05.10.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенциянинг иштирокчилари бўлган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатлари ҳудудлари ва ташқари ҳудудлар ўртасида ҳаво қатновларини ўрнатиш мақсадида юқорида кўрсатилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун, агар матн бошқа изоҳ талаб қилмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси 1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенцияни англатади ва иккала Аҳдлашувчи Томон қай даражада ратификация этгани ҳамда кучга кирганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай Иловалар, шунингдек Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай ўзгартиришларни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмуриятлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ёки юқорида қайд этилган авиация маъмуриятлари томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифалар ва ўхшаш функцияларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади ва Ўмон Султонлигига нисбатан Транспорт ва коммуникация вазирини ёки қайд этилган вазир томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифалар ва ўхшаш функцияларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «келишилган қатновлар» атамаси йўловчи, юк ва почта ташувларини алоҳида ёки биргаликда бажариш учун мазкур Битимнинг Иловасида тасдиқланган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган мунтазам ҳаво қатновларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «Битим» атамаси мазкур Битимни, унинг Иловасини ва уларга киритилган ҳар қандай ўзгартиришларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «тайинланган авиакорхона» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилган ҳолда тайинлаган мазкур Битимнинг Иловасида кўрсатилган тасдиқланган йўналиш ёки йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширадиган авиакорхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ҳудуд», «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 2 ва 96-моддаларида мазкур атамалар учун кўрсатилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «тариф» атамаси агентликлар хизмати учун тўланадиган ҳақ ва шартларни ўз ичига олгани ҳолда йўловчилар, йўловчиларнинг юки ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматни ҳамда ана шу қийматларни қўллаш шартларини, жумладан шу ҳаво ташувларини амалга ошириш чоғида ташувчи томонидан кўрсатиладиган барча бошқа ёрдамчи хизматлар учун белгиланган қиймат ва шартларни англатади; почтани ташиш шартлари ва унга тўланадиган воситачилик ҳақлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «йиғимлар» атамаси аэропорт ёки аэронавигация жиҳозлари, ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари, йўловчилар ва уларнинг юкларига хизмат кўрсатиш воситаларидан фойдаланиш учун авиакорхоналарга нисбатан ваколатли маъмуриятлар томонидан қўлланиладиган тўловни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «ҳажм» атамаси ҳаво кемасига нисбатан мазкур ҳаво кемасининг бутун йўналиш бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги тижорий юк олишини англатади ва «келишилган қатновга» нисбатан белгиланган йўналиш ёки унинг маълум бир қисми бўйича белгиланган вақт мобайнида амалга оширган парвозлар сонига кўпайтирилган ушбу қатновда фойдаланилаётган ҳаво кемаси ҳажмини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «тўғри транзит» атамаси ягона авиачипта ёки юк ташиш ҳужжати асосида узлуксиз ташувнинг оралиқ манзилида тўхтайдиган ёки у ердан жўнаб кетадиган қатновни англатади. Бу қатнов узлуксиз қатновнинг бир қисми бўлиб, йўлда атайин тўхташ (стоповер) ҳолларини истисно этган ҳолда авиакомпания белгилаган битта қатнов билан ўша ёки бошқа ҳаво кемаси томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k) «Мазкур Битимнинг Иловаси» атамаси мазкур Битимга илова қилинган ёки мазкур Битимнинг 21-моддасига асосан ўзгартирилган «Йўналишлар жадвалини» англатади. «Мазкур Битимнинг Иловаси» мазкур Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва бошқа махсус келишув бўлмаса, ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ҳуқуқларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга мазкур Битимнинг Йўналишлар жадвалида белгиланган йўналишлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво қатновларини белгилаш ва амалга ошириш мақсадида мазкур Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради ҳамда бундай қатнов ва йўналишлар кейинги ўринларда «келишилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг қоидаларига асосан ҳар бир Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхона қуйидаги имтиёзлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида нотижорий мақсадларда тўхташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Аҳдлашувчи Томонлар давлат ҳудудлари оралиғида қатнаётган йўловчилар, почта ва юкни тушириш ва олиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги ушбу Битимга илова қилинган Йўналишлар жадвалида кўрсатилган манзилларда тўхташ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 2-бандидаги бирор-бир қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига/авиакорхоналарига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга борувчи йўловчилар, юк ва почтани ҳаво кемасига олиш ҳуқуқини беради деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Авиакорхонани тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилган ҳолда белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бир ёки бир неча авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан сўнг мазкур модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага фаолият кўрсатиш учун тегишли эксплуатация рухсатномаларини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Ахдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан у халқаро ҳаво қатновини амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонларининг давлатлари миллий қонунчилиги томонидан Конвенция қоидаларига мувофиқ ўрнатилган шартларни бажара олишга қодир эканлигини асослантиришини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонани эътироф этишни рад этиши ҳамда шу тайинланган авиакорхонага мазкур Битимнинг 2-моддаси 2-бандида кўрсатилган парвозларни бажаришга рухсатнома беришни рад этиш ёки қайд этилган Аҳдлашувчи Томон мазкур авиакорхона устидан устун эгалик ва ҳақиқий назорат қилиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки ушбу авиакорхонани тайинлаган унинг фуқароларига тегишли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда тайинланган авиакорхона томонидан ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишда зарур деб ҳисобланган бу каби шартларнинг бажарилишини талаб этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур тарзда тайинланган ва ваколатни олган авиакорхона мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ўрнатилган тарифни ушбу қатновларга нисбатан жорий этиш шарти билан исталган пайтда келишилган қатновлардан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Рухсатномадан фойдаланишни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонага берилган эксплуатация рухсатномаларни бекор қилиш ёки мазкур Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёхуд бундай ҳуқуқлардан фойдаланиш учун зарур бўлган муайян шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур авиакорхона ушбу ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигига риоя этмаса ёки риоя этишни рад этган тақдирда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ушбу авиакорхона мазкур Битимда белгиланган шартлар асосида фаолият юритишга риоя этмаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган рухсатномани бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки муайян шартларни бажаришни талаб қилиш Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда мазкур Битим қоидалари бузилишининг олдини олиш учун зарур бўлмаса, бундай ҳуқуқдан фақатгина бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурияти билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Келишилган қатновлардан фойдаланишни тартибга солиш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига улар келишилган қатновлардан фойдаланишда бир хил имкониятлардан фойдаланишлари, шунингдек, келишилган қатновлардан фойдаланиш чоғида тегишли қатновларига исботсиз зиён етказмаслиги ва ўзаро манфаатларни эътиборга олишлари учун адолатли ва тенг ҳуқуқли шарт-шароитлар яратиб берилади. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемалари томонидан аэропорт ҳамда бошқа авиация воситаларидан фойдаланиши учун жорий этилган аэропорт йиғимлари бу каби халқаро авиақатновларда банд бўлган бошқа хорижий ташувчилардан олинадиган худди шундай йиғимлардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан тақдим қилинаётган хизматлар қайд этилган йўналишдаги жамоат транспорти талабларига тўғри келиши лозим ҳамда ҳар бир авиакорхонанинг биринчи даражали вазифаси ҳаво кемасининг оқилона юкланишида Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудлари ўртасида ташилаётган йўловчилар, юк ва почтани ташиш талабига жавоб берувчи ташув ҳажмларини таъминлаш бўлиши лозим. Ҳаво кемаси бортига олинган ҳамда авиакорхонани тайинламаган давлатлар ҳудудларида тасдиқланган йўналишлар бўйича жойларда туширилган йўловчилар, юк ва почта ташувини амалга ошириш ривожланишнинг умумий принципларига мувофиқ бўлиши лозим ва шулар асосида бу ҳажмлар қуйидаги талабларга боғлиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) авиакорхоналарни тайинлаган Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига / ҳудудидан ташувларга нисбатан талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) маҳаллий ва минтақавий қатновларни ҳисобга олган ҳолда, авиакомпания кесиб ўтадиган ҳудуднинг ташувларга нисбатан талаблари; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхонанинг эксплуатация қилиш талаблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Қонун ва қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро қатновларни амалга ошираётган ҳаво кемалари ўз давлат ҳудудига учиб келиши ва у ердан учиб кетиши, ўзининг давлат ҳудуди доирасида бундай ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва уларнинг навигациясини тартибга солувчи давлат миллий қонунчилиги бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига нисбатан ҳам қўлланилади ҳамда ушбу ҳаво кемаси томонидан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудига учиб келганда, учиб кетганда ёки у ерда бўлганида амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг ҳудудига йўловчилар, экипаж аъзолари, юкнинг кириб келиши, у ерда бўлиши ҳамда у ердан жўнатилишини тартибга солувчи давлат миллий қонунчилиги, хусусан, кириш, божхона расмийлаштируви, иммиграция, паспорт, божхона ҳамда карантинга оид қоидалар бошқа Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхонага тегишли ҳаво кемаларидаги йўловчилар, экипаж аъзолари, юк ва почтага нисбатан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудига келиши, кетиши ёки у ерда бўлиши чоғида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари ўз ҳаво кемалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудига кириши, у ерда бўлиши ёки у ердан чиқиб кетиши чоғида ўша Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ҳайвонлар ва ўсимликларни олиб кириш ёки у ердан олиб кетишга доир қонунларга риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Тўғри транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлат ҳудудидан тўғри транзит орқали ўтувчи ҳамда аэропортнинг ушбу мақсад учун белгиланган ҳудудини тарк этмаган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси йўловчилари, йўловчилар юки ва юкларига нисбатан соддалаштирилган назорат қўлланилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудлари орқали ўтувчи тўғри транзитдаги йўловчилар юки ва юклар божхона божлари, солиқ ва бошқа йиғимлардан озод этилади. Тўғри транзит орқали ўтувчи йўловчилар юки ва юкларга тегишли божхона жараёнлари Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Божхона божлари, солиқ ва йиғимлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновда эксплуатация қилинадиган ҳаво кемалари, шунингдек уларнинг бортидаги жорий жиҳозлари, ёқилғи-мойлаш захираси ҳамда бундай ҳаво кемаси захиралари (озиқ-овқат, ичимлик маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига киргандан сўнг божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан бу жиҳозлар ва захиралар уларни ҳаво кемаси бортида қайта олиб чиқиб кетгунга қадар қолиши шарти билан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ҳам божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томон маъмурияти томонидан белгиланган миқдор доирасида ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан эксплуатация қилинадиган ҳаво кемасининг бортига олинган ва унда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳаво кемаси захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан эксплуатация қилинадиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ёки уни таъмирлаш учун олиб кирилган эҳтиёт қисмлари, шунингдек двигателлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан халқаро қатновларда эксплуатация қилинадиган ҳаво кемаси бортига олинган ва унда ишлатиш учун мўлжалланган ёқилғи ва мойлаш материаллари, ҳатто мазкур захиралар ҳаво кемаси бортига олинган Аҳдлашувчи Томон ҳудуди бўйлаб парвоз қисмида ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган хизматлар, сақлаш ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган материаллар ва буюмлар божхона органларининг талаблари бўйича божхона текширувидан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳаво кемаси бортидаги одатий борт жиҳозлари, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақатгина мазкур Аҳдлашувчи Томон божхона органларининг розилиги билан туширилиши мумкин. Бундай ҳолатда, улар божхона қонунчилигига мувофиқ қайта олиб чиқилгунига қадар ёки бошқача тарзда йўқ қилингунига қадар юқорида қайд этилган органларнинг назорати остида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ўз фаолияти эҳтиёжлари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига олиб кирилган ёки олиб кириладиган ёқилғи, мойлаш ашёлари, эҳтиёт қисмлар, жорий жиҳозлари, ҳаво кемаси захиралари, озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотлари, реклама материаллари, автотранспорт, буюртма қилиш ва алоқа учун электрон жиҳозлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, ваколатхона фаолияти учун мебель ва жиҳозлар, ташув ҳужжатлари ва бланкалари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудига олиб киришда, ундан олиб чиқишда ва у ерда бўлиши мобайнида божхона божлари, солиқ ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Сертификат ва лицензияларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан берилган ёки ҳақиқий деб тан олинган ва амал қилиш муддати ўтмаган учишга яроқлилик сертификатлари, эксплуатант сертификатлари ва лицензиялари келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан ҳақиқий деб тан олинади, башарти бундай сертификат