Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси ҳамда «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун талабларига сўзсиз риоя қилишлари шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони 3-иловасида кўрсатилган халқаро рейтинглар индикаторлари бўйича мамлакатимизнинг рейтинг кўрсаткичлари яхшиланганлиги ёки пасайганлигидан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларга нисбатан рағбатлантириш ёки жазолаш чораларини қўллаш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул орган

I. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

1.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари билан тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларнинг доимий янгиланиб боришини таъминлаш мақсадида интеграция қилиш.

ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 февраль

Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли), Адлия вазирлиги (Давлетов), Давлат статистика қўмитаси (Бегалов), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев)

2.

Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига барча банклар ва уларнинг филиалларини интеграция қилиш чораларини кўриш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 декабрь

Марказий банк (Нурмуратов), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли), Адлия вазирлиги (Давлетов)

3.

Тадбиркорлик субъектида муҳр мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор бўлганлигидан келиб чиқиб, идоравий ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил 1 декабрь

Марказий банк (Нурмуратов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Энергетика вазирлиги (Султанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Адлия вазирлиги (Давлетов)

II. Қурилиш учун рухсатномалар олиш

4.

Қуйидаги тартибларни белгилаш:

қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан хабарнома юбориш тартибини бекор қилиш, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектлари бундан мустасно;

объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳа ҳужжатлари юзасидан ижобий экспертиза хулосаси ва қурилиш иштирокчилари тўғрисидаги маълумотни давлат хизматлари марказлари томонидан бир вақтда тадбиркорлик субъектлари ва ҳудудий қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияларига объектни рўйхатдан ўтказиш учун юбориш;

объектлар бўйича ижобий экспертиза хулосаси мавжуд бўлмаганда қурилиш-монтаж ишларини бошлашни тақиқлаш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Қурилиш вазирлиги (Закиров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5577-сон Фармони талаблари асосида қурилаётган объектлар устидан муаллифлик назорати, техник назорат ва текширувни амалга оширувчи мутахассисларга сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 январь

Қурилиш вазирлиги (Закиров), Адлия вазирлиги (Давлетов)

6.

Қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасидаги мутахассисликлар (архитектор, муҳандис, конструктор, технолог, лойиҳачи, назоратчи ва ҳоказо) бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ўрганиб чиқиш ҳамда уни жаҳон стандартлари асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил 15 декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Қурилиш вазирлиги (Закиров)

III. Электр таъминоти тизимига уланиш

7.

Қуввати 140 киловаттгача бўлган электр ускуналарини электр тармоқларига улаш жараёнида сарфланадиган харажатлар тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра, давлат хизматлари марказларига техник шартларни олиш учун мурожаат қилиш билан бир вақтда берилган сўровномасига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартибини жорий этиш.

Мазкур маблағлар тадбиркорлик субъектлари фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан бир йил давомида ундириб олинишини белгилаш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 октябрь

Энергетика вазирлиги (Султанов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

8.

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан кучланиши 110 кВ гача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг муддатларини ва энг баланд қийматларини белгилашни назарда тутувчи ягона калькуляцияни тасдиқлаш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 февраль

Энергетика вазирлиги (Султанов), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Молия вазирлиги (Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

9.

Электр таъминоти тизимига уланиш жараёнида ҳужжатларни кўриб чиқиш, келишиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Энергетика вазирлиги (Султанов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

10.

Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга оширишнинг умумий ва соддалаштирилган («фойдаланишга тайёр ҳолда» ишларни амалга оширувчи ихтисослашган хусусий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш орқали) имкониятларини яратган ҳолда электр тармоқларига уланиш муддатлари ва сарф-харажатларини оптималлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Энергетика вазирлиги (Султанов), Молия вазирлиги (Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

IV. Мулкни рўйхатдан ўтказиш

11.

Интернет тармоғида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги мулкка оид маълумотларни қуйидаги маълумотлардан бирини киритиш орқали қидириш имкониятини тақдим этиш:

кўчмас мулкнинг кадастр рақами;

мулкдорга тегишли бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари.

