб чиқиш, синов, анализ, экспертиза) текширишга мажбурдир.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
19. Сотувчи томонидан сотиладиган товарларнинг нархи, шунингдек шартноманинг бошқа шартлари томонларнинг келишувига кўра белгиланади, қонунларда ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда ўзгача ҳол назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
20. Сотувчи-ходим товарнинг номи, унинг сорти, маркаси, модели, типи, товарнинг оғирлиги, ўлчами ёки бирлигига нархи кўрсатилган ҳолда сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлашга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шарт.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт.
Турғун савдо шохобчаларида ва кўчма савдо объектларида банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон)
22. Сотувчи томонидан харидорга касса ёки товар чеки ёхуд товарнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилган пайтдан бошлаб, агар сотувчи билан харидор ўртасида қонунда ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, чакана олди-сотди шартномаси зарур шаклда тузилган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чакана савдони назорат-касса машинасини қўлламасдан амалга ошираётган сотувчи — якка тартибдаги тадбиркор харидорга сотиб олинган товар билан биргаликда сотувчининг фамилияси ва имзоси, якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақами, товар сотилган сана ва унинг қиймати кўрсатилган ҳолда квитанция ёки шунга ўхшаш ҳужжатни бериши шарт.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
23. Сотувчи-ходим харидорга харид билан биргаликда касса чекини, товарларнинг айрим турларини (антиквариат буюмлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, табиий мўйнадан тикилган буюмлар ва бошқаларни) сотишда ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товар чекини бериши шарт, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
24. Товарлар сотилиши муносабати билан сотувчи томонидан тавсия қилинадиган хизматлар фақат харидорнинг розилиги билан кўрсатилиши мумкин.
Харидор товарни сотишда тавсия этиладиган хизматларни рад этишга, шунингдек унинг розилигисиз кўрсатилган хизматлар учун тўланган суммани қайтариб беришни сотувчидан талаб қилишга ҳақлидир.
Сотувчи айрим товарлар бошқа товарлар сотиб олиниши ёки улар сотилиши муносабати билан хизматлар кўрсатилиши шарти билан сотилишини шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас, товарлар техник талабларга кўра тегишли мутахассисларнинг иштирокисиз йиғилиши ва (ёки) ўрнатилиши (уланиши) мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
25. Сотувчи-ходим харидорга зарур сифатга эга бўлган товарни идишда ва (ёки) ўралган ҳолда, муайян тўпламда (товарлар комплекти) ва комплектлиликда товарга тегишли бўлган ҳужжатлар ва анжомлар билан бирга бериши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон)
26. Сотиладиган товарнинг сифатига, идиш ва (ёки) ўраб-жойлаштирилишига, унинг комплектлилиги, анжомлари ва ҳужжатларига, товарларнинг комплектига, шунингдек товарни етказиб бериш шартларига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланади.
27. Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.
Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақлидир.
28. 27-бандда кўрсатилган харидорнинг товарни алмаштириш ёхуд қайтариш тўғрисидаги талаби, агар товар истеъмол қилинмаган бўлса, унинг товар кўриниши, истеъмол хоссалари, пломбаси, ёрлиқлари сақланган бўлса, шунингдек ушбу сотувчидан сотиб олинганининг исботи мавжуд бўлса қондирилиши керак, зарур сифатга эга бўлган, қайтарилмайдиган ёки ноозиқ-овқат товарлари рўйхатида кўрсатилган, ана шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, ранг ёки комплектациядаги бошқа товарга (мазкур Қоидаларга 1-илова) алмаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар бундан мустасно.
29. Ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади):
харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;
Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Техник жиҳатдан мураккаб ёки қимматбаҳо товарнинг сифатига қўйиладиган талаблар жиддий равишда бузилган тақдирда (бартараф этилмайдиган нуқсонлар, мутаносиб харажатларсиз ёки вақт сарфисиз бартараф этиб бўлмайдиган нуқсонлар аниқланиши, нуқсонлар қайта-қайта аниқланса ёхуд бартараф этилгандан кейин қайта намоён бўлса ҳамда шунга ўхшаш бошқа нуқсонлар) харидор унинг алмаштирилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Узоқ муддат фойдаланиладиган товарнинг нуқсонлари сотувчи томонидан бартараф этилиши тўғрисида харидор томонидан талаб қўйилган ёки бундай товар алмаштирилиши талаб қилинган тақдирда, харидор бир вақтнинг ўзида тузатиш даврида ёки зарур сифатга эга бўлмаган товарни алмаштириш даврида зарур сифатга эга бўлган айнан шундай товар берилишини талаб қилишга ҳақлидир. Уларга нисбатан харидорнинг тузатиш ёки алмаштириш даврида унга ана шундай товар текин берилиши тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайдиган узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар рўйхатида (мазкур Қоидаларга 2-илова) кўрсатилган товарлар бундан мустасно.
Хоссалари бартараф этиб бўлинмайдиган товарнинг нуқсонлари аниқланган тақдирда (пардоз-андоз буюмлари, маиший кимё товарлари ва бошқа товарлар), харидор ўзининг танлаши бўйича бундай товарни зарур сифатга эга бўлган товар билан алмаштиришни ёхуд харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Кўрсатиб ўтилган талабларни тақдим этиш ўрнига, харидор сотиб олинган товарни рад этишга ва товар учун тўланган пул суммаси қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Зарур сифатга эга бўлмаган товарни алмаштириш ёки қайтаришда, харидор ўзи сотиб олган зарур сифатга эга бўлмаган товарни сотувчининг ҳисобидан қайтариши керак.
Товар учун тўланган пул суммасини харидорга қайтаришда сотувчи товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганлиги, унинг товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товарнинг қиймати пасайган суммани харидордан ушлаб қолишга ҳақли эмас.
30. Сотувчи-ходим ёки шартнома асосида сотувчининг функциясини бажарувчи шахс, товарнинг сифатини текшириш зарур бўлган тақдирда, зарур сифатга эга бўлмаган товарни харидордан қабул қилиб олишга мажбурдир. Харидор товарнинг сифатини текширишда қатнашишга ҳақлидир.
Товарнинг нуқсонлари пайдо бўлиши сабаблари тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда сотувчи ўз ҳисобидан товарнинг мустақил экспертизасини ўтказиши шарт. Харидор бундай экспертиза хулосаси юзасидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақлидир.
31. Сотувчи томонидан харидорнинг талаблари қондирилиши муддатлари, шунингдек ушбу муддатлар бузилганлиги учун жавобгарлик «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.
32. Агар нуқсонлар кафолат муддати ёки яроқлилик муддати мобайнида аниқланган бўлса, харидор мазкур Қоидаларнинг 29-бандида кўрсатилган товарнинг камчиликларига нисбатан талаб қўйишга ҳақлидир.
Товарнинг кафолат муддати товар харидорга сотилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товарнинг сотилган кунини аниқлаш мумкин бўлмаса, ушбу муддат товар тайёрланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Товарнинг яроқлилик муддати у фойдаланишга яроқли бўлган муддат мобайнида ёки товар фойдаланишга яроқли бўлган санадан бошлаб товар тайёрланган кундан ҳисоблаб чиқиладиган давр билан белгиланади.
Агар товар йиғилиши ва (ёки) махсус ўрнатилиши (уланиши) керак бўлса, кафолат муддати у йиғилган ва (ёки) ўрнатилган (уланган) кундан бошлаб ҳисобланади. Агар йиғиш ва (ёки) ўрнатиш (улаш) кунини аниқлаш имкони бўлмаса, ушбу муддат олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Кафолат муддати олти ойдан кам этиб белгиланган ва товарнинг нуқсонлари харидор томонидан кафолат муддати тамом бўлгач, бироқ товар харидорга берилган кундан бошлаб олти ой доирасида аниқланган тақдирда, агар харидор товарнинг нуқсонлари товар харидорга берилгунга қадар ёки шу пайтгача пайдо бўлган сабаблар туфайли пайдо бўлганлигини исботласа, сотувчи жавоб беради.
33. Агар товарга кафолат муддати ёки яроқлилик муддати белгиланмаган бўлса, товарнинг нуқсонлари билан боғлиқ бўлган талаблар харидор томонидан нуқсонлар мақбул муддатда, бироқ товар харидорга берилган кундан бошлаб олти ой мобайнида ёхуд шартномада белгиланган узоқроқ муддат давомида аниқланиши шарти билан берилиши мумкин.
Мавсумий товарлар учун товарнинг нуқсонлари билан боғлиқ бўлган эътирозлар билдириш муддати товар харид қилинган санадан кейин тегишли мавсум бошланган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг иқлим шароитларидан келиб чиқиб мавсумлар қуйидагичадир:
34. Давлат корхонаси чакана савдо объектининг иш режими (иш бошланиши, тамом бўлиши, тушлик танаффус, дам олиш кунлари) давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорларига кўра, мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги ташкилотларда эса мулкдор томонидан белгиланади. 10 иш ўринли ва ундан кўп иш ўринли савдо корхоналари, шунингдек мажбурий рўйхатда назарда тутилган товарларни сотиш бўйича жойлаштиришга киритилган корхоналар корхонанинг ёпилиши тўғрисида харидорларни олдиндан хабардор қилишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, якка тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар савдо объектида туриши ҳамда назорат органларининг биринчи талаби билан кўрсатилиши керак.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
36. Барча савдо объектлари уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги юзасидан мажбурий текширувдан ўтказилиши керак. Текшириш савдо объекти очилганда давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан бир марта ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Озиқ-овқат товарлари тўғрисидаги маълумотларда, мазкур Қоидаларнинг 15-бандида кўрсатилган талаблардан ташқари техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ, товарларнинг турига боғлиқ равишда:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига кирадиган ингрединтларнинг номлари, шу жумладан озиқ-овқатга солинадиган қўшимча масаллиқлар;
озиқлик қиймати (маҳсулотнинг калориялилиги, оқсиллар, ёғ, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар мавжудлиги), оғирлиги ва метрик бирликлардаги ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
қўлланиладиган соҳаси (болалар, даволаш-профилактика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва парҳез таомлар ва бошқалар учун);
тайёрлаш усуллари ва шартлари (концентратлар ва ярим тайёр маҳсулотлар учун) ва қўлланилиши (болалар, даволаш-профилактика маҳсулотлари ва парҳез таомлар учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
мувофиқлик сертификати ёки маҳсулотнинг тайёрловчи корхоналарда сертификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар «(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар учун);
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
сақлаш шартлари (улар учун сақлаш шароитларига нисбатан мажбурий талаблар белгиланган товарлар учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш (идентификация қилиш орқали мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
касалликларнинг айрим турларида истеъмол қилиш ножоизлиги (улар тўғрисидаги маълумотда касалликларнинг айрим турларида истеъмол қилиш ножоизлиги тўғрисида маълумот бўлиши керак бўлган товарлар учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
тамаки маҳсулоти қутиси (ўрами) олд томони асосий майдонининг камида қирқ фоизини ва орқа томонидаги асосий майдоннинг камида 40 фоизини эгаллайдиган, шунингдек алкоголли маҳсулот идиши этикеткаси асосий майдонининг камида 40 фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак;
(37-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
38. Товарлар савдо залига ёки сотиладиган бошқа жойга қўйилгунга қадар идишдан, ўраш ва боғлаш материалларидан, металл клипсдан олиниши керак. Товарнинг ифлос бўлган юзаси ёки қисми тозаланиши керак. Сотувчи-ходим, шунингдек товарларнинг сифатини текшириши (ташқи белгиларига қараб), уларда зарур ҳужжатлар ҳамда маълумотлар мавжудлигини текшириши, товарларни брак қилиши ва сортларга ажратиши керак.
39. Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.
40. Озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
41. Тортиб сотиладиган товарларни сотишда темир-терсак, чиқиндилар, увоқлар стандартларда белгиланган йўл қўйиладиган нормалардан ортиқ бўлмаслиги керак.
42. Тортиб сотиладиган товарлар сотишдан олдин сотувчи томонидан қадоқланган ва ўралган тақдирда, яроқлилик муддати қисқа бўлган товарларни қадоқлаш ҳажми савдонинг бир куни мобайнида улар сотиладиган ҳажмдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Қадоқланган товар ўрамига этикетка ёпиштирилади, унда унинг номи, тайёрловчи корхонанинг ёки тайёрловчи мамлакатнинг номи, бир бирлигининг баҳоси, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, қадоқланган санаси, қадоқловчининг тартиб рақами ёки фамилияси кўрсатилади.
Ўрамдаги оғирлиги кўрсатилган, тайёрловчи томонидан қадоқланган ва ўраб-жойланган озиқ-овқат товарларини сотишда улар қўшимча равишда тарозида тортилмайди.
43. Тортиб сотиладиган озиқ-овқат товарлари харидорга ўралганлиги учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўралган ҳолда берилади.
Ўраш учун давлат стандартининг мажбурий талабларига мувофиқ бўлган ва аниқ товарларни ўрашга рухсат берилган материаллардан фойдаланилади.
44. Тортиб сотиладиган тортиладиган озиқ-овқат товарларининг нархи нетто оғирлиги бўйича белгиланади.
46. Гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совутиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
471. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 ноябрдаги 306-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 602-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Озиқ-овқат товарлари чаканалаб сотиладиган жойларда қўшимча озиқ-овқат товарлари сотилиши ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилиши мумкин. Қўшимча товарлар билан савдо қилиш ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиш техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талаблари билан белгиланган озиқ-овқат товарлари сифати ёмонлашишига ва хавфсизлигига ва уларни сотиш шароитлари ёмонлашишига олиб келмаслиги керак.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
49. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган жисмоний шахслардан озиқ-овқат товарларини қабул қилиб олиш (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари) тақиқланади.
50. Нон ва нон-булка маҳсулотлари савдосини амалга оширувчи савдо корхоналарида белгиланган иш соатларида ассортимент рўйхатида назарда тутилган ассортиментдаги нон ва нон-булка маҳсулотлари бўлиши лозим.
Ихтисослаштирилган нон дўконининг савдо залида ёки нон маҳсулоти савдосини амалга оширувчи бўлимда кўринарли жойга маҳсулотнинг тайёрловчилари, олиб келиш жадваллари, нон маҳсулотларини сотиш муддатлари, парҳезбоп нон маҳсулотлари ва янги турдаги маҳсулотларнинг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нон ва нон-булка маҳсулотлари сотувчи савдо объектлари махсус анжомлар (вилкалар, пичоқлар, ажратувчи тахталар, стеллажлар, полкаларни нон ушоқларидан тозалаш учун чўтка ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак, нон ва нон-булка маҳсулотларини электрон тижорат шаклида сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
(50-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда)
51. Нон ва нон-булка маҳсулотларини қабул қилишда сотувчи маҳсулот сифатини органолептик кўрсаткичлар бўйича, ҳар бир маҳсулот вазнининг маҳсулотнинг аниқ тури учун амалда бўлган норматив ҳужжатларга мувофиқлигини текшириши лозим. Бузилишлар аниқланган тақдирда маҳсулот тайёрловчига қайтарилади.
Етказиб берувчининг илова ҳужжатида ушбу товарлар тўғрисида «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 6-моддаларида назарда тутилган тўлиқ маълумотлар бўлиши лозим.
Нон ва нон-булка маҳсулотлари фақат нон маҳсулотлари ташишга мўлжалланган ихтисослаштирилган автомашиналарда ташилади.
52. Ихтисослаштирилган ва фирма нон-қандолат дўконларида ва бошқа дўконларнинг нон бўлимларида нон, нон-булка маҳсулотлари ва қандолатчилик маҳсулотларидан ташқари шакар, чой, кофе, какао, ун, ёрма, макарон маҳсулотлари, болалар овқати учун қуруқ маҳсулотлар, озиқ-овқат концентратлари, кафетерийга эга бўлган дўконларда эса, шунингдек иссиқ ичимликлар (чой, кофе, какао, сут) шу жумладан ўзлари ишлаб чиқарган хамир ва қандолатчилик маҳсулотлари сотилиши мумкин.
53. Нон, нон-булка маҳсулотларининг тандирдан чиққандан кейин сотувда бўлиши мумкин бўлган муддатлари фақат маҳсулотнинг ҳар бир тури учун норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ белгиланган тартибда белгиланади.
54. Харидорлар хоҳишига кўра оғирлиги 0,4 кг ва ундан ортиқ бўлган нон, нон-булка маҳсулотлари (ўралганларидан ташқари) 2—4 та тенг бўлакларга кесилиши ва тарозида тортилмасдан сотилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Амалдаги техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек нотўғри сақлаш туфайли бузилганлик белгилари бўлган нон, нон-булка маҳсулотларини сотиш тақиқланади.
(55-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Нон маҳсулотлари савдо объектларида нотўғри сақланганлиги туфайли бузилган тақдирда бунинг учун савдо объектлари жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Харидорларга нон ва нон-булка маҳсулотлари, махсус анжом қўлланилмаган тақдирда, махсус қўлқоплар (полиэтилен қўлқоплар ёки бошқа қўлқоплар) воситасида берилиши мумкин.
Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.
56. Нон, нон-булка маҳсулотларини сақлаш ва сотиш жараёнида уларда картошка касаллиги белгилари аниқланган тақдирда сотувчи бу ҳақда маҳсулот етказиб берувчига дарҳол хабар бериши керак. Зарарланган маҳсулотлар сотувдан чиқарилади ва амалдаги қоидаларга мувофиқ йўқ қилинади. Нон маҳсулотларида картошка касаллиги мавжудлиги ва уларнинг йўқ қилинганлиги ҳақидаги далолатнома белгиланган тартибда тузилади.
Картошка касаллиги мавжуд бўлган маҳсулот сақланган токчалар, шкафлар, лотоклар, идишлар картошка касаллигининг олдини олиш бўйича йўриқномага мувофиқ белгиланган тартибда зарарсизлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш белгиланган тартибга мувофиқ берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома асосида ва ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан, шунингдек банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий тартибда фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Сифатига кўра техник регламентлар ёки стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган (пиводан ташқари), шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши керак.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
581. Мажбурий рақамли маркировкаланиши шарт бўлган товарларнинг чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари «Asl belgisi» рақамли маркировкалаш ва маҳсулотларни кузатиб бориш миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт.
(581-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/631/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, чакана савдо объектлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш вақти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан, алкоголли маҳсулотлар сотиш шартларига мувофиқ белгиланади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;
алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда;
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
алкоголли маҳсулотлар тайёрлашга лицензияси бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланганда;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки божхона тартибга солиши, савдо белгилари ва фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларида, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузган ҳолда етказиб берган етказиб берувчилардан сотиб олинганда;
алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда;
жамоат транспорти бекатларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, аэропортларга, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашган савдо корхоналарида;
этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини учган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили бутилкаларда (винолар тўпламидан ташқари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
алкоголли маҳсулотларга қонун ҳужжатларида белгиланган энг паст чакана нархдан паст нархларда (пиводан ташқари) сотиш;
(60-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) товарларни сотиш тақиқланади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
601. Алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт.
(601-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари маҳсулотнинг тегишли тури бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши керак.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Узум, мева винолари, коньяклар, шампан қуйилган, пўстлоқ тиқинли бутилкалар тиқинларнинг қуриб қолмаслиги ва ҳаво кирмаслиги учун омборхоналарда ётиқ ҳолатда, бошқача тиқинли бутилкалар эса тик ҳолатда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Сотувчи алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдо залига қўйишдан олдин ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўришга мажбурдир.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Алкоголли маҳсулотларни сотиш чоғида сотувчи сотувдаги мавжуд товар намуналарига маҳсулот номи ёзилган, уларнинг идиши ва қадоқлаш қиймати қўшилган нархлари кўрсатилган нархномаларни биркитиб қўяди.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Сотувчи-ходимларнинг иш ўринлари (алкоголли маҳсулотларни қуйиб сотувчи шахслар учун) тегишли савдо ускунаси, давлат метрология текширувидан ўтган ўлчаш мензуркалари ва ўлчаш кружкалари билан жиҳозланган ва алкоголли маҳсулотларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувга эга бўлиши керак.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Харидор камчиликлари бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиб олган тақдирда сотувчи харидор талабига кўра уларни сифатли товарга алмаштириб беришга ёки, агар мазкур камчиликлар товарнинг яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, харидорга унинг тўлаган суммасини қайтариб беришга мажбурдир.
Сотувчи айби билан белгиланган яроқлилик муддати доирасида камчиликлари бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш оқибатида истеъмолчи ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар амалдаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, чакана савдо корхоналарининг сотувчи-ходимлари, раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари аҳолига алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш тартибини бузганлик ёки ёмон сифатли алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотганлик, шунингдек уларни сақлаш тартибини бузганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Пиво алкоголли маҳсулот ҳисобланади (алкоголсизлари бундан мустасно). Пивони (алкоголсизлари бундан мустасно) алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда юридик шахслар томонидан сотишга йўл қўйилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
68. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ихтисослаштирилган мева-сабзавот дўконларида, озиқ-овқат дўконларининг бўлимлари ва секцияларида, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги павильонларда янги узилган сабзавот, ҳўл мева, узум, резавор мева, субтропик ўсимликлар, ёнғоқмевалар, полиз маҳсулотлари, қўзиқорин, ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, картошка ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар (кейинги ўринларда матнда «мева-сабзавот товарлари» деб юритилади)ни чакана сотиш соҳасидаги асосий талабларни белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Чакана савдо корхоналари мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка кўплаб келтириладиган даврда туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг рухсати билан лотоклар, тележкаларда сотишни, шунингдек деҳқон бозорлари, гузарлар, ярмаркалар ва ушбу мақсадлар учун ажратилган бошқа жойларда майда улгуржи савдонинг кенг тармоғини ташкил этадилар.
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Майда чакана савдо тармоғи мева-сабзавот ва бошқа қўшимча товарлар билан ўзлари таркибига кирадиган, ушбу маҳсулотлар билан савдо қиладиган корхоналар ва ташкилотлар томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Мева-сабзавот билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар қўшимча равишда қадоқланган бошқа озиқ-овқат товарлари: зиравор, кетчуплар, дориворлар, асал, ўсимлик мойи, туз, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган концентрацияли сирка кислотаси, мева-сабзавот шарбатлари ва чанқовбосди ичимликлар ҳам сотиши мумкин.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 ноябрдаги 306-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 602-модда)
71. Иш шароитларига қараб мева-сабзавот товарлари билан савдо қилувчи корхоналар ва ташкилотлар хўжалик товарлари: картошка-сабзавот тозалагич, шарбатсиққич, қопқоқлаш машиналари, ҳар хил идишлар, тиқин ва ўраш материаллари, кичик механизация воситалари, боғ-полиз анжомлари, полиэтилен плёнка, мева-сабзавот экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари ва кўчатларини сотиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Сотувга қўйиладиган мева-сабзавот товарлари сортларга ажратилган бўлиши ва сифатига кўра техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши керак. Саралаш сифатига салбий таъсир кўрсатадиган олманинг айрим думбул навлари («Оқ олма», «Астрахань оқ олмаси», «Розмарин»), резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат), данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик) ва узум учун бундан истисно қилишга йўл қўйилади. Агар яроқсизлик ва чиқит миқдори олмалар учун 5 фоиздан, данакли мевалар ва узум учун 10 фоиздан ортиқ бўлмаса, кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар сортларга ажратилмасдан сотувга қўйилиши мумкин.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
73. Мева-сабзавот товарлари тайёрлаш (қабул қилиш), сақлаш, қайта ишлаш, сотиш (савдо) жойларига товарни механик шикастланишдан сақлашни таъминловчи идишда ва ўрамда келтирилади. Мева-сабзавот товарларининг носоз, ифлос ва ўзига хос ҳид келиб турадиган идишда ва транспорт воситаларида идишсиз ташилишига йўл қўйилмайди.
74. Мева-сабзавот товарлари транспортнинг очиқ турлари билан ташилганда уларнинг устига брезент ёки ўраш материали ёпилган бўлиши керак.
75. Идиш эҳтиёткорлик билан, махсус асбоблар ёрдамида очилиши керак. Савдо корхонаси ва ташкилотига келтириладиган барча мева-сабзавот идиши унинг сақланишини таъминлайдиган ҳамда айниқса зарарли моддалар билан ифлосланишига йўл қўймайдиган шароитларда сақланиши керак. Идишни савдо залида, тамбурда ва савдо корхоналарининг олд томонида сақлаш тақиқланади. Идишни сақлаш учун махсус бино ёки атрофи ўралган бостирмали майдон ажратилади.
76. Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавот товарлари бунинг учун махсус ажратилган, табиий ёруғлик тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совутиладиган жойларда идишга солинган ҳолда сақланади. Товарнинг ҳар бир тури сақлаш жойларида алоҳида жойлаштирилади. Маҳсулот солинган яшиклар, лотоклар, саватлар 1,5-2 метр баландликдаги сўриларга қўйилади. Товарлар контейнерларда сақланганда уларнинг полдан баландлиги бино шипининг баландлигига ва кўтариш механизмлари жиҳозланганлигига боғлиқ бўлади.
Маҳсулотнинг номи | Цельсий бўйича ҳарорат даражаси | Ҳавонинг нисбий намлиги, фоиз |
Картошка | +2 дан +3 гача | 85—95 |
Сабзи, петрушка, сельдерей, шолғом, ерқалампир (хрен), лавлаги, турп, редиска, брюква, пиёз | –1 дан +1 гача | 90—95 |
Карам | –1 дан +3 гача | 90—95 |
Помидор | +10 дан +13 гача | 75—80 |
Бодринг, кабачки, қовоқ, патиссон, бақлажон | +13 дан +15 гача | 90—95 |
Салат, исмалоқ, кўкпиёз, боғламли редиска ва бошқа ошкўклар | +1 дан +3 гача | 90—95 |
Қовун | +10 дан +13 гача | 85—90 |
Тарвуз | +3 дан +4 гача | 80—85 |
Олма | +4 дан +5 гача | 95 |
Нок | +2 | 95 |
Узум | 0 дан —1 гача | 90—95 |
Данакли мевалар (олча, гилос, ўрик, олхўри, шафтоли) | 0 дан +1 гача | 80—95 |
Қалампир | +6 дан +7 гача | 80—95 |
Булғор қалампири | +10 дан +13 гача | 90—95 |
Сариқ, тўқ сариқ тусли цитрус мевалар | +2 дан +3 гача | 85—90 |
Мандарин, апельсин ва лимон | +2 дан +3 гача | 85—90 |
Пишган ананас | +8 дан +9 гача | 85—90 |
Пишган банан | +12 дан +14 гача | 90—95 |
78. Мевалар бузилишининг олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.
79. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда — сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда: карам — 0 дан — 2 °C гача, бодринг ва помидор — 1 дан +4 °C гача ҳароратда, совутиладиган хоналар бўлмаган тақдирда омборларда +12 °C дан ошмайдиган ҳароратда тунги вақтда мажбурий шамоллатишни қўллаган ҳолда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади.
80. Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан юқори бўлмаган қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.
81. Ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10 °C даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланади.
82. Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати — 8 — 10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.
83. Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.
84. Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади. Қайта ишлаш учун саралаш столлари, имкониятга қараб саралаш — калибрлаш машиналари билан жиҳозланган махсус хона ажратилади.
85. Дўконларда янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва сорти кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Дўконларда картошка ва мева-сабзавот товарлари полкаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совутиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилади, картошка ва мева-сабзавот товарларини электрон тижорат шаклида сотиш бундан мустасно.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда)
87. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули билан савдога тайёрланадиган товарлар дўконларда боғламланади, қадоқланади, овқат тайёрлаш учун тўплам қилиб қўйилади, ип ва полиэтилен тўрхалталарга, қопчаларга ва бошқа ўраш-жойлаш материалларига жойланади ҳамда маркаланади.
88. Тортиб сотиладиган картошка, мева-сабзавот товарларини оғирлиги харидорга кўринарли жойда кўрсатилган идишда тортишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган қўзиқорин амалдаги техник регламентлар ёки стандартларга мувофиқ фоиз нисбатларидаги шарбат, тузли ва сиркали сув билан бирга сотилади.
(89-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Бошқа тузланган ва сиркаланган мева-сабзавот товарларини сотишда суюқлик товар тортиб бўлингандан сўнг харидор илтимосига кўра қўшилади.
90. Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
92. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар билан чакана савдо белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) чакана савдо ҳуқуқи учун берадиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини мажбурий тарзда олган ҳолда амалга оширилади.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар — юридик шахслар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан чакана савдо қилиш учун бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олмасдан, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни чакана сотиш, аҳолидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган қимматбаҳо металлар парчаларини, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни лицензияда кўрсатилган манзил бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси айрим турдаги товарлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун йиғим объекти ҳисобланмайди.
93. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар, қайта ишланган, тозаланмаган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар фақат ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларнинг бўлимлари ҳамда секцияларида сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Савдо залида белгиланган тартибда метрология текширувидан ўтказилган, биринчи ёки иккинчи тоифа аниқликдаги (электрон ёки таҳлилий) тарозилар ва тошлар, узук ўлчагичлар, бармоқ ўлчагичлар мажбурий тартибда бўлиши шарт.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
95. Ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларнинг бўлимлари ҳамда секцияларида Ўзбекистон Республикасида белгиланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг пробалари тўғрисидаги ахборот, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни текшириш, таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгилайдиган норматив ҳужжатлардан кўчирмалар, асиллик даражаси тамғаларининг излари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари изларининг тасвири, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг чакана савдо ҳуқуқи учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, мазкур Қоидалар ва харидор учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўзга кўринадиган жойга осиб қўйилиши зарур.
Ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг чакана савдосини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (лицензияга эга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг пробалари тўғрисидаги ахборот, асиллик даражаси тамғаларининг излари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари изларининг тасвири, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун бериладиган лицензия, ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасининг коди ва харидорлар учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўзга кўринадиган жойга осиб қўйилиши зарур.
96. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар фақат уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қўйган асиллик даражаси тамғасининг белгиси ёки заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси излари мавжуд бўлсагина сотилади (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари учун).
Заргарлик ва бошқа буюмларга қўйилган асиллик даражасининг ишончлилиги учун уларни ишлаб чиқарувчиси жавобгар бўлади.
Чет элдан сотиш мақсадида келтирилган хорижда ишлаб чиқарилган буюмларда ҳам асиллик даражаси белгиси ва тамға, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғамасининг изи мажбурий тартибда қўйилиши шарт.
Гардишга солинмаган қимматбаҳо тошлар қирраланган шаклда, гардишга солинмаган ярим қимматбаҳо тошлар эса қайта ишланган шаклда сотилади.
Қирраланган олмос, зумрад, ёқут, лаъл, александритлар ҳар бир шундай тош ёки сотиладиган қимматбаҳо тошлар тўплами учун импорт қилувчининг сертификати бўлган тақдирдагина сотилади.
Сотилиши лозим бўлган қирраланган қимматбаҳо тошлар (0,3 каратдан ортиқ) алоҳида ўрамга эга бўлиши, шунингдек, гардишга солинган қимматбаҳо тош учун импорт қилувчининг сертификати бўлиши шарт.
97. Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқли бўлиши керак (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар улгуржи сотилганда, ҳар бир буюм учун алоҳида тамғаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди).
Қимматбаҳо тошлар хусусиятига эга бўлган сунъий материаллардан қўшимчалар сифатида фойдаланилганда, ёрлиқларда ушбу тош сунъий тайёрлангани ҳақидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур.
98. Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар савдо залига қўйилишидан аввал сотувдан олдин тайёргарликдан ўтиши зарур. Бу жараён буюмларни кўздан кечириш ва саралаш, давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ёки ишлаб чиқарувчи мустақил равишда қўйган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган буюмлар учун) ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасинининг изи, пломба ва ёрлиқларнинг сақлангани, ўлчамлари бўйича сараланганлигини текширишни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг расмий рўйхатдан ўтган шахсий тамғалари тўғрисидаги маълумотлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан эркин фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Сотувчи харидорга малакали ёрдам кўрсатиши ва қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни танлашда, яхши сақлашда зарур маслаҳат билан таъминлаши, харидорни сотувдаги мавжуд намуналар билан таништириши керак.
Харидорнинг хоҳишига кўра, сотувчи-ходим харидор танлаган қимматбаҳо тошлар ва металлардан ясалган заргарлик буюмларини дўкон иш кунининг охиригача бўлган муддатгача сақлаб туриш ҳуқуқига эга.
Сотувчи қўшимча товарлар сотишни ташкил этиши ва харидорга қўшимча комплекс хизматлар кўрсатиши мумкин (ўйма нақш солиш, олдиндан буюртма қабул қилиш, совғани етказиб бериш ва топшириш, чиройли қилиб ўраб жойлаш ва бошқа турдаги хизматлар).
Сотувчи харидорга сотиб олган товарни беришда унда давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ёки ишлаб чиқарувчи мустақил равишда қўйган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган буюмлар учун) ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасинининг изи, шунингдек, қиррали қимматбаҳо тошлар учун сертификатни текшириши ҳамда булар ҳақида харидорни хабардор қилади.
Сотувчи харидорнинг талабига биноан сотиб олинган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ўлчашда хатолиги 0,01 граммдан ошмайдиган тарозиларда унинг иштирокида ўлчайди.
Сотувчи харидорнинг талаби бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг расмий рўйхатдан ўтган шахсий тамғалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши шарт.
99. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди, уларда сотиб олунгунга қадар сотувчи томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар (зиракка тошлар, илгакларнинг, билакузукка шарнирли бирикмаларнинг бўш маҳкамлангани, ёриқлар, синган, тирналган жойлар, ғудурлар ва бошқа нуқсонлар) аниқланган, давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изининг заргарлик қотишмасининг ҳақиқий асиллик даражасига, буюм хусусиятининг пломбаланган ёрлиқ маълумотларига мос келмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Сотилган буюмлар, гардишга солинмаган қимматбаҳо тошлар ва қайта ишлов берилган ярим қимматбаҳо тошлар учун харидорга касса чеки берилади.
100. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларда сотувчи томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар аниқланган тақдирда, харидор уларни харид қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида харид нархи тегишлича қайта ҳисобланган ҳолда, шундай буюмларга ёки бошқа буюмларга алмаштириш ҳуқуқига эга ёки улардаги нуқсонлар текин бартараф этилиши ёхуд харид нархи мутаносиб равишда камайтирилиши керак.
Харидор, шунингдек, зарари қопланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳам ҳақли. Харидорнинг кўрсатиб ўтилган талаблари товар чеки нусхаси тақдим этилгандан кейингина кўриб чиқилади.
101. Алмаштириш ёки нуқсонларни текинга бартараф этиш муддати бузилган тақдирда, сотувчи «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жарима тўлаши шарт.
102. Сифатга оид нуқсонлар пайдо бўлиши сабаблари масаласида келишмовчиликлар келиб чиқса, сотувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмни харидордан қабул қилиб олишга ва уни мустақил экспертиза ўтказиш учун Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига юборишга мажбур, экспертизадан ўтказиш ишлари учун тўлов сотувчи томонидан тўланади.
Маҳсулот сифати бўйича эътирозлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига асосан асоссиз бўлган тақдирда, харидор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчининг харажатларини тўлиқ қоплайди.
103. Сотилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун харидордан нақд пуллар қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали қабул қилинади ҳамда албатта чек берилади.
104. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан воситачилик савдоси товарлар билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ фақат мазкур Қоидаларнинг 92-93-бандларида кўрсатилган ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг гувоҳномасига эга бўлган юридик шахслар томонидан савдо объектларида амалга оширилади.
105. Сотувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидаларини бузганлиги, заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш, шунингдек, кирим қилинмаган контрафакт маҳсулотларни сотганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
106. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг чакана, воситачилик ҳамда улгуржи савдоси билан шуғулланадиган юридик шахслар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, олинган ва сотилган заргарлик буюмларининг электрон реестрини юритиши шарт.
Мазкур банднинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига эга бўлган юридик шахслар аҳолидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари парчаларини, улардан тайёрланган буюмларни, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларининг бўлимлари, секцияларидаги махсус жиҳозланган пунктларда ташкил қилинган сотиб олиш пунктлари орқали (кейинги ўринларда сотиб олиш пунктларида деб аталади) харид қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Бунда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига эга юридик шахсларга:
олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи қимматбаҳо тошлар (паладий, иридий, родий, рутений ва осмий) ва улардан ясалган маданий-маиший буюмлар;
соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий);
ишлаб чиқариш учун мўлжалланган олтин, платина, паладий ва кумушдан ясалган буюмлар (перчинлар, платинали лаборатория шиша идишлари ва анжомлари — тигллар, косачалар, тигл қопқоқлари, электродлар, шпателлар, синов найчалари, термал конверторлар, платина ва платина родийли қотишмаларидан тайёрланган термоўзгартиргичлар ва бошқалар);
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1071. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган гувоҳномани олмасдан, фақат ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш шарти билан жисмоний шахслардан лицензияда кўрсатилган манзил бўйича (лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа манзилда бўлса — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган ҳолда) қуйидагиларни сотиб олиш ҳуқуқига эга:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, заргарлик буюмларининг парчалари ва улардан тайёрланган буюмлар;
соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий);
Олдинги таҳрирга қаранг.
1072. Нотариуснинг ижро хатларига эга бўлган ломбардлар, микромолия ташкилотлари ихтиёрида қоладиган заргарлик буюмлари, шунингдек, ушбу буюмлар парчалари заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ёки сотиб олиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига ёки аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга шартнома асосида сотилиши мумкин.
(1072-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон)
1073. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар (якка тартибдаги тадбиркорлар) заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияда кўрсатилган манзилда махсус шохобча очмасдан ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган гувоҳномасиз сотиб олишни амалга оширади.
1074. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари:
а) Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олмасдан, фақат лицензияда кўрсатилган манзил бўйича (лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа манзилда бўлса — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган ҳолда) юридик ва жисмоний шахслардан:
соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий), ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги буюмлар;
в) олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи субъектларга хизмат кўрсатиш учун сотиб олинадиган қимматбаҳо металлнинг сақланишини таъминлайдиган, шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 112-банди талабларига мувофиқ жиҳозланган сайёр пунктлар ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.
(1071 — 1074-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
108. Сотиб олиш пунктлари кўрсатиб ўтилган қимматли бойликлар ишончли сақланишини таъминлайдиган, шунингдек топширувчиларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларга эга бўлган махсус жиҳозланган биноларда жойлаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
109. Сотиб олиш пунктлари томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг харид қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, улардан тайёрланган буюмлар, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо сотувчиларга қайтарилмайди.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
112. Қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларнинг оғирлигини ўлчаш учун сотиб олиш пунктлари:
олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металларни ўлчаш учун I ёки II тоифадаги тарозиларга (электрон ёки таҳлилий) эга бўлиши зарур.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Харид қилиш пайтида буюмдан олиш мумкин бўлмаган ёки буюмдан олиш мақсадга мувофиқ бўлмаган барча қимматбаҳо тошлар каратомер бўйича 0,1 каратгача аниқликда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
114. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, заргарлик буюмлари парчалари, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни сотиб олиш билан боғлиқ барча операциялар қимматбаҳо буюмлар сотувчи иштирокида амалга оширилади (асиллик даражасини аниқлаш, ўлчаш, штифтлар, канифолни олиб ташлаш ва бошқалар).
(114-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(115-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
117. Сотиб олиш пунктлари орқали сотиб олинган ва келгусида сотишга яроқли бўлган, ушбу Қоидаларнинг 98-банди талабларига мос келадиган заргарлик буюмлари сотувга қўйилади.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1171. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ҳам аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ташкил этилган сотиб олиш пунктлари каби сотиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини мустақил белгилайди.
1172. Бошқа барча сотиб олиш пунктлари учун сотиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш бўйича мустақил ишлаб чиқилган ва ҳужжатлар билан расмийлаштирилган тартиб талаб этилади.
1173. Сотиб олиш пунктлари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қўядиган Ўзбекистон Республикасининг асиллик даражаси изи ёки ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасига ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиси томонидан мустақил равишда қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун) эга бўлмаган ва сотувга қўйилмайдиган буюмларини сотиб олганда, уларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ва аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга шартнома асосида сотиши мумкин.
1174. Контрафакт заргарлик буюмларининг ноқонуний айланиши, шунингдек, сотилишининг олдини олиш мақсадида сотиб олиш пунктларига Ўзбекистон Республикасининг асиллик даражаси изи ёки ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасига ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиси томонидан мустақил равишда қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун) эга бўлмаган сотиб олинган буюмларни Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш операцияларини амалга ошириш учун бериш тақиқланади.
(1171 — 1174-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси мавжудлиги, ҳисобга олиш ва пул операцияларини юритиш, шунингдек назорат-касса машиналари ва пластик карталардан тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминаллари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилиши бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан;
(118-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартномавий нархлар (тарифлар) шакллантирилиши ва қўлланилишининг тўғри иқтисодий асосланганлиги — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан;
(118-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(118-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
119. Сотувга фақат белгиланган мувофиқлик сертификатига эга бўлган (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлса) автомототранспорт воситалари (автомобиллар, мотоцикллар, тиркамалар, мамлакатимизда ва чет элда ишлаб чиқарилган рақамли агрегатлар) қўйилади.
(119-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(119-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 382-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/382/0612-сон)
Автомототранспорт воситаларини сотувчи дўконларнинг жойлашиши автомототранспорт воситаларини намойиш қилиш учун зарур савдо майдонлари ва сотиш учун тегишли шарт-шароитлар мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
(1191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 683-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 09/23/683/0968-сон)
120. Автомототранспорт воситалари савдо залига қўйилгунига қадар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган ишлар ҳажмига мувофиқ савдо олди тайёргарлигидан ўтиши керак. Бундай тайёргарлик сотувчи ёки сотувчи билан тузилган шартнома асосида бундай талабни бажарувчи корхона томонидан амалга оширилади. Сервис дафтарида ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда тайёргарлик ўтказилганлиги тўғрисида белги қайд этилади. Ҳужжатда бундай белгини қайд этмасдан автомототранспорт воситалари сотилиши мумкин эмас.
121. Сотувчи расмийлаштиришгача харидорга автомототранспорт воситасини сотишдан олдин тайёрлашга доир бажарилган ишларнинг сифатини, унинг бутланганлигини текшириш, шунингдек кафолат мажбуриятлари шартлари билан танишиш имконини бериши керак.
Чет элда ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасидан фойдаланишга доир амалий қўлланма давлат тилига қўшимча ҳақ ундирилмасдан таржима қилиниши керак.
122. Сотувчи автомототранспорт воситасини танлашда малакали ёрдам берилишини таъминлаши, харидорни ушбу воситаларнинг сотувда мавжуд бўлган русумлари ва моделлари билан таништириши керак.
Автомототранспорт воситалари савдо залида ёки сотиш қулай бўлган бошқа жойларда харидор уни эркин кўриб чиқадиган қилиб жойлаштирилиши керак.
Сотувчи қўшимча товарлар сотилишини ташкил этиши ва қўшимча ҳақ тўлаш эвазига харидорга комплекс хизматлар (автомобилга қўшимча аксессуарлар, қурилмалар ва механизмлар ўрнатиш, автомобилларни сақлаш, ёнилғи қуйиш ва бошқалар) кўрсатиши мумкин.
123. Сотилган автомототранспорт воситаси учун сотувчи харидорга қуйидагиларни бериши керак: сервис дафтарчаси, фойдаланиш бўйича амалий қўлланма, пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи товар (касса) чеки ёки бошқа ҳужжат, автомототранспорт воситаси комплексига кирувчи анжомлар тўплами, агар бундай тўплам ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счёт.
ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган техник ҳужжатлар (баёни), товар (касса) чеки ёки пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счёт.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автомототранспорт воситаларини сотувчи корхоналарни белгиланган тартибда тегишли ҳимояланганлик даражасига эга бўлган маълумотнома-счёт бланкалари билан таъминлайди ва уларнинг сарфланишини назорат қилади.
124. Ҳақи тўланган автомототранспорт воситасини олиш харидор томонидан рад этилган тақдирда тўланган сумма унга қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади.
125. Автомототранспорт воситасига ишлаб чиқарувчининг кафолатномаси норматив-техник ҳужжатларда белгиланган муддат давомида ёки муайян километр юрилиши мобайнида амал қилади.
126. Фойдаланишнинг кафолат муддати даврида сотилган автомототранспорт воситаларида сотувчи томонидан қайд этилмаган камчиликлар ва ишлаб чиқаришдаги яширин нуқсонлари аниқланган тақдирда автомототранспорт воситаси эгасининг танлови бўйича шунга ўхшаш русумдаги янги автомототранспорт воситаси билан ёки харид нархи тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда бошқа русумдаги автомототранспорт воситаси билан алмаштирилиши, ёхуд улардаги камчиликлар текин бартараф этилиши ёки уларни бартараф этиш харажатлари тўланиши, ёхуд харид нархи тегишлича камайтирилиши керак (автомобиллар бундан мустасно).
Кафолат муддати мобайнида автомобилларни алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра (ушбу Қоидаларнинг 130-бандига мувофиқ) амалга оширилади. Автомототранспорт эгаси, шунингдек зарарлар тўланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (автомобиллар бундан мустасно). Кўрсатиб ўтилган талаблар автомототранспорт воситасини сотувчига қўйилади.
Истисно ҳолларда (сотувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда) камчиликларни текин бартараф этиш ёки бартараф этиш бўйича ўз харажатларини қоплаш, бошқа автомототранспорт воситасига алмаштириш тўғрисидаги талаб автомототранспорт воситаси эгаси томонидан товарни ишлаб чиқарувчига берилиши мумкин. Автомототранспорт воситаси эгаси ушбу талабларни қўйиш ўрнига носоз автомототранспорт воситасини ишлаб чиқарувчига қайтаришга ҳамда унинг учун тўланган сумма қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Сотувчи, ишлаб чиқарувчи аниқланган камчиликлар бўйича автомототранспорт воситаси эгасининг талабларини қондириш борасида уларнинг функциясини бажаришга вакил қилинган корхоналар ташкил этишлари, шунингдек ушбу мақсадларда бошқа корхоналар билан (кейинги ўринларда матнда «уларнинг функцияларини бажарувчи корхоналар» деб юритилади) шартномалар тузишлари мумкин.
Сотувчи, тайёрловчи (уларнинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан автомототранспорт воситаси эгасининг шахсий аризаси рўйхатдан ўтказилган кун ушбу бандда санаб ўтилган талаблар қўйиладиган муддат бошланадиган кун ҳисобланади.
127. Автомототранспортда аниқланган камчиликларни бартараф этиш қуйидаги (республика ташқарисидан келтириладиган зарур эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни келтириш талаб қилинадиган вақтни ҳисобга олмасдан, бироқ уч ойдан ортиқ бўлмаган) муддатларда амалга оширилади:
кўпи билан 10 кун — автомототранспорт воситаси эгаси томонидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли талаб берилган пайтдан бошлаб ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан;
кўпи билан 20 кун — камчиликларни бартараф этиш тўғрисида автомототранспорт воситаси эгаси томонидан тегишли талаб берилган пайтдан бошлаб савдо корхонаси (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан.
128. Автомототранспорт воситасидаги камчиликлар бартараф этилган тақдирда ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган кафолат муддати транспорт воситасидан фойдаланилмаган вақтга узайтирилади. Кўрсатиб ўтилган вақт автомототранспорт эгасининг камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилган кундан бошлаб ҳисобланади ва автомототранспорт воситаси тузатилгандан кейин олинган пайтдан бошлаб тамом бўлади.
129. Нуқсонлари бўлган автомототранспорт воситасини сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан алмаштириш етти кун муддатда (агар алмаштириш тўғрисида талаб берилган пайтда шунга ўхшаш автомототранспорт воситаси бор бўлса), сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомототранспорт воситаси эгаси томонидан талаб берилган кундан бошлаб 20 кун ичида амалга оширилади. Автомобилларни алмаштириш муддатлари мазкур Қоидаларнинг 127-бандига мувофиқ эксперт комиссияси қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади.
Шунга ўхшаш автомототранспорт воситаси мавжуд бўлмаганда автомототранспорт воситаси эгасининг нуқсонли автомототранспорт воситасини алмаштириш тўғрисидаги талаби эътироз берилган пайтдан бошлаб бир ой ичида қондирилиши керак.
Автомототранспорт воситасини алмаштиришда кафолат муддати автомототранспорт воситаси эгасига берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
130. Камчиликлар (носозликлар) пайдо бўлиши масаласида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) автомототранспорт воситаси эгаси мурожаат қилган жой бўйича эксперт комиссияси ташкил этади. Комиссия таркибига тайёрловчининг, сотувчининг (унинг функцияларини бажарувчи корхонанинг) вакили ва автомототранспорт эгасининг хоҳиши бўйича истеъмолчилар жамоатчилик ташкилоти вакили ёки бошқа шахс киради. Автомототранспорт воситаси эгаси экспертиза ўтказилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадир.
