07.04.1994 йилдаги 192-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Чет элларда Ўзбекистон Республикасининг Консуллик ваколатхоналарини очиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиддада (Саудия Арабистони Қироллиги), Дубайда (Бирлашган Араб Амирликлари), Қарочида (Покистон Ислом Республикаси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тель-Авивда (Исроил Давлати), Франкфурт-Майнда (Германия Федератив Республикаси), Нью-Йоркда (Америка Қўшма Штатлари), Қоҳирада (Миср Араб Республикаси), Бангкокда (Таиланд Қироллиги), Сеулда (Корея Республикаси), Қуала-Лумпурда (Малайзия), Мозори Шарифда (Афғонистон Ислом Давлати) Ўзбекистон Республикасининг консулхоналари очилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг штат жадвали ва харажатлар сметаси тасдиқлансин (1 — 11-иловалар*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 — 11-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1994 йилда ҳар бир консуллик муассасасининг штатдаги ходимларининг ўртача сони 4 кишидан, улардан дипломатик таркибда 3 киши, маъмурий таркибда 1 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида ишловчи кадрларни мунтазам равишда алмаштириб туришни таъминлаш мақсадида қўшимча 40 нафар штат ходими ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин (12-илова*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 12-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилда консуллик муассасаларининг харажатлар сметасига мувофиқ ва қўшимча штат ходимлари учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик муассасаларининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг чет эллардаги ваколатхоналари хизмат хоналаридан, алоқа воситалари ва бошқа хизматларидан фойдаланганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тўланмаган 1992-1993 йиллардаги ҳақиқий харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қопласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 1994 — 1996 йилларда очиладиган консуллик муассасаларига кейинчалик ўз харажатларини ўзи қоплаш принципи асосида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ваколатхоналарининг хизмат хоналарини, алоқа воситалари ва бошқа хизматларини текинга берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасаларини штат жадвалига мувофиқ малакали кадрлар билан бутлаш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 7 апрель,

192-сон