23.05.2020 йилдаги 325-сон
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 18-сонли қарорига мувофиқ маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Билет операциялари ягона электрон тизимини (кейинги ўринларда БОЯЭТ деб аталади) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Музей ва театрларнинг жойлашган жой манзили, унга етиб бориш усули ва масофаси тўғрисидаги маълумотларни аэропорт, темир йўл ва авто вокзаллар, жамоат жойлари ва жойлаштириш воситалари, шунингдек реклама объекти ва киоскаларда тарқатиш.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб,
доимий равишда

республика ва маҳаллий бюджет,
ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
«Uzbekistan Airways» АЖ,
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Транспорт вазирлиги

2.

Авиа ва темир йўл компанияларнинг борт журналларида, музей ашёлари ва коллекциялари, театрларнинг спектакль, томошалар намойиши, гастроль фаолияти тўғрисидаги реклама материалларини доимий равишда жойлаштириш.

2020 йилнинг май ойидан бошлаб,
ҳар чоракда

ижрочилар маблағлари

«Uzbekistan Airways» АЖ,
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Хорижий аудиторияни театрларга жалб қилиш мақсадида:

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарларидаги театрларда саҳнадаги актёрларнинг чиқишлари матнини инглиз тилида кўрсатиб берувчи таблоларни жорий қилиш;

Тошкент шаҳридаги битта театрда синов тариқасида хорижий томошабинлар учун инглиз тилидаги матнларни кўрсатиб берувчи табло мониторлар ва (ёки) актёрлар сўзларини инглиз тилига синхрон таржима қилиш учун қулоқчинлар жорий қилиш.

2020 — 2022

йиллар

2020 йил сентябрь

республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар
ва ҳомийлик маблағлари, инвестор ва хорижий донорлар маблағлари

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Радиогид хизматини ташкил қилиш орқали музей ва моддий маданий мерос объектларида ташриф буюрувчилар учун қулай экскурсияларни ташкил қилиш.

2021 йил июль

республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар
ва ҳомийлик маблағлари, инвестор ва хорижий донорлар маблағлари

Маданият вазирлиги.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Музейлар ашёлари ва коллекциялари ҳақидаги сўнгги маълумотларни рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда электрон қўлланмаларга киритиш.

Музейларни глобал интерактив карталар («GoogleMaps», «YandexKarta», «MapsMe» ва бошқа электрон навигатор ва карталар)га жойлаб бориш тизимини йўлга қуйиш.

2020 йилнинг сентябрдан бошлаб, доимий

ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Турли тоифадаги томошабинлар учун мўлжалланган театр ва музейларнинг махсус электрон мобиль иловаси «UzMuseums»ни яратиш ва уни «AppStore», «Google Play Market» каби иловаларга жойлаштириш.

2020 йил август

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ижрочилар, тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Маданият вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
ахборот технологиялар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари

7.

Музейларнинг интерактив сайтларини такомиллаштириш мақсадида республикадаги 10 та музейларнинг ҳар бир ашёлари ва коллекциялари учун QR-код тизимини жорий қилиш ва унинг қисқача таърифини берувчи жамланмалар яратиш. Бунда, QR-код тизимини жорий қилиш учун маблағларнинг 50 фоизи Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва 50 фоизи Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

2020 йил август

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Ахбороттехнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ижобий синовдан ўтган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда маданият объектлари жозибадорлигини ошириш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш

2020 йил июль

Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

9.

Хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда маданият соҳасида таълим жараёнига маданият объектлари жозибадорлигини оширишга қаратилган фанларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2020 йил июль

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон бадиий академияси,
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

10.

Ҳар бир музей бўйича илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил август

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Бадиий Академияси,
Ўзбекистон Фанлар Академияси

11.

Маҳаллий музей ва театрларнинг чет эл ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш бўйича Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил сентябрь

Маданият вазирлиги,
Ташки ишлар вазирлиги,
Ўзбекистон Бадиий Академияси,
Ўзбекистон Фанлар Академияси

12.

