Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БоШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1477-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги 10/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1477, 2005 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 22-сон, 163-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк Раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 май,
12/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Сўндирилган қимматли қоғозлари бланкаларига, шунингдек яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлари бланкаларига «Сўндирилган» ёзуви билан белги киритилиши шарт.».
2. 21-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Далолатнома банк Бошқаруви раисининг имзоси билан тасдиқланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/1477-3/0733-сон)