а) агар автомототранспорт эгаси томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш бўйича завод йўриқномаси талабларига риоя этмаслик, шу жумладан йўриқномада кўрсатилган фойдаланиш материалларини қўллаш бўйича талабларга риоя этмаслик;
б) автомототранспорт воситаси авария натижасида шикастланиши, агар авария автомототранспорт воситасининг техник носозлиги натижасида юз бермаса;
в) агар узеллар ва агрегатлар автомототранспорт воситаси эгаси томонидан автомототранспорт воситасини кафолатли тузатиш пунктига ёки завод вакилига жойида кўрсатмасдан қисмларга ажратилиши ёки тузатилиши;
г) автомототранспорт эгаси томонидан автомототранспорт воситаси конструкциясига ўзгартиришлар киритилиши, конструкцияси автомототранспорт воситасини тайёрловчи завод билан келишилган қўл билан бошқариш деталлари намунавий комплектларини мустақил ўрнатишдан ташқари;
д) агар автомототранспорт воситаси эгаси томонидан ўз ташаббуси билан ёки ўз кучи билан стандарт узеллар ва деталлар қисмларга ажратилиши ва норматив-техник ҳужжатларда назарда тутилмаган бошқа узеллар ва деталлар монтаж қилиниши;
е) ишлаб чиқарувчи заводнинг розилигисиз автомототранспорт воситасидан пойгаларда ёки мусобақаларда фойдаланиш натижасида;
ж) носозликлар автомототранспорт воситаси эгасининг эҳтиётсизлиги (совуққонлиги), нуқсонлар келиб чиқишининг олдини олиш учун зарур хатти-ҳаракатлар кўрмаганлиги оқибатида келиб чиққан дейиш учун етарлича асос бўлган бошқа ҳолларда автомототранспорт воситаси эгасининг талабини кўриб чиқмаслиги мумкин.
Мазкур бандда санаб ўтилган сабаблар туфайли пайдо бўлган камчиликларни бартараф этиш умумий асосларда амалга оширилади.
131. Автомототранспорт воситаларини тузатиш, нархини пасайтириш, алмаштириш учун келтириш ва уларни харидорга қайтариш сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан текин амалга оширилади.
Ушбу мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) товарни келтириш ва қайтариш билан боғлиқ зарур харажатларни автомототранспорт воситаси эгасига тўлашга мажбурдир.
132. Экспертиза ўтказиш, автомототранспорт воситасини тузатиш, нархини пасайтириш, алмаштириш учун келтириш ва қайтариш билан боғлиқ харажатларни, агар камчиликлар автомототранспорт эгасининг айби туфайли ёки енгиб бўлмайдиган куч оқибатида келиб чиққанлиги исбот қилинмаган бўлса, сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) тўлайди.
133. Мазкур Қоидаларнинг 127 ва 129-бандларида кўрсатилган муддатлар вақти ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) автомототранспорт воситаси эгасига автомототранспорт воситаси қийматининг бир фоизи миқдорида неустойка тўлайди.
134. Носоз автомототранспорт воситаси ана шундай русумдаги автомототранспорт воситасига, бироқ ўзгартирилган нарх билан алмаштирилганда қиймати қайта ҳисобланмайди, нарх ошган тақдирда бошқа моделга алмаштиришда қийматни қайта ҳисоблаш алмаштириш кунида амалда бўлган нархдан келиб чиқиб амалга оширилади.
Носоз автомототранспорт воситаси қайтарилганда ва шу муносабат билан олди-сотди шартномаси бекор қилинганда автомототранспорт воситаси эгаси билан ҳисоб-китоблар нарх ошган тақдирда — тегишли талаб қўйилган кунда ушбу транспорт воситасининг қийматидан келиб чиқиб, нарх пасайган тақдирда эса — харид кунидаги қийматдан келиб чиқиб амалга оширилади.
135. Кафолат муддати тамом бўлган автомототранспорт воситасининг камчиликларини бартараф этиш «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
136. Воситачилик савдоси якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
137. Воситачалик савдосида ҳисоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
139. Комитент (товарни топширувчи)да, агар олди-сотди шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товар сотилган (берилган) пайтгача комиссионер (сотувчи) томонидан воситачилик савдосига қабул қилинган товарга мулк эгаси ҳуқуқи сақланиб қолади.
Комиссионер воситачилик савдосига қабул қилинган товарнинг йўқолиши ва шикастланганлиги учун комитент олдида тўлиқ жавоб беради. Комитентга етказилган зарар миқдори ва уни қоплаш тартиби томонларнинг келишувига кўра аниқланади.
140. Товарларни воситачилик савдосига қабул қилиб олиш комиссионер ва комитент томонидан имзоланадиган воситачилик битими (воситачилик шартномаси, квитанция, юк хати ва бошқа турлари) тузиш йўли билан расмийлаштирилади. Воситачилик битимида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
томонларнинг (манзили, ҳисоб-китоб рақами, телефони), комиссионернинг номи ва реквизитлари, паспортига оид маълумотлар ва комитентнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатдаги маълумотлар;
товарнинг ҳолатини тавсифловчи маълумотлар: янги, фойдаланилган, эскириш даражаси, асосий товар белгилари, товарнинг нуқсонлари;
агар томонларнинг келишувига кўра ушбу харажатлар қопланиши керак бўлса, воситачилик савдосига қабул қилинган товар сақланганлиги учун комиссионернинг харажатларини тўлаш миқдори.
Томонларнинг келишувига кўра воситачилик битимига қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча шартлар киритилиши мумкин.
Агар воситачилик савдосига бир нечта товар топширилса, уларнинг номлари ва нархлари воситачилик битимининг ажралмас қисми ҳисобланган товарлар рўйхатида кўрсатилиши мумкин.
Воситачилик битими икки нусхада тузилади: биринчи нусхаси комитентга топширилади, иккинчи нусхаси комиссионерда қолади.
141. Унга нисбатан товарнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги, яроқлилик муддатлари ёки хизмат кўрсатиш муддатлари тасдиқланиши тўғрисида ахборот тақдим этилиши керак бўлган товар фақат ана шундай ахборот мавжуд бўлган тақдирда воситачилик савдосига қабул қилинади ва сотилади.
142. Воситачилик савдосига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида чакана савдода сотиш тақиқланган товарлардан бошқа барча товарлар қабул қилинади.
Мазкур Қоидаларнинг 15-бандида санаб ўтилган товарлар воситачилик савдосига фақат мазкур бандда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.
143. Антиквариат буюмларини воситачилик савдосига қабул қилиб олиш ва сотиш мазкур Қоидаларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг антиквариат буюмларини сотиш тартибини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
144. Озиқ-овқат товарлари билан воситачилик савдоси мазкур Қоидаларнинг 49-банди талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
145. Қайтарилмайдиган ёки бошқа ўлчам, шакл, габарит, модель, ранг ёки комплектациядаги ана шундай товарга алмаштирилмайдиган товарлар; профилактикага ва касалликларни уй шароитида даволашга мўлжалланган товарлар; шахсий гигиена буюмлари, пардоз-андоз товарлари, тикув ва трикотаж ич кийимлари, пайпоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ишлатилган полимер материаллардан ясалган, шу жумладан бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар ва материаллар, фойдаланилган буюмлар ва материаллар, маиший кимё товарлари, дори воситалари воситачилик савдосига қабул қилинмайди.
(145-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
LexUZ шарҳи
145-бандга киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.
146. Воситачилик савдосига қабул қилинадиган товарларнинг нархи ва комиссионернинг тақдирлаш пули комитент билан комиссионер ўртасидаги ўзаро аҳдлашувга кўра белгиланади, бу воситачилик битимида қайд этилади (ёзиб қўйилади) ва ҳар иккала томоннинг имзолари билан тасдиқланади.
147. Муайян вақт мобайнида сотилмаган товарни қайта баҳолаш воситачилик битими шартларидан келиб чиқиб комиссионер томонидан амалга оширилади, унга мазкур ҳужжатларни имзолаш чоғида комитент розилик билдиради. Товарларни қайта баҳолаш комитентни чақирмасдан амалга оширилиши мумкин, комитентнинг воситачилик битимидаги имзоси билан унинг бу шартларга розилиги тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
148. Сотилган товар пули комитент — жисмоний шахсга комиссионер томонидан берилган воситачилик битими ва фуқаролик паспорти тақдим этилган ҳолда, харажат-касса ордери ёки банк ўтказмаси тўланади.
(148-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
149. Сотилган товар учун пул тўлаш, шунингдек сотилмаган товарни қайтариш комиссионер томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва воситачилик шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач комитент томонидан вакил қилинган шахсга берилиши мумкин.
150. Давлат даромадига ўтиши керак бўлган эгасиз мол-мулк мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган мол-мулк ва хазинани ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
151. Фойдаланилган товарлар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда сотилиши керак бўлган товарлар (давлат даромадига ўтиши керак бўлган мол-мулк, мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган мулк; эгасиз мол-мулк; судларнинг ҳукмлари ва қарорларини ижро этиш юзасидан етказилган зарарни қоплаш учун фуқаролардан олиб қўйилган мол-мулк; ва ҳоказолар) фақат бундай воситачилик савдосини амалга оширувчи ихтисослаштирилган савдо объектлари орқали сотилади.
152. Кафолат муддати тамом бўлмаган фойдаланилган товарларни сотишда харидорга комитентдан олинган кафолат талони, паспорт, сервис дафтарчаси ёки кафолатнинг қолган муддатидан сотувчининг фойдаланиши ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилади.
153. Воситачилик савдосини амалга оширувчи ихтисослаштирилган савдо объектларидан сотиб олинган фойдаланилган товарлар харидорлардан қайтариб олинмайди, товарларни сотиш учун қабул қилишда аниқланмаган нуқсони бўлган товарлар, ва агар улар харид қилингандан кейин 2 иш кунидан кечикмай қайтарилса бундан мустасно. Қабул қилиб олиш пайтида аниқланмаган нуқсони бўлган товарларни қайтаришда улар сақланганлиги учун тўлов ундирилмайди.
154. Сотиш учун қабул қилиб олиш пайтида аниқланмаган ва харидорга сотиш (бериш)гача аниқланган яширин нуқсони бўлган янги товарлар сотишдан олиб қўйилиши ва, агар нуқсонлар комиссионернинг айби билан пайдо бўлганлиги исбот қилинмаса, товарлар сақланганлиги учун комиссионернинг харажатларига ҳақ тўланмасдан комитентга қайтарилиши керак.
155. Комитент комиссионерга берилган топшириқни бекор қилиб исталган пайтда воситачилик битимини бажаришни рад этишга ҳақлидир. Комиссионер топшириқ бекор қилинганлиги туфайли келиб чиққан зарарлар қопланишини талаб қилишга ҳақлидир. Комитент воситачилик шартномасида белгиланган муддатда, агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, дарҳол ўзининг комиссионернинг ихтиёридаги мулкини тасарруф қилиши керак. Агар комитент ушбу мажбуриятни бажармаса, комиссионер товарни комитентнинг ҳисобидан сақлаш учун топширишга ёхуд уни комитент учун қулайроқ нархда сотишга ҳақлидир.
156. Комитентнинг воситачилик шартномасини зарур даражада бажармаслик билан боғлиқ бўлган талаблари комиссионерга, агар томонларнинг битишувида ўзгача муддат белгиланмаган бўлса, сотилган товар учун комитентга пул тўланган ёхуд сотилмаган товар унга қайтарилмаган кундан бошлаб 30 кун мобайнида берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1561. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг (кейинги ўринларда товар деб аталади) воситачилик савдоси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
1562. Воситачиликка қабул қилинадиган товарда Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг тамға изи ёки ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун) бўлиши шарт.
1563. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган антиквар буюмларни воситачиликка қабул қилиш ва сотиш, Ўзбекистон Республикасининг антиквар буюмларини сотиш тартибини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига асосан амалга оширилади.
Воситачиликка қабул қилинадиган товарнинг қиймати ва комиссионер мукофоти ўзаро келишув бўйича белгиланади.
(X1 бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
157. Тўқимачилик товарлари (газламалар ва ногазлама материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар), трикотаж буюмлар, тикув товарлари (кийим-кечак, ички кийимлар, бош кийимлар), мўйнадан тайёрланган буюмлар ва пойабзал савдо залига қўйилгунгача савдо олди тайёргарлигидан ўтиши керак. Савдо олди тайёргарлиги қуйидагиларни ўз ичига олади: товарни ўровдан олиш, сортларга ажратиш ва кўздан кечириш; товарнинг сифатини (ташқи белгиларига кўра) ҳамда товар ва уни тайёрловчи тўғрисида зарур маълумотлар борлигини текшириш; зарурат бўлганда буюмларни тозалаш ва дазмоллаш ҳамда майда тузатиш.
158. Сотувга тавсия этилаётган товарлар турлари, моделлари, ўлчамлари, бўйига кўра гуруҳларга ажратилиши ва савдо залига қўйилиши керак. Савдо хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда савдо залида харидорга танлаш ва ўзига керакли товарни харид қилиш имконини берувчи сотиш учун тавсия қилинаётган товарларнинг намуналари қўйилиши керак.
Эркаклар, аёллар ва болаларга мўлжалланган трикотаж, тикув буюмлари, мўйнали товарлар ва пойабзал савдо залида алоҳида жойлаштирилиши керак.
Газламалар турларига ва улар тайёрланган толанинг хилига кўра, мўйнали товарлар мўйнанинг турига кўра гуруҳларга ажратилади.