Музей ва театрлар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ўз ичига олган сенсор маълумот киоскларини жойлаштириш учун туристик намойиш объектлари атрофида, жамоат жойларида Тошкент шаҳрида (20 та), Республика бўйсунувидаги ҳудудларнинг маъмурий марказларида (5 тадан), шаҳарлар ва туман марказларида (1 тадан) тайёр конструкцияли ер майдонларини ажратиш.

2020 йил сентябрь

ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ваТошкент шаҳар ҳокимликлари,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Маданият вазирлиги

13.

Ажратилган майдончаларда тажрибали дизайнерларни жалб қилган ҳолда сифатли маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш, шунингдек Интернет тармоғида музей ва театрларга ташриф буюришга чорловчи материалларни жойлаш ва режалаштирилаётган тадбир?ар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш.

2020 йил сентябрь

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Маданият вазирлиги

14.

Музей ва театрлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича грант танловини ташкил қилиш ва ўтказиш.

2020 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳар йили

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Музей ва театрлар бўйича «Йил меценати» республика даражасидаги акцияни ўтказиш.

2020 йил сентябрдан бошлаб ҳар йили

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Музейлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида жамоатчиликнинг музей хизматларига бўлган эҳтиёжини ҳар йиллик социологик ўрганишлар орқали ташкил этиш.

2020 йил ноябрдан бошлаб, ҳар йили

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Ташриф буюрувчилар ва сайёҳлик ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини, шунингдек, ташриф буюрувчилар орасида сўровнома олиб бориш, маркетинг тадқиқотлари ва жамоатчилик билан ўзаро алоқалар қилишнинг стратегиясини автоматлаштиришга мўлжалланган кенг қамровли ахборот тизими ва маълумотлар базасини (CRM) музейлар фаолиятида жорий этиш.

2020 йил декабрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

18.

Музей ашёлари ва коллекцияларининг электрон ва қоғозли каталогларини яратиш ҳамда уларни китоб дўконларида сотувини йўлга қўйиш.

2020 йил июндан бошлаб, бир йилда камида икки марта

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

19.

Мамлакатдаги музей ва театрларни таништиришга қаратилган телевизион кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш, шунингдек, уларни текинга республикадаги барча каналларда намойишини таъминлаш.

2020 йил декабрдан бошлаб доимий

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
МТРК,
ЎЭОАВА

20.

«Маданий объектларнинг дўстлари клуби» хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги, шунингдек маданият соҳасидаги васийлик кенгашлари маблағлари ҳисобидан ҳар йили иккита музейларнинг брендини, шу жумладан вилоятлардан бирини хорижий ОАВда реклама қилишни ташкил этиш.

2020 йил сентябрдан бошлаб, доимий

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
ЎЭОАВА

21.

Қуйидагиларни ташкил қилишни назарда тутувчи 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида маданий тадбирлар календарини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

театрлар, мусиқий гуруҳлар бирлашмаси ва музейлар ўртасида ташкил этиладиган махсус тадбирлар;

хорижий мамлакатлар маданиятига оид тадбирлар;

бутунжаҳон даражасидаги музей ашёлари ва коллекциялари кўргазмаси ҳамда театрларнинг ижодий гуруҳлари кўргазма ва чиқишлар ва бошқалар.

2020 йил декабрь

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Музей ва (ёки) театрнинг фахрий ташриф буюрувчиси мақомини бериш тўғрисида»ги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

мақомни бериш асоси ва талаблари;

маълум даврда музей ва театрларга бепул асосда кириш (1, 3 ва 5 йилгача);

мақомни бериш тўғрисида ташриф буюрувчини CMC орқали ҳамда кўргазма ва дастурлар тўғрисида олдиндан электрон почта манзили орқали хабардор қилиш тартиби ва бошқалар.

2020 йил июль

Маданият вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

23.

Хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда ЮНЕСКО ҳузурида Халқаро театр институти марказини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

2020 йил август

Маданият вазирлиги.
Ташқи ишлар вазирлиги,
ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия,
Молия вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги