Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Қарори
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3233]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги 489-сон «Темир йўл станцияларида божхона назоратини ва назорат постларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 март,
01-02/12-10-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 март,
14-сон
Транспорт вазири Э. ГАНИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 март,
7-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 март,
3/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-10, 14, 7, 3/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётган вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
багаж — йўловчига тегишли бўлган, багаж вагонида ташиш учун йўл ҳужжати (чипта) бўйича қабул қилинадиган буюмлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона назорати — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан амалга ошириладиган, шу жумладан хавфни бошқариш тизими қўлланилган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи;
божхона назорати зонаси — божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва белгилаб қўйилган қисми божхона назорати зонасидир;
(1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
божхона расмийлаштируви — божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш учун божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган божхона операциялари мажмуи;
валюта — чет эл валютаси ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси;
валюта қимматликлари — чет эл валютаси, номинали чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар ва тўлов ҳужжатлари, норезидентлар томонидан чиқарилган, номиналга эга бўлмаган қимматли қоғозлар, соф қуйма олтин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўловчи — йўл ҳужжатига эга бўлган, поездда сафарни амалга ошираётган ёки темир йўл вокзали (станцияси) ёхуд йўловчилар платформаси ҳудудида бевосита сафарга кетишдан аввал ёки бевосита сафардан кейин турган жисмоний шахс;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
йўловчи божхона декларацияси — нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган, декларацияланадиган товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахс томонидан тўлдириладиган ва божхона органига тақдим этиладиган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўловчи поезди — темир йўл қатнови алоқаларининг барча турларида йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган поезд. Бунда йўловчи поезди таркибида багаж, почта ва (ёки) почта-багаж вагонлари ҳам бўлиши мумкин;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қўл юки — йўловчининг вазн ва ўлчовлар бўйича чекловлар мавжуд бўлган, у ўзи билан йўловчилар вагонида тўловсиз олиб юрадиган шахсий буюмлари;
(1-банднинг ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
темир йўл вокзали — темир йўл станциясидаги йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизматчи ходимларни жойлаштириш учун мўлжалланган бино ёки бинолар, иншоотлар ва қурилмалар комплекси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл станцияси — поездларни қабул қилиш, жўнатиш, кесиштириш ва қувиб ўтиш операцияларини, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, бериш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш операцияларини, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник операцияларни амалга ошириш имконини берадиган, асосий темир йўллардан ташқари темир йўлларнинг қўшимча гуруҳларига эга бўлган алоҳида пункт;
(1-банднинг ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
товар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта қимматликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўл ҳужжати (чипта) — умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида йўловчи ташиш шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ташиш ҳужжати.
(1-банднинг ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
2. Темир йўл вокзаллари ва темир йўл станцияларида божхона назорати зоналари белгиланади.
Божхона назорати зонасига йўловчиларни киритиш (божхона назорати зонасидан йўловчиларни чиқариш) уларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва чипта ҳамда Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) назарда тутилган ҳолларда белгиланган тартибда тўлдирилган (расмийлаштирилган) йўловчи божхона декларацияси мавжуд бўлган тақдирда қатъий равишда божхона расмийлаштирувининг белгиланган жойларида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Темир йўл станцияси ходимларининг божхона назорати зонасига кириши ҳамда йўловчи поездларини қабул қилиш, жўнатиш, уларни техник кўрикдан ўтказиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини бажариши божхона органига темир йўл станцияси маъмурияти томонидан тақдим этилган ходимлар рўйхатлари асосида амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Темир йўл станцияси ходимлари божхона назорати зонасига тегишли гувоҳномалар ва кўкрак белгиларини кўрсатган ҳолда хизмат йўли орқали киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш божхона назорати зонасидаги махсус хоналарда (кўрикдан ўтказиш жойлари) ёки йўловчи поездларида уларнинг тўхтаб туриш вақтида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш темир йўл маъмурияти билан келишилган ҳолда темир йўл вокзаллари ёки Давлат чегарасида жойлашган темир йўл станцияларида амалга оширилиши мумкин.
5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 162-моддасига мувофиқ йўловчилар томонидан ишлаб чиқариш ёки тижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларни, шунингдек уларнинг манзилига келаётган нотижорат мақсадлардаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда (бундан почта ва курьерлик жўнатмалари мустасно) божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўловчилар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, товарларнинг бундай ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови тўланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 27 июлдаги 12/02-22-25-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигигининг 2022 йил 13 июлдаги 34-сон, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги 12-сон ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 июлдаги 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-1, 08.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 10/22/3233-1/0722-сон)
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 247-моддасига мувофиқ амалга оширилади, бундан божхона тўловлари жисмоний шахслар томонидан товарларни декларациялашда тўланган ҳоллар мустасно.
6. Йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун мазкур Низомда белгиланган вақт меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, божхона назорати ва расмийлаштирувидан сифатли ва ўз вақтида ўтказиш мақсадида божхона органлари темир йўл станцияси (вокзали) маъмурияти билан биргаликда ўзаро ҳаракат тартибини белгилайдилар. Бунда ушбу тартиб қуйидаги талабларни ўз ичига олиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Давлат чегарасида жойлашган темир йўл станцияларида божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш учун туриш давомийлиги божхона органлари билан келишилган ҳолда темир йўл станцияси маъмурияти томонидан белгиланади. Бунда ўтказиш пунктларида божхона назорати ва расмийлаштируви йўловчи поездининг темир йўл станциясига кириб келиши вақтида бошланиши ва унинг ҳаракатланиш графигига кўра жўнаб кетишига 5 дақиқа қолганида тугаши лозим. Бу ҳақда йўловчи поездининг бригадири ёки темир йўл вокзалларида, станцияларида ва темир йўл чипталарини сотиб олиш вақтида йўловчилар огоҳлантирилади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) темир йўл вокзали ходимлари ва йўловчи поезди бригадаси аъзолари божхона органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида темир йўл вокзали ва йўловчи поездларида йўловчиларга келгусидаги божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг тартиблари (шу жумладан, бошланиш вақти) тўғрисида хабардор этиш;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун белгиланган вақт меъёрлари, бунда:
йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш вақти 30 дақиқа ичида;
битта багажнинг божхона кўриги ва (ёки) божхона кўздан кечируви 10 дақиқа ва алоҳида кузатиб бориладиган (багаж, почта ва (ёки) почта-багаж вагонларидаги) багажни 30 дақиқа ичида;
битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш вақти 1,5 дақиқа ичида амалга оширилади. Ушбу муддат қуйидаги ҳолларда божхона органи томонидан 5 дақиқагача узайтирилиши мумкин:
хавфларни бошқариш тизимининг топшириғи асосида;
божхона органига йўловчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганида;
олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган нақд чет эл валютаси ва валюта бойликларининг назоратини амалга ошириш мақсадида;
божхона органининг мансабдор шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида кўрсатилган божхона назоратининг шаклларини қўллаш натижасида йўловчининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлиги аломатлари мавжудлиги аниқланганда.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 26 февралдаги 235-сон, Марказий банки Бошқарувининг 2025 йил 24 февралдаги 5/14-сонли ва Транспорт вазирлигининг 2025 йил 17 февралдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-2, 12.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 10/25/3233-2/0234-сон)
2-боб. Йўловчилар ҳамда уларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валютаси ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштируви божхона назорати зонасида белгиланган тартибларга асосан амалга оширилади. Йўловчиларнинг қўл юклари назоратнинг техник воситалари ёрдамида текширувдан ўтказилади ҳамда божхона қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона назоратининг соддалаштирилган шакллари қўлланилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
8. Йўловчиларнинг божхона назорати йўловчи божхона декларацияси (Йўриқномада тўлдирилиши мажбурий ҳисобланган ҳолларда), шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва чипта асосида амалга оширилади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз ҳаракатланаётган йўловчиларнинг божхона чегарасини кесиб ўтишига йўл қўйилмайди.
9. Йўловчиларнинг багажи, қўл юки ҳамда бошқа қимматликларининг расмийлаштируви тўлдирилиши мажбурий бўлган ҳолларда Йўриқномада белгиланган тартибда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.