Бунда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича тўлиқ ҳолда ҳеч қандай чекловларсиз тақдим этилишини таъминлаш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил 15 декабрь

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков)

12.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига реал вақт режимида электрон тарзда юбориш тартибини жорий этиш.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси

2019 йил 15 декабрь

Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

Бунда давлат солиқ хизмати органлари ҳам кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга зарур маълумотларни (СТИР, ЖШ ШИР ва ҳ.к.) реал вақт режимида электрон тарзда юборилишини белгилаш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил 15 декабрь

13.

Тошкент шаҳри бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларни картографик материаллар билан интеграция қилиш ҳамда уларни интерактив кўринишда Интернет тармоғига жойлаштириш ишларини якунлаш.

ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 март

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

14.

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибида кўчмас мулкни рўйхатга олиш, тегишли давлат кадастрларини юритишга масъул бўлган мустақил ташкилотни тузиш масаласини кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2020 йил 1 январь

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев)

15.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг расмий веб-сайти орқали кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низолар бўйича мустақил комиссияларга мурожаат қилиш имкониятини яратиш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 декабрь

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев)

16.

Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни текшириш талабини бекор қилиш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Адлия вазирлиги (Давлетов), Бош прокуратура (Йўлдошев)

V. Кредитларни олиш

17.

Коммунал ташкилотлар, давлат солиқ хизмати органлари, чакана савдо ташкилотлари билан ўзаро ахборот алмашиш тизими ҳамда кредит ахбороти манбаларини кенгайтириш орқали «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» Кредит бюроси» МЧЖ фаолиятини такомиллаштириш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Марказий банк (Нурмуратов), Энергетика вазирлиги (Султанов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Бош прокуратура (Йўлдошев)

18.

Коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг биллинг тизимларига жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари ҳамда уларга тегишли объектларнинг кадастр рақамларини интеграция қилиш ишларини якунлаш.

ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 январь

Давлат персоналлаштириш маркази (Тураходжаев), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Энергетика вазирлиги (Султанов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Марказий банк (Нурмуратов)

VI. Миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш

19.

Қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришларни киритиш:

манфаатдор шахслар томонидан тузиладиган битимлар бўйича уларни амалга оширишдан аввал ташқи аудитор хулосасини олиш;

жамият йиллик ҳисоботида аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот билан биргаликда аффилланган шахс билан битим тузилаётганда юзага келадиган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш;

илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, жамиятнинг бошқарув органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш;

жамият аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақидаги маълумотни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида 72 соат мобайнида ошкор қилиш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил 15 декабрь

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

VII. Солиқ солиш тизими

20.

Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ортган қисмини қайтаришнинг қуйидаги тартибини белгилаш:

қайтариш тўғрисидаги электрон шаклда бериладиган аризадан ташқари бошқа ҳужжатларини талаб этилишини тақиқлаш;

солиқ тўловчи ариза берган кундан бошлаб 60 кундан ортмаган муддатда қайтариш.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

VIII. Халқаро савдо

21.

Республиканинг экспорт таркбидан келиб чиққан ҳолда «Бизнес юритиш» ҳисоботнинг «Халқаро савдо» индикатори бўйича қўлланиладиган методологияда асосий экспорт маҳсулотини қайта кўриб чиқиш бўйича Жаҳон банки экспертлари билан музокаралар ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 февраль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Давлат божхона қўмитаси (Азимов)

22.

Мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундириш талабини бекор қилиш.

Мазкур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ваколатли органларнинг харажатларини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб бериш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқаров), «Ўздавкарантин» инспекцияси (Эргашев)

23.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштириш тартибини жорий этиш, бунда ваколатли органларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига интеграция қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 февраль

Давлат божхона қўмитаси (Азимов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқаров), «Ўздавкарантин» инспекцияси (Эргашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Ваколатли органларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва «Ягона дарча» божхона ахборот тизими платформасида танлаб олиш асосида фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш имконини берадиган алоҳида хавф-хатарларни таҳлил қилиш тизимларини жорий этишни якунлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 февраль

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқаров), «Ўздавкарантин» инспекцияси (Эргашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Мувофиқликни баҳолаш лозим бўлган товарлар номенклатурасини қайта кўриб чиқиш ва ягона рўйхатни тасдиқлаш орқали ушбу номенклатурани тизимлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқаров)

26.

Ваколатли органлар томонидан фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш учун ундириладиган тўловлар миқдорини ваколатли органнинг мазкур ҳужжатни бериш учун қилган харажатлари доирасида белгилаш ва уларни базавий ҳисоблаш миқдорига боғлаган ҳолда оптималлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 февраль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), «Ўздавкарантин» инспекцияси (Эргашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқаров), Молия вазирлиги (Ишметов)

27.

Ваколатли органлар томонидан фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш учун шартномаларни оферта шаклига ўтказиш ва хизматлар учун тўловларни электрон тарзда амалга ошириш имконини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

2020 йил 1 февраль

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), «Ўздавкарантин» инспекцияси (Эргашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқаров)

28.

Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларнинг ўтиши учун рухсатномани расмийлаштириш жараёнлари ва тўловларни амалга оширишни электрон шаклга ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 апрель

Транспорт вазирлиги (Махкамов), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

29.

Юк ташувчилар томонидан юк ҳужжатлари маълумотларини ўз ичига олган дастлабки электрон ахборотни божхона идораларига тақдим этиш тартибини жорий этиш орқали божхона расмийлаштирув жараёнларини тезлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 февраль

Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Молия вазирлиги (Ишметов), Энергетика вазирлиги (Султанов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Ҳосилов), «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ

IХ. Шартномалар ижросини таъминлаш

30.

Низони судгача ҳал қилиш усулларидан бири сифатида юбориладиган талабномани кўриб чиқиш муддатини 15 кун қилиб белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Олий суд (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

31.

Суд иш юритувига ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш чораларини кўриш, шу жумладан юридик шахслар томонидан даъво аризаси ва унинг иловаларини жавобгар ҳамда судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юбориш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 февраль

Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Олий суд (Камилов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

32.

«Судлар тўғрисида»ги Қонунга суд раислари ваколатидан ишларни тақсимлаш билан боғлиқ нормаларни чиқариб, ишларни судьяларга фақат автоматик равишда тақсимланишини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Олий суд (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

33.

Иқтисодий процессуал кодексда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримни чиқариш муддатини белгилаш бўйича ўзгартириш киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Олий суд (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

34.

Суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантириш ҳамда расмий веб-сайтда шахссизлантирмаган ҳолда чоп этилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 июль

Олий суд (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

35.

Тарафлар учун суд иш юритувида бўлган ҳар бир ишни масофадан туриб мониторинг қилиш имконини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 июль

Олий суд (Камилов), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

Х. Тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш

36.

Янги таҳрирда ишлаб чиқилган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунни илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), Олий суд (Камилов), Адвокатлар палатаси (Эрназаров)

37.

Банкротлик жараёнида солиқ ҳисоблашни соғломлашгандан кейин тўлаш шарти билан тўхтатиб туриш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 май

Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)

ХI. Ташкилий тадбирлар

38.

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» рейтингининг алоҳида йўналишлари бўйича «давлат хизматларининг сирли мижози» институти кенг қўлланилишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

Ҳар ойда

Адлия вазирлиги (Давлетов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), Бизнес омбудсман (Касимов), Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Маматкулов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

39.

Савдо-саноат палатасининг businessinfo.uz сайтида «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботининг ҳар бир индикатори бўйича алоҳида маълумотлар базасини шакллантириш, жумладан:

рухсатномаларни расмийлаштиришдаги тартиб-таомиллар, уларнинг муддати ва нархлари, масъул идоралар, ваколатлари, тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар;

ваколатли идоралар ва ҳудудлар бўйича шаффоф статистик ва бошқа расмий маълумотлар;

инфографикалар, презентацион материаллар ва бошқа таҳлилий маълумотлар юритилишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 январдан бошлаб доимий равишда

Савдо-саноат палатаси (Икрамов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

40.

«Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботидан келиб чиқиб, адвокатлар хизматининг ўртача қийматини таҳлил қилиш.

Таҳлилий маълумтнома

2020 йил 1 январь

Адвокатлар палатаси (Эрназаров), Адлия вазирлиги (Давлетов)

41.

Давлат харидлари тизимини таҳлил қилиш ва мазкур тизимни Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботи талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 январь

Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Адлия вазирлиги (Давлетов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси