22.05.2020 йилдаги 313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон қарорига мувофиқ, ёшларни илмий фаолиятга янада кенгроқ жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республиканинг ҳар бир ҳудудида 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич Ёшлар технопаркларини (кейинги ўринларда — Технопарклар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Технопарклар фаолиятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари билан ҳамкорликда ёшларни интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли, ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг «стартап» лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва мастер-классларни, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшлар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан мавзуга оид грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник, инновацион ҳамда «стартап» лойиҳаларини амалиётга жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, профессор-ўқитувчи ва талабаларини жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлардаги ёшларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш ва уларнинг ғояларини такомиллаштириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш мақсадида инкубация ва акселерация дастурларини ташкил этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарклар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тизимидаги давлат муассасаси ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарклар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопаркларнинг экстерриториаллиги жойлашган ҳудуд доирасида назарда тутилади ва бунда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олиниб, уларнинг резидентлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда жойлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарклар резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ва кейинчалик уларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2024 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали (кейинги ўринларда — режа-жадвал) 1-иловага мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар технопаркининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари тегишлилиги бўйича Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, зарур моддий-техник база, асбоб-ускуна ва мебеллар билан жиҳозлаш ҳамда лойиҳа ишларини амалга оширсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари режа-жадвалда белгиланган муддатларда Технопаркларни тўлиқ фойдаланишга топширишга шахсан масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Технопарк фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 545-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарк директори меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори 5-иловаси билан тасдиқланган бўлим бошлиғи лавозимига тенглаштирилади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопаркларда илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан юқори деб топилган инновацион маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиққан тадбиркорлик субъектларига тегишлича «Яшнобод» инновация технопарки, «Хоразм» инновацион технопарки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг резиденти мақомини бериш тартиби жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарклар уставларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технопарклар резидентларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига мунтазам равишда барча ҳудудий кенгашлари орқали Технопарклар фаолиятига иқтидорли ёшларни мақсадли жалб этиш, резидентларнинг ишланмаларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, зарур ҳолларда, медиа маҳсулотлар ишлаб чиқиш чора-тадбирларини амалга ошириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ш.Р. Ражаббаев зиммасига юклансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
313-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2024 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Жойлашиш жойи

Амалга ошириш муддати

1.

Андижон вилояти

Андижон шаҳар

2021 йил

2.

Тошкент вилояти

Оҳангарон шаҳар

3.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар

2022 йил

4.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар

5.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳар

2023 йил

7.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар

2024 йил

8.

Наманган вилояти

Наманган шаҳар

9.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар

10.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар

11.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар

12.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар

13.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар технопаркининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 10 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/313/0641-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон; 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)