30.08.2019 йилдаги ПҚ-4433-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикада илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, иқтидорли ёшларни нуфузли миллий ҳамда халқаро олимпиадалар, мусобақалар ва танловларда салмоқли натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ёш иқтидор соҳибларини инновацион тадбиркорлик соҳасига тизимли жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларни ишбилармонлар ва етакчи олимлар билан ҳамкорликда иш юритиши учун ягона тизим яратиш ва шу асосда илм-фан соҳасида ёш кадрлар етиштириш тизимининг узвийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш соҳасига юқори технологияларни татбиқ этиш ва илмий тадқиқотларга ёшларни жалб этиш ҳамда илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун платформалар яратиш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши юқори бўлган корхоналарга тегишли юридик шахсларнинг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг жами маблағларини йилига 10 фоизи миқдоридаги маблағларини ҳар йили Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига патент божлари, йиғимлар ва солиқ тоифасига кирмайдиган бошқа тўловлардан келиб тушган маблағларнинг 78 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бошқаруви органлари, давлат улуши мавжуд корхоналар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, давлат илмий дастурлари учун ажратилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар билан тузилган шартномалар доирасида олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг 6-бандига асосан Жамғармага келиб тушадиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга, шу жумладан илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этишга, илғор технологик ишланмаларни ишлаб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси (кейинги ўринларда — Офис) томонидан хорижий ва маҳаллий етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда ватандошларни тадбирларга (танлов, мусобақа, кўргазма, акселерация, инкубация ва ўқув курсларига, лойиҳаларга, синов тажриба жараёнларига) белгиланган тартибда жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика, сунъий интеллект, авиация, робототехника ва мехатроника каби истиқболли йўналишларда инновацион ишланмалар ишлаб чиқишга кўмаклашиш ҳамда амалиётга жорий этиш жараёнларини жадаллаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли йўналишларда иқтидорли ёшларни саралаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий, республика ва халқаро миқёсда танловлар, мусобақалар, кўргазмалар каби тадбирлар ҳамда инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган танловлар ташкил этиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш инноваторларни акселерация ва инкубация дастурларида ўқитиш, ўқув-тренинглар ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларнинг хорижий давлатлардаги халқаро мусобақа ва фестивалларда иштирокини таъминлаш ҳамда уларни ривожланган давлатларнинг илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарига стажировкага юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, янги авлод ёш олимларини тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офис олдига қўйилган ёш иннаваторларни қўллаб-қувватлашга доир вазифаларни рўёбга чиқаришга.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтидорли ёшларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Ёшлар академияси» фаолиятига 2019-2020 йилларда жалб этиш бўйича «Йўл харита» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов тасдиқланаётган «Йўл харита»да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажаришга шахсан масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидаги платформаларни ташкил этсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғоялар генераторлари» — Ёшлар академиясининг асосий йўналишларига тегишли бўлган маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган инновацион ғояга эга жамоалар платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Стартаплар» — ўз ғояси ва ушбу ғояни амалга оширишга қаратилган стартап лойиҳалари ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ режага эга жамоалар платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бизнес вакиллари» — фаолиятида илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ва тегишли соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган жамоалар платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бўлажак академиклар» — юқоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакатнинг илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшаётган юқори илмий салоҳиятга эга олимлар платформаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ёшлар академияси аъзолари учун замонавий инфратузилмага эга шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илғор технологиялар маркази ва «Яшнобод» инновацион технопаркининг бинолари, лабораториялари, акселератори ва коворкинг марказлари Ёшлар академиясига бепул фойдаланиш учун ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 январга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ёшлар академиясининг аъзоларига дунёнинг етакчи мамлакатлари тажрибаси асосида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган «ақлли шаҳар» ҳудудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам «Science Park» (Сайнспарк) ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ёшлар академияси аъзоларига бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан, бизнес-режалар ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, суғурта, бухгалтерия, ҳисобот бериш, бизнес шерикларни, мини-технологиялар ва ускуналарни топиш билан боғлиқ хизматларини ташкил этиш бўйича мунтазам маҳорат дарсларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига доимий равишда Ёшлар академияси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, телерадиоканалларда интеллектуал йўналишдаги телерадиодастурларни ташкил этиш ва эфирга узатиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар академиясининг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4433-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтидорли ёшларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Ёшлар академияси» фаолиятига 2019-2020 йилларда жалб этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси (кейинги ўринларда — Ёшлар академияси) низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низомда шу жумладан:

номзодларни танлаб олиш ва аъзоликка қабул қилиш мезонларни аниқ кўрсатиб ўтиш;

Ёшлар академиясининг Васийлик кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.

2019 йил
1 октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

2.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини самарали ташкил этиш.

1. Жамғарма тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Жамғармани Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий тузилмаси биносида жойлаштириш.

2019 йил
1 октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

3.

Жамғармага тегишли манбалардан маблағларни узлуксиз келишини таъминлаш.

1. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этган хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхатини мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхатни тегишли хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарга юбориш.

3. Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари соф фойдасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмаларни доимий равишда Жамғарма ҳисобига ўтказиш.

2019 йил
15 октябрь

Инновационривожланишвазирлиги
(
И. Абдураҳмонов),
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Хайдаров),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар

Ҳар йил давомида

4.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармасини (кейинги ўринларда — Бошқарма) ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Бошқармани юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш.

2. Бошқармани 2019 йил якунига қадар бўлган иш режасини тасдиқлаш.

3. Бошқарма ишини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича зарур чораларни кўриш.

2019 йил
20 сентябрь

Инновацион
ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Молия вазирлиги
(Б. Ашрафханов)

5.

