Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСРОИЛ ДАВЛАТИДАГИ КОНСУЛЛИГИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСРОИЛ ДАВЛАТИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Исроил давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 23 июндаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги Консуллиги Исроил давлатининг Тель-Авив шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасига айлантирилсин.
*2-илова берилмайди.
1997 йил учун Элчихона ходимлари сони 5 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 3 киши — дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши — маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорига 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 4 март,
119-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)