25.01.2017 йилдаги ПҚ-2743-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент халқаро аэропортининг инфратузилмасини янада ривожлантириш, ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, халқаро ҳаво йўналишлари йўловчиларига хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Тошкент халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қиймати 343,61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган капитал маблағларни ўз ичига олган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилгани ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Экспорт-импорт банки (кейинги ўринларда — Корея Эксимбанки) ўртасида, шунингдек, 2016 йил 29 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Корея Республикаси Стратегия ва молия вазирлиги ўртасида инвестиция лойиҳаси молиялаштирилишини ҳамда Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (бундан буён ЭДCФ деб юритилади) томонидан имтиёзли қарз ҳамда Корея Эксимбанки томонидан кредит ажратилишини назарда тутувчи ҳужжатлар имзолангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 20 декабрда Корея Республикаси Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 200,0 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда ЭДCФ имтиёзли кредит 40 йил муддатга, шу жумладан 10 йиллик имтиёзли давр билан ажратилиши маъқуллангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Эксимбанки ўртасида мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича кредит шартномаси имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Тошкент халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёруғлик-сигнал ускуналарини лойиҳалаштириш, харид қилиш ва ўрнатишга, шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ инвестиция давридаги бошқа харажатлар ва молиявий сарфларни қоплашга йўналтириладиган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг 11,92 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини «тайёр ҳолда топшириш» шартномаси қийматининг бир қисмини молиялаштириш учун ажратиладиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган ва 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 2,5 фоиз ставкада (қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржасини ўз ичига олган ҳолда) бериладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 100,00 млн АҚШ долларигача миқдордаги кредити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тайёр ҳолда топшириш» шартномаси қийматининг бир қисмини ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган халқаро маслаҳатчилар хизматларини молиялаштириш учун ажратиладиган ЭДCФ имтиёзли қарзининг эквиваленти 200,00 млн АҚШ долларидан ошмайдиган ва Корея Эксимбанкининг 50,00 млн АҚШ долларидан ошмайдиган миқдордаги кредити.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭДCФнинг имтиёзли қарзи Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Эксимбанки ўртасидаги қарз битими асосида тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзмиллийбанк ЭДCФ имтиёзли қарзидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Эксимбанки кредити «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига Ўзмиллийбанк томонидан қайта молиялаштирилади, бунда қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги устамаси ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, жалб этилаётган ЭДCФ имтиёзли қарзи ҳамда Корея Эксимбанки ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭДCФ имтиёзли қарзини, Корея Эксимбанки ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитларини қайтариш, шунингдек, улар бўйича фоизлар, воситачилик ҳақлари ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрларини ўз ичига олган техник-иқтисодий асос 1-иловага* мувофиқ ва 2019 йил III чоракда фойдаланишга топшириш муддати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1- ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига қуйидаги ваколатлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва Ўзмиллийбанк билан ЭДCФ имтиёзли қарзидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш тартиби бўйича агентлик битимини имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзмиллийбанкнинг Корея Эксимбанки кредити бўйича Корея Эксимбанки олдидаги мажбуриятлари юзасидан, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Корея Эксимбанкининг қайта молиялаштириладиган кредитлари бўйича Ўзмиллийбанк олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзмиллийбанк Корея Республикасининг ваколатли банки билан биргаликда ЭДCФ имтиёзли қарзидан фойдаланиш ва уни бошқариш, шунингдек, Корея Эксимбанки кредити бўйича банклараро битим тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Эксимбанки ўртасидаги қарз битими, шунингдек, Корея Эксимбанки кредити бўйича Ўзмиллийбанкнинг Корея Эксимбанки олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати тўғрисида ҳуқуқий хулосалар тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга, шунингдек, кафолат муддати давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва қисмлар, материаллар, технологик ҳужжатлар ва мосламалар, металл прокати, махсус транспорт воситалари, қурилиш-йўл техникаси, машиналар ва механизмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачига ва бош пудратчига сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан, Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корея Эксимбанкининг қарз битими бўйича ЭДCФ имтиёзли қарзига хизмат кўрсатиш натижасида ва «Тошкент халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида банк томонидан берилган кредит бўйича олинган даромадлари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, истисно тариқасида, «Тошкент халқаро аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, материаллар, технологик ҳужжатлар ва жиҳозлар, металл прокати, махсус транспорт воситалари, қурилиш-йўл техникаси, машина ва механизмлар, ёнилғи-мойлаш материалларининг божхона расмийлаштирувини экспорт божхона юк декларациясини тақдим этмасдан амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 25 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2743-сон