Газламанинг ҳар бир намунасига шунингдек у тайёрланган толанинг фоиз миқдори тўғрисидаги, мўйнадан ясалган буюмларга эса мўйнанинг тури тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши керак.
159. Товарлар ўз номи, артикули, нархи, ўлчами (кийим-кечак, ички кийимлар ва бошқа тикув буюмлари, пойабзал, бош кийимлар учун) ва бўйи (кийим-кечак ва ички кийимлар учун) кўрсатилган ҳолда ёрлиқларга эга бўлиши керак.
160. Сотувчи харидорга тикув, устки трикотаж буюмлар, бош кийимлар, мўйнали товарлар ва пойабзални кийиб кўриш учун шароитлар яратиши керак. Ушбу мақсадда савдо заллари банкетка ёки скамейкалар, қўйгичлар ўрнатилган, кийим кийиб кўриладиган ойнали хоналар билан жиҳозланиши керак.
161. Харидорга сотишда жун газламалар, ватин ва бошқа оғир, ҳажмли газламаларни кийиб кўриш пештахта (стол) эркин ҳолатда йиғилмасдан турган газламага қаттиқ стандарт метрни қўйиш йўли билан амалга оширилади. Нозик ва енгил газламалар хонтахтадан газламани метрга тортмасдан эркин қўйиш йўли билан қаттиқ стандарт метрда ўлчанади. Газламанинг барча турларини ўлчаш, жун газламалар ва трикотаж полотнолардан ташқари, шунингдек бир томонига тамғали металл ўлчов лентаси монтаж қилинган пештахта (стол)га газламани қўйиш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Харидга қирқилган газламани қўшиш, шунингдек газламани, агар безаги бузилган бўлса ва тамға тескари томонга қўйилмаган бўлса, парчаларини фабрика ёрлиғи ва тамға (хазли учлар) билан сотиш тақиқланади.
162. Сотувни амалга ошираётган шахс газлама, кийим-кечак, мўйнали товарлар ва пойабзални сотишда харидорнинг иштирокида товарнинг сифатини (сиртдан кўздан кечириш йўли билан), ўлчам (сони)нинг аниқлигини, харид қиймати тўғри ҳисоблаб чиқилганлигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
163. Газлама, кийим-кечак, мўйнали товарлар ва пойабзал харидорга ўралганлиги учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўралган ҳолда берилади (алоҳида полимер плёнкали пакетларга ўраш (жойлаш) бундан мустасно).
(163-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон)
164. Товар билан биргаликда харидорга товар чеки берилади, унда товар ва сотувчининг номи, сотилган сана, товарнинг артикули, сорти ва нархи кўрсатилади, шунингдек сотувни бевосита амалга оширилган шахснинг имзоси қўйилади.
165. Маиший радиоэлектрон аппаратлар, алоқа воситалари, ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва киноаппаратлар, соатлар, мусиқа товарлари, маиший электр приборлари, машина ва жиҳозлар, техник жиҳатдан мураккаб бошқа маиший товарлар савдо залига ёки харидни бериш жойига чиқарилгунга қадар савдоолди тайёргарлигидан ўтиши керак, у товарни очиш, завод мойларини, чангларни, қириндиларни тозалаш; товарни кўздан кечириш; буюмнинг бутлигини, сифатини текшириш, товар ва унинг тайёрловчиси, зарурат бўлганда буюмни йиғиш ва созлаш тўғрисидаги зарур маълумотлар мавжудлигини текширишларни ўз ичига олади.
166. Сотувга қўйилган товарлар намуналари савдо залига жойлаштирилиши, уларда товарнинг номи, маркаси, модели, артикули, нархи кўрсатилган ёрлиқлари, шунингдек унинг асосий техник тавсифлари ёзилган қисқача аннотация бўлиши керак.
167. Харидорнинг талабига кўра у товарларнинг тузилиши ва ишлаши билан таништирилиши, товарлар йиғилган, техник жиҳатдан соз ҳолатда намойиш қилиниши керак. Ишлатиш учун махсус жиҳозни талаб қилмайдиган товарлар ишлаётган ҳолатда намойиш қилинади.
168. Сотувчи харидор иштирокида товарнинг сифатини, унинг бутлигини, унга тааллуқли ҳужжатларнинг мавжудлигини, нархининг тўғрилигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1681. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган, маиший электр приборларга илова қилинадиган техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш ва сотиш учун сақлаш тақиқланади.
(1681-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 сентябрдаги 276-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 509-модда)
169. Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарларни харидорга бериш чоғида айни бир вақтда товарни тайёрловчи томонидан қўйилган буюмлар ва ҳужжатлар комплекти (сотиш санаси ва жойи кўрсатилган техник асбоб ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат, ишлатиш бўйича йўриқнома ва бошқа ҳужжатлар) ҳам берилади. Чет элда ишлаб чиқарилган товарларнинг ишлатиш бўйича йўриқномаси ва бошқа ҳужжатлари харидорга давлат тилида тақдим этилади. Бунда уларнинг таржимаси учун харажат харидорлардан ундирилмайди. Харидорга товар билан бирга ушбу Қоидаларнинг 164-бандида кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлган товар чеки ҳам берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
170. Сотувчи ёки сотувчи функциясини бажарувчи ташкилот улар билан шартнома бўйича техник жиҳатдан мураккаб бўлган, техник регламентлар ёки стандартлар ёки товарга илова қилинган ҳужжатлар (техник паспорт, ишлатиш бўйича йўриқнома) талабларга мувофиқ товарни харидор томонидан мустақил равишда йиғиш ва (ёки) ишлатишга йўл қўйилмайдиган товарларни харидорнинг уйида йиғиши ва (ёки) ўрнатиши (ишлатиши) шарт.
(170-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Кўрсатиб ўтилган ишларни бажарувчи ташкилотлар тўғрисида маълумотларни сотувчи товарларни сотиш чоғида харидорга маълум қилиши шарт.
Агар товарни йиғиш ва (ёки) ўрнатиш қиймати унинг нархига киритилган бўлса, у ҳолда мазкур ишлар сотувчи ёки тегишли ташкилот томонидан бепул бажарилиши керак.
171. Атторлик-пардоз товарлари тўғрисидаги маълумотларда ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, муайян товар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг мақсадда ишлатилиши, буюм таркибига кирувчи ингредиентлар, таъсири ва самараси, қўлланиш учун чеклашлар (ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолатлар), қўлланиш усуллари ва шартлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
172. Атторлик-пардоз товарлари савдо залига қўйилгунгача очилади ва кўрикдан ўтказилади, ҳар қайси товарнинг (ташқи белгилари бўйича) сифати ҳамда унинг тўғрисидаги зарур маълумотлар мавжудлиги текширилади.
173. Харидорга атирлар, одеколонлар, пардоз сувининг ҳиди билан танишиш имконияти, бунинг учун хушбуй суюқлик шимдирилган лакмус қоғозчалари, товарларни тайёрловчилар томонидан бериладиган ҳидлаш учун намуналар, шунингдек сотувга қўйилган товарларнинг бошқа хоссалари ва тавсифлари билан танишиш имконияти яратилади.
174. Товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак. Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.
175. Сотувга қўйиладиган ҳайвон ва ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларда ушбу қоидаларнинг 14-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, улар турининг номи, сақлаш ва кўпайтириш хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак. Сотувчи, шунингдек қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши керак:
ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни қидириб топишга (тайёрлашга) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган рухсатнома (лицензия) тартиб рақами ва санаси;
ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг муайян турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган рухсатноманинг тартиб рақами ва санаси;
сотувга қўйиладиган ёввойи ҳайвон унинг бир қисми ҳисобланадиган зоология коллекциясига, давлат ҳисобига қўйилган зоология коллекциялари реестрига киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган гувоҳноманинг тартиб рақами ва санаси (ноэркин ҳолда кўпайтирилган ва зоология коллекциясининг бир қисми ҳисобланадиган ёввойи ҳайвонлар учун).
Олдинги таҳрирга қаранг.
176. Сотувга мўлжалланган ҳайвонлар техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган шароитларда, ҳайвонларга мурувватли муносабатда бўлишнинг умумий қабул қилинган нормаларига мувофиқ равишда сақланиши керак.
(176-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
177. Товар билан биргаликда харидорга сотишни бевосита амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган товар чеки берилади, унда ҳайвон ёки ўсимликлар турининг номи ва сони, сотувчининг номи, сотиш санаси, нархи; ушбу Қоидаларнинг 190-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг тартиб рақами ва санаси тўғрисидаги маълумотлар (ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликни сотишда); Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳайвоннинг соғлигини тасдиқловчи ветеринария гувоҳномаси (ветеринария маълумотномаси) кўрсатилади.
(177-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
178. Маиший кимё товарлари (хоналар, мебель, идишлар, маиший анжомлар ва уй-рўзғор буюмлари, ички кийимлар, кийим-кечаклар, пойафзал, автомобилларни ювиш, тозалаш воситалари ва бошқа воситалар; елимлар, лаклар, бўёқлар ва бошқа лак-бўёқ маҳсулотлари; дезинфекциялаш воситалари ва маиший шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган маиший хашаротлар ва кемирувчиларга қарши курашиш воситалари; маиший шароитларда таъмирлаш ва пардозлаш ишлари учун мўлжалланган кимёвий моддалар, уларнинг бирикмалари ва улардан тайёрланган буюмлар ҳамда шунга ўхшаш бошқа товарлар) тўғрисидаги маълумотларда ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар бўлиши керак:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг санаси ва тартиб рақами (дезинфекцияловчи воситалар, маиший ҳашаротлар ва кемирувчиларга қарши курашиш воситалари учун);
техник гувоҳноманинг санаси ва тартиб рақами (қурилишда қўлланиш учун яроқлилигини тасдиқлаш бўйича мажбурий талаблар белгиланган товарлар учун);
179. Маиший кимё товарлари савдо залига қўйилгунгача (сотиш жойига жойлаштирилгунгача) савдоолди тайёрланишидан ўтиши керак, у ташиш идишидан бўшатиш, товарни сортларга ажратиш, идишининг бутлигини (шу жумладан аэрозоль идишнинг ишлашини) ва товар сифатини (ташқи белгилари бўйича), товар ва унинг тайёрловчиси тўғрисидаги зарур маълумотларнинг, товарларни қўлланиш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлигини, нархларининг тўғрилигини текширишдан иборат бўлади.
180. Сотувга қўйилган маиший кимё товарлари уларни танлашнинг қулайлигини таъминлаш учун буюмнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигига кўра турларга ажратилган бўлиши керак.
181. Аэрозоль идишдаги маиший кимё товарларини харидорга беришда савдо биносида идишнинг ишлашини текшириш амалга оширилмайди.
182. Пестицидларни (ўсимликларнинг зараркунандалари ва касалликларига, бегона ўтларга, сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари зараркунандаларига, маиший зараркунандаларга ва ҳайвонларнинг ташқи зараркунандаларига қарши курашиш учун шахсий ёрдамчи хўжаликларда фойдаланиладиган кимёвий ёки биологик препаратларни, шунингдек ўсимликларнинг ўсишини тартибга солиш, йиғим-теримдан олдин баргларни тўктириш, ўсимликларни ўриш-йиғишдан олдин қуритиш учун фойдаланиладиган кимёвий ёки биологик препаратларни) ҳамда агрохимикатларни (шахсий ёрдамчи хўжаликларда фойдаланиладиган ўғитлар, шу жумладан тупроқ грунтлари, кимёвий мелиорантлар ва озуқа қўшимчаларини) сотиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ва ушбу Қоидаларда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
183. Пестицидлар ва агрохимикатлар тўғрисидаги маълумотларда ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган пестицид ёки агрохимикатни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасининг тартиб рақами ва санаси, унинг хавфлилик класси, таъсирчан модда концентрацияси, нетто массаси ёки ҳажми, тайёрланган санаси, заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак.
184. Пестицидлар ва агрохимикатлар савдо залига қўйилгунгача савдоолди тайёрлашдан ўтиши керак, у товарни очиш ва идишининг сифатини текшириш; сортларга ажратиш; зарур маълумотлар, қўлланиш бўйича йўриқномалар мавжудлигини, нархларининг тўғрилигини текширишдан иборат бўлади.
185. Савдо залида пестицидлар ва агрохимикатлар ишлатилиш мақсади (ўсимликларни ҳимоя қилиш учун инсектицидлар, ҳайвонларни ҳимоя қилиш учун инсектицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, родентицидлар, минерал ўғитлар, органик ўғитлар, тупроқ грунтлари, мелиорантлар, озуқа қўшимчалари) бўйича гуруҳларга ажратилиши керак.
