Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Хитой Халқ Республикасидан ускуна етказиб бериш орқали Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади, Оҳангарон дарёсида Қамчиқ кичик ГЭСи, Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлари каскадини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сонли қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириш, шу асосда янги экологик тоза ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, шунингдек, энергетика ресурсларининг мутаносиблигини ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқ қондиришни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2982-сон қарорига мувофиқ:
ўтказилган тўғридан тўғри музокаралар натижалари бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Хитойнинг «Dongfang Electric International Corporation» (консорциум етакчиси) ва «TVEA So., Ltd.» компанияларидан иборат консорциум билан контракт тузди. (кейинги ўринларда — Консорциум) Хитой Халқ Республикасидан умумий қиймати 68,83 млн АҚШ долларига тенг бўлган электр ва механик асбоб-ускуналарни етказиб бериш;
«Гидропроект» АЖ «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан «Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши,» «Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Катта Фарғона каналида КГЭС каскадини қуриш,» «Наманган вилояти Поп туманидаги Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭС қурилиши,» «Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Тўполанг дарёсида Зарчоб КГЭС каскадини қуриш» инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган;
қиймати 149,35 млн АҚШ доллари бўлган ва амалга ошириш муддати 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган «Хитой Халқ Республикасидан асбоб-ускуналар етказиб берган ҳолда Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида КГЭС каскади, Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭСи, Тўпаланг дарёсида Зарчоб КГЭСлари каскади қурилиши» ягона инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) асосий техник-иқтисодий параметрлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.
2. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
«Туронбанк» АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган ХХР Эксимбанкининг 58,51 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзи, 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан, йиллик 2,0 фоизли ставка билан, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2 фоизли маржаси билан ажратилади;
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 90,84 млн АҚШ долларига тенг бўлган ўз маблағлари.
3. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ қарздан мақсадли фойдаланиш ва инвестиция лойиҳасини самарали амалга ошириш учун масъул бўлган буюртмачи ва ижро этувчи орган ҳисобланади;
асосий қарзни қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақи ва қарзга хизмат кўрсатиш ва молиялаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
«Хитой Халқ Республикасидан асбоб-ускуналар етказиб берган ҳолда Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида КГЭС каскади, Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭСи, Тўпаланг дарёсида Зарчоб КГЭСлари каскади қурилиши» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши, асосий техник-иқтисодий параметрлари 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;
кўрсатиб ўтилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида бериладиган ХХР Эксимбанки қарзи бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган
5. «Туронбанк» АТБ инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини ва ХХР Эксимбанки қарзини қайта молиялаштириш бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан кредит шартномасини белгиланган тартибда тузсин.
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазири инвестиция лойиҳаси бўйича «Туронбанк» АТБ ва ХХР Эксимбанки ўртасида тузилган якка тартибдаги қарз битимида назарда тутилган шаклда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини беришга вакил қилинсин:
«Туронбанк» АТБнинг тўлов мажбуриятлари бўйича — ХХР Эксимбанкига;
«Туронбанк» АТБ — ХХР Эксимбанкининг жалб этилаётган қарзи доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тўлов мажбуриятлари бўйича.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Туронбанк» АТБнинг ХХР Эксимбанки олдидаги мажбуриятлари бўйича ХХР Эксимбанки билан тузилган якка тартибдаги қарз битимида назарда тутилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
8. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ХХР Эксимбанки қарзи ҳисобига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, асбоблар, технологик ҳужжатлар мажбурий сертификатлаштириш тартиб-таомилидан озод қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖ буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖ буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда давлат божи тўламасдан таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси А.А. Сангинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 октябрь,
ПҚ-3335-сон