ва лицензиялар берилиши ёки ҳақиқий деб тан олиниши учун асос бўлган талаблар Конвенцияга мувофиқ белгиланган минимал стандартларга тенг ёки улардан юқорироқ бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз фуқароларига унинг ҳудудидан учиб ўтиш мақсадида бошқа ҳар қандай давлат томонидан берилган эксплуатант сертификатлари ва лицензияларининг ҳақиқийлигини тан олишни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Парвозлар жадвалини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари парвозлар бошланишидан камида ўттиз (30) кун олдин фойдаланиладиган ҳаво кемаси тури ҳақидаги маълумотни кўрсатган ҳолда, мўлжалланган жадвални тасдиқлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига тақдим этиши лозим. Бу келгусидаги ўзгаришларга ҳам тегишли ҳисобланади. Алоҳида ҳолларда мазкур муддат юқорида қайд этилган маъмуриятлар розилиги билан қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиацияси хавфсизлигини қонунга хилоф аралашув шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича бир-бирлари олдидаги мажбуриятлари мазкур Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар, хусусан, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаси бортида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа баъзи ҳаракатлар тўғрисида Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемасини ноқонуний эгаллаб олишга қарши курашиш тўғрисида Конвенция, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида Конвенция ҳамда унга қўшимча сифатида 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаётган аэропортларда ноқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши курашиш тўғрисида Баённома, 1991 йил 1 мартда Монреалда имзоланган Пластик бомбаларни топиш мақсадида маркировка қилиш тўғрисида Конвенция ҳамда ушбу соҳадаги иккала Аҳдлашувчи Томон учун кучга кирган кўп томонлама битимлар қоидаларига мувофиқ иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар сўров асосида ҳаво кемасини ноқонуний эгаллаб олиш ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва аэронавигация воситаларига қарши бошқа ноқонуний ҳаракатлар, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига ҳар қандай бошқа таҳдидларнинг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий кўмакларни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан ўрнатилган ва 1944 йилнинг 7 декабрида имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга илова сифатида белгиланган авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ иш олиб борадилар. Улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз давлатлари ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг эксплуатантларидан ва Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаётган аэропортларнинг эксплуатантларидан бундай авиация хавфсизлигининг талабларига ва қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар. Мазкур моддадаги авиация хавфсизлиги қоидаларига мурожаат қилинган ҳар қандай ҳолат тегишли Аҳдлашувчи Томон хабар берган ҳар қандай тафовутни ўз ичига олади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур қоидаларга тегишли бўлган барча тафовутлар тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни аввалдан хабардор этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бундай ҳаво кемаси эксплуатантларидан бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг 4-моддаси қоидаларига мувофиқ ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудига кириш, чиқиш ва мазкур ҳудудда бўлиш даврида талаб қиладиган ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни талаб қилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, қўл юки, багаж, юк, ҳаво кемаси захиралари ва почтани парвозга хизмат кўрсатиш вақтида текшириш учун ўз давлатининг ҳудудида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона меъёрда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам ҳайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фуқаро ҳаво кемасини ноқонуний қўлга киритиш ёхуд бундай ҳаво кемасига, унинг йўловчиларига ва экипаж аъзоларига, аэропортларга ёки аэронавигация воситаларига қарши қаратилган бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир бўлса ёки содир бўлиш таҳдиди мавжуд бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар бундай ҳодиса ёки таҳдидни зудлик билан ва хавфсиз тарзда олдини олиш мақсадида бошқа тегишли чоралар кўриш орқали бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг мазкур моддадаги авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаётганлиги тўғрисида етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларидан кечиктириб бўлмайдиган маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Бундай мурожаатдан сўнг ўн беш (15) кун ичида қониқарли келишувга эришилмаслик, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига берилган эксплуатация ёки техник рухсатномаларни тўхтатиб қўйиш, бекор қилиш, чеклаш ёки улардан фойдаланишда қўшимча шартлар киритиш бўйича қарор учун асос бўлади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда, ушбу Аҳдлашувчи Томон 15 кунлик муддат ўтмасдан олдин вақтинчалик чораларни кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Парвозлар хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда аэронавигация воситалари, экипаж аъзолари, ҳаво кемаси ва ҳаво кемасини эксплуатация қилиш билан боғлиқ соҳаларда бошқа Аҳдлашувчи Томон қабул қилган парвозлар хавфсизлиги бўйича стандартларга тегишли бўлган масалалар юзасидан маслаҳатшувлар ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар мурожаат олинган кундан эътиборан ўттиз (30) кун мобайнида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг бир Аҳдлашувчи Томон бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг 1-бандда кўрсатилган соҳаларда Халқаро фуқаро авиация тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ белгиланган Стандартларга (Dос 7300) мос келадиган парвозлар хавфсизлиги стандартларини самарали таъминламаётганлиги ва юритмаётганлигини аниқласа, бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай камчиликлар ва Халқаро фуқаро авиация ташкилоти стандартларига мувофиқ чора-тадбирларни кўриши лозимлиги тўғрисида хабардор этилиши шарт. Бундан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томон келишилган вақт давомида тегишли тузатиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конвенциянинг 16-моддасига мувофиқ, бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси тарафидан ёки унинг номидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудидан ёки унинг давлати ҳудудига парвозни амалга ошираётган ҳаво кемаси, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган вақтида парвозни сабабсиз кечиктиришга йўл қўймаслик шарти билан, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли вакиллари текширувидан ўтказилиши мумкин. Конвенциянинг 33-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан қатъи назар, ушбу текширувнинг мақсади тегишли ҳаво кемасининг ҳужжатлари ва экипаж аъзолари гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги, шунингдек ҳаво кемаси мосламалари ва ҳолати ўша вақтда Конвенцияга мувофиқ белгиланган стандартларга мослигини текшириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар авиакорхона парвозлари хавфсизлигини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши лозим бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига берилган парвозларни амалга ошириш рухсатномасини вақтинча тўхтатиши ёки ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлардан бири қўллаётган ҳар қандай чоралар уларга сабаб бўлган асослар бартараф қилиниши билан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур модданинг 2-бандига мувофиқ, бир Аҳдлашувчи Томон Халқаро фуқаро авиация ташкилоти стандартларига риоя этмасликни давом эттираётганлиги аниқланса, келишилган вақт муддати ўтиб кетганидан сўнг бу ҳақда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Бош котиби хабардор этилиши лозим. Шунингдек, Бош котибга мазкур ҳолатни қониқарли ҳал қилиш тўғрисида маслаҳат берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари тарафидан ундирилаётган тарифлар барча тегишли омилларни, шу жумладан, эксплуатация харажатлари, оқилона фойда ва бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини инобатга олган ҳолда, асосли даражада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган тарифлар бутун йўналиш ёки унинг бир қисмидан парвозларни амалга оширадиган бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини инобатга олган ҳолда ҳар икки Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан келишиб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шу тарзда келишиб олинган тарифлар уларнинг жорий қилиниши мўлжалланган санадан камида қирқ беш (45) кун олдин ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Айрим ҳолларда бу муддат юқорида айтиб ўтилган маъмуриятлар ўртасидаги келишувга мувофиқ қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар тайинланган авиакорхоналар мазкур тарифлар борасида ушбу модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ келишувга эриша олмасалар, бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурияти мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ унга тасдиқлаш учун тақдим этилган тарифлар борасида ўзининг норозилиги тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятига хабар беради. Бу ҳолда ҳар икки Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари ўзаро келишув йўли билан тарифни белгилашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар авиация маъмуриятлари мазкур модданинг 2-бандига мувофиқ уларга тақдим этилган бирон-бир тарифни тасдиқлаш борасида ёки мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ бирон-бир тарифни белгилаш бўйича келишувга эриша олмасалар, ушбу келишмовчилик мазкур Битимнинг 18-моддасидаги шартларга мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Маълумот алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг тайинланган авиакорхонасидан бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларига келишилган қатновларда амалга оширилаётган ташувлар тўғрисида юклаш ва тушириш манзилларини кўрсатган ҳолда статистик маълумотларни беришни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг тайинланган авиакорхонасидан бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларига имконият даражасида эртароқ тарифлар, парвозлар жадвалининг нусхаларини, унга киритилган ҳар қандай ўзгартиришни ўз ичига олган ҳолда ҳамда келишилган қатновлардан фойдаланишга тегишли барча бошқа зарур маълумотларни, ҳар бир белгиланган йўналишларда таклиф этиладиган ҳаво кемаси тури ҳамда ҳажми ҳақида маълумотларни ўз ичига олган ҳолда ҳамда мазкур Битимнинг талабларига тўғри амал қилиниши учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари томонидан сўралиши мумкин бўлган исталган бошқа маълумотнинг берилишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Даромадларни ўтказиш ва тўғридан-тўғри сотув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига ўзининг давлати ҳудудида тўғридан-тўғри ёки авиакорхонанинг хоҳишига кўра агентлар орқали ҳаво транспорти хизматини кўрсатиш билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Ҳар бир тайинланган авиакорхона бу каби хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга ҳамда ҳар қандай шахс бундай хизматларни бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида амал қилаётган валюта айирбошлашни тартибга солувчи миллий қонунчилигига мувофиқ ушбу мамлакат валютасида ёки бошқа мамлакатларнинг эркин алмаштириладиган валютасида эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар бир тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида олган даромадларининг ҳаражатлардан ортган қийматини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ўтказиш ҳудудида ушбу пул ўтказиш амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Авиакорхона ваколатхонаси ҳамда ходимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида келишилган парвозларни амалга ошириш учун зарур бўлган ўз ваколатхонаси ёки ваколатхоналарини очиш ҳамда вакиллари ва ходимларини тайинлаш ҳуқуқи берилади. Ушбу вакиллар ва ходимлар ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли идораларидан тасдиқдан ўтказиш билан тайинланишлари лозим. Улар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида амалда бўлган миллий қонунчиликка риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари мазкур Битим қоидалари ва илова қилинган жадвалларни қўллаш ва уларга лозим даражада риоя қилишни таъминлаш мақсадида вақти-вақти билан яқин ҳамкорлик руҳида маслаҳатлашувлар ўтказадилар ҳамда уларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлганда бир-бирлари билан маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ёзма равишда маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин, башарти ҳар икки Аҳдлашувчи Томон муддатни узайтиришга келишиб олмасалар, маслаҳатлашувлар сўров олинган санадан бошлаб олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай низо вужудга келган тақдирда, Аҳдлашувчи Томонлар, биринчи навбатда, уни бевосита музокара ўтказиш йўли билан ҳал этишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти Аҳдлашувчи Томонлар низони музокара йўли билан ҳал этишга эришмасалар, улар мазкур низони ҳал этишни кўриб чиқиш учун маълум бир шахс ёки ташкилотга бериши мумкин; агар улар бу йўл билан ҳам келиша олмасалар, ушбу низо ҳал этиш учун бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига кўра Аҳдлашувчи Томонлар биттадан тайинлаган арбитрлар ҳамда тайинланган мазкур икки арбитр томонидан тайинланган учинчи арбитрдан иборат уч нафар арбитр таркибидаги трибуналга берилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан дипломатик каналлар орқали арбитраж ўтказилиши бўйича сўровнома келиб тушган санадан бошлаб олтмиш (60) кун ичида арбитрни тайинлаши лозим, учинчи арбитр эса кейинги олтмиш (60) кун ичида тайинланади. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири арбитрни кўрсатилган муддат ичида тайинлай олмаса ёки учинчи арбитр номзоди кўрсатилган муддат ичида тасдиқланмаса, у ҳолда Аҳдлашувчи Томонлардан бири Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти кенгаши Президентидан заруратга қараб арбитр ёки арбитрларни тайинлашни сўраши мумкин. Бундай ҳолатда учинчи арбитр учинчи давлат фуқароси бўлиши ва трибунал президенти сифатида фаолият олиб бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур модданинг 2-бандига мувофиқ қабул қилинган қарорга амал қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Кўп томонлама Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокида ҳаво транспорти тўғрисида кўп томонлама конвенция ёки битим тузилса, мазкур Битим бундай конвенция ёки битимнинг қоидаларига мос келтириш учун ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатдан ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим, шу жумладан, унга ҳар қандай ўзгартиришлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур Битимнинг бирор қоидаларини, жумладан, Битимнинг қисмини