Сотувчи пестицидлар ва агрохимикатларни сақлашда, савдо залига жойлаштиришда ва сотишда хавфсизликнинг мажбурий талабларига риоя қилинишини таъминлаши шарт.
186. Пестицидлар ва агрохимикатларни сотиш фақат тайёрловчининг идишида ва қўлланиш бўйича йўриқнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XVII бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
LexUZ шарҳи
XVII бўлим номига киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
187. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(187-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
LexUZ шарҳи
187-бандга киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1871. Тармоқли ташкилот томонидан товарларни сотувчи агентлар орқали сотиш улар ўртасида тузиладиган шартнома (олди-сотди, воситачилик, топшириқ ва бошқалар) асосида нақд бўлмаган ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади. Бунда тармоқли ташкилот улгуржи савдо қилиш учун лицензияга эга бўлиши керак.
Тармоқли маркетинг йўли билан чакана савдо қилиш сотувчи агентлар томонидан турғун савдо шохобчаларида амалга оширилади.
1872. Сотувчи агентлар турғун савдо шохобчаларидан ташқарида уйга буюртмалар қабул қилиш, муассасалар, ташкилотлар, корхоналарда, транспорт ёки кўчада савдо қилиш орқали потенциал харидорлар билан ишлайдилар. Сотувчи агентлар товарларни харид қилишга қизиқмайдиган истеъмолчиларга товарларни зўрлаб тиқиштирмасликлари, шунингдек уларнинг биринчи талаби билан товарларни таклиф қилишни тўхтатишлари керак.
1873. Сотувчи агентлар томонидан буюртмалар бевосита мулоқот қилиш асосида харидорларнинг товарнинг у ёки бу турини харид қилиши учун қабул қилинади.
сотиладиган товарнинг номи, нархи, миқдори ва умумий қиймати, шунингдек қўшимча хизматлар кўрсатилса, кўрсатиладиган қўшимча хизматлар қиймати;
1874. Сотувчи агент товарларни таклиф қилишда уларни ишлаб чиқарувчилар, келиб чиқиш мамлакатлари, сифат тавсифлари, бирор-бир чеклашлар бор-йўқлиги ва бўлиши мумкин бўлган қўшимча тўловлар тўғрисидаги маълумотларни потенциал харидорга тўлиқ маълум қилишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1875. Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали биоактив қўшимчалар, дори воситалари ва тиббий буюмларни тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали сотиш тақиқланади.
(1875-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
LexUZ шарҳи
1875-банднинг биринчи хатбошисига киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.
хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали тармоқли маркетинг воситасида импорт товарларни олиб келиш ва сотишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1876. Сотувчи агентларнинг истеъмолчилардан тўловларни қабул қилиши фақат фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан ва тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларида амалга оширилади.
(1876-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Тармоқли ташкилотлар ва (ёки) уларнинг сотувчи агентлари томонидан товарларни сотишдан олинган барча нақд пул тушумлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкка инкассация қилиниши (топширилиши) керак.
сотиб олинган товарлар сотувчи агент томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат нақд бўлмаган ҳисоб-китоб бўйича сотилишига;
сотувчи агентлар билан тузилган шартномалар асосида тармоқли маркетингни амалга ошириш учун сотувчи агентларни жалб этишга;
сотувчи агентларга тармоқли ташкилотнинг товарлари улар томонидан сотилиши ҳуқуқидан далолат берувчи гувоҳнома, сотиладиган товарларнинг зарур сертификатлари ва юкхатлари нусхаларини беришга;
сотилмаган товарларни олдин улар учун қабул қилинган пул маблағларини қайтарган ҳолда сотувчи агентлардан сўзсиз қайтариб олишга мажбурдир.
18 ёшга тўлмаган шахсларни ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини сотувчи агентлар сифатида жалб этиш тақиқланади.
шартнома тузиш учун сотувчи агент сотиб олиши керак бўлган товарларнинг минимал миқдорини белгилашга;
шартнома тузилгандан кейин сотувчи агент томонидан бошқа сотувчи агентларни жалб этиш тўғрисида талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.
1879. Сотувчи агентга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида якка тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солинади.
(XVII1 бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 25-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 5-сон, 48-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18710. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интернет-дўконлари орқали сотилади.
Бунда юридик шахсда чакана савдо билан шуғулланиши учун Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси бўлиши шарт.
(XVII2 бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18711. Савдо автоматлари, қоида тариқасида, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда (таълим ташкилотлари, шифохоналар, маъмурий бинолар, савдо комплекслари, вокзаллар, аэропортлар, пиёдалар йўли, майдонлар, боғлар ва бошқалар) жойлаштирилади.
Савдо автоматларини жамоат тартибини сақлашга, йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бериши мумкин бўлган жойларда ўрнатишга йўл қўйилмайди.
18712. Савдо автоматлари муайян жисмоний ёки юридик шахсга тегишли ҳудудда ўрнатилганда, савдо автоматлари фаолияти учун зарур бўлган электр энергияси харажатларини қоплаш ва бошқа масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномада белгилаб қўйилади.
18713. Савдо автоматлари орқали товарларни сотишга «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида савдо автомати кўчма савдо объекти сифатида рўйхатга олингандан сўнг йўл қўйилади.
18714. Савдо автоматлари орқали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, сотиш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома талаб қилинадиган товарлар сотиш тақиқланади.
18715. Электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахслар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талаби бўйича ўз электр тармоқларига тадбиркорлик субъектларининг савдо автоматларини улашлари шарт.
18716. Савдо автоматларида улардан фойдаланиш тартиби ҳамда савдо автоматига техник хизмат кўрсатувчи шахслар билан боғланиш ҳақидаги маълумотлар давлат тилида ва тушунарли шаклда жойлаштирилган бўлиши лозим. Савдо автоматларида ушбу маълумотларнинг бошқа тилларга таржимаси ҳам жойлаштирилиши мумкин.
18717. Савдо автоматлари ёруғ, тоза, шунингдек, дренаж, қувурлар ва бошқа зарар етказувчи воситалардан ҳоли бўлган жойга жойлаштирилади.
18718. Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган савдо автоматлари чанг, ҳашаротлар, кемирувчилар ва бошқа зарарловчи манбалардан ҳимояланган бўлиши, тозаланиши ҳамда унинг техника, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги назорат қилиб борилиши лозим.
18719. Савдо автоматлари орқали сотиладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари қонунчилик ҳужжатларига, ўрнатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган, қайта ишланган ва қадоқланган, шунингдек, уларнинг санитар-гигиеник талабларга мувофиқ, сифати бузилмаган ҳолда сақланиши ҳамда товарларни ёнма-ён сақлаш тартибига риоя қилиниши таъминланган бўлиши лозим.
Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари (крахмал ёки крем тўлдирилган қандолат маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухум, гўшт, балиқ, парранда маҳсулотлари ва улардан тайёрланган бошқа маҳсулотлар) савдо автоматлари орқали сотилишида уларни ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган идишлари (қопламалари) бузилмаган бўлиши керак.
18720. Газланган ичимликлар тарқатадиган ва сув таъминотига уланган барча савдо автоматларида контейнер клапанлари ёки бошқа қурилмалар, шу жумладан, сув билан алоқа қилувчи юзалар токсик моддалар ишлаб чиқаришга қаршилик қиладиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
18721. Савдо автомати эгаси унинг ёнида чиқинди ташлаш учун мўлжалланган идиш бўлишини таъминлаши шарт.
(XVII3 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
Назорат органлари (муассасалари) ушбу Қоидаларга риоя этилишини текширишга мутахассисларни, истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин. Савдо корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар текширувчи шахсларга текширишларни ўтказишда ва камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўришда кўмаклашиши керак.
189. Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда)
харидорга узоқ муддат фойдаланиладиган сифати, ёмон товарни таъмирлаш ёки алмаштириш даврида яхши сифатли ана шундай товарни беришдан бош тортиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сон қарорига мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
(189-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбоши билан алмаштирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибига;
(189-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-модданинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-модда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарорига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
сифатсиз, бут бўлмаган товарларни, кулинария буюмларини ва атайин ностандарт маҳсулотларни сотиш, шунингдек харидорга сотилган сифатсиз, бут бўлмаган товарни алмаштириб беришдан ёки пулларни қайтариб беришдан бош тортиш;
товарларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқловчи ёки сертификацияланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган товарларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);
(189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида тайёрловчининг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган товарларни сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорида назарда тутилган қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);
(189-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно).
(189-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон)
савдонинг зарур шарт-шароитлари ва харидорлар томонидан товарларни танлаш имконияти мавжуд бўлмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код, унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни бериш рад этилганда;
(190-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
битта товарни сотиш учун бошқа товарни мажбуран сотиб олиниши ёки уларнинг сотилиши муносабати билан мажбурий равишда хизматлар кўрсатилиши шарт қилиб қўйилганда;
харидорнинг зарур даражада сифатли бўлмаган ноозиқ-овқат товарларини алмаштириш бўйича ушбу Қоидаларда назарда тутилган талабларига риоя қилинмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(190-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно).
(190-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон)
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида»ги қонунлар моддалари ва ушбу Қоидалар талаблари бузилганлиги жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Уй шароитларида касалликларни профилактика қилиш ва даволаш учун товарлар (металл, резина, тўқимачилик ва бошқа материаллардан тайёрланган санитария ва гигиена буюмлари, тиббий буюмлар, приборлар ва аппаратлар, оғиз бўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнак линзалари, болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори воситалари.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
LexUZ шарҳи
1-бандга киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.
2. Шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлар, соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар ва бошқа шу каби товарлар.
4. Тўқимачилик товарлари (ип-газлама, зиғир толали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган товарлар — ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар); кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар); қурилиш ва пардозлаш материаллари (линолеум, плёнка, гилам қопламалар ва бошқалар) ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа товарлар.
5. Тикувчилик ва трикотаж буюмлари (тикувчилик буюмлари ва трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп буюмлари).
6. Полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар (ошхона ва кухня идиш-товоқлари ва анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун идишлар ва ўров материаллари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қимматбаҳо тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган, ярим қимматбаҳо ва синтетик тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар (мазкур Қоиданинг 99-бандида келтирилган холатлар бундан мустасно).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
10. Автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар; қишлоқ хўжалиги ишлари учун кичик механизация кўчма воситалари; сайр қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш воситалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар; маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари; маиший радиоэлектрон аппарат; маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси; фото ва киноаппаратлар; телефон аппаратлари ва факсимиль аппарати; электр мусиқа асбоблари; электрон ўйинчоқлар).
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 сентябрдаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 509-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Автомобиллар, мотоцикллар ва мототехниканинг бошқа турлари, уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар (ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар, сайр қилиш қайиқлари ва сузиш воситаларидан ташқари).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
3. Пардоз буюмлари сифатида ва тиббий мақсадларда фойдаланиладиган маиший электр приборлари (электрбритвалар, электрофенлар, сочни жингалак қилиш учун электрқисқичлар, тиббий электррефлекторлар, электргрелкалар, электрбинтлар, электрпледлар, электродеяллар).
4. Маҳсулотларни термик қайта ишлаш ва овқат тайёрлаш учун фойдаланиладиган маиший электр приборлари (маиший СВЧ печлари, электрпечлар, тостерлар, электр сув қайнатгичлар, электрчайниклар, электриситгичлар ва бошқа товарлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2021 й., 06/21/6314/0876-сон)
1. Ушбу Қоидалар, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий овқатланиш соҳасидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар ишларига асосий талабларни тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект — бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир*.
Рухсатнома, умумий овқатланиш корхонасига у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин, унинг жойлашган жойидаги ҳокимият томонидан берилади.
Рухсатномани бериш, қайтариб олиш ва унинг амал қилишини тўхтатиб туриш Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва улар томонидан савдо фаолиятини амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 16 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана ўтказишни ҳамда улар савдо фаолияти рўйхатдан амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги талаблар асосида мулкдор деб белгиланадиган қуйидаги турларга бўлинади: ресторан, вагон-ресторан, бар, кафе, мавсумий кафе, кафетерий, ошхона, чойхона, буфет ва кичик ошхона:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
ресторан — ўз номига эга бўлган, истеъмолчиларга мураккаб усулда тайёрланадиган юқори сифатли кулинария ва қандолатчилик маҳсулотларининг кенг ассортиментини ҳамда ичимликларни тақдим этадиган энг қулай умумий овқатланиш корхонаси. Ресторан таомномасига мажбурий тартибда порцияли ва фирма овқатлари киритилади. Хизмат кўрсатиш дам олиш, овқатлар пишириш ва хизмат кўрсатиш билан уйғунлаштирилган ҳолда юқори малакали ошпазлар ва официантлар томонидан амалга оширилади;
вагон-ресторан — йўлда юриш давомида темир йўл транспорти йўловчиларига ва поезд бригадалари ходимларига нонушталар, тушликлар, кечки овқатлар, қандолатчилик маҳсулотлари ва ичимликлар билан хизмат кўрсатиш учун мўлжалланади;
бар — тик турган ҳолда истеъмолчиларга ичимликлар ва закускалар билан хизмат кўрсатишни (столчалар ёнида хизмат кўрсатиш билан бир қаторда) ташкил қилади. Сотиладиган ичимликлар ва маҳсулотлар турларига кўра барлар пиво, вино, коктейль, сут барлари ва бошқа барларга ихтисослашган бўлади;
кафе — истеъмолчиларга турли қайноқ ва совуқ ичимликлар, қандолатчилик, сут маҳсулотлари ҳамда тайёрланиши мураккаб бўлмаган кулинария маҳсулотларини тақдим этади. Сотиладиган маҳсулотлари ёки йўналишига кўра кафелар: ширинликлар, музқаймоқ, сут кафеси, болалар кафеси, ёшлар кафеси ва шу кабиларга ихтисослашган бўлади; уларда ўз ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар томонидан хизмат кўрсатиш усуллари қўлланилади; кечки вақтларда мусиқий хизмат кўрсатиш ташкил этилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мавсумий кафе — умумий овқатланиш корхонасига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган бино ёки иншоот;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
кафетерий — бу дўкон ҳузурида шу жойнинг ўзида истеъмол қилинадиган иссиқ ичимликлар, сут, шарбатлар, бутербродлар, қандолатчилик маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш учун ташкил этилган бўлимдир;
ошхона — бу истеъмолчиларни нонушталар, тушликлар ва кечки овқатлар билан таъминловчи корхонадир. Ошхоналар жойлашган жойига ва хизмат кўрсатиладиган мижозларига кўра умумий равишда фойдаланиладиган саноат корхоналари, муассасалар, қурилишлар, ўқув юртлари ва шу кабилар ҳузуридаги ошхоналарга бўлинади. Ишлаб чиқариш корхоналари, ўқув юртлари ва муассасалар ҳузуридаги ошхоналарда асосан ҳафта кунлари бўйича турли хил комплекс тушликлар, нонушталар ва кечки овқатлар ташкил этилади. Уларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва столларга комплекс овқатларни олдиндан қўйиш усуллари қўлланилади;
чойхона — бу чойнакларда чой бериш хизмат кўрсатишнинг асосий тури ҳисобланадиган корхонадир. Бундан ташқари чойхоналарда турли хил обинонлар, миллий ширинликлар, қандолатчилик, булка маҳсулотлари ва бошқа буфет маҳсулотлари бўлиши мумкин;
буфет — бу истеъмолчиларга чекланган турдаги қайноқ ва салқин ичимликлар, совуқ таомлар ва закускалар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, шунингдек осон тайёрланадиган иссиқ ва ширин таомлар билан жадал хизмат кўрсатишга мўлжалланган корхонадир. Унда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар томонидан хизмат кўрсатиш қўлланилади;
кичик ошхона — бу истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхонадир. Сотиладиган маҳсулотлар турига кўра кичик ошхоналар қуйидагиларга ихтисослашган бўлиши мумкин: кабобхона, паловхона, сомсахона, сосискахона, чучварахона, чебурекхона, пирожкахона, блинчикхона ва шу кабилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Савдо, омборхона, ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший биноларга, маҳсулот ишлаб чиқариш анжомлари ва жиҳозларига, технология режимларига, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этишга, кўрсатиладиган хизматларга қўйиладиган талаблар ва мезонлар амалдаги техник регламентлар ёки стандартлар, санитария нормалари, техника хавфсизлиги қоидалари, ёнғиндан сақлаш ва бошқа талабларга мувофиқ белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
5. Умумий овқатланиш субъекти маҳсулотлар ва товарларни сотишни, истеъмолни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишни ушбу бобнинг 6-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда ҳам савдо залларида, ҳам улардан ташқарида амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Товарларни сақлаш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ умумий овқатланиш корхонасида ишлайдиган ходим махсус тайёргарликка эга бўлиши, қуйидагилар:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 116-модда)
7. Хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари штатида ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган ҳажмда камида битта хорижий тилни (инглиз, немис, француз тилини) биладиган ходимлар (метрдотеллар, официантлар) бўлиши керак. Ушбу корхоналарда фирма жилдларида, давлат тилида ва хорижий тилларда ёзилган таомнома бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Умумий овқатланиш субъекти истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код, иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт, маълумотларда тўғри танлаш имкониятини таъминлайдиган камида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари порцияларининг умумий вазни (ҳажми), тавсия этилаётган ичимлик бутилкасининг сиғими ва унинг порциялари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда, саноат корхоналари, муассасалар, ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими эса — маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 116-модда)
Тасдиқланган иш соатларига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан мажбурий тартибда риоя қилиниши керак.
Умумий овқатланиш корхонаси (режали санитария тадбирларини ўтказиш, таъмирлаш ва шу кабилар учун) ёпилган тақдирда корхона камида бир ҳафта олдин тегишли эълонни осиб қўйиши керак.
10. Официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига мижозларни киритишни уларнинг ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларига эса — уларнинг ёпилишидан 15 дақиқа олдин тўхтатишга йўл қўйилади.
11. Умумий овқатланиш корхонаси қўлланишга рухсат этилган ўлчаш воситаларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, ўз вақтида ва белгиланган тартибда метрологик текширишдан ўтказиши шарт.
12. Барча ўлчаш воситалари, тортиш ва ўлчаш приборлари, кўриниб турадиган ишонч тамғасига ёки «Ўзстандарт» агентлиги органларининг амал қилиш муддати ўтмаган текшириш гувоҳномаси соз ҳолатда, тоза, тўғри ўрнатилган бўлиши, белгиланган мақсадда қўлланилиши ҳамда ўлчашларнинг ягоналигини ва ишончлилигини таъминлаши ва тегишли паспортга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Истеъмолчилар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналарини, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Умумий овқатланиш объекти раҳбари ходимни назорат-касса машиналарини (виртуал кассаларни) ишлатиш қоидалари билан таништириши шарт.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект овқат учун ҳисоб-китобларнинг олдиндан тўлаш, таомлар танлангандан кейин тўлаш, овқатланиб бўлгандан кейин тўлаш, ўзи ҳисоблаш каби турли усулларидан фойдаланиши мумкин. Овқат учун ҳисоб-китоблар шакллари хизмат кўрсатиш методига, хизмат кўрсатиладиган мижоз спецификасига, объект турига ва унинг ихтисослашганлигига кўра белгиланади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 116-модда)
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларида ва кулинария дўконларида (бўлимларида) ҳисоб-китоб вақтида истеъмолчига касса чеки берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизмат кўрсатиш официантлар томонидан амалга ошириладиган барча умумий овқатланиш объектларида берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаш официант берган счёт ёки белгиланган намунадаги назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар чеки бўйича амалга оширилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Барча умумий овқатланиш объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 июндаги 116-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 187-модда)
Доимий мижозларга (ишчилар, хизматчилар, талабалар, ўқувчилар ва шу кабиларга хизмат кўрсатадиган ошхоналарда ҳисоб-китоб якка тартибдаги ёки гуруҳ абонементлари бўйича амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Умумий овқатланиш субъекти таомлар, маҳсулотлар, ичимликларнинг ассортимент рўйхатини санитария ва технология талабларига тўлиқ риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқади, таомлар рецептураларини тузади ва тасдиқлайди. Калькуляция карточкаси маҳсулот нархини белгилаш учун асос ҳисобланмайди, у фақат умумий овқатланиш объектлари эгалари томонидан ички фойдаланиш учун хизмат қилади. Калькуляция карточкасини юритиш мажбурий эмас. Маҳсулот нархи унга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 116-модда)
16. Кулинария ва ярим тайёр маҳсулотлар дўконларида, буфетларда сотиладиган барча товарлар ва маҳсулотларда товар ва маҳсулотнинг номи, унинг сорти, ўлчови, оғирлиги ёки упаковкаси бирлиги нархлари кўрсатилган, ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалар бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, умумий овқатланиш корхоналари истеъмолчига унга сотилган таомлар, кулинария маҳсулотлари, товарларнинг ўлчами ва оғирлигини, шунингдек сотилаётган маҳсулотнинг (хизматнинг) норматив-ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш имкониятини яратиши керак. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти тартибида умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи шахслар истеъмолчининг илтимосига кўра унга якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатиши керак.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кулинария маҳсулоти (кўрсатилаётган хизматлар) сифатида камчиликлар, кам тортишлар ёки ҳисоб-китобдан уриб қолишлар аниқланган тақдирда умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти ва ходимлари истеъмолчининг танлашига кўра:
қўшимча ҳақ тўлатмасдан худди шундай таомни, кулинария маҳсулотини тайёрлаши (хизматни такроран бажариши);
истеъмолчининг сифатсиз кулинария маҳсулоти сотиб олиш (хизматларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини тўлиқ қайтариши;
18. Хизмат кўрсатишга олдиндан берилган буюртмани бажариш муддатлари бузилганда, кўрсатилаётган хизматда камчиликлар аниқланганда истеъмолчи ўз танловига кўра:
умумий овқатланиш субъектига хизматлар кўрсатишни бошлаши ва (ёки) тугаллаши керак бўлган янги муддатни тайинлашга ва кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;
истеъмолчи тайинлаган мақбул муддатда камчиликларни бепул бартараф этишни ёки зарур сифатдаги ана шундай умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлашни ёки уни бошқа маҳсулотлар билан алмаштиришни талаб қилишга;
Истеъмолчи шунингдек хизматлар кўрсатишни бошлаш ва (ёки) тугаллаш муддатлари бузилиши сабабли ўзига етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир. Етказилган зарар истеъмолчининг тегишли талабларини қондириш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда қопланади.
Умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатиш муддатларининг бузилиши енгиб бўлмайдиган кучлар оқибатида ёки истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботлаган тақдирда истеъмолчининг талаблари қондирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнида тайёр маҳсулотлар ва харид қилинган товарлар истеъмолчининг хоҳишига кўра тегишли идишда ва ўрамда олиб чиқиб кетилиши мумкин, алкоголли ичимликлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда сотилади.
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 116-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алкоголли маҳсулотларни сотиш жойларида уларнинг йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув бўлиши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда;
(201-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Алкоголли маҳсулотларни сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни сотишни рад этиши шарт.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 199-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 287-модда)
21. Истеъмолчи умумий овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектга амалда қилинган харажатларни тўлаган тақдирда ўзи буюртма берган хизматлардан исталган вақтда воз кечиши мумкин.
22. Ишлаб чиқариш жараёнида таомлар уларни сотиш санитария қоидаларида белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ ҳолда сотиш мумкин бўлган партияларда тайёрланиши керак. Олдинги кундан қолган гўшт, майдаланган балиқ маҳсулотлари, макаронлар, қайла, ёрма маҳсулотлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
23. Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Назорат органлари (муассасалари) ушбу Қоидаларга риоя этилишини текширишга мутахассисларни, истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин. Савдо корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар текширувчи шахсларга текширишларни ўтказишда ва камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўришда кўмаклашиши керак.
25. Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 258-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ва қоидаларига;
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибига;
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
сифатсиз товарларни, кулинария буюмларини ва атайин ностандарт маҳсулотларни сотиш, шунингдек харидорга сотилган сифатсиз товарни, маҳсулотни алмаштириб беришни ёки пулларни қайтаришдан бош тортиш;
товарларни, маҳсулотларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқловчи ёки сертификацияланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиш;
ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида тайёрловчининг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган товарларни сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган товарларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно).
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 711-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/711/1865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код, унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни беришдан бош тортганда.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
товарларда, маҳсулотларда нархномалар бўлмаганда ёки атайин нотўғри расмийлаштирилган нархномалар қўйилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун).
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни, маҳсулотларни сотиш, маҳаллий йиғимларни тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида»ги қонунлар моддалари ва ушбу Қоидалар талаблари бузилганлиги жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 майдаги 217-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган ва 18—27-бандлар 17—26-бандлар деб ҳисобланган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 74-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 23-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 36-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 2 февралдаги 51-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 5-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 6-сон, 21-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мева-сабзавот товарларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 1-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорига 5-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 14 июндаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 30-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 30-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 22 октябрдаги 363-сон қарорининг 1-банди.