Ёшлар академияси фаолиятига ҳамда академия аъзолигига қабул қилиш шартларига доир материалларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ишларини ташкил этиш.

1. Ёшлар академияси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, телерадиоканалларда интеллектуал йўналишдаги телерадиодастурларни ташкил этиш ва эфирга узатиш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёшларни ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш бўйича учрашувлар ташкил этиш.

3. Ёшлар академияси фаолияти бўйича мақолалар чоп этиш, реклама роликлари, тематик кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

2019 йил
1 октябрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
(А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Иқтидорли ёшларни Ёшлар академияси фаолиятига мақсадли жалб этиш.

1. Иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни саралаш бўйича танлов эълон қилиш ва ўтказиш.

2. Иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш.

2020 йил
1 январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Олий таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
(А. Саъдуллаев),
Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)

7.

Ёшлар академияси аъзолари учун замонавий инфратузилмага эга шароитлар яратиш ҳамда уларнинг интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш.

1. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илғор технологиялар маркази ва «Яшнобод» инновацион технопаркининг бинолари, лабораториялари, акселератори ва коворкинг марказларини Ёшлар академиясига бепул фойдаланишга бериш бўйича ташкилий-амалий чораларни кўриш.

2. Танлов натижаларига кўра Ёшлар академиясининг аъзоларини «Ғоялар генераторлари», «Стартаплар», «Бизнес вакиллари» ва «Бўлажак академиклар» платформаларига бириктириш.

2020 йил
1 январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

8.

Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш.

Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш соҳасида инновацияларни кенг тарғиб қилиш ва юқори технологияларни жалб қилиш мақсадида Ёшлар академияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумларни тузиш.

2019-2020
йиллар давомида

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов), хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар

9.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган «ақлли шаҳар» ҳудудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам «Science Park» (Сайнспарк) ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Ташкилий-амалий чоралар.

2020 йил
1 январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Тошкент вилояти
ҳокимлиги
(Р. Холматов)

10.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ёшлар академияси аъзоларига бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан, бизнес-режалар ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, суғурта, бухгалтерия, ҳисобот бериш, бизнес шерикларни, мини-теxнологиялар ва ускуналарни топиш билан боғлиқ xизматларини ташкил этиш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.

1. Ёшлар академияси аъзоларининг рўйхатини ва ўқув режасини шакллантириш (йўналишлар бўйича) ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тақдим этиш.

2020 йил
1 апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)

2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси масъул ходимларини жалб этган ҳолда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

Режа асосида

11.

Иқтисодиётнинг реал сектори ташкилотлари фаолиятига инновацияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.

Иқтисодиётнинг реал сектори ташкилотларининг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

12.

Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш.

1. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ёш олимлар илмий-техник лойиҳалари танловини ўтказиш.

2. Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Yoshlar-kelajagimiz» Давлат дастури асосида ажратилган маблағлар ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳаларини молиялаштириш.

3. Ёшлар академияси аъзолари томонидан инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан маҳорат дарсларини ташкил этиш.

4. Ёшлар академиясига хорижий ва маҳаллий етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда ватандошларни жалб қилиш.

5. Ёшлар академиясининг иқтидорли ва фаол аъзоларини аниқлаш ва рағбатлантириб бориш.

2020 йил давомида

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
(А. Саъдуллаев)

13.

«Innoweek» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ёшлар академияси аъзоларининг ишланмалари ва маҳсулотлари кўргазмасини, шунингдек, «Ёш академиклар форумини» ташкил қилиш.

1. Ёшлар академияси аъзоларининг ишланмалари ва маҳсулотларини танлаб олиш ва кўргазмага тайёрлаш.

2. Кўргазма ва форумни ташкил қилишда замонавий технологиялар, шу жумладан «сунъий интеллект»дан фойдаланиш.

3. Чет элдаги ёш олимлар, академиклар ва инноваторларни кўргазмага ҳамда форумга таклиф этиш.

Тадбир доирасида

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

14.

Ёшларни аниқ фанлар бўйича билимларини янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятда нуфузини ошириш мақсадида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида «International Robotics Challenge» халқаро робототехника танловини юқори савияда ташкил қилиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2. Халқаро робототехника танловини ўтказиш бўйича дастурини шакллантириш, шу жумладан чет элдан ташриф буюрадиган меҳмонлар рўйхатини тузиш.

3. Халқаро робототехника танловини юқори савияда ўтказиш ва уни миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, шунингдек, мазкур жараёнга Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг фаол иштирокини таъминлаш.

2019 йил
1 октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
(А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов)

15.

Ёшлар академиясининг халқаро алоқаларини ривожлантириш.

Халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган ташкилотлар, университетлар, илмий марказлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, уларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказиш бўйича режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Режани тасдиқлаш — 2019 йил
1 октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси
(А. Бекмуродов)

Тадбирларни ўтказиш — режа асосида

16.

Ёшлар академияси аъзоларининг малакасини ошириш ва хорижий стажировкаларга юбориш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида Ёшлар академияси аъзоларининг ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малакасини ошириш ва уларни хорижий стажировкаларга юбориш бўйича режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Режани тасдиқлаш — 2020 йил
1 январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
«Эл-юрт умиди»
жамғармаси
(А. Бекмуродов)

Тадбирларни ўтказиш — режа асосида

17.

Ёшлар академиясини жойлаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўриш.

Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.

2019 йил
20 сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

18.

Ёшларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Ёшлар академияси» фаолиятига 2019-2020 йилларда жалб этиш бўйича «Йўл харита»да кўрсатилган чора-тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш.

Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.

2019 йил
20 сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2019 й., 07/19/4433/3673-сон; 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)