Йўловчи божхона декларация икки нусхада тўлдирилади ва унинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса декларацияни тўлдирган йўловчига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Агар божхона чегараси орқали ўтаётган ва божхона назорати зонасида бўлган ҳар бир шахс божхона ҳудудига олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланган товарларни ёхуд божхона қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтилаётган товарларни ёнида яширмоқда ва уларни ўз ихтиёри билан тақдим этмоқчи эмас, деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда божхона органининг мансабдор шахси томонидан ушбу шахс шахсий кўрикдан ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтган йўловчилар ўтиб кетаётган йўловчи поезди темир йўл станциясига келгунига қадар божхона назорати зонасида бўлади ва божхона назорати зонасини асоссиз тарк этишга йўл қўйилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Йўловчи поезди бригадаси аъзолари ҳамда уларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш мазкур Низом билан йўловчиларга нисбатан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Йўловчи поездида қўл юки ва багаж ташишнинг алоҳида қоидалари
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
13. Қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўтирғичлар ўртасидаги ўтиш жойлари, йўлаклар, вагон майдончалари (тамбурлар)га жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор ва даврийлик нормаларидан ортиқ бўлган товарлар қўл юки ёки багаж ҳисобига кирмайди ҳамда ушбу нормалардан ортиқ олиб ўтилганда мазкур товар эгасидан божхона тўловлари ундирилади.
15. Багаж йўловчининг чиптасига кўра борадиган манзилидан узоқ бўлмаган жойгача ҳамда багажни қабул қилиб олиш ва топшириш бўйича операцияларни амалга оширадиган темир йўл станциясигача ташилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қўл юки сифатида кўздан кечиришдан ўтмаган ҳамда вагон ва йўловчиларга зарар етказиши ёки уларни ифлослантириши мумкин бўлган буюмлар, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхатига киритилган буюмлар йўловчи ташилишига йўл қўйилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
4-боб. Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда темир йўл маъмурияти ва унинг ходимларининг мажбуриятлари
17. Темир йўл маъмурияти ва ходимлари:
божхона органлари тақдим этган маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган йўловчилар учун қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги ахборот кўрсатилган эслатмалар ишлаб чиқиш ва ахборот пештахталарига жойлаштириш. Бунда, чипталарни сотиш жойларида, темир йўл вокзаллари ва темир йўл станцияларида йўловчиларни бу тўғрисида хабардор бўлишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўловчиларнинг валютаси, валюта қимматликлари ва қўл юкини божхона назоратидан ўтказишни амалга ошириш учун йўловчи поездларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 ноябрдаги 489-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган темир йўл станцияларида келишилган ҳаракат жадвалига мувофиқ йўловчи поездларининг тўхташини;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан кириб келаётган темир йўл таркибини божхона кўздан кечирувидан ўтказиш учун темир йўл станцияси ёки вокзалидаги божхона назорати зонасига етказилишини;
йўловчиларнинг қўл юки ҳамда багажига асосли шубҳа туғилганда, шунингдек йўловчи поезд таркибида эгасиз (тегишли ҳужжати бўлмаган) тижорат товарлари мавжудлиги аниқланганда, бу тўғрисида божхона органи ходимлари хабардор қилинишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир вақтнинг ўзида битта темир йўл станциясига икки ва ундан ортиқ поезд таркибининг кириб келиши ёки чиқиб кетишини истисно қиладиган йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ишлаб чиқилишини;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
кўзда тутилмаган тўхташларни ва тезликнинг камайишини истисно қиладиган чораларни (бундан енгиб бўлмас куч ҳолатлари мустасно) кўришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўловчи поездлари ҳаракатланганда йўловчиларнинг тушиб қолиши (чиқиб олиши) ва товарларнинг юклаб ортилишига (юклаб туширилишига) йўл қўймасликни;
(17-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
темир йўл станцияси ёки темир йўл вокзалидаги божхона назорати зонасида банк хизматлари ва валюта айирбошлаш учун алоҳида хоналар ажратишни;
темир йўл вокзали ва станцияларида йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, йўловчилар учун юк ташувчилар ва перрон назоратчилари сифатли хизмат кўрсатишини ташкиллаштиришни;
йўловчилар томонидан ташилаётган қўл юки ва багажини тортиш учун темир йўл станциялари ва вокзалларида тарозилар ўрнатилиши ҳамда ушбу тарозилардан бепул фойдаланилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўловчиларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормадан ортиқча қўл юкини ташиш учун йўловчи поездлари таркибига қўшимча багаж вагонлари киритилишини таъминлаши шарт.
(17-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Божхона органлари ҳамда темир йўл станция ва вокзаллари ходимлари йўловчилар ва йўловчи поезди бригадаси аъзолари томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилишида бир-бирига кўмак бериб боради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 9 апрелдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 апрелдаги 355-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 1-сон ҳамда Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 12 мартдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3233-3, 24.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)
5-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/3233/0540-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 08.08.2022 й., 10/22/3233-1/0722-сон; 12.03.2025 й., 10/25/3233-2/0234-сон; 25.04.2026 й., 10/26/3233-3/0414-сон)