ташкил этувчи йўналишлар жадвалини ўзгартириш лозим деб ҳисобласа, у мазкур Битимнинг 17-моддасига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томондан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бу каби маслаҳатлашувлар маълумотлар алмашинуви йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ўзгартиришлар Битимнинг йўналишлар жадвалидан бошқа қоидаларига киритилса, бу ўзгартиришлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан ўз ҳуқуқий процедураларига мувофиқ тасдиқланади ва дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинуви йўли билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ўзгартиришлар фақат Йўналишлар жадвалига киритилса, бу ўзгартиришлар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари ўртасида келишиб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Битим амал қилишининг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш қарори тўғрисида хабардор қилиши мумкин. Ушбу хабарнома бир вақтнинг ўзида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бундай ҳолларда Битимнинг амал қилиши, башарти бу муддат тугашидан олдин келишувга кўра хабарнома қайтариб олинмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарномани қабул қилган санадан бошлаб ўн икки (12) ойдан сўнг бекор қилинади. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қабул қилганлиги тасдиқланмаса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти хабарномани олган санадан бошлаб ўн тўрт (14) кун ўтгач, хабарнома қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларини мазкур Битимни қўллаш учун зарур булган ҳуқуқий талабларга мувофиқлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилган санадан бошлаб кучга киради. Кучга кириш санаси охирги хабарнома олинган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг тасдиғи сифатида, ўз ҳукуматлари томонидан лозим даражада ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маскат шаҳрида 2009 йил 5 октябрда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар тенг аутентикдир. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎНАЛИШЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. I-бўлим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тайинланган авиакорхонага қуйидаги йўналишлар бўйича ҳар икки томонга мунтазам ҳаво қатновларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жўнаш манзиллари

Оралиқ манзиллар

Келиш манзиллари

Ташқаридаги манзиллар

Ўзбекистондаги исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Ўмондаги исталган манзиллар

Исталган

манзиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўмон Султонлиги Ҳукумати томонидан тайинланган авиакорхонага қуйидаги йўналишлар бўйича ҳар икки томонга мунтазам ҳаво қатновларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жўнаш манзиллари

Оралиқ манзиллар

Келиш манзиллари

Ташқаридаги манзиллар

Ўмондаги исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Ўзбекистондаги исталган манзиллар

Исталган

манзиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. II-бўлим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси (лари) томонидан учинчи мамлакатлар ҳудудларидаги оралиқ ва ташқари манзиллар ўртасида бешинчи ҳаво озодлиги ҳуқуқи бўйича амалга ошириладиган парвозлар Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасида келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С. Ш-бўлим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси (лари) ҳар қандай ёки барча парвозларни амалга ошириш чоғида ҳаво қатнови шу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошланиши ёки тугаши шарти билан оралиқ ёки ташқаридаги манзилларни тушириб қолдиришилари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
D. IV-бўлим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудиниг манзилларга парвозларни бир қатновда алоҳида ёки уни боғлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда маҳаллий қатновларда тижорий ҳуқуқларсиз, бунда ўз шахсий ташувлари мустасно, амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар (нотижорий мақсадларда тўхташ).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битимга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАЁННОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битимни (ҲҚБ — бундан кейинги матнда «Битим») имзолаш чоғида қуйида имзо чекувчилар Битимни ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган қуйидаги қоида устида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг асосий матнини инобатга олган ҳолда, ҳар икки Томон Битимни инглизча матнини имзоладилар. Ҳар икки Томон ушбу Битимни ўзбек ва араб тилларига уч (3) ой давр мобайнида таржима қилишга ва бу матнлар дипломатик каналлар орқали имзоланишига ва алмашинишига келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг тасдиғи сифатида, ўз ҳукуматлари томонидан лозим даражада ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маскат шаҳрида, 2009 йил 5 октябрда, икки асл нусхада, инглиз тилида тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)