19.06.2020 йилдаги ПФ-6011-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5755-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун қўшилган қиймат солиғи бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар — норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармон 2020 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонга 2-илованинг 1, 6, 7 ва 10-бандлари 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонга 1-илованинг 4-банди 2022 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6011-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 апрелдаги «Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2598-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қуйидагиларни тўлашдан озод қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-разведка ишларини ўтказиш даврида фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, юридик шахсларнинг ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштиришда қўлланилиши белгилаб қўйилсин. Бундай ҳудудий чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга татбиқ этилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4, 6, 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4853-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори — 10 йил муддатга берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-5068-сон Фармони 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. «Яшнобод» технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган инновация лойиҳалари бўйича «Яшнобод» технопаркининг бутун фаолият кўрсатиш даврида қуйидагилардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, инновация лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуна, хом ашё, материаллар, реактивлар, бутловчи буюмлар ҳамда қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5285-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «— «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзолари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши «божхона тўловлари тўлашдан (» сўзларидан кейин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони 8-бандининг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2022 йилнинг 1 январига қадар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари саккиз ва саккизтадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), моторли қайиқ ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги «Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5719-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори ҳажмдаги инвестициялар — 10 йил муддатга берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 февралдаги «Хорижий инвестициялар иштирокида «Женерал Моторс Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-800-сон қарори 8-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-916-сон қарори 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини қайта жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича модернизация қилиш доирасида олиб келинадиган ускуналар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1731-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 7-бандлар ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, мазкур бандда кўрсатилган шартномалар маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 февралдаги «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2772-сон қарори 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини янада ривожлантириш ва диверсификациялаш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2776-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари учун олиб келинадиган ускуналар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелдаги ПФ-64-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 06/24/64/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги «Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3327-сон қарори 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. 2023 йилнинг 1 январигача белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли (маҳсулот) материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумлар ва мум маҳсулотлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422-сон қарори 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бўшаган маблағлар ўзининг автотранспорт воситалари паркини кенгайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашга, замонавий омборхона терминаллари барпо этишга ва банк кредитларини тўлашга йўналтирилиши шарти билан мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3573-сон қарори 12-бандининг учинчи хатбошиси «божхона тўловларини (» сўзларидан кейин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарори 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга 2023 йил 1 январга қадар муддатда қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш муддатини қонунчиликда белгиланган тартибда кечиктириш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармонига асосан 19-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4015-сон қарори 16-бандининг учинчи хатбошиси «божхона тўловларидан (» сўзларидан кейин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятининг ташкилий масалалари тўғрисида»ги Ф-5137-сон фармойиши рус тилидаги матни 5-бандининг иккинчи хатбошиси «за исключением» сўзларидан кейин «налога на добавленную стоимость и» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида олиб келинадиган, иссиқхона ва иссиқхонага оид қурилиш конструкцияларини 2021 йил 1 январгача божхона тўловларидан озод қилиш тўғрисида»ги Ф-5230-сон фармойиши 2-банди «божхона тўловларидан (» сўзларидан кейин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги «Тошкент шаҳрида халқаро тоифадаги меҳмонхона қурилишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 279-сон қарори рус тилидаги матнининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Освободить, в порядке исключения:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГУП «Пойтахт курилиш ва хизмат», АО «Ташгипрогор», АО «Трест 12» и их субподрядные организации, на период проектирования, строительства до завершения гарантийного срока — от уплаты таможенных платежей (за исключением налога на добавленную стоимость и таможенных сборов) на завозимые оборудование, строительную технику, строительные материалы и комплектующие изделия, мебель, компьютерную технику и другие товары для строительства и оснащения гостиницы в соответствии со спецификациями, предусмотренными проектно-сметной документацией, разработанной по стандартам компании «Хаятт Интернэшнл», включая комплекты их запасов в соответствии с требованиями компании «Хаятт Интернэшнл».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 сентябрдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2024 й., 06/24/140/0728-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 сентябрдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2024 й., 06/24/140/0728-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-4116-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди «б» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4434-сон Фармони 1 ва 4 бандлари ҳамда Фармонга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5398-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди ва 3-банди «б» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1167-сон қарори 9-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2660-сон қарори 18-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 мартдаги «Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-2860-сон қарори 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида замонавий радио ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3255-сон қарори 8-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги «2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3863-сон қарорига илованинг 2-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 22.04.2024 й., 06/24/64/0291-сон, 19.09.2024 й., 06/24/140/0728-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон; 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон)